ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Божхона қонунчилиги / Божхона органлари фаолиятини тартибга солиш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 18.01.2021 й. 21-сон "Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Миллий кинология маркази фаолиятини янада ривожлантириш ва такомиллаштириш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

18.01.2021 й.

N 21




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИНИНГ

МИЛЛИЙ КИНОЛОГИЯ МАРКАЗИ

ФАОЛИЯТИНИ ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИШ

ВА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Божхона маъмуриятчилигини ислоҳ этиш ва Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида" 2020 йил 5 июндаги ПФ-6005-сон Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Миллий кинология марказида кинологларни тайёрлаш, хизмат итларини ўргатиш ва сотиш, шунингдек, жисмоний ва юридик шахсларга ветеринария соҳасида пуллик хизмат кўрсатиш соҳасидаги фаолиятни ҳуқуқий тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

божхона органларида кинология хизматини такомиллаштириш, Марказда наслчилик ишлари самарадорлигини тубдан ошириш, кинологлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, хизмат итларини тайёрлаш ҳамда ушбу йўналишда кадрлар салоҳиятини юксалтириш, шунингдек, мазкур соҳада самарали халқаро ҳамкорликни амалга ошириш бўйича биринчи галдаги устувор вазифаларни назарда тутувчи 2021-2023 йилларда Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Миллий кинология маркази фаолиятини янада ривожлантириш ва такомиллаштириш концепцияси 1-иловага мувофиқ;

2021-2023 йилларда Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси Миллий кинология маркази фаолиятини ривожлантириш ва такомиллаштириш концепциясини амалга ошириш бўйича "йўл харитаси" 2-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Миллий кинология марказида кинологларни тайёрлаш, итларни ўргатиш ва сотиш тартиби тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Миллий кинология марказидаги хизматга яроқсиз итларни сотиш тартиби тўғрисидаги низом 4-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Миллий кинология маркази томонидан жисмоний ва юридик шахсларга ветеринария даволаш-профилактика ва лаборатория-диагностика ишлари бўйича пуллик хизматлар кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низом 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Белгилансинки, Марказ томонидан жисмоний ва юридик шахсларга ветеринария даволаш-профилактика ва лаборатория-диагностика ишлари бўйича пулли хизматларни кўрсатиш Марказ ҳудудида алоҳида ташкил этиладиган ветеринария клиникаси орқали амалга оширилади.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Миллий кинология маркази фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 18 декабрдаги 1029-сон қарорига 6-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раиси М.Б. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                                    А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 18 январдаги

21-сон қарорига

2-ИЛОВА



2021-2023 йилларда Ўзбекистон Республикаси

Давлат божхона қўмитаси Миллий кинология

маркази фаолиятини ривожлантириш ва

такомиллаштириш концепциясини

амалга ошириш бўйича

"ЙЎЛ ХАРИТАСИ"

Т/р

Чора-тадбирлар номи

Амалга ошириш шакли

Амалга ошириш муддатлари

Масъул ижрочилар

I. БОЖХОНА ОРГАНЛАРИДА КИНОЛОГИЯ

ХИЗМАТИНИ ТУБДАН ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

1.

Божхона органлари кинологларининг тажрибаси, билими, касбга садоқати, хизмат фаолиятида эришган ютуқлари, хизмат ва ижро интизомига риоя этиш каби хислатларини эътиборга олган кинология хизматини сифатли ташкил этиш мақсадида ходимларни рағбатлантириш ва хизмат итига бўлган муносабатни кучайтириш учун кинологларга 1, 2, 3-даражали кинолог кўкрак нишонларини жорий этиш.

Идоравий ҳужжат


2021 йил

1 декабрь

Давлат божхона қўмитаси

2.

Кинология, ветеринария ва итчилик йўналишларида вазирликлар, давлат қўмиталари ва давлат ташкилотлари ҳамда итчилик клублари билан ҳамкорлик ўрнатиш.

Меморандумлар

2021 йил давомида

Давлат божхона қўмитаси,

манфатдор вазирликлар

ва идоралар

3.

Илғор халқаро тажриба асосида овчилик, тоғ-чўл чорвачилиги, ўсимликлар карантини, ўрмон хўжалиги, қўриқлаш хизматлари учун итларни тайёрлаш.

Буюртма асосида


Доимо

Давлат божхона қўмитаси


4.

Божхона органларида хизмат қилаётган кинологларнинг фаолиятини таҳлил қилиш, амалиётда учраётган муаммоларни ўрганиш ҳамда уларни бартараф этиш бўйича асосланган тавсияларни ишлаб чиқиш.

Алоҳида тасдиқланган режа асосида


Доимо

Давлат божхона қўмитаси

5.

