ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Малака ошириш /Профессионал таълим муассасаларининг бошқарув ҳамда педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш жараёнини ташкил этиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 26.02.2021 й. 106-сон қарорига илова)
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
Вазирлар Маҳкамасининг
2021 йил 26 февралдаги
ИЛОВА
Профессионал таълим муассасаларининг
бошқарув ҳамда педагог кадрларини қайта
тайёрлаш ва малакасини ошириш жараёнини
ташкил этиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1. Мазкур Низом профессионал таълим муассасаларининг бошқарув ҳамда педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш жараёнини ташкил этиш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низомда қуйидаги тушунчалар қўлланилади:
масофавий қайта тайёрлаш ва малака ошириш - қайта тайёрлаш ва малака оширишнинг онлайн (видеомаърузалар, маслаҳатлар, назорат шакл-турларини масофадан туриб реал вақт режимида ўтказиш) ва оффлайн (масофавий таълим тизимидаги тегишли ўқув-методик ресурсларни мустақил равишда ўзлаштириш) шакли;
мустақил малака ошириш - бошқарув ҳамда педагог кадрлар томонидан таълим даражаси ва сифатига қўйиладиган давлат таълим талабларига мувофиқ янги билим, кўникма ва малакаларни мустақил ўзлаштириш, ўз-ўзини касбий ривожлантириш шакли;
муқобил малака ошириш - индивидуал касбий маҳорат кўникмаларини тасдиқлашнинг амалдаги бевосита малака ошириш шаклларига тенглаштирилган шакли;
қайта тайёрлаш ва малака ошириш муассасалари - профессионал таълим муассасаларининг бошқарув ҳамда педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва малака ошириш режаси ҳамда таълим дастурлари асосида фаолият юритадиган Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги Педагогик инновациялар, касб-ҳунар таълими бошқарув ҳамда педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти (кейинги ўринларда - Институт), Институтнинг ҳудудий қайта тайёрлаш ва малака ошириш факультетлари (кейинги ўринларда - факультетлар) ва ихтисослашган олий таълим муассасалари;
электрон портфолио - бошқарув ва педагог кадрларнинг касбий фаолияти натижаларини баҳолашда кўмаклашишга қаратилган ўқув-методик, илмий-тадқиқот ва ижодий иш материалларини қамраб олувчи электрон ресурслар мажмуаси.
кредит - таълим олиш натижаларига кўра тингловчи томонидан муайян модул бўйича ўзлаштирилган ўқув юкламасининг ўлчов бирлиги;
кредит тўплаш - таълим элементларини ўзлаштириш ва касбий фаолият натижасида эришган ютуқлар бўйича тақдим этиладиган кредит бирликларини йиғиш;
касбий ривожланиш траекторияси - тингловчи томонидан танланган ҳамда унга кетма-кетликда билимлар тўплаш ва хоҳлаган компетенциялар йиғиндисига эга бўлиш имкониятини берадиган йўналиш (маршрут). Таълим траекторияси институционал ҳужжатлар ва йўриқномалар ёрдамида тузилиши ҳамда турли таълим траекториялари натижада бир хил малака олишга олиб келиши мумкин;
модуль - тингловчининг тегишли билимга эгалик қилиш, касбий билим ва кўникмаларни шакллантиришга қаратилган ўқув дастурининг мустақил таркибий қисми;
кредит-модуль - ҳар бир ўзлаштирилган модуль бўйича кредит бирликлари жамлаб бориладиган ўқитиш-баҳолаш тизими;
тингловчи - қайта тайёрлаш ёки малака ошириш курсларида белгилаган тартибда таҳсил олаётган жисмоний шахс;
GPA (Grade Point Average) - тингловчининг дастур бўйича ўзлаштирган баллари ўртача қиймати бўлиб, у қуйидаги формула ёрдамида ҳисобланади:
GPA = |
K1 * U1 + K2 * U2 + K3 * U3 +... + Kn * Un |
, бунда: |
K1 + K2 + K3+... + Kn |
Kn - ҳар бир модулга ажратилган кредитлар миқдори;
Un - ҳар бир модуль бўйича тингловчи тўплаган балл;
n - модулнинг сони.
Бунда тингловчи фақат модулни муваффақиятли якунлаган тақдирда, ушбу модуль бўйича кредит берилади.
3. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш ўқув режасига мувофиқ Институт ҳамда факультетлардаги амалиёт машғулотлари тегишли ташкилотларда ўтказилиши мумкин.
4. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш муассасаларида қайта тайёрлаш ва малака ошириш аттестация комиссияси (кейинги ўринларда - Аттестация комиссияси) 3-5 кишидан иборат таркибда тузилади. Қайта тайёрлаш ва малака оширишнинг якуний аттестациясини ташкил этиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (кейинги ўринларда - Вазирлик) томонидан тасдиқланади.
5. Профессионал таълим муассасаларининг ўрта махсус маълумотли ишлаб чиқариш таълими усталари Институтда педагогик қайта тайёрловдан ўтадилар.
6. Институт профессор-ўқитувчилари етакчи таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларига, жумладан, хорижий давлатлардаги малака ошириш курслари ва стажировкаларга жалб этилади.
7. Институт профессор-ўқитувчиларига нисбатан олий таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш миқдорлари ва шартлари татбиқ этилади. Бунда, бир нафар ўқитувчи ҳисобига тўғри келадиган тингловчилар нисбатининг чекланган нормативлари олий таълим муассасалари учун белгиланган нормативларидан 25 фоиз паст этиб белгиланади.
2-БОБ. ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ ВА МАЛАКА
ОШИРИШНИНГ МАҚСАД ВА ВАЗИФАЛАРИ
8. Қайта тайёрлаш фаолиятининг мақсади - педагогик маълумотга эга бўлмаган кадрлар таянч мутахассисликлар ёки касбларга мувофиқ бўлган йўналишлар бўйича фаолиятни амалга оширишга қўшимча касбий билим, кўникма ва малакаларнинг зарур ҳажмини эгаллашига эришиш.
9. Педагогик маълумотга эга бўлмаган кадрларнинг ўқув-тарбия жараёнида талаб этиладиган сифатини таъминлайдиган даражадаги педагогик фаолиятни олиб боришга зарур ва етарли тайёргарликни таъминлаш қайта тайёрлаш фаолиятининг вазифаси ҳисобланади.
10. Малака ошириш фаолиятининг мақсади - касбий билим, кўникма ва малакаларнинг чуқурлаштирилиши ҳамда янгилаб борилишини таъминлаш, кадрларнинг тоифаси, даражаси, разряди ва лавозими ошишига хизмат қиладиган зарур ҳажмини эгаллашини таъминлаш.
11. Малака оширишнинг вазифалари қуйидагилардан иборат:
профессионал таълим муассасалари бошқарув ҳамда педагог кадрларининг касбий билим, кўникма ва малакаларини узлуксиз янгилаб бориш механизмларини жорий этиш, замонавий талабларга мувофиқ профессионал таълим сифатини таъминлаш учун зарур даражада касбий тайёргарликни амалга ошириш;
профессионал таълим муассасаларининг бошқарув ҳамда педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимида ягона ўқув-услубий базани ишлаб чиқиш, ўқув жараёнини сифатли ташкил этишга қаратилган методик раҳбарлик ва таълим сифати бўйича ички назоратни амалга ошириш;
малака оширишнинг тўғридан-тўғри ва билвосита шаклларини амалиётга жорий этиш ва мунтазам мониторингини олиб бориш;
кадрларнинг мустақил иш натижалари, ўз устида ишлаш, турли танловларда иштирок этиш ва бошқа касбий фаолиятида эришган ютуқларига оид маълумотларни ўзида жам этган электрон портфолио тизимини жорий этиш;
малака ошириш жараёнларини ташкил этишда Интернет ахборот тармоғи, мультимедиа тизимлари, масофадан ўқитиш усулларидан, вебинар технологиялари имкониятларидан унумли фойдаланиш, ахборот-коммуникация ва инновацион технологияларни эгаллаш ва уларни ўқув жараёнига татбиқ этиш кўникмаларини шакллантириш;
илғор хорижий тажрибалар асосида таълим дастурларини доимий янгилаб бориш ҳамда таълим жараёнига жорий этиш;
касбий билим, кўникма ва малакани узлуксиз янгилаб бориш механизмларини жорий этиш, замонавий талабларга мувофиқ профессионал таълим сифатини таъминлашга қаратилган касбий тайёргарликни амалга ошириш;
илмий-педагогик салоҳиятдан келиб чиқиб, малака оширишнинг касбий эҳтиёжларни қаноатлантиришга йўналтирилган шаклларини мустақил танлаш ва ўзлаштириш;
таълим, фан ва ишлаб чиқариш интеграциясини таъминлаш орқали бошқарув ҳамда педагог кадрларнинг тайёргарлиги сифатига қўйиладиган малакавий талабларни такомиллаштириш.
3-БОБ. ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ ЖАРАЁНИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ
12. Қайта тайёрлаш бўйича таълим дастурлари мазмунига қўйиладиган асосий талаблар Вазирлик томонидан тасдиқланадиган давлат таълим талабларида белгиланади.
13. Ўқув юкламасининг умумий ҳажми давлат таълим талабларидан келиб чиққан ҳолда фанлар блоклари бўйича тақсимланади.
14. Қайта тайёрлаш қуйидаги шаклларда амалга оширилади:
асосий ишдан ажралган ҳолда ўқиш;
масофавий ўқитиш услубларини қўллаш орқали асосий ишдан қисман ажралган ҳолда ўқиш (уйғунлаштирилган услуб).
15. Профессионал таълим муассасалари ходимларини педагогик қайта тайёрлаш Институт базасида амалга оширилади.
16. Қайта тайёрлашнинг давомийлиги камида 16 ҳафта (576 соат) этиб белгиланади. Ўқув юкламасининг энг кўп ҳажми ҳар ҳафтада 36 (54 академик) соатни, аудитория машғулотларининг энг кўп ҳажми ҳар ҳафтада 24 (36 академик) соатни ташкил қилади.
17. Қайта тайёрлаш доирасида ўқув гуруҳлари, қоидага кўра, 25 нафаргача тингловчидан иборат этиб шакллантирилади.
4-БОБ. МАЛАКА ОШИРИШ ЖАРАЁНИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ
18. Малака ошириш қуйидаги шаклларни ўз ичига олади:
мустақил малака ошириш;
муқобил малака ошириш;
Институт ёки факультетларда бевосита ўқиш.
Мустақил ва муқобил шаклларда малака оширишнинг мазмуни давлат таълим талабларида акс эттирилади.
19. Мустақил малака ошириш қуйидагича амалга оширилади:
очиқ ўқув машғулотлари ва маҳорат дарсларини ташкил этиш;
ўқувчилар билан ишлаш, семинар-тренинглар ташкил этиш;
илмий конференцияларда маърузалар билан иштирок этиш ёки илмий журналларда мақолалар чоп этиш;
газета, журнал ва Интернет ахборот тармоғи орқали мақолалар чоп этиш;
кўргазма ва танловларда иштирок этиш;
мустақил тажриба орттириш;
ўқув адабиётларини (шу жумадан ҳаммуаллифликда дарслик, ўқув қўлланма, методик қўлланма, электрон дарслик) тайёрлаш ва нашрдан чиқариш;
муаллифлик инновацион ишланмаларини амалга ошириш.
20. Муқобил малака ошириш сўнгги уч йилда бажарилган ишлар ҳисобидан қуйидагича амалга оширилади:
муаллиф сифатида дарслик ёки ўқув қўлланма тайёрлаш ва нашрдан чиқариш;
халқаро ёки республика миқёсида ўтказиладиган кўргазма ва танловларда ўзи ёки раҳбарлигидаги ўқувчиларининг совринли ўринларни эгаллаши;
хорижий мамлакатларда малака ошириш, стажировка ўташ (давомийлиги камида 20 кун);
докторлик (PhD, DSc) диссертациясини ҳимоя қилиш ёки илмий раҳбарлигида камида битта DSc ёки PhD даражасини олиш учун диссертация ҳимоя қилинганлиги;
патент гувоҳномасига эга бўлиш.
21. Малака ошириш шакллари бўйича сўнгги уч йилдаги маълумотлар электрон портфолио тизимига бошқарув ходими ва педагогнинг шахсан ўзи томонидан киритилади ҳамда улар давлат таълим талабларида белгиланган кўрсаткичлар асосида ягона электрон тизим орқали қайд этиб борилади.
Малака ошириш шакллари бўйича бошқарув ва педагог кадрларнинг фаолиятини баҳолаш мазкур Низомнинг 1-иловасида келтирилган мезонларга мувофиқ амалга оширилади.
22. Профессионал таълим муассасаларининг ҳар бир бошқарув ва педагог кадри мустақил малака ошириш шаклларига ажратилган 100 баллик тизим доирасида:
а) камида 20 балл тўплаган тақдирда, қуйидаги босқичлардан бири бўйича:
биринчи босқич (20 - 85 балл) - бошқарув ва педагог кадрлар таълим дастурлари асосида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан профессионал таълим муассасасининг йиллик малака ошириш режаси доирасида малака ошириш таълим муассасаларида бевосита ўқиш имкониятига эга бўлади;
иккинчи босқич (86 - 100 балл) - бошқарув ва педагог кадрлар тўғридан-тўғри онлайн тест синовларини топширишга тавсия этилади. Тест синовларини муваффақиятли топширган бошқарув ва педагог кадрларга битирув малакавий ишини ҳимоя қилишга рухсат берилади. Тест синовларида етарли балл тўпламаганлар малака ошириш таълим муассасаларида бевосита ўқишга тавсия этилади;
б) 20 баллдан кам балл тўплаган бошқарув ва педагог кадрлар бир йил ичида ўз ҳисобидан қисқа муддатли (72 соат) ўқув курсини ўтагандан кейин бепул малака оширишга қўйилади ёки ўз ҳисобидан (144 соат) малака оширади.
23. Назорат турлари бўйича синовлардан белгиланган ўтиш балл-баҳосини тўплай олмаган бошқарув ва педагог кадрлар бир йил муддат мобайнида такроран малака оширишдан ўтишлари мумкин. Малака ошириш учун белгиланган муддатларда сертификатга эга бўлмаган кадрлар билан меҳнат қонунчилигига мувофиқ тузилган шартномаси бекор қилинади.
24. Қуйидаги ҳолларда малака оширишни ўтаётган тингловчи малака оширишдан четлаштирилади:
ўз хоҳишига биноан;
ўқув интизомини ва малака ошириш ички тартиб-қоидаларини мунтазам бузганлиги учун;
ўқув машғулотларини узрли сабабларсиз 18 академик соатдан ортиқ қолдирганлиги сабабли;
таълим дастурларини ўзлаштирмаганлиги учун;
саломатлиги туфайли (тиббий комиссия маълумотномаси асосида);
суд ҳукми асосида озодликдан маҳрум этилганлиги муносабати билан;
вафот этганлиги сабабли.
Ушбу бандда кўрсатилган сабабларга кўра тингловчилар сафидан четлатилган ҳамда профессионал таълим муассасасида фаолиятини давом эттираётган бошқарув ва педагог кадрлар бир йил муддат ичида ўз ҳисобидан малака оширишлари шарт.
25. Муқобил малака ошириш шаклларидан ихтиёрий бирини амалга оширган бошқарув ва педагог кадрларга, уларнинг мутахассислиги бўйича тингловчилар учун ўтказилган маҳорат дарси натижасини ҳисобга олган ҳолда, Аттестация комиссиясининг қарорига мувофиқ сертификат тақдим этилади.
26. Профессионал таълим муассасалари бошқарув ва педагог кадрлари, идоравий мансублигидан қатъи назар, ҳар уч йилда камида бир маротаба малакасини оширишлари шарт.
Малака ошириш ва унинг ресурс таъминоти Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва бюджетдан ташқари молиялаштириш асосида, малака оширишнинг тегишли йўналишлар бўйича малака талаблари, ўқув режалари ва дастурларини тингловчиларнинг сифатли ўқитиш учун зарур моддий-техника базаси, педагоглар таркиби мавжудлиги ҳисобга олинган ҳолда, ташкил этилади.
Малака ошириш курслари тингловчилари (такрорий ўқитишдан ташқари) бепул асосда ўқитилади.
27. Малака ошириш фаолияти Вазирлик томонидан тасдиқланган ўқув режаси асосида ишлаб чиқилган камида 144 соат ҳажмдаги ўқув дастурлари бўйича амалга оширилади.
Малака оширишнинг бир ҳафтадалик аудитория ўқув юкламасининг энг юқори ҳажми 36 соатни ташкил этади.
28. Малака ошириш ўқув жараёнини ташкил этиш, тингловчиларни аттестациядан ўтказиш, малака оширишда етарли натижа кўрсаткичларига эришмаган тингловчилар билан ишлаш ҳамда тингловчилар контингентини шакллантириш тартиби давлат таълим талабларида белгиланади.
Олий таълим муассасасида ўқишни тугатган йилида профессионал таълим муассасаларига педагог лавозимига қабул қилинган шахслар малака оширишга педагогик фаолиятининг учинчи йилида жалб қилинади.
29. Малака оширишдан ўтадиган тингловчиларнинг малака ошириш даврида асосий иш жойи бўйича эгаллаган лавозими ва ўртача ойлик иш ҳақи сақланади.
30. Ўқув машғулотлари учун икки академик ўқув соати давомийлиги узлуксиз 80 дақиқани, машғулотлар оралиғидаги танаффус камида 10 дақиқани ташкил этади.
31. Малака ошириш курсларидаги ўқув жараёни профессионал таълим муассасаларидан тақдим этилган йиллик буюртмалар бўйича гуруҳларнинг тўлдирилишига боғлиқ ҳолда тингловчилар сони 15 нафардан кам бўлмаган академик гуруҳларда ташкил этилади.
Тингловчилар контингенти етарли бўлмаган йўналишларда ўқув жараёнини ташкиллаштиришда бир гуруҳдаги тингловчилар сони, истисно тариқасида, 15 нафаргача белгиланиши мумкин.
32. Малака ошириш муассасаларида буюртма асосида қисқа муддатли мақсадли малака ошириш дастурлари ташкил этилиши мумкин.
Қисқа муддатли мақсадли малака ошириш ўқув дастурлари Институт томонидан тасдиқланади.
5-БОБ. ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ ВА МАЛАКА ОШИРИШ
ЖАРАЁНИ ИШТИРОКЧИЛАРИ ВАЗИФАЛАРИ
33. Вазирлик:
профессионал таълим муассасалари раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни ташкил этади;
малака оширишда таълим жараёнини такомиллаштириш механизмлари ва услубларини белгилайди, тегишли ҳужжатларни (масофадан ўқитиш таълим усул-шаклларини ташкил этиш ва ўтказиш, тингловчиларнинг малакавий ишни тайёрлаш ва ҳимояга тақдим этиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан биргаликда малака ошириш таълим муассасалари педагог кадрларининг меҳнатига ҳақ тўлаш меъёрларини) тасдиқлайди;
малака ошириш йўналишларининг профессионал таълим йўналишлари ва мутахассисликлар классификатори билан мутаносиблигини таъминлайди;
малака ошириш курслари тингловчилари контингентини белгилайди;
профессионал таълим муассасалари бошқарув ва педагог кадрларининг талаб қилинадиган малакасини таъминлаш бўйича мақсадли топшириқлар беради ва уларнинг фаолияти натижаларини белгиловчи мезонлар (портфолио)га ўзгартириш ва қўшимчалар киритади.
34. Институт:
таълим дастурларининг узлуксизлиги ва кетма-кетлигини ҳисобга олган ҳолда, профессионал таълим муассасалари бошқарув ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича ўқув режалари ва дастурларини ишлаб чиқади;
умумэътироф этилган халқаро таълим стандартлари ва талаблари, ўқитишнинг замонавий шакллари, илғор педагогик, ахборот-коммуникация ва инновация технологиялари асосида ўқув жараёнини ташкил этади ва мониторингини олиб боради;
меҳнат бозоридаги мавжуд талаблар ва эҳтиёжни ҳисобга олган ҳолда педагогик қайта тайёрловларни амалга оширади;
аттестация комиссиялари шахсий таркибини шакллантиради ва тасдиқлайди, уларнинг фаолиятини ташкил этади.
35. Малака оширишда вазирлик ва идоралар, профессионал таълим муассасалари ва ишлаб чиқариш ташкилотлари:
малака ошириш дастурларини ишлаб чиқишда иштирок этади;
амалий машғулотлар ва амалиётлар тўлақонли ташкил қилиниши учун зарур бўлган хомашё ва материалларини ажратади;
малака ошириш натижаларини баҳолайди;
малака ошириш сифатига, тингловчилар билим ва кўникмаларининг тўғри баҳоланишини ташкил этиш юзасидан таклифлар беради.
36. Касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармалари:
мустақил равишда малака ошириш шакллари бўйича фаолият олиб бораётган бошқарув ва педагог кадрлар тўғрисидаги маълумотларни Институтнинг электрон портфолио тизимига киритилишини таъминлайди;
малака ошириш курсларининг тасдиқланган жадвали асосида бошқарув ва педагог кадрларнинг тегишли курсларга белгиланган муддатларда ўз вақтида келишларини таъминлайди;
малака ошириш натижаларини муҳокама қилиш бўйича тизимли ишларни ташкил этади ва ички мониторингини олиб боради.
37. Профессионал таълим муассасаси бошқарув ва педагог кадрлари:
шахсий иш режаси доирасида тегишли ўқув йили учун малака ошириш шакллари бўйича фаолиятини ташкил этади;
касбий фаолият натижаларини электрон портфолио тизимига жойлаштиради.
38. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш муассасаларида дарс берадиган педагоглар Вазирлик томонидан Институтда қисқа муддатли малака ошириш курсларидан ўтадилар.
Машғулотлар ўтказиш учун олий ва профессионал таълим муассасасининг етакчи педагог кадрлари, докторлик диссертацияларини ҳимоя қилиш бўйича илмий кенгаш аъзолари, шунингдек, шартнома асосида бошқа олий таълим муассасаларини юқори малакали педагог кадрлари, хорижий мутахассислар, ўқув-методика йўналиши ходимлари ва амалиётчи мутахассислар жалб этилиши мумкин.
39. Қайта тайёрлаш ёки малака оширишдан четлатилган тингловчи тўғрисида қайта тайёрлаш ва малака ошириш муассасаси томонидан буюртмачига тегишли билдирувнома юборилади.
5-1 -БОБ. ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ ВА МАЛАКАСИНИ
ОШИРИШ ЖАРАЁНИГА КРЕДИТ-МОДУЛЬ
ТИЗИМИНИ ЖОРИЙ ЭТИШ
39-1. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларининг ўқув режаси ва ўқув дастури Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан тасдиқланади.
39-2. Ўқув режаси ва ўқув дастури ҳар бир таълим элементига мос келадиган таълим олиш натижаларини кўрсатган ҳолда, малака ошириш курсларида 24 кредит ва қайта тайёрлаш курсларида 96 кредитга мос келишини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилади.
39-3. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш жараёнини режалаштириш тасдиқланган контингент режа-жадвали ва назорат тадбирлари (гуруҳларни шакллантириш, малака ошириш шакллари бўйича тақсимлаш: муқобил, мустақил, таълим муассасасида бевосита малака ошириш, кредитларни ҳисоблаш) мажмуини ўз ичига олади.
Қайта тайёрлаш ва малака оширишга жалб этилган тингловчилар белгиланган кредитни ўзлаштириши орқали унинг натижаларини мониторинг қилиши ва таълим дастуридаги ўқув модулларининг сифатли ўзлаштирилишини таъминлаш назарда тутилади.
39-4. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш давомида тингловчи томонидан тўпланиши лозим бўлган кредитлар миқдори ўқув режасида кўрсатилган мажбурий ва танлов модулларини ўз ичига олади.
Мажбурий ва танлов модуллари таркиби ҳамда уларни ўрганишга ажратиладиган кредитлар миқдори Институт томонидан белгиланади.
39-5. Қайта тайёрлаш ва малака оширишда 1 кредит 6 соатлик ўқув юкламасига тенг бўлади. Бунда тингловчи муайян модулдан тегишли кредитларни тўплаши учун маълум миқдордаги ўқув юкламасини ўзлаштириши зарур.
Малака ошириш курсларининг даврийлиги 3 йилда камида бир марта бўлиб 24 кредит (144 соат), қайта тайёрлов курслари тингловчилари 96 кредит (576 соат) тўплаши зарур.
39-6. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курслари давомида белгиланган кредит миқдорини ўзлаштира олмаган ҳамда узрли сабабларсиз тингловчилар сафидан четлаштирилган тингловчилар бир йил давомида ўз ҳисобидан ишдан ажралган ҳолда ёки масофадан малака оширишлари талаб қилинади.
39-7. Тингловчилар малака ошириш шакллари бўйича белгиланган кредитларни тўплаши лозим бўлади.
Бунда:
муқобил малака оширишга жалб этилган тингловчилар кўрсаткичлардан бирини бажариб 23 кредит, маҳорат дарси учун 1 кредит жами 24 кредит тўплайди;
мустақил малака оширишда тингловчилар белгиланган кўрсаткичлар бўйича тўплаган кредитлар миқдори 16 ва ундан юқори бўлганда рўйхатга олинади ва 16 - 24 оралиғидаги кредитларни электрон платформа орқали тўплайди, 16 дан кам кредит тўплаган тингловчилар бевосита таълим муассасасида малака ошириш шаклида рўйхатга олинади;
бевосита таълим муассасасида малака оширадиган тингловчилар малака оширишнинг ўқув режасидаги модулларни ўзлаштириш орқали 24 кредитни тўплайди.
39-8. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларида тингловчилар белгиланган модуллар бўйича 56 фоиздан юқори ўзлаштирса, модул учун ажратилган кредит берилади.
Профессионал таълим тизимида раҳбар ва педагог ходимларни қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш жараёнига кредитларни тақсимлаш мазкур Низомга 2-иловада келтирилган мезонларга мувофиқ амалга оширилади.
39-9. Муқобил ва мустақил малака ошириш шакллари тингловчилари белгиланган мезонлар бўйича ижобий баҳоланса, бевосита таълим муассасасида малака оширадиган тингловчилар малака оширишнинг ўқув режасидаги модулларни ўзлаштирганлиги учун кредитлар берилади. Тингловчилар белгиланган таълим олиш натижаларига эриша олмаган тақдирда, кредитлар берилмайди.
40. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
1-ИЛОВА
Малака ошириш шакллари бўйича бошқарув ва педагог
кадрларнинг фаолиятини баҳолаш мезонлари
Т/р |
Малака ошириш шакллари |
Фаолиятни баҳолаш мезонлари |
Балл |
I. Мустақил малака ошириш
|
100 |
||
1 |
Очиқ ўқув машғулотлари ёки маҳорат дарслари ташкил этиш |
12 |
|
Ҳар ўқув йилида камида 1 та соҳага оид назорат дарслари ташкил этиш - |
4 |
||
ҳар ўқув йилида камида 1 та очиқ ўқув машғулотлари ташкил этиш - |
2 |
||
2 |
Иқтидорлива истеъдодли ўқувчилар билан ишлаш |
8 |
|
Ўқувчиларнинг ҳудудий фан олимпиадалари, спорт мусобақалари, турли соҳасидаги кўрик-танловлар ва кўргазмалардаги: |
|||
биринчи ўрин учун - |
8 |
||
иккинчи ўрин учун - |
5 |
||
учинчи ўрин учун - |
3 |
||
иштироки учун - |
1 |
||
3 |
Семинар-тренинглар ташкил этиш |
15 |
|
республика миқёсида - |
7 |
||
вилоят миқёсида - |
4 |
||
туман миқёсида - |
3 |
||
таълим муассасасида - |
1 |
||
4 |
Илмий конференцияларда маърузалар билан қатнашиш ёки илмий журналларда мақолалар чоп этиш |
10 |
|
Халқаро миқёсда - |
10 |
||
республика миқёсида - |
5 |
||
5 |
Газета, журнал ва интернет-нашрларида мақолалар чоп этиш |
12 |
|
Газета ва журналларда - |
7 |
||
Интернет ахборот тармоғи нашрларида - |
5 |
||
6 |
Кўргазма ва танловларда иштирок этиш |
10 |
|
Ҳудудий кўргазма ва танловларда иштирок этиш ва совринли ўринларни эгаллаш: |
|||
биринчи ўрин учун- |
10 |
||
иккинчи ўрин учун - |
8 |
||
учинчи ўрин учун - |
5 |
||
иштироки учун - |
2 |
||
7 |
Мустақил тажриба орттириш |
12 |
|
72 соатдан кам бўлмаган - |
12 |
||
36 соатдан кам бўлмаган - |
6 |
||
8 |
Ўқув адабиётларини (ҳаммуаллифликда дарслик, ўқув қўлланма, методик қўлланма, электрон дарслик) тайёрлаш ва нашрдан чиқариш |
Ҳаммуаллифликда: |
12 |
дарслик - |
12 |
||
ўқув қўлланма - |
6 |
||
амалиёт бўйича практикум - |
4 |
||
электрон дарслик - |
3 |
||
методик қўлланма: |
|||
муаллифликда - |
4 |
||
ҳаммуаллифликда - |
2 |
||
9 |
Инновацион ишланмаларга муаллифлик қилиш |
9 |
|
Рационализаторлик таклифи - |
9 |
||
Инновацион ишланмаларга муаллифлик - |
6 |
||
II. Муқобил малака ошириш
|
|||
10 |
Сўнгги 3 йилда муаллиф сифатида дарслик ёки ўқув қўлланма тайёрлаган ва нашрдан чиқарган |
||
11 |
Сўнгги 3 йилда халқаро ёки республика миқёсида ўтказиладиган кўргазма ва танловларда ўзи ёки раҳбарлигидаги ўқувчилар совринли ўринларни эгаллаган |
||
12 |
Сўнгги 3 йилда хорижий мамлакатларда малака ошириш, стажировка ўтаган (давомийлиги камида 20 кун) |
||
13 |
Сўнгги 3 йилда докторлик (PhD, DSc) диссертациясини ҳимоя қилган |
||
14 |
Сўнгги 3 йилда илмий раҳбарлигида камида битта DSc ёки PhD даражасини олиш учун диссертация ҳимоя қилинган |
||
15 |
Сўнгги 3 йилда патент гувоҳномасига эга бўлган |
Изоҳ. Профессионал таълим муассасалари бошқарув ва педагог кадрларининг малака ошириш шаклларини баҳолаш мезонларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан амалга оширилади.
2-ИЛОВА
Профессионал таълим тизимида раҳбар
ва педагог ходимларни қайта тайёрлаш ҳамда
уларнинг малакасини ошириш жараёнига
кредитларни тақсимлаш
ЖАДВАЛИ
Т/р
|
Кўрсаткичлар номи
|
Амал қилиш муддати
|
Кредит миқдори
|
1. Муқобил малака ошириш шакли учун кредит тўплаш
|
|||
1. |
Ўзбекистон Республикасининг давлат мукофотлари билан тақдирланган раҳбар ёки педагог ходим |
Малака ошириш даврийлигида |
23 |
2. |
"Устоз" миллий мукофоти ғолиби |
Сўнгги 3 йилда |
23 |
3. |
"Worldskills" мусобақалари совриндорларини тайёрлаган таълим ташкилотининг раҳбар ёки педагог ходим |
Сўнгги 2 йилда |
23 |
4. |
Республика миқёсидаги фан олимпиадалари ва кўрик-танловларда ғолибликни қўлга киритган ўқувчиларни тайёрлаган раҳбар ёки педагог ходим |
Сўнгги 2 йилда |
23 |
5. |
Ўқувчилари халқаро математика (IMO), физика (IPhO), кимё (IChO), биология (IBO) информатика (IOI) олимпиадаларида олтин, кумуш ёки бронза медаль (биринчи, иккинчи ва учинчи ўрин) билан тақдирланган раҳбар ёки педагог ходим |
Сўнгги 4 йилда |
23 |
6. |
Фалсафа доктори (Doctor of Philosophy (PhD) ёки фан доктори (Doctor of Science (DSc) илмий даражасига ҳамда Олий аттестация комиссияси томонидан берилган катта илмий ходим, доцент ёки профессор илмий унвонига эга бўлган раҳбар ёки педагог ходим |
Сўнгги 4 йилда |
23 |
7. |
Юқоридаги кўрсаткичлардан бирига эга бўлган раҳбар ёки педагог ходим маҳорат дарсини ўтиб беришга жалб этилади |
Малака ошириш даврийлигида |
1 |
2. Мустақил малака ошириш шакли учун кредит тўплаш
|
|||
1. |
Педагогик фаолият бўйича 5 йил ва ундан кўп иш стажига эга бўлган раҳбар ёки педагог |
- 10 йил ва ундан кўп иш стажига эга |
4 |
- 5-9 йил иш стажига эга |
2 |
||
2. |
Семинар-тренинглар ташкил этиш |
- республика миқёсида |
2 |
- вилоят миқёсида |
1 |
||
3. |
Илмий конференцияларда маърузалар билан қатнашиш ёки илмий журналларда мақолалар чоп этиш |
- халқаро миқёсда |
5 |
- республика миқёсида (ҳар бир мақола учун) |
3 |
||
4. |
Инновацион ишланмаларга муаллифлик қилиш |
- рационализаторлик таклифи |
2 |
- инновацион ишланмаларга муаллифлик |
2 |
||
5. |
Малака тоифасига эга бўлган ёки тегишли лавозимдаги педагог |
- олий малака тоифали ёки бош ўқитувчи |
3 |
- биринчи малака тоифали ёки етакчи ўқитувчи |
2 |
||
- иккинчи тоифали ёки катта ўқитувчи |
1 |
||
6. |
Олий малака тоифага (бош ўқитувчи лавозими) эга бўлганидан сўнг олий малака тоифасини 5 йил давомида сақлаб келган ва узлуксиз иш стажига эга бўлган педагог ходим |
- |
1 |
7. |
Газета, журнал ва интернет-нашрларида мақолалар чоп этиш |
- газета ва журналларда |
1 |
- интернет ахборот тармоғи нашрларида |
1 |
||
8. |
Ҳар ўқув йили давомида очиқ дарслар ўтганлиги учун |
- уч марта ва ундан ортиқ |
2 |
- икки марта |
1 |
||
- бир марта |
0,5 |
||
9. |
Халқаро илмий журналларда ва маҳаллий илмий нашрларда ("Web of Science", "Scopus" базасига ва Олий аттестация комиссияси рўйхатига киритилган журналларда) чоп этилган мақолалар |
- халқаро журналлардаги илмий мақолалар |
5 |
- республика илмий журналларидаги илмий мақолалар |
3 |
||
Жами кредитлар миқдори
|
16-24 |
||
3. Бевосита таълим муассасасида малака оширишда кредит тўплаш
|
|||
3.1. Раҳбар ходимлар
|
|||
1. |
Таълимда бошқарувга |
1-3 |
|
2. |
Бошқарувда ҳуқуқий масалалар |
2-3 |
|
3. |
Бошқарувда молиявий-иқтисодий масалалар |
2-3 |
|
4. |
Бошқарувда масъулияти ва мослашувчанлик |
0-1 |
|
5. |
Бошқарувда ахборот-коммуникация технологиялари ва медиасаводхонлик |
1-2 |
|
6. |
Коммуникатив кўникмаларни ривожлантириш |
3-5 |
|
7. |
Ўз-ўзини ривожлантириш |
4-6 |
|
8. |
Тингловчилар билимини баҳолаш |
0-1 |
|
Жами кредитлар миқдори
|
14-24 |
||
3.2. Педагог ходимлар
|
|||
1. |
Профессионал таълимга оид давлат сиёсати масалалари |
1-2 |
|
2. |
Педагогнинг коммуникатив кўникмаларини ривожлантириш |
2-3 |
|
3. |
Ахборот-коммуникация технологиялари ва медиасаводхонлик |
1-2 |
|
4. |
Ўз-ўзини ривожлантириш ва узлуксиз касбий ривожланиш масалалари |
3-5 |
|
5. |
Педагогик масъулият ва мослашувчанлик |
4-6 |
|
6. |
Фандаги янгиликлар ва фанни ўқитишнинг долзарб масалалари |
2-3 |
|
7. |
Ўқувчилар компетенцияларини баҳолаш усуллари ва воситалари |
1-2 |
|
8. |
Тингловчилар билимини баҳолаш |
0-1 |
|
Жами кредитлар миқдори
|
14-24 |
Изоҳ. Профессионал таълим тизимида раҳбар ва педагог ходимларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш жараёнига кредитларни тақсимлаш жадвалига Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2021 йил 26 февраль
Наши контакты
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент,
Мирабадский р-н, ул.Таллимаржон, 1/1
78-150-11-72 info@norma.uz