ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Малака ошириш /Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 26.02.2021 й. 106-сон "Профессионал таълим муассасаларининг бошқарув ҳамда педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
26.02.2021 й.
N 106
ПРОФЕССИОНАЛ ТАЪЛИМ
МУАССАСАЛАРИНИНГ БОШҚАРУВ
ҲАМДА ПЕДАГОГ КАДРЛАРИНИ ҚАЙТА
ТАЙЁРЛАШ ВА МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ
ТИЗИМИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Профессионал таълим тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2019 йил 6 сентябрдаги ПФ-5812-сон Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек, профессионал таълим муассасаларининг бошқарув ҳамда педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини замонавий таълим стандартлари талабларидан келиб чиққан ҳолда янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг идоравий бўйсунувидан қатъи назар, профессионал таълим муассасаларининг бошқарув ҳамда педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини оширишнинг қуйидагиларни назарда тутувчи янги тизимини жорий этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин:
"Ҳаёт давомида таълим олиш" тамойили асосида бошқарув ҳамда педагог кадрларнинг узлуксиз малакасини ошириш;
таълимнинг мақсади, вазифалари, мазмунидан келиб чиққан ҳолда ўқув жараёнини ташкил қилиш, бошқарув ва педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва узлуксиз малакасини ошириш учун таълим дастурларини инновацион ёндашувлар асосида доимий янгилаб бориш;
ишлаб чиқариш таълими усталари учун уларнинг касбий эҳтиёжларини қондиришга йўналтирилган малака ошириш шаклларини мустақил танлаш ва ўзлаштириш имкониятини яратиш.
2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Профессионал таълим муассасаларининг бошқарув ҳамда педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш жараёнини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:
профессионал таълим муассасаларининг бошқарув ҳамда педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва узлуксиз малакасини ошириш жараёнини ташкил этиш ва унинг босқичлари;
қайта тайёрлаш ва малака оширишнинг мақсад ва вазифалари;
қайта тайёрлаш ва малака ошириш жараёни иштирокчиларининг вазифалари.
3. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги:
а) бир ой муддатда Педагогик инновациялар, касб-ҳунар таълими бошқарув ҳамда педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институтининг (кейинги ўринларда - Институт) янгиланган тузилмаси ва уставини ишлаб чиқсин ҳамда тасдиқласин;
б) уч ой муддатда:
манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда профессионал таълим муассасаларининг бошқарув ҳамда педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини оширишга қўйиладиган давлат таълим талабларини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;
Институтнинг юридик шахс мақомига эга бўлмаган ҳудудий қайта тайёрлаш ва малака ошириш факультетларини ташкил этсин ва улар фаолият юритадиган олий ва профессионал таълим муассасаларини белгиласин;
Институт ҳамда унинг ҳудудий факультетларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш чораларини кўрсин;
Институт тизимидаги босмахонани таъмирлаш ва фаолиятини йўлга қўйиш учун Олий таълим муассасаларини ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан зарур маблағлар ажратсин.
2021 йил 1 мартдан бошлаб Институтнинг бошқарма ва бўлимларида фаолият кўрсатаётган услубчи ва дастурчи-муҳандис штат бирликлари негизида бош мутахассис ва етакчи мутахассис штат бирликлари жорий этилади ҳамда меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари бўйича Институтнинг бошқармалар бошлиқлари, бўлим бошлиқлари, бош мутахассис, етакчи мутахассисларнинг лавозим маошларини белгилашда мос равишда профессионал таълим муассасалари бош ўқитувчилари базавий тариф ставкалари тегишлича 2,0 баравар, 1,8 баравар, 1,5 баравар ҳамда 1,2 баравар миқдорда қўлланилади;
мазкур қарорда назарда тутилган харажатларни молиялаштириш 2021 йилда Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчи сифатида Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига ажратилган маблағлар доирасида амалга оширилади, 2022 йилдан бошлаб - Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида назарда тутилади;
Институтга 2 та, шу жумладан, 1 та бириктирилган ва 1 та навбатчи енгил автотранспорт воситаларини сақлаш учун лимит ажратилади.
5. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Б.А. Мусаев ҳамда Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазири А.Ҳ. Тошкулов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Арипов
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2021 йил 26 февраль