ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Жиноий жавобгарлик. Жазони ижро этиш /

Одам савдосидан жабрланган шахсларнинг ижтимоий реабилитацияси ва мослашувини амалга ошириш ҳамда уларга ёрдам кўрсатиш ва уларни ҳимоя қилиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 08.02.2021 й. 60-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 8 февралдаги

60-сон қарорига

2-ИЛОВА



Одам савдосидан жабрланган шахсларнинг

ижтимоий реабилитацияси ва мослашувини амалга

ошириш ҳамда уларга ёрдам кўрсатиш ва уларни

ҳимоя қилиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Одам савдосидан жабрланган шахсларнинг ижтимоий реабилитацияси ва мослашувини амалга ошириш ҳамда уларга ёрдам кўрсатиш ва уларни ҳимоя қилиш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


ижтимоий реабилитация - одам савдосидан жабрланган шахсларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш, уларни одам савдоси жиноятлари билан шуғулланувчи шахсларнинг таҳдидларидан ҳимоя қилиш, етказилган зиён ўринини қоплаш, уларни жамиятда ўз ўринини топиб кетишида ёрдам кўрсатишга қаратилган бошқа чора-тадбирлар мажмуи;


қайта мослаштириш - одам савдосидан жабрланган шахсларнинг оилаларида ва жамиятда психологик, ижтимоий-иқтисодий, ижтимоий-маданий муносабатларини қайта тиклаш жараёни;


масъул котиб - одам савдосидан жабрланган шахсларни ижтимоий реабилитация қилиш ва қайта йўналтириш бўйича Одам савдосига қарши курашиш ва муносиб меҳнат масалалари бўйича ҳудудий комиссиянинг масъул ваколатли ходими;

ҳимоя остидаги шахс - одам савдосидан жабрланган ёки одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётган шахс;


ҳимояни таъминловчи субъектлар - ҳимоя қилишни таъминлаш тўғрисида қарор қабул қилувчи органлар ва ҳимоя қилишни таъминлаш тўғрисида жиноят ишини юритаётган, терговга қадар текширувни амалга ошираётган, суриштирув, дастлабки тергов органлари.


3. Одам савдосидан жабрланган шахсларнинг ижтимоий реабилитацияси ва мослашувини амалга ошириш ҳамда уларга ёрдам кўрсатиш ва уларни ҳимоя қилиш ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.



2-БОБ. ОДАМ САВДОСИДАН ЖАБРЛАНГАН

ШАХСЛАРНИНГ ИЖТИМОИЙ РЕАБИЛИТАЦИЯСИГА

ЁРДАМ КЎРСАТИШ ТАРТИБИ


4. Идентификация қилиш жараёнларидан сўнг одам савдосидан жабрланган шахслар Одам савдосига қарши курашиш ва муносиб меҳнат масалалари бўйича ҳудудий комиссияга (кейинги ўринларда - ҳудудий комиссия) мурожаат қилган кундан бошлаб, ҳудудий комиссия масъул котиби одам савдосидан жабрланган шахсларни рўйхатга олиш журналига рўйхатга олади ва қуйидаги ҳаракатларни амалга оширади:

хавфни баҳолашни амалга оширади;

хавфсизлик режасини тузади (заруратга кўра);

эҳтиёжлар рўйхатини белгилайди;

одам савдосидан жабрланган шахслар билан якка тартибда ишлаш бўйича шахсий режасини тузади ҳамда унинг бажарилиши мониторингини амалга оширади;

одам савдосидан жабрланган шахслар билан якка тартибда ишлаш бўйича шахсий режасини амалга оширишда одам савдосидан жабрланган шахсларга ҳамроҳлик қилади;

одам савдосидан жабрланган шахсларни зарурат бўлганда, бошқа ташкилотлар ва муассасаларга ёрдам кўрсатиш учун юборади;

Одам савдосидан жабрланган шахсларга ёрдам бериш бўйича Республика реабилитация маркази ҳамда Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказларига жойлаштиради;

чет эл фуқароси бўлган одам савдосидан жабрланган шахсларни аниқлаш ва ватанига қайтариш зарурлиги тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги билан биргаликда Ўзбекистонда аккредитациядан ўтган хорижий давлатнинг дипломатик ваколатхонаси ёки консуллик муассасасини хабардор қилади.


5. Масъул котиб одам савдосидан жабрланган шахслар билан алоқа ўрнатади ва биринчи учрашувда қуйидаги маълумотларни тақдим этади:

ижтимоий реабилитация бўйича кўрсатиладиган ёрдам турлари, уни олиш шартлари ва тартиби;

одам савдосидан жабрланган шахслар ҳақидаги маълумотдан фойдаланиш ва уни сақлаб қолиш.


6. Одам савдосидан жабрланган шахсларнинг ижтимоий реабилитациясига ёрдам кўрсатиш ҳудудий комиссиялар томонидан амалга оширилади.

7. Маълумот тақдим этилганидан сўнг одам савдосидан жабрланган шахслар масъул котибга ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ ижтимоий реабилитация ёрдамига розилик билдириш учун ариза тақдим этади.


8. Масъул котиб одам савдосидан жабрланган шахслар билан ҳамкорлик қилган кундан бошлаб уч иш кунидан кечиктирмай, ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ хавфни баҳолашни амалга оширади.


9. Масъул котиб хавфни баҳолашни бошлашдан олдин одам савдосидан жабрланган шахсларга баҳолашнинг мақсади ва улардан фойдаланиш тартиби ҳамда ушбу маълумотлардан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлган субъектлар рўйхатини тушунтиради.


10. Масъул котиб одам савдосидан жабрланган шахслар билан ҳамкорлик қилган кундан бошлаб уч иш кунидан кечиктирмай, ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ хавфни баҳолашни амалга оширади.


11. Хавфни баҳолаш қуйидаги йўналишларда амалга оширилади:

шахсларнинг тиббий ҳолати (жисмоний ва психологик ҳолат);

зўравонлик таҳдидининг мавжудлиги;

одам савдосидан жабрланган шахсларнинг оилавий муносабатлари;

одам савдоси билан шуғулланувчи шахсларни жиноий жавобгарликка тортиш имконияти;

чет эл фуқароси бўлган одам савдосидан жабрланган шахсларни ватанига қайтариш тартиби;

одам савдосидан жабрланган вояга етмаган шахсларни болалар муассасаларига жойлаштириш зарурати.


12. Зарурат бўлганда, масъул котиб одам савдосидан жабрланган шахслар, билан биргаликда уч иш кунидан кечиктирмай, ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ хавфсизлик режасини ишлаб чиқади.

Одам савдосидан жабрланган шахсларнинг ҳаёти ва соғлигини муҳофаза қилишни таъминлаш билан боғлиқ хавфсизлик режасининг алоҳида тадбирлари "Жабрланувчиларни, гувоҳларни ва жиноят процессининг бошқа иштирокчиларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ ишлаб чиқилади.


13. Одам савдосидан жабрланган вояга етмаган шахсларга нисбатан хавфни баҳолашда унинг қонуний вакили ва (ёки) психолог иштирок этиши шарт. Хавфни баҳолаш вояга етмаган шахсларнинг ёши ва жинсини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади.


14. Хавфни баҳолаш якунлари бўйича ҳудудий комиссия масъул котиби одам савдосидан жабрланган шахслар билан биргаликда бир кун муддатда ушбу Низомга 5-иловага мувофиқ эҳтиёжлар рўйхатини ишлаб чиқади.


15. Масъул котиб эҳтиёжлар рўйхатини баҳолашдан олдин одам савдосидан жабрланган шахсларга баҳолашнинг мақсади улардан фойдаланиш, ушбу маълумотлардан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлган давлат органлари рўйхати тушунтиради.


16. Эҳтиёжлар рўйхати одам савдосидан жабрланган шахсларнинг ижтимоий, тиббий, психологик, ҳуқуқий, таълим, маиший ва бошқа эҳтиёжларини баҳолашни ўз ичига олади.


17. Одам савдосидан жабрланган вояга етмаган шахсларнинг эҳтиёжлар рўйхатини баҳолашда қонуний вакил ва (ёки) психолог иштирок этади. Эҳтиёжлар рўйхатини баҳолаш вояга етмаган шахсларнинг ёши ва жинсини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади.


18. Одам савдосидан жабрланган шахсларнинг эҳтиёжларини баҳолаш тугагандан сўнг масъул котиб беш иш куни ичида комиссия раисига ишлаб чиқилган ҳужжатларни мувофиқлаштириш ва тасдиқлаш учун ҳудудий комиссия аъзоларини чақириш, шунингдек, зарур ҳолларда хавфсизлик режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлашни таклиф қилади.

Ҳудудий комиссия қоида тариқасида, ҳужжатларни одам савдосидан жабрланган шахсларнинг иштирокисиз кўриб чиқади.


19. Масъул котиб томонидан ишлаб чиқилган ҳужжатларни муҳокама қилади, заруратга бўлганда, муайян соҳада махсус билимга эга бўлган шахсларни жалб қилади ҳамда ҳужжатларни ўзгартириш бўйича таклифлар киритади.


20. Хавфни баҳолаш, шунингдек, хавфсизлик режаси ва эҳтиёжлар рўйхати комиссия қарори билан тасдиқланади.



3-БОБ. ОДАМ САВДОСИДАН ЖАБРЛАНГАН

ШАХСЛАР БИЛАН ЯККА ТАРТИБДА

ИШЛАШ ШАХСИЙ РЕЖАСИ


21. Одам савдосидан жабрланган шахслар билан якка тартибда ишлаш шахсий режаси (кейинги ўринларда - шахсий режа) масъул котиб томонидан ушбу Низомга 6-иловага мувофиқ хавфни баҳолаш, хавфсизлик режаси ва эҳтиёжлар рўйхати асосида ишлаб чиқилади.


22. Шахсий режада қуйидаги ёрдам турларини таъминлашга қаратилган тадбирлар назарда тутилиши мумкин:

вақтинча яшаш жойи (бошпана);

бепул таржимон билан таъминлаш;

одам савдосидан жабрланган шахсларга тушунарли бўлган тилда, уларнинг қонунчиликда мустаҳкамланган ҳуқуқларига оид маслаҳат ва маълумот бериш;

ҳужжатларни тиклаш;

тиббий, психологик, ҳуқуқий ва моддий ёрдам;

иш билан таъминлаш, таълим ва касбий тайёргарлик курсларини бепул тақдим этиш;

вояга етмаган шахсларнинг оилаларини ёки васийларини тиклаш;

одам савдосидан жабрланган шахсларнинг фарзандларини мактабгача таълим муассасаларига бепул жойлаштириш.


23. Ҳудудий комиссиялар дастлабки идентификацияни амалга оширувчи давлат органи томонидан шахсни одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётган шахслар сифатида эътироф этиб, зарур ёрдам олиш учун қайта йўналтирганда мазкур шахсларга вақтинча бошпана, тиббий, психологик, ҳуқуқий ёрдам, таржимон хизматларидан бепул фойдаланиш ҳамда бошқа зарур ёрдамларни кўрсатади.

Агар одам савдосидан жабрланган шахслар вояга етмаган фарзандлари билан биргаликда аниқланса, улар фарзандлари билан бирга вақтинча бошпана билан таъминланади, шу билан бирга болалар ижтимоий реабилитация ва мослашиш бўйича хизматларни ҳам олишади.


24. Шахсий режада одам савдосидан жабрланган шахсларга ёрдам олиш учун қайси мутахассис ёрдами зарурлиги белгилаб берилади. Шахсий режа одам савдосидан жабрланган шахсларнинг эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда уч ойдан кам бўлмаган муддатга тузилади.


25. Шахсий режа ҳудудий комиссия раиси томонидан тасдиқлангандан сўнг одам савдосидан жабрланган шахсларга ёрдам кўрсатиш ишлари бошланади.


26. Масъул котиб шахсий режанинг сифатли ва белгиланган муддатларда бажарилишини назорат қилади, зарур ҳолларда ҳудудий комиссия раисига тақдимнома киритади.


27. Ҳудудий комиссия томонидан зарурат туғилганда, шахсий режага тегишли ўзгартиришлар киритилиши мумкин. Бунда масъул котиб томонидан мазкур ўзгартиришлар комиссия аъзолари билан келишилгандан сўнг ҳудудий комиссия раиси томонидан тасдиқланади.

28. Одам савдосидан жабрланган шахсларни ижтимоий реабилитация қилиш чоралари қуйидаги ҳолларда тўхтатилади ёки муддатидан олдин тугатилади:

ижтимоий реабилитация мақсадларига эришилганда;

одам савдосидан жабрланган шахслар ижтимоий реабилитациядан бош тортса;

одам савдоси билан боғлиқ ҳолатлар содир этилмаганлиги ҳақида асослантирилган қарор қабул қилинса.


29. Бунда ёлғон хабар берган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади ва етказилган зарарни қоплаш чоралари кўрилади.


30. Одам савдоси билан боғлиқ ҳолатлар содир этилмаганлиги аниқланса, одам савдосидан жабрланган шахслар билан якка тартибда ишлаш шахсий режаси бекор қилинади, ижтимоий реабилитация ишлари тўхтатилади ҳамда бу ҳақда шахсий режани бажарувчи масъул шахслар ва ҳудудий комиссия аъзоларига маълумот юборилади.



4-БОБ. ОДАМ САВДОСИДАН ЖАБРЛАНГАН

ВОЯГА ЕТМАГАН ШАХСЛАРНИНГ ИЖТИМОИЙ

РЕАБИЛИТАЦИЯСИ ҲАМДА МОСЛАШУВИГА

ЁРДАМ КЎРСАТИШ ТАРТИБИ


31. Одам савдосидан жабрланган вояга етмаган шахсларнинг ижтимоий реабилитацияси ҳамда мослашувига ёрдам кўрсатиш ҳудудий комиссиялар ва Болалар масалалари бўйича комиссиялар томонидан нодавлат нотижорат ташкилотлари билан биргаликда амалга оширилади.

32. Масъул котиб томонидан одам савдосидан жабрланган вояга етмаган шахслар билан якка тартибда ишлаш шахсий режаси ишлаб чиқилади ва ҳудудий комиссия раиси томонидан тасдиқланади.

Шахсий режада ушбу Низомнинг 22-бандида белгиланган чора-тадбирлар назарда тутилади.


33. Одам савдосидан жабрланган вояга етмаган шахсларни ҳимоя қилиш бўйича тузилган шахсий режа лойиҳасини Болалар масалалари бўйича комиссияларга белгиланган тартибда кўриб чиқиш ва тасдиқлаш учун бир иш куни мобайнида киритилади.


5-БОБ. ОДАМ САВДОСИДАН ЖАБРЛАНГАН

ШАХСЛАРНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ ТАРТИБИ


34. Ҳимояни таъминловчи субъектларнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

одам савдосидан жабрланган шахслар учун хавфни баҳолаш ва хавфсизлик режасини тасдиқлаш;

одам савдосидан жабрланган шахслар рўйхатини тасдиқлаш;

шахсий режанинг ҳимояни таъминловчи субъектларнинг ваколатига тааллуқли қисмини бажаришга кўмаклашиш;

меҳнат соҳасидаги ваколатли давлат органининг мутахассиси томонидан аниқланган муаммоларни ҳал қилишда, шахсий режанинг бажарилишини мониторинг қилиш жараёнида кўмаклашиш.


35. Ҳимояни таъминловчи субъектлар белгиланган вазифаларни амалга ошириш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

хавфни баҳолаш, хавфсизлик режаси, эҳтиёжлар рўйхати ва шахсий режани аниқлаштириш ҳамда қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш бўйича таклифлар киритиш;

давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллари, ваколатлари доирасида нодавлат нотижорат ва халқаро ташкилотлар (келишилган ҳолда) экспертларини шартнома асосида мутахассис сифатида жалб қилиш;

ҳимояни таъминловчи субъектлар фаолияти тартибини ўзгартириш бўйича таклифлар киритиш;

ҳимояни таъминловчи субъектлар ваколатига тааллуқли масалалар бўйича давлат органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан жабрланувчига тааллуқли материалларни талаб қилиш ва олиш.


36. Одам савдосида гумон қилинаётган шахсларни топиш мақсадида идентификация қилиш ва қайта йўналтиришни амалга оширувчи давлат органлари билан ҳамкорлик қилиш истагини билдирган одам савдосидан жабрланган шахсларга "Жабрланувчиларни, гувоҳларни ва жиноят процессининг бошқа иштирокчиларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ хавфсизлик чоралари таъминланади.

Одам савдосидан жабрланган деб тан олинган чет эл фуқароларига ёки фуқаролиги бўлмаган шахсларга унинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириши ҳолатларидан қатъи назар, Ўзбекистон Республикасида вақтинча бўлиш ҳуқуқи берилади.


37. Одам савдосидан жабрланган шахсларни келиб чиқиш мамлакатига ёки ўзлари доимий яшайдиган давлатга қайтариш Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ амалга оширилади.



6-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


38. Одам савдосидан жабрланган шахсларнинг ижтимоий реабилитацияси ва мослашувини амалга ошириш ҳамда уларга ёрдам кўрсатиш ва уларни ҳимоя қилиш жараёнларини молиялаштириш ва моддий-техник жиҳатдан таъминлаш Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.


39. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.






Низомга

1-ИЛОВА



Одам савдосидан жабрланган шахсларнинг ижтимоий

реабилитацияси ва мослашувини амалга ошириш

ҳамда уларга ёрдам кўрсатиш ва уларни ҳимоя қилиш

СХЕМАСИ

Босқичлар


Субъектлар


Тадбирлар


Бажариш муддатлари

1-босқич


Ваколатли орган ёки ҳудудий комиссия


1. Одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётган шахсларга ёрдам кўрсатиш зарурати бўлганда уларга ёрдам кўрсатиш ва ҳимоя қилиш бўйича ихтисослаштирилган муассасага юборади.


2. Одам савдосидан жабрланган деб тан олинган шахсларни ҳудудий комиссия томонидан ихтисослаштирилган муассасага юборилади.


Шахснинг розилиги олингандан кейин





2-босқич


Ҳудудий комиссия масъул котиби


1. Одам савдосидан жабрланган шахсларни рўйхатга олиш журналида қайд этади.


2. Одам савдосидан жабрланган шахсларга нисбатан хавфни баҳолашни амалга оширади.


3. Одам савдосидан жабрланган шахсларнинг хавфсизлик режасини тузади (агар зарурат бўлса).


4. Одам савдосидан жабрланган шахслар билан биргаликда эҳтиёжлар рўйхатини белгилайди.


5. Комиссия раисига ишлаб чиқилган ҳужжатларни мувофиқлаштириш ва тасдиқлаш учун тақдим этади, ҳудудий комиссия аъзоларини чақириш таклифини киритади.


Зудлик билан


Уч кун ичида


Уч кун ичида


Бир кун муддатда


Беш кун ичида





3-босқич


Ҳудудий комиссия


1. Одам савдосидан жабрланган шахсларга нисбатан хавфни баҳолайди, хавфсизлик режаси ва эҳтиёжлар рўйхатини ўрганиб чиқади.


2. Одам савдосидан жабрланган шахсларга нисбатан хавфни баҳолаш, хавфсизлик режаси ва эҳтиёжлар рўйхатини тасдиқлайди.


3. Одам савдосидан жабрланган шахсларга нисбатан хавфни баҳолаш, хавфсизлик режаси ва эҳтиёжлар рўйхати асосида одам савдосидан жабрланган шахслар билан якка тартибда ишлаш шахсий режасини ишлаб чиқади ва ҳудудий комиссия раисига тасдиқлаш учун юборади.


Якуний идентификация жараёнида





4-босқич


Ҳудудий комиссия раиси


1. Одам савдосидан жабрланган шахслар билан якка тартибда ишлаш шахсий режасини тасдиқлайди.


2. Одам савдосидан жабрланган шахслар билан якка тартибда ишлаш шахсий режасининг тегишли бандларини муддатида бажариш мақсадида масъул шахсларга етказиш учун ҳудудий комиссия масъул котибига топширади.


Камида уч ой муддатга тузилади




5-босқич


Ҳудудий комиссия масъул котиби


1. Одам савдосидан жабрланган шахслар билан якка тартибда ишлаш шахсий режасини масъул шахсларга етказади.


2. Одам савдосидан жабрланган шахслар билан якка тартибда ишлаш шахсий режаси сифатли ва белгиланган муддатларда бажарилишини назорат қилади.


Шахсий режа тасдиқланган куни


Режада белгиланган муддатларда








Низомга

2-ИЛОВА



Ижтимоий реабилитация ёрдамини олиш

учун розилик ҳақида

AРИЗА

Мен,

,


(aриза берувчининг Ф.И.О)

ихтиёрий равишда ижтимоий реабилитация ёрдамларини олишга розиман.

Шунингдек, мен буни тасдиқлайман:

1) ушбу Низомнинг 23-бандида белгиланган ёрдам олиш тартиб-қоидалари ҳақида маълумот берилди;

2) менга ёрдам берадиган шартларни қабул қиламан.


Aриза берувчининг имзоси


сана



Масъул котиб имзоси


сана




Низомга

3-ИЛОВА



Хавфни баҳолаш

Мутахассис Ф.И.О:_________________________________________________

Aриза берувчининг Ф.И.О:__________________________________________

Сана______________________________________________________________


Омиллар

Ҳа

Йўқ

Билмайман


Одам савдосидан жабрланган (кейинги ўринларда ОСЖ) ҳолатининг мавжудлиги




1. Соғлиги

- жароҳатлар





- сурункали касаллик белгилари





- травматик стресс бузилиши





- ногиронлик





- ҳаёт учун хавфли шароитлар





- оғриқлар





- руҳий касалликлар





- ҳомиладорлик





- тана тўқимасининг бузилиши





- жинсий йўл билан юқадиган инфекциялар





- сил касаллиги





- ОИВ/ОИТС





- безгак





- бошқа касалликлар (тушунтириш)




2. Зўравонликка таҳдид

одам савдоси билан шуғулланувчи шахслар томонидан ОСЖга нисбатан ўтмишдаги таҳдидлар





одам савдоси билан шуғулланувчи шахслар томонидан ОСЖга ҳозирги вақтдаги таҳдидлар





ОСЖнинг оила аъзоларига таҳдидлар





ОСЖ ва унинг оила аъзоларига нисбатан товламачилик





ОСЖни мажбурлаш





ОСЖни таъқиб қилиш





ОСЖнинг одам савдоси билан шуғулланувчи шахслар билан ҳозирги кунда алоқаси мавжудлиги





одам савдоси билан шуғулланувчи шахсларнинг ОСЖ яшаш манзилини хабардорлиги





одам савдоси билан шуғулланувчи шахсларнинг ОСЖ телефон рақамини хабардорлиги





одам савдоси билан боғлиқ ҳолатнинг давомийлиги:

- 1 ойдан 6 ойгача;

- 6 ойдан 1 йилгача;

- 1 дан 3 йилгача;

- 5 йилдан ортиқ.





ОСЖ боришга қўрқадиган жойларнинг мавжудлиги





одам савдоси билан шуғулланувчи шахсларнинг хавфлилик даражаси (шафқатсизлиги, жиноий гуруҳнинг уюшганлик даражаси, уларнинг сони, қуролга эгалиги)





бошқа ҳолатлар




3. Оилавий муносабатлари

одам савдоси билан шуғулланадиган шахсларнинг ОСЖ қариндошлари билан алоқаси





одам савдосига алоқадор бўлган шахслар орасида яқин таниш ва қариндошларининг мавжудлиги





ОСЖ оила аъзоларининг одам савдосидан жабрланганлигидан хабардорлиги





ОСЖни яшаш жойида унга нисбатан хавфнинг мавжудлиги





бошқа ҳолатлар




4. Жиноят иши жараёни

ОСЖ бўлган мамлакатда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаати





ОСЖ ўз мамлакатидаги ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаати





ОСЖ ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилмоқчилиги





ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан чора-тадбирлар амалга оширилганлиги





жиноят иши қўзғатилганлиги





ҳозирда одам савдоси билан шуғулланувчи шахслар қўлга олинганлиги





ОСЖнинг яшаш ҳудудида одам савдоси жиноятида гумонланаётган шахсларнинг мавжудлигидан хабардорлиги





ОСЖнинг ноқонуний фаолиятдаги иштироки учун жиноий жавобгарликка тортилиши хавфининг мавжудлиги





бошқа ҳолатлар




5. Ватанга қайтариш

ОСЖ ватанга қайтиб келганидан сўнг такроран ОСЖ бўлиш хавфи ёки бошқа турдаги зўравонликларга дучор бўлиш хавфи мавжудлиги





ОСЖ ватанга қайтиб келгандан сўнг ижтимоий, шу жумладан, оғир оилавий шароити, ишсизлик ва бошқа муаммоларга дучор бўлиш хавфи мавжудлиги





ОСЖ қайтиб келгандан кейин қайта мослашувига таъсир қилиши мумкин бўлган ижтимоий, маданий ёки диний омиллар мавжудлиги





бошқа ҳолатлар




Мутахассис изоҳи:




Низомга

4-ИЛОВА



Хавфсизлик режаси

Мутахассис Ф.И.О:_________________________________________________

Aриза берувчининг Ф.И.О:__________________________________________

Бошланган сана____________________________________________________

Муддатнинг тугаш санаси __________________________________________

Т/р

Хавфсизлик чоралари

Тадбирлар

Муддати

Изоҳ

















Масъул котиб



имзоси


Ариза берувчи



имзоси





Низомга

5-ИЛОВА



Эҳтиёжлар рўйхати

Мутахассис Ф.И.О:________________________________________________

Aриза берувчининг Ф.И.О:_________________________________________

Сана_____________________________________________________________

Эҳтиёж

Ҳа/йўқ

Ижтимоий-тиббий


Тиббий ёрдам


Касалхонага ётқизиш


Терапевт билан маслаҳатлашиш


Психотерапия маслаҳати / психиатр


Психотерапия


Гинеколог билан маслаҳатлашиш


Невропатолог билан маслаҳатлашиш


Нарколог маслаҳати


Даволаш / дорилар


ОИВ/ОИТС текшируви


Жинсий йўл билан юқадиган инфекцияларни текшириш


Спиртли ичимликларни истеъмол қилишдан ёки гиёҳвандликдан даволаш


Умумий саломатлик (тушунтириш)


Психологик


Шахсий маслаҳат


Психологик қўллаб-қувватлаш


Биргаликда хатти-ҳаракатлар билан ишлаш


Оила ва яқин атроф-муҳит билан алоқаларни тиклашга кўмаклашиш


Жароҳатдан кейинги профилактика


Ижтимоий қўллаб-қувватлаш


Ҳуқуқий


Шахсни тасдиқловчи ҳужжатларни тиклашда кўмаклашиш


Оилавий ҳуқуқ соҳасидаги маслаҳат (никоҳдан ажралиш, эр-хотиннинг мол-мулкини бўлиш ва бошқалар)


Мерос ҳуқуқи соҳасидаги маслаҳат (қонун бўйича мерос, ноқонуний васият ва бошқалар устидан шикоят қилиш)


Уй-жой ва коммунал низолар бўйича маслаҳат (ноқонуний кўчириш ва бошқалар)


Меҳнат ҳуқуқи соҳасидаги маслаҳат (ишда тиклаш, ноқонуний ишдан бўшатиш, иш ҳақини тўламаслик ва бошқалар)


Жиноий процессда адвокатни қўллаб-қувватлаш (суриштирув, тергов ҳаракатларини ўтказиш босқичида ва суд жараёнида, шу жумладан, етказилган зарарни қоплашда ёрдам бериш ва бошқалар)


Маъмурий ҳуқуқ соҳасидаги маслаҳат (болаларни ҳимоя қилиш, ҳужжатларни тиклаш ва бошқалар)


Маъмурий жараёнда адвокатни қўллаб-қувватлаш (болаларни ҳимоя қилиш ва бошқалар)


Тадбиркорликни бошлаш бўйича маслаҳат


Ижтимоий-маиший


Гуманитар ёрдам (кийим-кечак, озиқ-овқат ва бошқалар)


Моддий ёрдам


Шахсни тасдиқловчи ҳужжатлар тўловлари (жарималари) қопланишини таъминлаш


Бепул таржимон билан таъминлаш


Терговга қадар текширув, суриштирув ва дастлабки тергов жараёнларида ОСЖ транспорт харажатларини қоплаш


Касбий қайта тайёрлаш


Таълим олиш


Ишга жойлашиш


Хавфсиз яшаш жойи (бошпана)


Янги уй топиш


Шахсий гигиена воситалари (тиш чўткаси ва пастаси, совун, сочиқ, шампун, аёллар учун шахсий гигиена воситалари ва бошқалар)


Жабрланувчи шахсларнинг болаларини парвариш қилиш воситалари (тагликлар, ҳўл рўмолча, ўзгарувчан маҳсулотлар, шунингдек, бутилкалар, болалар аралашмаси ва боланинг эҳтиёжларини қондирадиган бошқа маҳсулотлар)


Чет эл фуқаролари учун ўзбек тилини ўрганиш учун бепул имконият яратиш


Ички саёҳат учун тўлов


Бошқа эҳтиёжлар


Мутахассис изоҳи:




Низомга

6-ИЛОВА



Одам савдосидан жабрланган шахс билан

якка тартибда ишлаш шахсий режаси

Мутахассис Ф.И.О: ________________________________________________

Aриза берувчининг Ф.И.О: _________________________________________

Бошланган сана ___________________________________________________

Муддатнинг тугаш санаси _________________________________________

Т/р

Хизмат номи ва тадбирлар

Тадбирларни амалга ошириш

Амалга ошириш муддати

Ёрдам кўрсатувчи ташкилот

Хизмат натижаси


























Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 9 февраль

















































Время: 0.0287
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск