ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Маҳсулот сифати. Стандартлаштириш. Сертификатлаштириш. Метрология / Сертификатлаштириш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 23.02.2021 й. 96-сон "Органик қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ихтиёрий сертификатлаштиришдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Funksiyani amalga oshirishning imkoni yo`q

Mazkur funksiyadan faqat mijozlar (foqdalanuvchilar) foydalanishlari mumkin

Hujjatning to`liq matni pullik versiyada mavjud. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

23.02.2021 й.

N 96




ОРГАНИК ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ВА ОЗИҚ-ОВҚАТ

МАҲСУЛОТЛАРИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШНИ ИХТИЁРИЙ

СЕРТИФИКАТЛАШТИРИШДАН ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ

ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг сифат ва хавфсизлик кўрсаткичлари халқаро стандартларга мувофиқлигини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2020 йил 18 майдаги ПФ-5995-сон Фармони ижроси юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагиларни назарда тутувчи Органик қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ихтиёрий сертификатлаштиришдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:

органик қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ихтиёрий сертификатлашни ташкил этиш;

органик қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ихтиёрий сертификатлашда ўтиш даври тартиб-таомиллари;

мувофиқликни баҳолаш органи томонидан инспекция назоратини амалга ошириш;

органик мувофиқлик сертификатини расмийлаштириш, амал қилишини тўхтатиб туриш, тугатиш ва бекор қилиш, органик мувофиқлик сертификатини қайта расмийлаштириш тартиби.


2. Белгилаб қўйилсинки, органик қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ихтиёрий сертификатлаштириш қуйидагиларга нисбатан тадбиқ этилади:

қайта ишланмаган қишлоқ хўжалиги экинлари;

тирик ҳайвонлар, паррандалар ва улардан олинган маҳсулотлар (қайта ишланган маҳсулотлар бундан мустасно);

қайта ишланган қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари;

ҳайвонларнинг озуқа еми сифатида қайта ишланган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари;

ўсимлик уруғлари ва экиш материаллари;

қўлланиладиган ўғитлар ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари ҳамда препаратлар.


3. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ш.М. Ғаниев ва Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                               А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 24 февраль




























Время: 0.1915
AVda ro`yxatga olingan raqami bo`yicha qat`iy muvofiqlik
  • Barchasi
  • amaldagi
  • kuchini yo`qotgan
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • istalgan sana
  • aniq sana
  • davr
  • -

Qidiruvni pastga tushirish