Турдош муассасалар, республикадаги ихтисослаштирилган илмий марказ ва олий таълим муассасаси билан ҳамкорликда ветеринария ва кинология соҳасига доир адабиётлар, ўқув-методик қўлланмаларни ишлаб чиқиш ва чоп эттириш.

Ташкилий чора-тадбирлар


2021 йил давомида

Давлат божхона қўмитаси,

Тошкент давлат аграр университети, Самарқанд ветеринария медицинаси институти

6.

Хизмат итлари ёрдамида самарали фаолиятни амалга ошириш мақсадида хизмат итларини турли йўналишлар бўйича тайёрлашда янги ўқув-ўргатиш услубларини яратиш ҳамда амалиётга жорий этиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2021-2023 йиллар

Давлат божхона қўмитаси

II. КИНОЛОГИЯ ХИЗМАТИГА ЗАМОНАВИЙ ВА ИЛҒОР

АХБОРОТ-КОММУНИКАЦИЯ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИ

КЕНГ ЖОРИЙ ЭТИШ

7.

Божхона хизмати органлари ҳисобидаги зотдор итларнинг келиб чиқиши (шажараси) бўйича таҳлилий ишларни олиб бориш учун "Кинология хизмати" автоматлаштирилган ахборот тизимида алоҳида дастур яратиш.

Техник-топшириқни ишлаб чиқиш

2022 йил

1 январь

Давлат божхона қўмитаси

8.

Божхона органларининг кинология соҳасида хизмат итларини кунлик озиқлантириш рациони бўйича (маҳсулот турлари, тайёр қуруқ озуқа) ажратиладиган компенсация тўловларини тўғри сарф-харажат қилиш электрон-назорат механизмини жорий этиш.

Ички идоравий ҳужжат

2022 йил

1 февраль

Давлат божхона қўмитаси

9.

Кинологларни ўқитиш ва малакасини оширишда замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда машғулотларни ташкил этишда ўқув методикаларини янгилаб бориш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2021-2023

йиллар

Давлат божхона қўмитаси

10.

ДБҚ веб-сайтида "Кинология" рукнини ташкил этиш ва унда фуқаролар ва ит боқишга қизиқувчилар учун умумий аҳамиятга эга бўлган маълумотлар ва видео роликлар базасини шакллантириш.

Ташкилий чора-тадбирлар

Доимо

Давлат божхона қўмитаси

11.

Фуқаролар ва итбоқувчиларга тавсиялар бериш ҳамда уларга хизмат кўрсатиш мақсадида онлайн режимида ишловчи "Ветеринария хизмати" интерактив хизматини йўлга қўйиш.

Ички идоравий ҳужжат


2021 йил

1 октябрь

Давлат божхона қўмитаси

III. МАРКАЗДА НАСЛЧИЛИК ИШЛАРИНИ САМАРАЛИ ОЛИБ БОРИШ ҲАМДА

ХИЗМАТ ИТЛАРИНИ ЎРГАТИШНИНГ ЯНГИ УСУЛЛАРИНИ ЖОРИЙ ЭТИШ

12.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар хизмат итлари питомниклари, итчилик клублари, шунингдек, хорижий давлатлар кинология хизматлари билан зотдор итларни айирбошлаш борасидаги фаолиятни кенгайтириш.

Ҳамкорлик меморандумлари асосида

2021-2023

йиллар

Давлат божхона қўмитаси, манфаатдор

вазирликлар ва идоралар

13.

Божхона органлари ва бошқа идораларнинг кинология хизмати учун зотдор хизмат итларини кўпайтириш, насл олиш тизимини кинология ва наслчилик соҳаси ривожланган давлатларнинг илғор тажрибасини ўрганган ҳолда такомиллаштириш.

Ҳамкорлик меморандумлари асосида

2021-2023

йиллар

Давлат божхона қўмитаси

14.

Илғор халқаро тажриба асосида кинология соҳасида янги йўналишлар (CITES) ва хизмат итларини ўргатишнинг янги усуллари бўйича ишлар олиб бориш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2021-2023

йиллар

Давлат божхона қўмитаси

15.

Хизмат итларининг қобилиятини оширишда илғор ўқитиш ва ўргатиш методологиялардан самарали фойдаланишни йўлга қўйиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2021-2022

йиллар

Давлат божхона қўмитаси

16.

