ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ҳудуд / Минтақалар тараққиёти /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 05.04.2021 й. 182-сон "Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

05.04.2021 й.

N 182



ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИНИНГ ДЕҲҚОНОБОД

ТУМАНИНИ ИЖТИМОИЙ-ИҚТИСОДИЙ

РИВОЖЛАНТИРИШ БЎЙИЧА ҚЎШИМЧА

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, шу жумладан, писта ва каврак етиштириш бўйича мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланиш, тадбиркорликни ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиш, шунингдек, аҳоли бандлигини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг Деҳқонобод туманини ривожлантириш бўйича қуйидаги таклифлари маъқуллансин:

туманда писта ва каврак плантацияларини (кейинги ўринларда -плантация) ташкил этиш;

туманда масъулияти чекланган жамият шаклида "Тадбиркорликни ривожлантириш офиси"ни (кейинги ўринларда - Лойиҳа офиси) ташкил этиш.


2. Қуйидагилар Лойиҳа офисининг асосий вазифалари этиб белгилансин:

тумандаги устувор лойиҳаларнинг амалга оширилишини таъминлаш, шу жумладан, ташкилий ва ҳуқуқий масалаларни ҳал қилишда кўмаклашиш;

бизнес-режаларни ишлаб чиқиш, маркетинг тадқиқотларини ўтказиш, молиявий маблағларни жалб қилиш, маҳсулотларни ички ва ташқи бозорларда сотишда кўмаклашиш;

экспертлар ва илмий-тадқиқот муассасаларининг ходимларини плантацияларни ташкил этишга жалб қилиш, шунингдек, халқаро молия институтлари ҳамда бошқа хорижий донорларнинг техник кўмаги ва грант маблағларини жалб қилиш ҳамда улардан фойдаланиш.


3. Белгилансинки:

Лойиҳа офисининг фаолиятидан ва лойиҳа ташаббускорларига хизмат кўрсатишдан олинадиган даромадлар ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалари унинг фаолиятини молиялаштириш манбалари ҳисобланади;

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ кўмитаси Лойиҳа офисининг фаолияти ташкил этилишини таъминлайди, шунингдек, келгусида салоҳиятли инвесторни аниқлайди, унга Лойиҳа офисининг устав фондидаги улушини қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда сотиш шарти билан давлат-хусусий шериклик битимини тузади;

Лойиҳа офисининг раҳбари ва бошқарув ходимлари қонунчиликда белгиланган тартибда лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади;

Лойиҳа офиси ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш улар билан тузиладиган меҳнат шартномаси асосида амалга оширилади.


4. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси:

Лойиҳа офисининг устав фондини шакллантириш учун ўз тизимидаги ташкилотларнинг 2020 йилги соф фойдаси ҳисобидан 4,0 млрд сўм миқдорида маблағ ажратсин;

Лойиҳа офисини Деҳқонобод тумани давлат солиқ инспекциясининг Қорашина шаҳарчаси, Бобур кўчаси 3-уй манзилида жойлашган биносига текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирсин.


5. Қашқадарё вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Давлат солиқ қўмитасининг:

мазкур қарорга 1-илова билан тасдиқланган 24 та лотлар (лойиҳалар) асосида плантацияларни ташкил этиш учун Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан писта кўчатларини сотиб олиш харажатларининг бир қисмини қоплаб бериш мақсадида ҳар бир гектар ер учун 3,0 миллион сўмдан кўп бўлмаган миқдорда субсидия бериш;

плантацияларни ташкил этиш харажатларининг камида 50 фоизини ташаббускорларнинг ўз маблағлари, шунингдек, кредит ва субсидиялар ҳисобидан биргаликда молиялаштириш тамойили асосида амалга ошириш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.

Бунда лойиҳа ташаббускорларининг ўз маблағлари панжара ёки евро сетка ўрнатиш, каврак уруғини сотиб олиш ва лойиҳани ташкил этиш билан боғлиқ бошқа харажатларга, кредитлар - сув тармоқларини қуриш ва ўтказиш ҳамда артезиан қудуқларни бурғилашга, субсидиялар - писта кўчатларини сотиб олишга йўналтирилади.


6. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:

танлов ўтказиш тўғрисидаги эълонлар уни ўтказиш санасидан камида 30 кун олдин оммавий ахборот воситаларида, ижтимоий тармоқларда, бошқа очиқ манбаларда, шунингдек, Деҳқонобод туманидаги ташқи реклама объектларида Лойиҳа офиси маблағлари ҳисобидан жойлаштирилади;

субсидиялар Лойиҳа офиси ва Деҳқонобод тумани ҳокимлигининг ташаббускорлар маблағи ҳисобидан панжарани ёки евро сеткани ўрнатиш якунланганлиги тўғрисидаги қўшма хулосаси асосида ажратилади.

7. Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод тумани ҳокимлиги:

Лойиҳа офиси билан келишган ҳолда плантацияларни ташкил этиш бўйича тармоқ жадвалини тасдиқласин ва унда ташаббускорлар томонидан писта кўчатлари экилгунга қадар панжара ёки евро сетка ўрнатилиши, шунингдек, 2022 йил апрелгача писта кўчатларини экиш ва каврак уруғини сепишни назарда тутсин.


8. "Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки" АЖга (кейинги ўринларда - "Ўзмиллийбанк" АЖ) лойиҳа ташаббускорларига 10 йил муддатга 5 йиллик имтиёзли давр билан кредитлар ажратиш тавсия этилсин.

Бунда плантациялар ташкил этиш лойиҳалари ташаббускорларига "Ўзмиллийбанк" АЖ томонидан миллий валютада 10 миллиард сўмдан ортиқ бўлмаган миқдорда ажратиладиган кредитларнинг Марказий банк қайта молиялаштириш ставкасининг 1,5 бараваридан ошмайдиган фоизли ставка билан қайта молиялаштириш ставкасидан ортиқ бўлган, бироқ 5 фоизли пунктдан кўп бўлмаган қисми бўйича компенсация кредитнинг биринчи 5 йилига берилади.


9. Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Қашқадарё вилояти ҳокимлиги билан биргаликда 2021 йил 1 ноябрга қадар соҳадаги илмий-тадқиқот институтлари ва кўчатчилик хўжаликларида етиштирилаётган юқори сифатли писта кўчатларини лойиҳа ташаббускорларига белгиланган тартибда етказиб бериш чораларини кўрсин.


10. Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси билан биргаликда Деҳқонобод туманида плантациялар ташкил этиш мақсадида:

2021 йил 1 июнга қадар аниқ ҳисоб-китоблар асосида каврак уруғини йиғиб олиш учун квота ажратсин;

2021 йил 1 сентябрга қадар лойиҳа ташаббускорларига етказиб бериш учун мазкур квота асосида каврак уруғларининг етарли захирасини яратсин;

2021-2022 йилларда тадбиркорлик субъектларини жалб қилган ҳолда, ўрмон фонди ерларида 1 000 гектардан кам бўлмаган ер майдонларини белгиланган тартибда узоқ муддатли ижара шартномаси асосида ажратсин.


11. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги икки ой муддатда Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод туманидаги барча ижтимоий соҳа объектлари ва давлат органларининг ҳудудий бўлинмаларини юқори тезликдаги Интернет жаҳон ахборот тармоғи билан таъминлаш чораларини кўрсин.


12. Вазирлар Махкамасининг 2018 йил 31 декабрдаги 1066-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.


13. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


14. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари - иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси Ш.Д. Кудбиев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                 А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 5 апрелдаги

182-сон қарорига

1-ИЛОВА



Писта ва каврак плантацияларини ташкил

этиш учун ажратилган лотлар*

Лот

рақами


Майдони

(га)

Ер тоифаси


Манзили

(МФЙ)


Лотқиймати

(млн сўм)


Жумладан:


лойиҳа

ташаббускорининг

ўз маблағлари

(млн сўм)


имтиёзли кредит

ресурслари

(млн сўм)


субсидия

(млн сўм)


1

41,8

лалми

М.Ибрагимов


996,2

675,7

195,1

125,4

2

36,0

лалми

М.Ибрагимов


963,5

663,7

191,6

108,1

3

47,6

лалми

М.Ибрагимов


1 109,3

767,7

198,6

143,0

4

84,2

лалми

М.Ибрагимов


1 550,6

1 077,4

220,5

252,6

5

73,0

лалми

М.Ибрагимов


1 338,8

905,7

213,9

219,3

6

61,2

лалми

Деҳқонобод


1 192,8

802,5

206,7

183,6

7

66,2

лалми

Деҳқонобод


1 247,2

838,8

209,7

198,6

8

86,5

лалми

У.Юсупов


1 503,4

1 021,5

222,0

259,9

9

79,6

лалми

У.Юсупов


1 450,9

994,3

217,8

238,8

10

64,8

лалми

У.Юсупов


1 287,6

884,3

208,9

194,4

11

39,2

лалми

Деҳқонобод


971,2

659,8

193,6

117,8

12

29,4

лалми

Белибойли


886,6

610,5

187,7

88,4

13

18,3

лалми

Белибойли


767,6

531,6

181,0

55,0

14

66,9

лалми

Деҳқонобод


1 268,9

857,8

210,2

200,9

15

37,2

лалми

Бошчорвоғ


948,4

644,5

192,3

111,6

16

19,0

лалми

Бошчорвоғ


759,8

521,1

181,5

57,3

17

229,5

лалми

Х.Бегимкулов


3 232,9

2 236,5

307,7

688,7

18

195,1

лалми

Х.Бегимкулов


3 121,5

2 249,1

287,1

585,4

19

64,4

лалми

Деҳқонобод


1 222,4

820,4

208,7

193,3

20

49,9

лалми

Деҳқонобод


1 057,7

707,7

200,0

149,9

21

70,8

лалми

Қўнғирот

1 378,5

953,3

212,5

212,6

22

28,8

лалми

Деҳқонобод


872,6

598,6

187,3

86,6

23

50,7

лалми

Оқработ


1 121,1

768,5

200,4

152,1

24

49,0

лалми

Белибойли


1 150,8

804,6

199,4

146,9

Жами**


1 589,1


-

-

31 401,0


21 596,2


5 034,1


4 770,7


             

*) Лойиҳалар сони, қиймати, манзили ва кўрсаткичлар ўзгариши мумкин.


**) Лойиҳа офисига жами лотларга ажратилган ерлардан писта ва каврак кўчатларини, шунингдек плантацияларини етиштириш учун 100 гектаргача бўлган тажриба майдони (даласи) туман ҳокими қарори асосида ажратилади ва унга мазкур қарорда писта ва каврак плантацияларини яратиш учун назарда тутилган талаблар (танловда иштироқ этиш бундан мустасно) татбиқ этилади.






Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 5 апрелдаги

182-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш

давлат жамғармаси маблағларини шакллантириш ва

улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга

киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча


1. 3-банднинг учинчи хатбошисидаги "касб-ҳунар коллежлари" сўзлари "профессионал таълим муассасалари" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. 8-бандда:

қуйидаги мазмундаги йигирма саккизинчи хатбоши қўшилсин:

"Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманида писта ва каврак плантацияларини ташкил этиш мақсадида "Тадбиркорликни ривожлантириш офиси" МЧЖ ва Деҳқонобод тумани ҳокимлигининг қўшма хулосаси асосида ҳар бир гектар ер учун 3,0 миллион сўмдан кўп бўлмаган миқдорда писта кўчатларини харид қилиш;"

йигирма саккиз - ўттиз еттинчи хатбошилар тегишлича йигирма тўққиз - ўттиз саккизинчи хатбошлар деб ҳисоблансин;

ўттиз тўртинчи хатбошисидаги "коллежларда" сўзи "профессионал таълим муассасаларида" сўзлари билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 5 апрель















































Время: 0.0057
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск