ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ташқи иқтисодий фаолият / Ташқи савдо фаолияти. Экспорт-импорт. Инкотермс /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30.03.2021 й. 167-сон "Ўзбекистон Республикасида экспортни молиявий қўллаб-қувватлашни янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

30.03.2021 й.

N 167



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ЭКСПОРТНИ

МОЛИЯВИЙ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШНИ ЯНАДА

КЕНГАЙТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 февралдаги ПФ-6155-сон Фармони билан тасдиқланган "2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини "Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили"да амалга оширишга оид давлат дастури ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2021 йилда Ўзбекистон Республикасининг экспорт салоҳиятини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 14 январдаги ПҚ-4949-сон қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2021 йилда Ўзбекистон Республикасининг экспорт салоҳиятини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 14 январдаги ПҚ-4949-сон қарорига мувофиқ 2021 йил 1 апрелдан маҳаллий экспортчи корхоналарнинг савдо уйларини очиш ва сақлаш, офис, савдо ва омбор биноларини ижарага олиш, шунингдек, реклама кампанияларини ташкил қилиш билан боғлиқ чет элдаги харажатларининг 50 фоизи Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги (кейинги ўринларда - Агентлик) маблағлари ҳисобидан қоплаб берилиши жорий этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Белгилансинки:

а) маҳаллий экспортчи корхоналарнинг савдо уйларини очиш ва сақлаш, офис, савдо ва омбор биноларини ижарага олиш, шунингдек, реклама кампанияларини ташкил қилиш билан боғлиқ қуйидаги чет элдаги харажатларининг 50 фоизи Агентлик маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади:

рўйхатга олиш йиғимлари;

офис, савдо ва омбор биноларини ижарага олиш харажатлари;

электр таъминоти манбаларига уланиш, шу жумладан, электр энергиясидан фойдаланиш ва коммунал хизматлар учун тўловлар;

реклама кампанияларини ташкил қилиш;

б) савдо уйларини очиш ва сақлаш, офис, савдо ва омбор биноларини ижарага олиш, шу билан бирга, реклама кампанияларини ташкил қилиш билан боғлиқ чет элдаги харажатларини қисман қоплаб бериш йўналишидаги молиявий ёрдамдан фойдаланаётган экспорт қилувчи ташкилот томонидан очилган савдо уйи Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги томонидан юритиладиган Ўзбекистон Республикаси юридик шахслари томонидан чет элда ташкилотлар ташкил этиш ёки уларнинг устав фонди (капитали)да улуш билан иштирок этиш реестрига киритилиши лозим;

в) Агентлик томонидан молиявий ёрдам кўсатилган экспорт қилувчи ташкилот молиявий ёрдам кўрсатилган кундан бошлаб қуйидаги муддат ва ҳажмларда экспортни амалга оширмаган тақдирда, ушбу экспорт қилувчи ташкилотга келгусида молиявий ёрдам тақдим қилинмайди:

маҳаллий маҳсулотлар ва брендларни (товар белгиларини) ташқи бозорларга олиб чиқиш мақсадида тақдимотлар ва реклама кампанияларини ўтказиш, хорижий ваколатли органларда миллий маҳсулотлар ва брендларни (товар белгиларини) рўйхатдан ўтказиш, кўргазма-ярмарка тадбирларида иштирок этиш, маҳсулотлар намуналарини таништириш мақсадида хорижий харидорларга, экспорт қилувчи ташкилотларнинг ташқи савдо уйлари ва шоу-румларига, шу жумладан, харидор топишда кўмак олиш учун Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги дипломатик ваколатхоналарига юбориш йўналишларида - 6 ой муддатда;

савдо уйларини очиш ва сақлаш, офис, савдо ва омбор биноларини ижарага олиш, шу билан бирга, реклама кампанияларини ташкил қилиш билан боғлиқ чет элдаги харажатларни қисман қоплаб бериш йўналишида - 3 ой муддатда, қоплаб берилган харажатларнинг камида 10 баробари миқдорида экспорт амалга оширилмаганда.


3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.У. Умурзаков зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                 А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 30 мартдаги

167-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2019 йил 6 майдаги 373-сон қарорида:


а) 1-банднинг тўққизинчи ва ўнинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"экспорт қилувчи ташкилотларга ҳам республикада, ҳам хорижда стандартлаштириш ва сертификатлаштиришнинг халқаро тизимларини жорий этишга, хорижий ваколатли органларда миллий маҳсулотлар ва брендларни (товар белгиларини) рўйхатдан ўтказишга, республика ташкилотларининг халқаро кўргазмалар-ярмаркаларда ҳамда халқаро тендер ва танловларда иштирок этишига, анъанавий миллий маҳсулотлар ва брендларни (товар белгиларини) потенциал сотиш бозорларига киритишда тақдимотлар ва реклама компаниялари ўтказилишига ҳамда маҳсулотлар намуналарини таништириш мақсадида хорижий мамлакатларга юборишда молиявий кўмаклашиш;

экспорт қилувчиларнинг автомобиль, ҳаво ва темир йўл транспортида экспортга ташиш, гаров сифатида суғурта хизматларидан фойдаланганда суғурта мукофотини тўлаш, шунингдек, савдо уйларини очиш ва сақлаш, офис, савдо ва омбор биноларини ижарага олиш, шу билан бирга, реклама кампанияларини ташкил қилиш билан боғлиқ чет элдаги харажатларини, мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилувчиларнинг қишлоқ хўжалиги бирлашмалари аъзоларини янги технологияларга ўргатиш, агротехник тадбирлар мониторинги ва маркетинг тадқиқотларини ўтказиш ҳамда ваколатли органларнинг маҳсулотларни экспорт қилиш учун зарур бўлган рухсатнома ва сертификатларини расмийлаштириш билан боғлиқ харажатларини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ёки қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа манбалардан Агентликка ажратиладиган субсидиялар ҳисобидан компенсация қилиш;";


б) иловада:


6-банднинг тўққизинчи ва ўнинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"экспорт қилувчи ташкилотларга ҳам республикада, ҳам хорижда стандартлаштириш ва сертификатлаштиришнинг халқаро тизимларини жорий этишга, хорижий ваколатли органларда миллий маҳсулотлар ва брендларни (товар белгиларини) рўйхатдан ўтказишга, республика ташкилотларининг халқаро кўргазмалар-ярмаркаларда ҳамда халқаро тендер ва танловларда иштирок этишига, анъанавий миллий маҳсулотлар ва брендларни (товар белгиларини) потенциал сотиш бозорларига киритишда тақдимотлар ва реклама компаниялари ўтказилишига ҳамда маҳсулотлар намуналарини таништириш мақсадида хорижий мамлакатларга юборишда молиявий кўмаклашиш;

экспорт қилувчиларнинг автомобиль, ҳаво ва темир йўл транспортида экспортга ташиш, гаров сифатида суғурта хизматларидан фойдаланганда суғурта мукофотини тўлаш, шунингдек, савдо уйларини очиш ва сақлаш, офис, савдо ва омбор биноларини ижарага олиш, шу билан бирга, реклама кампанияларини ташкил қилиш билан боғлиқ чет элдаги харажатлари, мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилувчиларнинг қишлоқ хўжалиги бирлашмалари аъзоларини янги технологияларга ўргатиш, агротехник тадбирлар мониторинги ва маркетинг тадқиқотларини ўтказиш ҳамда ваколатли органларнинг маҳсулотларни экспорт қилиш учун зарур бўлган рухсатнома ва сертификатларини расмийлаштириш билан боғлиқ харажатларини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ёки қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа манбалардан Агентликка ажратиладиган субсидиялар ҳисобидан компенсация қилиш;";


в) 7-бандда:


" з" кичик банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"з) экспорт қилувчи ташкилотларга ҳам республикада, ҳам хорижда стандартлаштириш ва сертификатлаштиришнинг халқаро тизимларини жорий этишга, хорижий ваколатли органларда миллий маҳсулотлар ва брендларни (товар белгиларини) рўйхатдан ўтказишга, республика ташкилотларининг халқаро кўргазмалар-ярмаркаларда ҳамда халқаро тендер ва танловларда иштирок этишига, анъанавий миллий маҳсулотлар ва брендларни (товар белгиларини) потенциал сотиш бозорларига киритишда тақдимотлар ва реклама компаниялари ўтказилишига ҳамда маҳсулотлар намуналарини таништириш мақсадида хорижий мамлакатларга юборишда молиявий кўмаклашиш соҳасида;

ҳам республикада, ҳам чет элда стандартлаштириш ва сертификатлашнинг халқаро тизимларини жорий этиш бўйича экспорт қилувчи ташкилотларга молиявий кўмаклашади, хорижий ваколатли органларда миллий маҳсулотлар ва брендларни (товар белгиларини) ушбу йўналишларда харажатларнинг тегишли қисмини қоплаш йўли билан рўйхатдан ўтказади;

кўргазма стендларини ташкил этишда ва халқаро кўргазмалар-ярмаркаларда иштирок этишда, тақдимотлар ва реклама кампанияларини ўтказишда, шу жумладан, анъанавий миллий маҳсулотлар ва брендлар (товар белгилари)нинг потенциал сотиш бозорларига киришда экспорт қилувчиларни ҳамда маҳсулотлар намуналарини таништириш мақсадида хорижий мамлакатларга юборишда молиявий қўллаб-қувватлайди";


" и" кичик бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"маҳаллий экспорт қилувчи ташкилотларнинг савдо уйларини очиш ва сақлаш, офис, савдо ва омбор биноларини ижарага олиш, шу билан бирга, реклама кампанияларини ташкил қилиш билан боғлиқ чет элдаги харажатларининг 50 фоизини қоплаб беради".


2. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 октябрдаги 601-сон қарори билан тасдиқланган Экспорт ва инвестицияларни ривожлантириш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси тўғрисидаги низомнинг 6-бандига:

қуйидаги мазмундаги саккизинчи хатбоши қўшилсин:

"ташқи савдо шартномалари юзасидан дебитор ва кредитор қарздорликларни қисқартириш, шунингдек, умидсиз қарздорликларни ҳисобдан чиқариш чораларини кўриш";

саккизинчи хатбоши тўққизинчи хатбоши деб ҳисоблансин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 31 декабрдаги 826-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан экспорт қилувчи ташкилотларга молиявий ёрдам кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 3-бандга:

қуйидаги мазмундаги ўнинчи хатбоши қўшилсин:

"савдо уйларини очиш ва сақлаш, офис, савдо ва омбор биноларини ижарага олиш, шу билан бирга, реклама кампанияларини ташкил қилиш билан боғлиқ чет элдаги харажатларни қисман қоплаб бериш";

ўнинчи хатбоши ўн биринчи хатбоши деб ҳисоблансин;


б) 5-бандда:


" а" кичик банднинг учинчи хатбошидаги "тўлов топшириғи нусхалари" сўзлари "тўлов топшириғи ва (ёки) солиштирма далолатнома нусхалари" сўзлари билан алмаштирилсин;


қуйидаги мазмундаги "д" кичик банд қўшилсин:

"д) савдо уйларини очиш ва сақлаш, офис, савдо ва омбор биноларини ижарага олиш, шу билан бирга, реклама кампанияларини ташкил қилиш билан боғлиқ чет элдаги харажатларни қисман қоплаб бериш йўналишларида - Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги томонидан юритиладиган Ўзбекистон Республикаси юридик шахслари томонидан чет элда ташкилотлар ташкил этиш ёки уларнинг устав фонди (капитали)да улуш билан иштирок этиш реестрига киритилганлиги ҳақидаги маълумот";


в) 12-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"Савдо уйларини очиш ва сақлаш, офис, савдо ва омбор биноларини ижарага олиш, шу билан бирга, реклама кампанияларини ташкил қилиш билан боғлиқ чет элдаги харажатларни қисман қоплаб бериш йўналишидаги молиявий ёрдамдан фойдаланаётган экспорт қилувчи ташкилотнинг камида 51 фоиз улуши иштирокида 2021 йил 1 апрелдан кейин ташкил этилган савдо уйи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 ноябрдаги ПФ-5587-сон Фармони билан тасдиқланган рўйхатдаги хомашё товарларидан бошқа товарлар экспортига ихтисослашган ҳамда Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги томонидан юритиладиган Ўзбекистон Республикаси юридик шахслари томонидан чет элда ташкилотлар ташкил этиш ёки уларнинг устав фонди (капитали)да улуш билан иштирок этиш реестрига киритилган бўлиши керак";


г) қуйидаги мазмундаги 16-1 - 16-2-бандлар қўшилсин:

"16-1. Агентлик томонидан молиявий ёрдам кўсатилган экспорт қилувчи ташкилот молиявий ёрдам кўрсатилган кундан бошлаб қуйидаги муддат ва ҳажмларда экспортни амалга оширмаган тақдирда, ушбу экспорт қилувчи ташкилотга келгусида молиявий ёрдам тақдим қилинмайди:

маҳаллий маҳсулотлар ва брендларни (товар белгиларини) ташқи бозорларга олиб чиқиш мақсадида тақдимотлар ва реклама кампанияларини ўтказиш, хорижий ваколатли органларда миллий маҳсулотлар ва брендларни (товар белгиларини) рўйхатдан ўтказиш, кўргазма-ярмарка тадбирларида иштирок этиш, маҳсулотлар намуналарини таништириш мақсадида хорижий харидорларга, экспорт қилувчи ташкилотларнинг ташқи савдо уйлари ва шоу-румларига, шу жумладан, харидор топишда кўмак олиш учун Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги дипломатик ваколатхоналарига юбориш йўналишларида - 6 ой муддатда;

савдо уйларини очиш ва сақлаш, офис, савдо ва омбор биноларини ижарага олиш, шу билан бирга, реклама кампанияларини ташкил қилиш билан боғлиқ чет элдаги харажатларни қисман қоплаб бериш йўналишида - 3 ой муддатда, қоплаб берилган харажатларнинг камида 10 баробари миқдорида экспорт амалга оширилмаганда.

16-2. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳар ойнинг якуни билан Агентликка Ўзбекистон Республикаси юридик шахслари томонидан чет элда ташкилотлар ташкил этиш ёки уларнинг устав фонди (капитали)да улуш билан иштирок этиш реестрига киритилган савдо уйлари тўғрисидаги маълумотни тақдим этиб боради";


д) 17-бандга:


қуйидаги мазмундаги 9-банд қўшилсин:

"9) савдо уйларини очиш ва сақлаш, офис, савдо ва омбор биноларини ижарага олиш, шу билан бирга, реклама кампанияларини ташкил қилиш билан боғлиқ чет элдаги харажатларни қисман қоплаб бериш йўналишида:

рўйхатга олиш йиғимлари;

офис, савдо ва омбор биноларини ижарага олиш;

электр таъминоти манбаларига уланиш, шу жумладан, электр энергиясидан фойдаланиш ва коммунал хизматлар учун тўловлар;

реклама кампанияларини ташкил қилиш";


е) 18-бандга:

қуйидаги мазмундаги тўққизинчи хатбоши қўшилсин:

"савдо уйларини очиш ва сақлаш, офис, савдо ва омбор биноларини ижарага олиш, шу билан бирга, реклама кампанияларини ташкил қилиш билан боғлиқ чет элдаги харажатларни қисман қоплаб бериш йўналишида - 50 фоиз миқдорда. Шу билан бирга, офис, савдо ва омбор биноларини ижарага олиш харажатлари учун - 50 фоиз миқдорда, лекин 4-иловага мувофиқ савдо уйлари учун офис, савдо ва омбор биноларини ижарага олиш харажатлари бўйича Экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан тўлаб бериладиган бир ойлик қатъий миқдорлардан кўп бўлмаган миқдорда, битта экспорт қилувчи ташкилот учун жами 100 квадрат метргача бўлган майдон ҳисобига тўлаб берилади";

тўққизинчи ва ўнинчи хатбошилар тегишли равишда ўнинчи ва ўн биринчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


ж) 2-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Ўзбекистон Республикаси

Инвестициялар ва ташқи савдо

вазирлиги ҳузуридаги Экспортни

рағбатлантириш агентлиги



Молиявий ёрдам олиш тўғрисида ариза


қуйидагиларда молиявий ёрдам

(экспорт қилувчи ташкилотнинг номи)


кўрсатишингизни сўраймиз*:

q

стандартини жорий қилиш (мувофиқлик сертификати олиш)

                              (стандарт, сертификат номи)

q

тақдимот ва реклама кампаниялари ўтказиш (талаб қилинадиган хизматлар (ишлар) тўғрисидаги маълумотлар илова қилиниши зарур)

q

халқаро тендер ва танловларда иштирок этиш (қатнашиладиган тендер ва танлов ҳақидаги маълумотлар илова қилиниши зарур)

q

маҳсулотини (брендини, товар белгисини)                                           даги

                               (маҳсулот номи)                                                                                                                                            (давлат номи)


да рўйхатдан ўтказиш

                                                                             (ваколатли орган номи)

q

да бўлиб ўтадиган бизнес-семинарда (бизнес-тренинг, савдо миссияси,

                              (давлат номи)


бизнес-форумда) иштирок этиш (тадбир ҳақида маълумот, ўтказиш санаси бўйича маълумотлар илова қилиниши зарур)

q

да бўлиб ўтадиган                                                                   хорижий

                                    (давлат номи)                                                                                                  (кўргазма, ярмарка номи)


кўргазмасида (ярмаркада) иштирок этиш (кўргазма, ярмарка тўғрисида маълумотлар илова қилиниши зарур)

q

маҳсулотлар намуналарини                                                                         даги хорижий

                                                                                                                                                          (давлат номи)


харидорга (ташқи савдо уйига, шоу-румга, Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ваколатхонасига) юбориш (маҳсулотлар номлари, миқдори, ўлчамлари, қиймати тўғрисида маълумотлар, расмлари ва тижорат таклифи илова қилиниши зарур)

q

да савдо уйини очиш ва сақлаш, офис, савдо ва омбор биноларини

                               (давлат номи)


савдо уйини очиш ва сақлаш, офис, савдо ва омбор биноларини ижарага олиш, шу билан бирга, реклама кампанияларини ташкил қилиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш (Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги томонидан юритиладиган Ўзбекистон Республикаси юридик шахслари томонидан чет элда ташкилотлар ташкил этиш ёки уларнинг устав фонди (капитали)да улуш билан иштирок этиш реестрига киритилганлиги ҳақидаги маълумот илова қилиниши зарур)

*) Юқоридаги бандлардан бирининг танланиши ва шу бандда сўралган зарур маълумотлар илова қилиниши зарур.


1. Анкета;


2. (Низомга мувофиқ илова қилинадиган бошқа ҳужжатлар номи кўрсатилади);

3. …


раҳбари



(экспорт қилувчи ташкилот номи)



(Ф.И.О.)";

з) қуйидаги мазмундаги 4-илова қўшилсин:


"Ўзбекистон Республикаси

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги

ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш

агентлиги томонидан экспорт қилувчи

ташкилотларга молиявий ёрдам кўрсатиш

тартиби тўғрисидаги низомга

4-ИЛОВА



Савдо уйлари учун офис, савдо ва омбор биноларини

ижарага олиш харажатлари бўйича Экспортни

рағбатлантириш агентлиги томонидан тўлаб

бериладиган бир ойлик қатъий миқдорлар


1 квадрат метр учун АҚШ долларида

Харажат

номи

Қўшни

давлат-

лар


Россия

Федера-

цияси


Кавказ

давлатлари

(Озарбайжон,

Арманистон,

Грузия),

Беларусь,

Укараина,

Молдова

ва Туркия


Осиё қитъаси


Европа

қитъаси


Аме-

рика

қитъаси

Африка

қитъаси


Бош-

қалар

(Австра-

лия ва

орол дав-

латлар)


Яқин

Шарқ

ва бошқа

Осиё дав-

латлари


Осиё-

Тинч

океани

давлат-

лари


Офис, савдо ва омбор биноларини ижарага олиш харажатлари*


6

20

8

8

26

31

26

6

26

          

*) Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги дипломатик ваколатхоналари билан биргаликда, зарур ҳолларда, савдо уйлари учун офис, савдо ва омбор биноларини ижарага олиш харажатлари бўйича Экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан тўлаб бериладиган бир ойлик қатъий миқдорларга ўзгартиришлар киритиш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиб боради".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 30 март












































Время: 0.0204
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск