ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Фуқаролик ва оила қонунчилиги / Тижорат ташкилотлари / Давлат ва бошқа унитар корхоналар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 19.02.2021 й. 81-сон "Давлат иштирокидаги хўжалик жамиятлари ҳамда давлат унитар корхоналарининг расмий веб-сайтларига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Функцияни амалга оширишнинг имкони йўқ

Мазкур функциядан фақат мижозлар (фойдаланувчилар) фойдаланишлари мумкин

Ҳужжатнинг тўлиқ матни пуллик версияда мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

19.02.2021 й.

N 81




ДАВЛАТ ИШТИРОКИДАГИ ХЎЖАЛИК

ЖАМИЯТЛАРИ ҲАМДА ДАВЛАТ УНИТАР

КОРХОНАЛАРИНИНГ РАСМИЙ ВЕБ-САЙТЛАРИГА

ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР ТЎҒРИСИДАГИ

НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Давлат иштирокидаги хўжалик жамиятлари ҳамда давлат унитар корхоналарида (кейинги ўринларда - давлат иштирокидаги корхоналар) корпоратив бошқарувни янада такомиллаштириш, улар фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагиларни назарда тутувчи Давлат иштирокидаги хўжалик жамиятлари ҳамда давлат унитар корхоналарининг расмий веб-сайтларига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:

давлат иштирокидаги корхоналарнинг расмий веб-сайтларида ахборотларни жойлаштириш бўйича талаблар;

давлат иштирокидаги корхоналарнинг расмий веб-сайтини юритиш бўйича талаблар;

давлат иштирокидаги корхоналарнинг расмий веб-сайти мазмунига қўйиладиган талаблар.

3. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари - иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги директори А.Ж. Ортиқов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                       А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 20 февраль



























Время: 0.0049
АВда рўйхатга олинган рақами бўйича қатъий мувофиқлик
  • Барчаси
  • амалдаги
  • кучини йўқотган
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • исталган сана
  • аниқ сана
  • давр
  • -

Қидирувни пастга тушириш