ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Ташқи иқтисодий фаолият / Умумий қоидалар /Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30.03.2021 й. 169-сон "Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Халқаро ҳамкорлик ва ривожланиш агентлигининг фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
30.03.2021 й.
N 169
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ИНВЕСТИЦИЯЛАР ВА ТАШҚИ САВДО
ВАЗИРЛИГИ ҲУЗУРИДАГИ ХАЛҚАРО
ҲАМКОРЛИК ВА РИВОЖЛАНИШ
АГЕНТЛИГИНИНГ ФАОЛИЯТИНИ
ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Давлат қарзи ҳисобига амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларининг натижадорлигини таъминлаш тўғрисида" 2020 йил 6 ноябрдаги ПҚ-4883-сон қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Давлат қарзи ҳисобига амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларининг натижадорлигини таъминлаш тўғрисида" 2020 йил 6 ноябрдаги ПҚ-4883-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузурида бошқарув ходимларининг чекланган сони 49 штат бирлигидан иборат бўлган Халқаро ҳамкорлик ва ривожланиш агентлиги (кейинги ўринларда - Агентлик) ташкил этилганлиги ҳамда Агентлик фаолиятининг асосий вазифалари ва йўналишлари этиб қуйидагилар белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин:
лойиҳа ташаббускорлари томонидан тақдим этилган таклифларни малакали консультант ва экспертларни жалб қилган ҳолда лойиҳаолди баҳолаш (шу жумладан, муқобил сценарийлар ишлаб чиқиш);
давлат ташқи қарзи ҳисобига молиялаштириладиган инвестиция лойиҳалари доирасида лойиҳа ташаббускорларига техник топшириқ ва техник-иқтисодий асосларни мукаммал ишлаб чиқишда кўмаклашиш;
лойиҳани тайёрлаш ва амалга оширишнинг ҳар бир босқичида лойиҳа харажатларини бошқариш тизимини жорий қилиш;
лойиҳанинг мақсадли кўрсаткичлари матрицасини шакллантириш, уларни мониторинг қилиш ва баҳолаш тизимини жорий этиш;
инвестиция лойиҳасини амалга оширишда муаммоларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш чораларини кўриш;
лойиҳалар доирасида шаффоф ва холис тендер ҳамда бошқа харид жараёнларини ташкил этиш, шу жумладан, харидлар бўйича мустақил эксперт ва профессионал компанияларни жалб қилиш;
лойиҳаларни амалга ошириш доирасида маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ва пудратчиларни кенг жалб қилиш мақсадида улар учун тегишли тренинг ва семинарлар ўтказилишини доимий асосда таъминлаб бориш;
лойиҳаларни бошқариш доирасида рақамли технологияларни жорий этиш ҳамда илғор халқаро тажрибани қўллаш;
инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш самарадорлигини ва техник-иқтисодий асосларда назарда тутилган натижаларга эришилганлигини баҳолаш тизимини жорий этиш, шу жумладан, лойиҳа натижаларини баҳолаш ҳисоботларини умумлаштириш ва таҳлил қилиш;
лойиҳаларни бошқариш гуруҳлари ва лойиҳа ташаббускорларининг тегишли бўлинмалари фаолиятини мувофиқлаштириш ҳамда уларнинг самарадорлигини баҳолаш.
2. Қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Халқаро ҳамкорлик ва ривожланиш агентлиги тузилмаси 1-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Халқаро ҳамкорлик ва ривожланиш агентлиги тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Бунда, Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазири Халқаро ҳамкорлик ва ривожланиш агентлиги тузилмасига тасдиқланган штат бирликлари сони доирасида ўзгартириш киритиш ваколатига эга эканлиги белгилаб қўйилсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Давлат қарзи ҳисобига амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларининг натижадорлигини таъминлаш тўғрисида" 2020 йил 6 ноябрдаги ПҚ-4883-сон қарори доирасида тугатилаётган "Коммунхизмат" агентлиги, Сув хўжалиги соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги ҳамда Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлигининг ҳуқуқ, мажбурият ва шартномалари бўйича ҳуқуқий ворис этиб тегишли равишда қуйидагилар белгилансин:
а) "Коммунхизмат" агентлиги лойиҳалари доирасида:
иссиқлик таъминоти йўналишида - Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги;
ичимлик суви таъминоти ва оқава сув тизими йўналишида -"Ўзсувтаъминот" АЖ;
б) Сув хўжалиги соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги лойиҳалари доирасида - Сув хўжалиги вазирлиги;
в) Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги лойиҳалари доирасида:
барча лойиҳалар бўйича чорвачилик йўналишидан ташқари - Қишлоқ хўжалиги вазирлиги;
чорвачилик йўналишидаги лойиҳалар бўйича - Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси.
4. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги икки ҳафта муддатда Агентликни зарур мебель, техника воситалари ва тегишли алоқа турлари билан жиҳозлаш чораларини кўрсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ушбу қарорни амалга ошириш доирасида Агентликнинг асосланган ҳисоб-китоблари бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан бўйича зарур маблағлар ажратилишини таъминласин.
6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳамда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигиикки ой муддатда халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотларининг маблағларини жалб этиш ҳисобига молиялаштириладиган инвестиция лойиҳалари доирасида имзоланган халқаро шартномаларга ушбу қарордан келиб чиқиб, тегишли ўзгартиришлар киритсин.
7. Халқаро ҳамкорлик ва ривожланиш агентлиги ҳар чорак якуни бўйича халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотларининг маблағларини жалб этиш ҳисобига молиялаштириладиган инвестиция лойиҳаларини амалга оширилиши ҳолатини ва ишга тушган лойиҳаларни таҳлил қилсин ҳамда умумлаштирилган ҳисоботни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
8. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги малакали консультант ва экспертларни жалб этиш ҳамда давлат ташқи қарзи ҳисобига молиялаштириладиган инвестиция лойиҳаларининг лойиҳаолди ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотларининг грантларини жалб этсин.
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.У. Умурзаков зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Арипов
2021 йил 30 мартдаги
169-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи
савдо вазирлиги ҳузуридаги Халқаро ҳамкорлик
ва ривожланиш агентлиги
ТУЗИЛМАСИ
|
Директор |
|||||||||||||||||||||||||
|
||||||||||||||||||||||||||
|
||||||||||||||||||||||||||
|
||||||||||||||||||||||||||
Лойиҳаолди ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва тендер савдоларини ўтказиш бўйичадиректор ўринбосари |
|
Лойиҳалар амалга оширилишини бошқариш бўйича директор ўринбосари |
Бош бухгалтер |
|||||||||||||||||||||||
|
||||||||||||||||||||||||||
|
||||||||||||||||||||||||||
|
||||||||||||||||||||||||||
|
Бош юрисконсульт |
|||||||||||||||||||||||||
|
||||||||||||||||||||||||||
Лойиҳаолди таклифларни баҳолаш ва лойиҳаолди ҳужжатларини ишлаб чиқиш бошқармаси 11 |
|
Лойиҳалар амалга оширилиши, мақсадли кўрсаткичлар матрицаси ҳамда эришилган натижалар мониторингини олиб бориш ва баҳолаш бошқармаси 10 |
||||||||||||||||||||||||
|
||||||||||||||||||||||||||
|
Ижро интизоми бўлими 2 |
|||||||||||||||||||||||||
|
||||||||||||||||||||||||||
|
||||||||||||||||||||||||||
|
||||||||||||||||||||||||||
|
Ишлар бошқарувчиси |
|||||||||||||||||||||||||
|
||||||||||||||||||||||||||
|
||||||||||||||||||||||||||
Тендер савдоларини ташкил этиш, шартномалар ва ҳужжатлар келишилишини мувофиқлаштириш бошқармаси 7 |
|
Лойиҳаларни бошқариш гуруҳлари ва ташаббускорларнинг инвестиция бўлинмалари самарадорлигини баҳолашбошқармаси 10 |
||||||||||||||||||||||||
|
Кадрлар бўйича инспектор |
|||||||||||||||||||||||||
|
||||||||||||||||||||||||||
|
||||||||||||||||||||||||||
|
||||||||||||||||||||||||||
|
АКТ бўлими 2 |
|||||||||||||||||||||||||
|
||||||||||||||||||||||||||
|
||||||||||||||||||||||||||
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
Бошқарув ходимларининг чекланган сони - 49 нафар.
Техник ва ёрдамчи ходимлар сони тасдиқланган меъёрларга мувофиқ белгиланади.
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2021 йил 31 март