Халқаро ва миллий кўргазмалар, мусобақаларда божхона органлари кинология хизмати мутахассисларининг фаол иштирок этишини таъминлаш ва юқори натижаларга эришиш ҳамда Марказ мутахассислари малакасини ошириш учун хорижий давлатларда махсус ўқув курсларида (экстерьер, хизмат итларининг ишчанлик қобилияти, мусобақаларга тайёрлаш бўйича ҳакамлик қилиш) ўқитиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2021-2022

йиллар

Давлат божхона қўмитаси,

Ташқи ишлар вазирлиги

IV. ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН ВЕТЕРИНАРИЯ ХИЗМАТИНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

17.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, вазирликлар ва идоралар ҳамда ташкилотлар, итчилик клублари, шунингдек, хорижий давлатлар кинология хизматлари билан:

- итлардаги турли хил касалликларни барвақт аниқлаш, ветеринария даволаш-профилактика ва лаборатория-диагностика ишлари бўйича;

- ветеринария соҳасида қўшма тадқиқот, конференция, семинар ва бошқа тадбирларни ташкил этиш;

- итларда учрайдиган турли касалликларнинг доимий мониторингини олиб бориш ва замонавий усулларда даволаш бўйича ўзаро ҳамкорлик қилиш ишларини йўлга қўйиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2021-2022

йиллар

Давлат божхона қўмитаси,

Ички ишлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, Тошкент давлат аграр университети, Самарқанд ветеринария медицинаси институти, манфаатдор вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар

18.

Марказда фаолият олиб бораётган мутахассисларнинг Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг олий таълим муассасалари, илмий-тадқиқот институти ва лабораторияларда амалиёт ўташи.

Ҳамкорлик меморандумлари асосида

2021 йил давомида

Давлат божхона қўмитаси,

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси

19.

Ветеринария тадбирларини олиб бориш сифатини янада ошириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш мақсадида Ихтисослаштирилган ветеринария хизматини халқаро стандартлар талабларига жавоб берадиган замонавий асбоб-ускуналар харид қилиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2021-2022

йиллар

Давлат божхона қўмитаси,

Ташқи ишлар вазирлиги

20.

Итларда учрайдиган турли касалликларнинг доимий мониторингини олиб бориш ва замонавий усулларда даволашни жорий қилиш.

Ташкилий

чора-тадбирлар

Доимо

Давлат божхона қўмитаси,

манфаатдор вазирликлар

ва идоралар

21.

Республикада ветеринария ва кинология соҳасида чоп этиладиган оммабоп журналларда кинология рукни остида мақолалар чоп этиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

Доимо

Давлат божхона қўмитаси,

манфаатдор вазирликлар

ва идоралар

22.

Республика ва хорижий давлатларнинг ветеринария хизматлари мутахассислари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш ва соҳада эришилаётган ютуқлар ва тажрибани ўрганиб бориш.

Ташкилий

чора-тадбирлар

2021 йил давомида

Давлат божхона қўмитаси,


23.

Марказда малакали ходимлар томонидан ветеринария хизмати бўйича илмий изланишлар олиб бориш, адабиёт ва қўлланмаларни ишлаб чиқиш.

Ташкилий

чора-тадбирлар

2021 йил давомида

Давлат божхона қўмитаси,

Тошкент давлат аграр университети, Самарқанд ветеринария медицинаси институти

24.

Марказда божхона органлари хизматида фойдаланилмайдиган ит зотларини (Ўрта Осиё ва Кавказ овчаркаси, Сибирь хаскиси, Акита-ину ва бошқа) кўпайтириш ва аҳолига сотиш ишларини ташкил этиш.

Ташкилий

чора-тадбирлар

2021-2023

йиллар

Давлат божхона қўмитаси,

манфаатдор вазирликлар

ва идоралар

V. КИНОЛОГЛАР ВА ХИЗМАТ ИТЛАРИНИ ТАЙЁРЛАШ,

ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ, МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ ВА БУ БОРАДА

КАДРЛАР САЛОҲИЯТИНИ ЮКСАЛТИРИШ

25.

Ўқув-методик базани халқаро стандартлар асосида такомиллаштириш.

Ташкилий

чора-тадбирлар

2021-2022

йиллар

Давлат божхона қўмитаси манфаатдор вазирликлар

ва идоралар

26.

Кадрларни танлаб олиш, тайёрлаш, қайта тайёрлаш, малакасини ошириш ва кадрлар салоҳиятини янада юксалтириш механизмини тубдан ўзгартириш.

Ташкилий

чора-тадбирлар

2021-2022

йиллар

Давлат божхона қўмитаси

27.

Божхона чегараси орқали контрабанда ашёлари, товар-моддий бойликлар ҳамда божхона назоратида янги ҳуқуқбузарлик объектини аниқлаш бўйича кинологларнинг билим ва кўникмаларини янада ошириш.

Ташкилий

чора-тадбирлар

Доимо

Давлат божхона қўмитаси

28.

Хизмат итлари билан вербал усуллар асосида ўтказилаётган ўқув- амалий машғулотлар жараёни бўйича тайёрланадиган видеолавҳаларни божхона органлари масофавий таълим тизимга жойлаштириб бориш.

Ташкилий

чора-тадбирлар

Доимо

Давлат божхона қўмитаси

29.

Марказ инструкторларининг хорижий давлатларда малакасини ошириш, хорижий давлатларнинг божхона органлари кинология хизмати фаолиятини ўрганиш ва амалиётга татбиқ этиш.

Ташкилий

чора-тадбирлар

2021-2022

йиллар

Давлат божхона қўмитаси,

Ташқи ишлар вазирлиги

30.

Турдош муассасалар, республикадаги ихтисослаштирилган илмий марказлари ва олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда ветеринария ва кинология соҳасига доир адабиётлар, ўқув-методик қўлланмаларни ишлаб чиқиш ва нашр этиш.

Ташкилий

чора-тадбирлар

2021-2022

йиллар

Давлат божхона қўмитаси

31.

Божхона органлари масофавий таълим тизими орқали кинолог-мутахассисларнинг назарий билимларини мустаҳкамлаш ҳамда касбий тайёргарлигини ошириш.

Ташкилий

чора-тадбирлар

Доимо

Давлат божхона қўмитаси

32.

Кинология саҳасидаги илмий ишланмалар натижаларини ўқув жараёни ва божхона органалари кинология хизмати фаолиятига татбиқ этиш.

Ташкилий

чора-тадбирлар

2021-2022

йиллар

Давлат божхона қўмитаси

33.

Ўқув жараёнига олий таълим муассасалари, Божхона институти мутахассисларини жалб этган ҳолда ўқитиш ва ўргатиш жараёниларини тубдан такомиллаштириш.

Ташкилий

чора-тадбирлар

2021-2022

йиллар

Давлат божхона қўмитаси

34.

Божхона органларида кинология хизмати фаолияти натижадорлигини (касбий таълим тизими ҳамда ўқув-ўргатиш методологияси) баҳолаш мезонларини ишлаб чиқиш.

Ички идоравий ҳужжат


2022 йил

1 январь

Давлат божхона қўмитаси

35.

Ёшларда кинология соҳасига қизиқиш уйғотиш, Ватанга хизмат қилишдек шарафли касб эгаси бўлишдек ватанпарварлик туйғусини шакллантириш мақсадида Марказда кинология хизмати тарихи музейини ташкил этиш.

Ички идоравий ҳужжат

2022 йил

1 март

Давлат божхона қўмитаси

VI. КИНОЛОГИЯ ВА ВЕТЕРИНАРИЯ ХИЗМАТЛАРИ БЎЙИЧА ЎЗАРО

МАНФААТЛИ ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

36.


Хорижий давлатлар ҳамда Жаҳон божхона ташкилотининг минтақавий кинология марказлари билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш.

Бунда:

ўқув қўлланмалари ва амалий қўлланмаларни ишлаб чиқиш ва нашр этиш, шунингдек, кинология соҳасидаги хорижий ўқув материалларини ўзбек тилига таржима қилиш;

Жаҳон божхона ташкилотининг босма ва электрон нашрларида Марказ фаолиятини кенг ёритиш;

Жахон божхона ташкилоти минтақавий кинология марказларидан экспертларни жалб этган ҳолда Марказда ҳалқаро ўқув-амалий семинар тренинглар ташкил этиш;

хорижий грантлар асосида замонавий асбоб-ускуналар, жихозлар ва зотдор хизмат итларини сотиб олиш.

Ташкилий

чора-тадбирлар

2021-2023

йиллар


Давлат божхона қўмитаси,

Ташқи ишлар вазирлиги,

вазирликлар ва идоралар

37.

Республика ва хорижий турдош муассасаларнинг илғор тажрибасини ўрганиш ҳамда амалиётга татбиқ этиш.

Ташкилий

чора-тадбирлар

2021-2022

йиллар


Давлат божхона қўмитаси





Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 18 январдаги

21-сон қарорига

6-ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси

Давлат божхона қўмитасининг Миллий кинология маркази

фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари

тўғрисида" 2018 йил 18 декабрдаги 1029-сон қарорига

киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 3-бандда:

қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши қўшилсин:

"жисмоний ва юридик шахсларга ветеринария даволаш-профилактика ва лаборатория-диагностика ишлари бўйича пулли хизмат кўрсатиш";

олтинчи хатбоши еттинчи хатбоши деб ҳисоблансин.


2. 4-бандда:

қуйидаги мазмундаги еттинчи хатбоши қўшилсин:

"жисмоний ва юридик шахсларга ветеринария даволаш-профилактика ва лаборатория-диагностика ишлари бўйича пулли хизмат кўрсатиш";

еттинчи хатбоши саккизинчи хатбоши деб ҳисоблансин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 18 январь


































































Время: 0.1270
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск