ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ташқи иқтисодий фаолият / Ташқи савдо фаолияти. Экспорт-импорт. Инкотермс /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 31.12.2020 й. 826-сон "Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан экспорт қилувчи ташкилотларга молиявий ёрдам кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

31.12.2020 й.

N 826



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИНВЕСТИЦИЯЛАР ВА ТАШҚИ САВДО

ВАЗИРЛИГИ ҲУЗУРИДАГИ ЭКСПОРТНИ

РАҒБАТЛАНТИРИШ АГЕНТЛИГИ ТОМОНИДАН

ЭКСПОРТ ҚИЛУВЧИ ТАШКИЛОТЛАРГА МОЛИЯВИЙ

ЁРДАМ КЎРСАТИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ

НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Экспорт фаолиятини молиялаштириш ва суғурта ҳимояси механизмларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 24 майдаги ПҚ-4337-сон қарорига мувофиқ экспорт фаолиятини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш механизмларини янада такомиллаштириш ва соддалаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагиларни назарда тутувчи:

а) Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан экспорт қилувчи ташкилотларга молиявий ёрдам кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ:

экспорт қилувчи ташкилотларга молиявий ёрдам кўрсатишнинг асосий йўналишлари;

молиявий ёрдам олиш учун тақдим этиладиган ҳужжатлар;

экспорт қилувчи ташкилотларнинг аризаларини кўриб чиқиш тартиби;

мақсадли молиявий ёрдам йўналишлари ва предмети;

молиявий ёрдам миқдори ва шартлари;

молиявий ёрдам кўрсатишни рад этиш тартиби;

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан маблағлар ажратиш ва улардан фойдаланиш тартиби;

б) Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан мувофиқликни баҳолаш органларини халқаро аккредитация идорасидан аккредитациядан ўтказиш билан боғлиқ харажатларни қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин:

халқаро аккредитациядан ўтказиш билан боғлиқ харажатларни қоплаб бериш учун тақдим этиладиган ҳужжатлар;

мувофиқликни баҳолаш органларининг аризаларини кўриб чиқиш тартиби;

халқаро аккредитациядан ўтказиш билан боғлиқ харажатларни қоплаб бериш миқдори ва шартлари;

халқаро аккредитациядан ўтказиш билан боғлиқ харажатларни қоплаб беришни рад этиш тартиби;

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан маблағлар ажратиш ва улардан фойдаланиш тартиби.

2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан экспорт қилувчи ташкилотларга молиявий ёрдам кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2019 йил 11 сентябрдаги 756-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.У. Умурзаков зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                           А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 31 декабрь



































Время: 0.0170
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск