ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Божхона қонунчилиги / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Умумий қоидалар. Божхона органлари фаолиятини тартибга солиш /Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 28.09.2004 й. 450-сон "Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Ягона автоматлаштирилган ахборот тизимини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
28.09.2004 й.
N 450
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИНИНГ ЯГОНА
АВТОМАТЛАШТИРИЛГАН АХБОРОТ ТИЗИМИНИ
ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
[Кўчирма]
Божхона сиёсатини амалга оширишнинг самарадорлигини ошириш ҳамда товарлар божхонада расмийлаштирилишини ҳисобга олишнинг ягона тизимини жорий этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг "Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Ягона автоматлаштирилган ахборот тизимини (ЯААТ) ташкил этиш" лойиҳасини амалга ошириш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Ягона автоматлаштирилган ахборот тизимининг ахборотларни йиғиш, сақлаш, қайта ишлаш ва уларни беришнинг технологик жараёнларини комплекс автоматлаштиришни, барча даражалардаги божхона органларининг ягона маълумотлар базасидан тезкор маълумот олишини таъминлашга, божхона назорати остидаги товарлар билан аниқ вақт кўламида содир этилаёган барча тартиб-қоидаларнинг мониторингини олиб боришга қаратилган ташкилий-функционал тузилмаси 1-иловага мувофиқ маъқуллансин.
2. Қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси лойиҳанинг буюртмачиси ҳисобланиши, "HetNet-Crown" компаниялар консорциуми (АҚШ) эса тендер асосида унинг бажарувчиси этиб белгиланганлиги;
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси билан "HetNet-Crown" компаниялар консорциуми ўртасидаги фойдаланишга тайёр ҳолда топшириш контрактининг чекланган қиймати 7,77 млн АҚШ доллари эканлиги;
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси томонидан Иқтисодиёт вазирлиги ҳамда "Давархитектқурилиш" қўмитаси билан келишган ҳолда лойиҳанинг 2-иловага* мувофиқ асосий кўрсаткичлари билан биргаликда техник-иқтисодий ҳисоб-китоби тасдиқланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
3. Белгилаб қўйилсинки:
импорт контракт қийматининг 1,17 млн АҚШ доллари миқдоридаги 15 фоизи Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг махсус жамғармаси маблағлари ҳисобига молиялаштирилади;
импорт контракт қийматининг Эксимбанкнинг (АҚШ) суғурта мукофоти суммаси қўшилган 6,60 млн АҚШ доллари миқдоридаги 85 фоизи хорижий банкнинг маблағларини Эксимбанкнинг суғурта қопламаси остида қайта молиялаштириш йўли билан Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкининг кредити ҳисобига молиялаштирилади;
асосий қарзни, ҳисобланган фоизларни, воситачилик тўловини ва хорижий кредитга хизмат кўрсатиш билан боғлиқ молиявий бошқа харажатларни қайтариш қарз битимлари муддатлари ва шартларига мувофиқ, шунингдек лойиҳани амалга ошириш билан боғлиқ Ўзбекистон Республикасининг миллий валютасидаги харажатларни молиялаштириш Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг махсус жамғармаси маблағлари ҳисобига амалга оширилади.
4. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси:
махсус жамғарманинг 2005 йилга ва кейинги йилларга харажатлари сметасини рўйхатдан ўтказишда ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишишда мазкур лойиҳани амалга ошириш учун зарур маблағларни назарда тутсин;
жалб этилаётган кредитга хизмат кўрсатиш учун кўрсатиб ўтилган жамғарма маблағларини Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкида очилган махсус ҳисоб рақамида устувор тартибда олдиндан тўплаб борсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки кўрсатиб ўтилган лойиҳани амалга ошириш учун хорижий банк билан белгиланган тартибда қарз битими тузсин ва хорижий банк маблағлари Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасига қайта молиялаштирилишини таъминласин.
6. Мазкур лойиҳани амалга ошириш доирасида хорижий банк, экспорт-кредит агентлиги ва суғурта компаниялари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тўлов манбаида даромад солиғи тўлашдан озод этилсин.
7. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги мазкур лойиҳани белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасининг Инвестиция дастурига киритсин.
8. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг буюртманомалари бўйича:
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги лойиҳани амалга оширишда қатнашадиган хорижий мутахассисларга кўп марталик визалар консуллик йиғимлари ундирилмасдан белгиланган тартибда расмийлаштирилишини таъминласин;
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги лойиҳани амалга оширишда қатнашадиган хорижий мутахассисларга давлат божлари ундирилмасдан кўп марталик визалар берилишини ва уларнинг муддати узайтирилишини, шунингдек улар яшаш жойида вақтинча рўйхатдан ўтказилишини ва вақтинча рўйхатдан ўтказиш муддати узайтирилишини таъминласин.
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Р.С. Азимов ва А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. Каримов
*) 2-илова рус тилидаги матнда берилган
2004 йил 28 сентябрдаги
450-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси
Ягона автоматлаштирилган ахборот тизимининг
ташкилий-функционал
ТУЗИЛМАСИ
Ташқи фойдаланувчилар |
|
|
Давлат божхона қўмитаси бўлинмалари |
|
Вазифалар
|
||||||||||
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
Молия вазирлиги |
|
|
|
|
|
|
Давлат божхона қўмитаси марказий архивининг маълумотлар базасини тўлдириш Республика бўйича ҳисоботларни шакллантириш Импорт контрактларнинг бажарилишини назорат қилиш Божхонада расмийлаштиришнинг тезкор мониторингини олиб бориш Республика бўйича тўловларнинг тўлиқ тушишини прогнозлаштириш ва назорат қилиш Республика бўйича юкларнинг етказиб берилишини назорат қилиш Вазирликлар ва идоралар билан ахборот ресурслари айирбошлаш |
||||||||
|
|
Давлат божхона қўмитасининг марказий архиви |
|
||||||||||||
|
|
|
|
|
|
|
|||||||||
Давлат статистика қўмитаси |
|
|
|
||||||||||||
|
|
|
|||||||||||||
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
||||||
Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги |
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
||||
|
|
Давлат божхона қўмитаси бошқармалари |
|
Давлат божхона қўмитаси марказий архивининг маълумотлар базасини тўлдириш Минтақа бўйича ҳисоботларни шакллантириш Импорт контрактларнинг бажарилишини назорат қилиш Минтақа бўйича божхонада расмийлаштиришнинг тезкор мониторингини олиб бориш Минтақа бўйича тўловларнинг тўлиқ ва ўз вақтида тушишини назорат қилиш Минтақа бўйича юкларнинг етказиб берилишини назорат қилиш |
|||||||||||
|
|
|
|
|
|
|
|||||||||
Банклар |
|
|
|
||||||||||||
|
|
|
|||||||||||||
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
||||||
Бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар |
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
||||
|
|
Божхона пости |
|
Қуйидагиларни: юкларни божхонада расмийлаштириш; тўловларни ҳисоблаш бўйича маълумотларни ва бошқаларни киритиш. |
|||||||||||
|
|
|
|
|
|
||||||||||
|
|
|
|
|
|
|
|||||||||
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 38-сон, 427-модда.