ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Ер қонунчилиги / Ерларни мелиорациялаш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 23.02.2021 й. 92-сон "Бухоро вилоятида қишлоқ хўжалиги ерларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

23.02.2021 й.

N 92




БУХОРО ВИЛОЯТИДА ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ

ЕРЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ САМАРАДОРЛИГИНИ

ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Бухоро вилоятида қишлоқ хўжалиги ерларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш ҳамда суғориладиган ерлардаги 22,1 минг гектар ва чўл ҳудудлардаги 55,7 минг гектар (жами 77,8 минг гектар) ерларни қайта фойдаланишга киритиш, мавжуд ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг 2021 йилда Сув хўжалиги вазирлиги ҳамда унинг тизимига кирувчи ташкилотларга ажратилган бюджет маблағларидан 1-иловага мувофиқ 300,0 млрд сўм маблағни мақбуллаштириш орқали Бухоро вилоятида қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган суғориладиган майдонлар ва чўл ҳудудлардаги ерларни қайта фойдаланишга киритиш мақсадида амалга ошириладиган ишларга йўналтириш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалигида капитал қурилиш лойиҳаларини амалга ошириш агентлигининг "Бухоросувқурилишинвест" давлат муассасасига (кейинги ўринларда - "Бухоросувқурилишинвест" давлат муассасаси) Бухоро вилоятида қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган суғориладиган майдонлар ва чўл ҳудудлардаги ерларни қайта фойдаланишга киритиш тадбирларини амалга ошириш вазифаси юклансин.

3. 2021-2022 йилларда Бухоро вилоятида қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган суғориладиган майдонлар ва чўл ҳудудлардаги ерларни қайта фойдаланишга киритиш учун амалга ошириладиган чора-тадбирлар прогноз кўрсаткичлари 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


4. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги Молия вазирлиги билан биргаликда қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган суғориладиган майдонлар ва чўл ҳудудлардаги ерларни қайта фойдаланишга киритиш учун белгиланган чора-тадбирлар прогноз кўрсаткичларини ўз вақтида амалга ошириш мақсадида 1-иловага мувофиқ мақбуллаштирилаётган 300,0 млрд сўм маблағни "Бухоросувқурилишинвест" давлат муассасасига белгиланган тартибда ажратиш учун Бухоро вилояти маҳаллий бюджетига ўтказилишини таъминласин.

Белгилансинки, мазкур маблағлар ҳисоби Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигида "Бухоросувқурилишинвест" давлат муассасаси учун алоҳида очиладиган шахсий ғазна ҳисобварақларида юритилади.

5. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги Энергетика вазирлиги, Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ва Бухоро вилояти ҳокимлиги билан биргаликда ерларни қайта фойдаланишга киритиш мақсадида қуриладиган суғориш қудуқлари ҳамда насос агрегатларидан мавжуд сув манбаларидан ва электр энергияси таъминотидан келиб чиқиб, фойдаланиш бўйича тегишли ҳужжатларни расмийлаштирсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ва Қишлоқ хўжалиги вазирлигига ерларни қайта фойдаланишга киритишда юзага келадиган муаммоларнинг ечимини топишга илмий ёндашув асосида тажрибали олим, мутахассис ва экспертларни жалб қилиш вазифаси юклансин.


7. Бухоро вилояти ҳокимлиги ва "Бухоросувқурилишинвест" давлат муассасаси:

тасдиқланган манзилли рўйхатлар, шунингдек, мазкур қарорга 2-иловага мувофиқ тасдиқланган чора-тадбирлар прогноз кўрсаткичларини бажариш мақсадида лойиҳалаштириш ва пудрат ташкилотларини қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ белгилаш ишларини ҳамда объектларнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини ўз вақтида ва сифатли ишлаб чиқиш ишлари амалга оширилишини ташкил қилсин ва назоратга олсин;

лойиҳаларни амалга ошириш доирасида зарур асбоб-ускуна, хомашё, бутловчи буюмлар ҳамда сифатли қурилиш материалларининг устувор равишда маҳаллий ишлаб чиқарувчилардан харид қилинишини таъминласин.


8. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги манзилли рўйхатларда белгиланган объектларда бажариладиган қурилиш-монтаж ишлари шаҳарсозлик норма ва қоидаларига риоя этилган ҳолда амалга оширилиши юзасидан давлат қурилиши назоратини ўрнатсин.


9. Бухоро вилояти ҳокимлиги:

туманлар ҳокимликларининг қарорлари асосида қайта фойдаланишга киритиладиган ер майдонларини ажратиш бўйича ташаббускор ва тегишли туман ҳокимлиги ўртасида қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ижара шартномалар тузилишини;

қурилиши якунланган ирригация-мелиорация объектларини тегишлилиги бўйича улардан фойдаланувчиларга белгиланган тартибда далолатнома асосида топширилишини таъминласин.


10. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Сув хўжалиги вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда "2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига юқоридаги топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида тегишли ўзгартиришлар киритиш бўйича таклифлар киритсин.


11. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари ушбу қарордан келиб чиқиб, маҳаллий бюджетлар параметрларига тегишли ўзгартиришлар киритилишини таъминласин.


12. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ш.М. Ғаниев:

манфаатдор вазирликлар ва идоралар ҳамда Бухоро вилояти ҳокимлиги билан биргаликда Бухоро вилоятида қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган суғориладиган майдонлар ва чўл ҳудудлардаги ерларни қайта фойдаланишга киритиш ишларини мувофиқлаштириб борсин;

ҳар чорак якуни бўйича мазкур қарорнинг ижросини жойига чиққан ҳолда танқидий ўрганиб, мавжуд муаммоларнинг ечими юзасидан тезкор чораларни кўрсин.


13. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ш.М. Ғаниев, Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазири Ш.Р. Хамраев, қишлоқ хўжалиги вазири Ж.А. Ходжаев ва Бухоро вилояти ҳокими Б.К. Зарипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                              А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 23 февралдаги

92-сон қарорига

1-ИЛОВА



2021 йилда Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги

вазирлиги ҳамда унинг тизимига кирувчи ташкилотларга

ажратилган бюджет маблағларидан мақбуллаштирилаётган

МАБЛАҒЛАР МИҚДОРИ

Т/р

Ташкилотлар номи

Миқдори,

млн сўм


1

Қорақалпоғистон насос станциялари ва энергетика бошқармаси


2 070

2

Беруний насос станциялари ва энергетика бошқармаси


855

3

Андижон насос станциялари ва энергетика бошқармаси


25 200

4

Бухоро насос станциялари ва энергетика бошқармаси


6 750

5

Жиззах насос станциялари ва энергетика бошқармаси


2 250

6

Қашқадарё насос станциялари ва энергетика бошқармаси


6 570

7

Навоий насос станциялари ва энергетика бошқармаси


6 075

8

Наманган насос станциялари ва энергетика бошқармаси


37 800

9

Самарқанд насос станциялари ва энергетика бошқармаси


6 570

10

Сирдарё насос станциялари ва энергетика бошқармаси


2 115

11

Сурхондарё насос станциялари ва энергетика бошқармаси


39 240

12

Тошкент насос станциялари ва энергетика бошқармаси


2 610

13

Фарғона насос станциялари ва энергетика бошқармаси


13 275

14

Хоразм насос станциялари ва энергетика бошқармаси


3 915

15

Аму-Бухоро машина каналидан фойдаланиш бошқармаси бўйича


66 330


ш.ж. Бухоро ҳудуди


49 185


Навоий ҳудуди


17 145

16

Қарши магистрал каналидан фойдаланиш бошқармаси


66 000

17

Жиззах Бош насос станцияси


12 375


ш.ж. Жиззах ҳудуди


7 875


Сирдарё ҳудуди


4 050


Жами:


300 000

            





Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 23 февралдаги

92-сон қарорига

2-ИЛОВА



2021-2022 йилларда Бухоро вилоятида қишлоқ хўжалигида

фойдаланилмаётган суғориладиган майдонлар ва чўл

ҳудудлардаги ерларни қайта фойдаланишга киритиш

учун амалга ошириладиган чора-тадбирлар

ПРОГНОЗ КЎРСАТКИЧЛАРИ


гектар

Т/р

Туманлар номи


Жами


шу жумладан:


қайта фойдаланишга

киритиладиган

суғориладиган

майдонлар

ҳисобидан


чўл ҳудудлардаги

ерларни қайта

фойдаланишга

киритиш

ҳисобидан


1

Бухоро


7 480

905

6 575

2

Вобкент


1 300

825

475

3

Жондор


11 200

1 710

9 490

4

Когон


6 000

1 010

4 990

5

Қоракўл


9 000

3 061

5 939

6

Қоровулбозор


4 800

250

4 550

7

Олот


7 500

2 500

5 000

8

Пешку


8 520

3 000

5 520

9

Ромитан


7 500

2 300

5 200

10

Шофиркон


10 500

3 500

7 000

11

Ғиждувон


4 000

3 000

1 000


Жами:


77 800

22 061

55 739

          

          

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 23 февраль














































Время: 0.1214
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск