язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Халқаро алоқалар/ Ўзбекистон Республикаси билан имзоланган икки томонлама шартномалар/ Давлатлар бўйича ҳужжатлар тизими/ Латвия Республикаси/ Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Латвия Республикаси Ҳукумати ўртасида ноқонуний бўлиб турган шахсларни қайта қабул қилиш тўғрисида Битим (Рига, 2004 йил 7 апрель)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан

Латвия Республикаси Ҳукумати ўртасида

ноқонуний бўлиб турган шахсларни

қайта қабул қилиш тўғрисида

БИТИМ


Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Латвия Республикаси Ҳукумати, бундан кейин "Томонлар" деб аталувчилар,

ноқонуний чегаралараро миграцияни олдини олишга ҳисса қўшиш ва ушбу миграцияга қарши курашиш истагига амал қилиб,

ўзаро манфаатли асосда ва ҳамкорлик руҳида Томонлардан бирининг давлати ҳудудига ноқонуний кирган ва/ёки ушбу Томоннинг давлати ҳудудида ноқонуний бўлган шахсларни қайта қабул қилишни енгиллаштиришга кўмаклашиш мақсадида,

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бош ассамблеяси томонидан 1948 йил 10 декабрда қабул қилинган Инсон ҳуқуқлари Умум декларацияси ва Инсон ҳуқуқлари ва асосий эркинликларини ҳимоя қилиш тўғрисида 1950 йил 4 декабрдаги Конвенцияни эътиборга олиб,

қуйидагилар тўғрисида аҳдлашиб олдилар:



1-модда. Таърифлар


Ушбу Битим мақсадларида қуйидаги таърифлар қўлланади:


a) "сўраётган томон" - шахснинг топширилиши ёки транзити тўғрисида сўровни юбораётган Томон;


b) "сўралаётган томон" -- шахснинг топширилиши ёки транзити тўғрисида сўров юборилган Томон;


c) "чет эллик" - Томонлардан бирининг давлати фуқароси бўлмаган шахс;


d) "виза" - Томоннинг ваколатли орган тарафидан унинг давлати ҳудудига бир марта ёки кўп марталик кириш ва унинг давлати ҳудудида аниқ вақт давомида бўлиши учун берилган юридик амалдаги рухсат;


e) "бўлиш учун рухсат" - Томоннинг ваколатли органи тарафидан тегишли шахсга мамлакатга кўп марталик кириш ва унда бўлиши учун ҳуқуқ берадиган юридик амалдаги рухсат.

...