ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Халқаро алоқалар / Ўзбекистон Республикаси билан имзоланган икки томонлама шартномалар / Давлатлар бўйича ҳужжатлар тизими / Финляндия Республикаси /Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Финляндия Республикаси Ҳукумати ўртасида халқаро автомобиль алоқаси тўғрисида Битим (Хельсинки, 1997 йил 4 ноябрь)
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва
Финляндия Республикаси Ҳукумати ўртасида
халқаро автомобиль алоқаси тўғрисида
БИТИМ
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Финляндия Республикаси Ҳукумати, бундан кейин "Аҳдлашувчи Томонлар" деб аталувчилар,
икки томонлама савдо-иқтисодий муносабатларни ривожлантиришни эътиборга олиб,
ўзаро асосда иккала мамлакат ўртасида ва уларнинг ҳудудлари бўйлаб транзит тарзда автомобилда йўловчилар ва юкларни ташишни ривожлантиришни истаб,
қуйидагилар тўғрисида келишиб олдилар:
Ушбу Битимга мувофиқ равишда Ўзбекистон Республикасида ёки Финляндия Республикасида рўйхатга олинган автотранспорт воситалари билан иккала мамлакат ўртасида ва улар орқали транзит тарзда, халқаро автомобиль алоқалари учун очиқ йўллар бўйлаб йўловчилар (шу жумладан сайёҳлар) ва юкларни мунтазам ва номунтазам ташиш амалга оширилади.
1. Иккала мамлакат ўртасида ва уларнинг ҳудудлари бўйлаб транзит тарзда йўловчиларни мунтазам ташиш ўзаро тасдиқланган ҳужжатлар асосида Аҳдлашувчи Томонлар ваколатли органлари ўртасидаги келишув бўйича амалга оширилади.
2. Бундай ташишларни ташкил этиш ҳақидаги таклифлар бир-бирларига олдиндан берилади ва Аҳдлашувчи Томонларнинг ваколатли органлари билан келишилади. Бу таклифларда қуйидаги маълумотлар бўлиши керак: ташувчининг номи, юриш маршрути, ҳаракат жадвали, ташувчи йўловчиларни чиқариш ва туширишни амалга оширадиган тўхташ манзиллари, шунингдек ташишларни бажаришнинг мўлжалланаётган даври ва мунтазамлиги.
1. Ҳар иккала мамлакат ўртасида ёки улар ҳудудлари бўйлаб транзит тарзда йўловчиларни номунтазам ташишларни амалга ошириш учун Аҳдлашувчи Томонларнинг ваколатли органлари берадиган Рухсатномалар талаб
...