ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Саноат / Енгил саноат /"Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмасининг тўқимачилик ва тикув-трикотаж соҳасини ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 23.02.2021 й. 93-сон қарорига илова)
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
Вазирлар Маҳкамасининг
2021 йил 23 февралдаги
ИЛОВА
"Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмасининг тўқимачилик
ва тикув-трикотаж соҳасини ривожлантириш
жамғармаси маблағларини шакллантириш
ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1. Ушбу Низом "Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмасининг (кейинги ўринларда - Уюшма) тўқимачилик ва тикув-трикотаж соҳасини ривожлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда - Жамғарма) маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартибини белгилайди.
2. Жамғарма юридик шахс ҳисобланмайди ва унинг маблағлари хизмат кўрсатувчи банкда очилган тегишли ҳисобварақда жамланади.
2-БОБ. ЖАМҒАРМА МАБЛАҒЛАРИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ
ВА УЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ ТАРТИБИ
3. Қуйидагилар Жамғарма маблағларини шакллантириш манбалари ҳисобланади:
Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали пахта ип-калавасини олиб чиқишда 2021 йил 1 январдан бошлаб олиб чиқиладиган ҳар бир килограмм ип-калава учун 0,01 АҚШ доллари, 2022 йил 1 январдан - 0,05 АҚШ доллари, 2023 йил 1 январдан - 0,1 АҚШ доллари, 2025 йил 1 январдан - 0,2 АҚШ доллари миқдорида ундириладиган йиғимларнинг 5 фоизи ҳажмдаги тушумлар;
қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.
4. Жамғарманинг маблағларидан қуйидаги мақсадларда фойдаланилади:
а) тўқимачилик ва тикув-трикотаж тармоқлари ташкилотларида (кейинги ўринларда - соҳа ташкилоти) халқаро стандартларни жорий этиш, тайёр маҳсулотларни ташқи бозорлар талабларини ҳисобга олган ҳолда сертификатлаш бўйича тадбирларни молиялаштириш;
б) соҳа ташкилотларининг халқаро кўргазмалар ва ярмаркаларда иштирок этиш, миллий брендларни яратиш ва илгари суриш билан боғлиқ харажатларини қоплаш;
в) илмий-тадқиқот ва инновацион лойиҳаларни амалга ошириш, кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, жумладан, уларни хорижга ўқиш учун юбориш;
г) Уюшманинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, унинг ижро этувчи аппарати ходимларини сақлаш ва моддий рағбатлантириш;
д) Уюшманинг хорижий ваколатхоналарини сақлаш ва хорижий мутахассисларни жалб этиш харажатларини компенсация қилиш;
е) Уюшма аъзолари умумий йиғилишининг қарори билан белгиланган ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа мақсадлар.
5. Жамғармадан мазкур Низомнинг 4-бандида белгиланган йўналишларга маблағлар ажратиш тасдиқланган харажатлар сметаси бўйича амалга оширилади.
6. Уюшма томонидан Жамғарма маблағлари ҳисобидан соҳа ташкилотларининг илмий-тадқиқот ва инновацион лойиҳалар бўйича харажатларини қоплаш Уюшма таъсисчилари умумий йиғилиши билан тасдиқланадиган устувор йўналишлар асосида амалга оширилади.
3-БОБ. СОҲА ТАШКИЛОТЛАРИГА ЖАМҒАРМАДАН
МАБЛАҒ АЖРАТИШ ТАРТИБИ
7. Соҳа ташкилотларига Жамғармадан маблағ ажратиш мазкур Низомга иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.
8. Соҳа ташкилотлари мазкур Низомнинг 4-банди "а", "б" ва "в" кичик бандларида назарда тутилган йўналишлар бўйича харажатларни қоплаш учун Уюшмага қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:
мурожаат этувчи юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, жойлашган жойи (почта манзили), банк бўлинмасининг номи ва банкдаги ҳисобварағи, электрон почта манзили, СТИР кўрсатилган ариза варағи;
Жамғармадан маблағлар ажратиш зарурлигини тегишли ҳужжатлар (маблағлардан фойдаланиш йўналишига қараб) билан асослаш;
соҳа ташкилотларининг охирги ҳисобот даври учун, жумладан, барча иловалари билан биргаликда бухгалтерия ҳисоботининг нусхаси.
Ушбу Низомнинг 4-банди "в" кичик бандида кўрсатилган илмий-тадқиқот ва инновацион лойиҳаларни амалга ошириш мақсадида маблағлар ажратиш тўғрисида ариза тақдим этилган тақдирда, қўшимча равишда лойиҳанинг бизнес-режаси тақдим этилади.
Ариза берувчи соҳа ташкилотлари мазкур Низомнинг 4-бандида кўрсатилган тадбирлар амалга оширилганини тасдиқловчи ҳужжатларни ҳам тақдим этиши шарт.
Мазкур Низомнинг 4-банди "а", "б" ва "в" кичик бандларида назарда тутилган йўналишлар бўйича соҳа ташкилотларни харажатларининг 50 фоизи миқдоридаги қисми Жамғарма маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади.
9. Жамғармадан маблағ ажратиш ёки ажратишни рад этиш тўғрисидаги қарор соҳа ташкилотларининг аризаси олинган кундан бошлаб 10 иш кунидан, шунингдек, илмий-тадқиқот ва инновацион лойиҳалар бўйича тақдим этилган ҳужжатлар 30 иш кунидан ошмайдиган муддатда қабул қилинади.
10. Соҳа ташкилотларининг Жамғармадан маблағ олиш учун тақдим этилган ва мазкур Низом талабларига мос келадиган ҳужжатлари кўриб чиқилади.
11. Уюшма Жамғарма маблағларини олиш учун соҳа ташкилотлари томонидан тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиб, агар буюртманома Жамғарманинг мақсад ва вазифаларига мос келмаса, маблағлардан мақсадсиз фойдаланиш таваккалчилиги мавжуд бўлса ва лойиҳанинг мақсадга мувофиқлиги ҳамда иқтисодий самарадорлиги етарлича асосланмаган бўлса, маблағларни ажратишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.
12. Уюшма бошқаруви томонидан Жамғармадан маблағлар ажратиш тўғрисида тегишли қарор қабул қилингандан кейин 1 иш куни ичида ариза берувчини хабардор қилади ва белгиланган маблағ соҳа ташкилотлари аризасида кўрсатилган банк ҳисобварағига 3 иш куни ичида ўтказиб берилади.
13. Ариза берувчи соҳа ташкилотлари ушбу Низомнинг 4-банди "а", "б" ва "в" кичик бандларида кўрсатилган тадбирлар амалга оширилганидан сўнг тасдиқловчи ҳужжатларни 15 иш куни ичида Уюшмага тақдим этиши шарт.
14. Соҳа ташкилотларида ўзлаштирилмасдан қолган маблағ ҳамда ажратилган йўналишдан бошқа мақсадларга сарфланган маблағ тўлиқ хажмда соҳа ташкилотлари томонидан Уюшмага қайтарилади.
БЎЙИЧА ДАРОМАДЛАР ВА ХАРАЖАТЛАР
СМЕТАЛАРИНИ ТУЗИШ, ТАСДИҚЛАШ ВА
УНГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ
15. Истиқболдаги вазифаларни сифатли амалга ошириш ва маблағлардан фойдаланишнинг мақсадли ҳамда манзилли бўлишини таъминлаш учун ҳар молия йили учун Жамғарма маблағларининг даромадлар ва харажатлар сметаси (кейинги ўринларда - смета) тузилади ва тасдиқланади.
16. Смета лойиҳаси йил бошидаги Жамғарма маблағлари қолдиғи, келгуси йил мобайнида алоҳида ҳисобвараққа тушиши кутилаётган маблағлар ва истиқболдаги вазифалардан келиб чиққан ҳолда Уюшма томонидан тузилади. Сметанинг даромадлар ва харажатлар қисми баланслаштирилган бўлади.
17. Сметанинг даромадлар қисми молия йили бошига Жамғарма маблағлари қолдиғи ҳамда келгуси йилда тушиши кутилаётган маблағлар прогнози кўрсаткичларидан таркиб топади.
18. Сметанинг харажатлар қисми мазкур Низомнинг 4-бандида назарда тутилган йўналишлар бўйича тегишли ҳисоб-китоблар, шунингдек, тўқимачилик ярим тайёр маҳсулотларидан тайёр маҳсулотларгача бўлган ишлаб чиқариш қуввати билан таъминланган соҳа ташкилотлари ҳамда Уюшма уставига зид бўлмаган бошқа фаолият турлари билан шуғулланувчи соҳа ташкилотларининг асосли ҳисоб-китоблари билан тақдим қилинадиган Жамғарма маблағларидан фойдаланиш учун аризалар асосида шакллантирилади.
19. Келгуси йил учун мўлжалланган смета лойиҳаси жорий молия йилининг 1 декабридан кечикмасдан Уюшма аъзоларининг умумий йиғилишига кўриб чиқиш ва келишиш учун киритилади.
20. Смета лойиҳаси бўйича Уюшма аъзоларининг умумий йиғилиши томонидан таклиф ва эътирозлар билдирилган тақдирда, смета лойиҳаси қайта ишланади ва тасдиқлаш учун Уюшма бошқарувига киритилади.
Смета лойиҳаси ҳар молия йилининг 25 декабрига қадар Уюшма бошқаруви қарори билан тасдиқланади.
21. Молия йили мобайнида Уюшма аъзоларининг умумий йиғилиши билан келишган ҳолда сметага тегишли ўзгартиришлар киритилиши мумкин.
22. Молия йили давомида фойдаланилмаган (ўзлаштирилмаган) Жамғарма маблағлари келгуси молия йилига ўтади.
ФОЙДАЛАНИШ ЮЗАСИДАН ҲИСОБ,
ҲИСОБОТ ВА НАЗОРАТ
23. Жамғарма маблағлари ҳаракати ва улардан фойдаланилиши ҳисоби Уюшма томонидан алоҳида юритилади ва йиллик ҳисоботлар тузилади.
24. Жамғарма маблағларидан тўғри фойдаланилиши устидан назорат Уюшма аъзоларининг умумий йиғилиши ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан амалга оширилади.
25. Уюшма ҳисобот давридан кейинги ойнинг 15-кунига қадар Жамғарма маблағларидан фойдаланилиши тўғрисидаги ҳисоботни Уюшма аъзоларининг умумий йиғилишига ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига тақдим этади.
26. Пахта ип-калаваси ва трикотаж матони олиб чиқишда ундириладиган йиғимлар бўйича мониторинг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси томонидан Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизими (кейинги ўринларда - ТСОЯЭАТ) маълумотлари асосида амалга оширилади.
Мониторинг натижаларига кўра, пахта ип-калаваси ва трикотаж матони олиб чиқишда белгиланган миқдордаги йиғимларни тўламаган экспорт қилувчи ташкилотлар (шартнома тузувчилар) аниқланган тақдирда, ушбу ташкилотлар Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси томонидан ТСОЯЭАТда реал вақт режимида янгиланиб борувчи "Йиғим тўламаган ташкилотлар" реестрига киритилади.
Реестрга киритилган ташкилотларга мавжуд қарздорлигини тўлиқ бартараф этмагунига қадар пахта ип-калаваси ва трикотаж матони экспорт қилишига рухсат берилмайди.
27. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
ИЛОВА
Соҳа ташкилотларига Жамғармадан маблағ ажратиш
СХЕМАСИ
Босқичлар |
|
Масъул ижрочилар |
Тадбирлар
|
Ижро муддати |
|||
I-босқич |
|
Соҳа ташкилотлари |
Халқаро стандартларни жорий этиш, халқаро кўргазмалар ва ярмаркаларда иштирок этиш, миллий брендларни яратиш ва илгари суриш билан боғлиқ харажатларни қоплаш, илмий-тадқиқот ва инновацион лойиҳаларни амалга ошириш, кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш билан боғлиқ харажатларни қоплашга Жамғармадан маблағлар олиш учун зарур ҳужжатларни тақдим этиш.
|
Зарур бўлганда |
|||
|
|||||||
|
|
|
|
|
|
|
|
II-босқич |
|
"Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмаси бошқаруви |
1. Жамғармадан маблағ олиш учун соҳа ташкилотлари томонидан тақдим этилган ҳужжатларни қабул қилиш, таҳлил этиш ва кўриб чиқиш. 2. Ҳужжатлар бўйича молиялаштириш (қоплаш) ёки Жамғармадан маблағлар ажратишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиш.
|
Ҳужжатлар олинган кундан бошлаб 10 иш куни ичида, илмий-тадқиқот ва инновацион лойиҳаларни амалга ошириш 30 иш куни ичида
|
|||
|
|||||||
|
|||||||
III-босқич |
|
"Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмаси бошқаруви |
Соҳа ташкилотларига қабул қилинган қарор тўғрисида хабарнома юбориш.
|
Уюшма бошқарувининг тегишли қарори қабул қилингандан сўнг 1 иш куни ичида
|
|||
|
|||||||
|
|||||||
IV-босқич |
|
"Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмаси бошқаруви |
Соҳа ташкилотлари аризасида кўрсатилган банк ҳисобварағига Жамғармадан маблағлар ўтказиш.
|
Хабарнома олингандан сўнг 3 иш куни ичида
|
|||
|
|||||||
|
|
|
|
|
|
|
|
V-босқич |
|
Соҳа ташкилотлари |
Соҳа ташкилотлари томонидан тадбирлар амалга оширилганини тасдиқловчи ҳужжатларни Уюшмага тақдим этиш.
|
Тадбирлар амалга оширилгандан сўнг 15 иш куни ичида
|
|||
|
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2021 йил 23 февраль