ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Маданият / Маданият соҳасида бошқарув /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 07.04.2021 й. ПҚ-5060-сон "Кинематография соҳасида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш ҳамда соҳа вакилларининг ижодий фаолияти учун муносиб шароит яратиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

07.04.2021 й.

N ПҚ-5060



КИНЕМАТОГРАФИЯ СОҲАСИДА ДАВЛАТ

БОШҚАРУВИ ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ҲАМДА СОҲА ВАКИЛЛАРИНИНГ ИЖОДИЙ ФАОЛИЯТИ

УЧУН МУНОСИБ ШАРОИТ ЯРАТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 7 апрелдаги "Кино санъати ва саноатини янги босқичга олиб чиқиш, соҳани давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида"ги ПФ-6202-сон Фармонига мувофиқ:


1. Ўзбекистон Республикаси Кинематография агентлиги (кейинги ўринларда - Агентлик) ҳузурида:

а) қуйидагилар ташкил этилсин:

Ўзбекистон Кинематография академияси олий таълим муассасаси;

"Республика кинофонди" ДУК негизида бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган "Ўзбекистон миллий кинофонди" давлат муассасаси;

"Ўзбекфильм" ДУК негизида хусусий кинокомпанияларга фильм, мультфильм ва сериаллар яратиш бўйича хизмат кўрсатувчи "Ўзбекфильм" киноконцерни" ДУК;

Агентликнинг вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий бўлимлари;

б) қуйидагилар тугатилсин:

"Мультипликацион фильмлар студияси" ДУК;

"Республика кинопрокат маркази" ДУК ва унинг ҳудудий филиаллари;

"Кинематографчилар уйи" ДУК;

"Киноиндустрия соҳаси ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш маркази" ДУК;

в) "Ёшлар ижодий тажриба студияси" ДУК "Ёшлик" киностудияси" ДУК этиб қайта номлансин.


2. Қуйидагилар:

"Ўзбекистон миллий кинофонди" давлат муассасасининг тузилмаси 4-иловага мувофиқ;

2021-2022 йилларда миллий кинематография соҳасини ривожлантириш "йўл харитаси" 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Вазирлар Маҳкамаси (А.А.Абдухакимов) бир ой муддатда Агентлик марказий аппарати ва унинг тизим ташкилотлари раҳбар ва ходимларини уларнинг билим ва салоҳиятлари бугунги кун талаблари ва эгаллаб турган лавозимларига мувофиқлигини аниқлаш мақсадида аттестациядан ўтказсин ҳамда уларни малакали кадрлар билан тўлдириш чораларини кўрсин.


4. Белгилаб қўйилсинки:

молиялаштириш манбаидан қатъи назар, маҳаллий кинокомпаниялар томонидан ишлаб чиқарилган фильмлар ва уларнинг бошланғич материаллари, шунингдек, республикада амалга оширилаётган йирик лойиҳалар бўйича тайёрланган видео ва фото материаллар сақлаш учун бир нусхада Ўзбекистон миллий кинофондига топширилади;

мазкур қарорга мувофиқ тугатилаётган унитар корхоналарнинг қолдиқ маблағлари, уларга тегишли бино (иншоот)лар ва моддий-техника базаси Агентлик ва унинг ҳудудий бўлимлари ҳисобига ўтказилади.


5. Агентлик ва "Danmon group" компанияси (Дания Қироллиги) ўртасида 2020 йил 8 октябрда кино ишлаб чиқариш қурилмалари, технологик тизимлар ва мультимедиа маҳсулотларини харид қилиш бўйича танлов савдолари асосида импорт шартномаси имзоланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

Молия вазирлиги уч ой муддатда имзоланган импорт шартномасининг олдиндан 15 фоиз тўловини давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланишини таъминласин. Бунда, импорт шартномаси ажратиладиган Давлат бюджети маблағлари доирасида рўйхатдан ўтказилади.

Импорт шартномасининг қолган 85 фоиз тўловини қоплаш учун "Ўзмиллийбанк" АЖ Австриянинг "Райффайзенбанк" банкидан 5 йил муддатга, шу жумладан, 1 йиллик имтиёзли давр билан йиллик 0,8 фоиз ставкада жалб қилинадиган кредит линияси ҳисобидан кредит маблағларини ажратсин ва кредит бўйича "Ўзмиллийбанк" АЖнинг маржасини 1 фоиздан оширмаган ҳолда белгиласин.


6. Белгилаб қўйилсинки:

Австриянинг "Райффайзенбанк" банки кредити бўйича асосий қарзни қоплаш, фоиз, суғурта ва комиссиялар бўйича тўловлар Молия вазирлиги Ғазначилигида очиладиган махсус ҳисоб рақамда тўпланадиган сотиб олинган кино қурилмаларидан фойдаланишдан тушадиган пул маблағлари, етмай қолган қисми эса Давлат бюджети ҳисобидан амалга оширилади;

кредитнинг импорт шартномасига асосан сотиб олинаётган кино қурилмалари билан қопланмаган қисми бўйича "Ўзмиллийбанк" АЖ томонидан таъминот сифатида гаров расмийлаштирилмайди;

импорт шартномаси бўйича харид қилинадиган кино қурилмалари, технологик тизимлар ва мультимедиа маҳсулотлари "Ўзбекфильм" киноконцерни" ДУКнинг моддий-техник базасини кучайтириш учун йўналтирилади.


7. Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги "Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази" ДУК кино ишлаб чиқариш қурилмалари, технологик тизимлар ва мультимедиа маҳсулотларини сотиб олиш бўйича имзоланган импорт шартномасини бевосита товар ишлаб чиқарувчиларнинг нархлари асосида экспертизадан ўтказилишини таъминласин.


8. Агентлик икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


9. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил этиш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси А.А. Абдувахитов ва Бош вазир ўринбосари А.А. Абдухакимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                             Ш. Мирзиёев





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 7 апрелдаги

ПҚ-5060-сон қарорига

4-ИЛОВА



"Ўзбекистон миллий кинофонди" давлат муассасасининг

ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ










Директор




















































































Молия ва бухгалтерия ҳисоботи бўлими

2



Юрисконсульт

1



Кинофильмларни рақамлаштириш, қайта тиклаш ва архивлаштириш хизмати

11












































Маркетинг ва менежмент хизмати

2













































































Ходимларнинг умумий чекланган сони - 17 нафар,

шу жумладан бошқарув ходимлари сони - 6 нафар.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 7 апрелдаги

ПҚ-5060-сон қарорига

5-ИЛОВА



2021-2022 йилларда миллий кинематография

соҳасини ривожлантириш

"ЙЎЛ ХАРИТАСИ"

Т/р

Чора-тадбирлар номи


Амалга ошириш

механизми


Ижро

муддати


Масъул ижрочилар


I. КИНО САНЪАТИНИ ЯНГИ БОСҚИЧГА ОЛИБ ЧИҚИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

1.

"Ҳаракатлар стратегияси ҳаётда" туркумида видео ва фотоматериаллар архивини яратиш ва улардан фойдаланган ҳолда кўп серияли ҳужжатли фильмлар ишлаб чиқиш мақсадида:

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифалар ижроси юзасидан хроникал видео ва фотоматериалларни тўплаш;

Кинематография агентлигининг "Ҳужжатли ва хроникал фильмлар киностудияси" ДУКга электрон ахборот ташувчи воситаларда тақдим этиш.


Амалий

чора-тадбирлар


2021 йил

1 июнь


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, вазирлик, хўжалик бирлашмалари ва идоралар


2.

"Ҳужжатли ва хроникал фильмлар киностудияси" ДУК таркибида хроникал материалларни тайёрлаш бўйича суратга олиш гуруҳларини ташкил қилиш, давлат ва жамият аҳамиятига молик тадбирлар, воқеалар, ташрифлар ва учрашувларда уларнинг иштирок этишини таъминлаш.


Амалий

чора-тадбирлар


2021 йил

10 июнь


Кинематография агентлиги (Ф.Абдухаликов), Ўзбекистон Республикаси Президенти Матбуот котиби (Ш.Асадов), Бош вазир матбуот хизмати (Б.Хасанов)


3.

"Янги Ўзбекистон киносолномаси" номли фильмлар туркумини яратиш, ушбу мақсадда:

ҳудудларнинг ўзига хос маданияти, қадриятлари, таниқли ва тарихий шахслари ҳақида бадиий, ҳужжатли ва анимацион фильмлар, ижтимоий роликлар, мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотлар, муҳим воқеа ва ҳодисаларга бағишланган рўйхат тузиш ҳамда Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқлаш;

рўйхат бўйича Миллий кинематографияни ривожлантириш марказига фильмлар яратиш учун буюртма бериш;

Миллий кинематографияни ривожлантириш маркази томонидан киностудияларни жалб этган ҳолда фильмлар ишлаб чиқаришни ташкил қилиш.


Фильмлар

яратиш


2021 йилдан

бошлаб ҳар

йили


Кинематография агентлиги (Ф.Абдухаликов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, вазирлик ва идоралар, Миллий кинематографияни ривожлантириш маркази, Молия вазирлиги (Т.Ишметов)


4.

Кинематография агентлиги тизимида янги ташкил этилган, қайта ташкил этилган ва қайта номланган корхоналар устави, тузилма ва штатлар сонини ҳозирги замон талаблари асосида қайта кўриб чиқиш, уларни малакали ходимлар билан тўлдириш.


Амалий

чора-тадбирлар


2021 йил

1 июль


Республика комиссияси (А.Абдухакимов), Кинематография агентлиги (Ф.Абдухаликов)


5.

Жаҳон тажрибаси асосида йирик бюджетли миллий фильмлар яратишни молиялаштириш тизимини такомиллаштириш ҳамда Имом Бухорий, Муҳаммад ибн Мусо Хоразмий, Амир Темур, Алишер Навоий, Камолиддин Беҳзод сингари тарихий шахслар ҳақида, Буюк Ипак Йўли, биринчи ва иккинчи Ренессанс каби мавзуларда ҳамда Ўзбекистон тарихига бағишланган кўп сериядан иборат фильмлар яратиш чораларини кўриш.


Амалий

чора-тадбирлар,

зарур ҳолларда,

норматив-

ҳуқуқий ҳужжат

лойиҳаси


2021-2022

йиллар


Кинематография агентлиги (Ф.Абдухаликов), Миллий кинематографияни ривожлантириш маркази, Молия вазирлиги (Т.Ишметов), Инвестиция ва ташқи савдо вазирлиги (Л.Қудратов)


6.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, вазирлик, хўжалик бирлашмалари ва идоралар томонидан буюртма бериш орқали тегишлилигича юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, янги бунёдкорлик ишлари, барча соҳаларда рўй бераётган ўзгаришлар, бунёдкор ёшлар образларини яратишга бағишланган фильмлар ишлаб чиқиш.


Бадиий,

қисқа метражли

фильмлар ва

телесериаллар

ишлаб чиқиш


доимий


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, вазирлик, хўжалик бирлашмалари ва идоралар, Кинематография агентлиги (Ф.Абдухаликов), "Ёшлик" киностудияси" ДУК


7.

Хорижий фильмларни сотиб олиш, давлат тилига дубляж қилиш, намойиш этиш ва республикада фаолият юритаётган кинотеатрларни давлат тилига дубляж қилинган хорижий фильмлар билан таъминлаб бориш тизимини жорий этиш.

Ташкилий

чора-тадбирлар

доимий


Кинематография агентлиги (Ф.Абдухаликов), Миллий кинематографияни ривожлантириш маркази

Хусусан, "Ўзбекфильм" киноконцерни" ДУКда дубляж студиясини ташкил этиш ва унинг фаолиятини йўлга қўйиш, шунингдек, хусусий инвестиция маблағларини жалб этган ҳолда дубляж студияларини ташкил этиш.


2021 йил

1 ноябрь

8.

Ўзбекистон миллий кинофонди фаолиятини ташкил қилиш, республика ҳудудида ишлаб чиқарилаётган фильмлар ва сериаллар нусхаларини сақлаш, шунингдек, хорижий давлатлар архивида сақланаётган миллий фильмларимизни юртимизга қайтариш.


Амалий

чора-тадбирлар,

зарур ҳолларда,

норматив-

ҳуқуқий ҳужжат

лойиҳаси


2021 йил

1 июнь


фильмларни

қайтариш -

режа-жадвал

асосида


Кинематография агентлиги (Ф.Абдухаликов), "Ўзархив" агентлиги (У.Юсупов), Ташқи ишлар вазирлиги (А.Камилов), манфаатдор вазирлик ва идоралар


9.

"Қуёш таъми", "Парининг совғаси", "Барон-2" каби ишлаб чиқилаётган фильмларга инвестицияларни жалб этиш. Бунда, жалб қилинган инвестиция маблағлари натижасида иқтисод қилинган бюджет маблағларини Миллий кинематографияни ривожлантириш марказига эксперимент доирасида йўналтириш.


Амалий

чора-тадбирлар


2021-2022

йиллар


Кинематография агентлиги (Ф.Абдухаликов), Миллий кинематографияни ривожлантириш маркази


10.

Давлат буюртмаси асосида фильмларишлаб чиқаришда шакллантириладиган маслаҳатчилар гуруҳига масъул ходимларни Кинематография агентлиги сўрови асосида жалб этиш.


Амалий

чора-тадбирлар


доимий


Кинематография агентлиги (Ф.Абдухаликов), давлат органлари ва ташкилотлари


11.

"Кинематография фидокори" кўкрак нишони лойиҳаси ва унинг тавсифини тайёрлаш, кўкрак нишони билан тақдирлаш низомини ишлаб чиқиш ва уни белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


Норматив-

ҳуқуқий ҳужжат

лойиҳаси


2021 йил

7 июнь


Кинематография агентлиги (Ф.Абдухаликов), Ўзбекистон Бадиий академияси (А.Нуриддинов)


12.

Миллий фильмларни кинотеатрларда намойиш этиш бўйича жорий этилган квоталаш тизими доирасида барча кинотеатрларни миллий фильмлар билан мунтазам таъминлаб бориш.


Амалий

чора-тадбирлар


доимий


Миллий кинематографияни ривожлантириш маркази, Кинематография агентлиги (Ф.Абдухаликов)


13.

Ўзбекистон киноарбоблари ижодий уюшмаси фаолиятини қўллаб-қувватлаш, жумладан "Илҳом" жамоат фонди маблағлари ҳисобидан молиялаштириш бўйича таклиф киритиш.


Ижрочилар

қарори, зарур

ҳолларда,

норматив-

ҳуқуқий ҳужжат

лойиҳаси


2021 йил

1 август


Ўзбекистон киноарбоблари ижодий уюшмаси (М.Матчанов), Молия вазирлиги (Т.Ишметов), "Илҳом" жамоат фонди (Ж.Ризаев)


14.

Ўзбекистоннинг тарихий шахслари ва афсонавий қаҳрамонлари тўғрисидаги тўлиқ ва қисқа метражли бадиий фильмлар, хроникал ҳужжатли фильмларни суратга олган киностудияларга Туризм ва спортни қўллаб-қувватлаш жамғармасидан грантлар (лойиҳа қийматининг 30 фоизи, лекин 3 миллиард сўмдан ошмаган миқдорда) олишда кўмаклашиш.


Амалий

чора-тадбирлар


доимий


Миллий кинематографияни ривожлантириш маркази, Кинематография агентлиги (Ф.Абдухаликов)


15.

Миллий кинематографияни ривожлантириш бўйича йиллик "йўл харита"ларини ишлаб чиқиш ва Республика комиссиясига тасдиқлаш учун киритиш.


"Йўл

харита"сини

ишлаб чиқиш


2022 йилдан

бошлаб

ҳар йили

1 февраль


Кинематография агентлиги (Ф.Абдухаликов), манфаатдор вазирлик ва идоралар


16.

Фильмларнинг харажатлар сметасини экспертизадан ўтказувчи аудиторлик компанияларига қўйиладиган талабларни ишлаб чиқиш.


Талабларни

эълон қилиш


2021 йил

15 июль


Кинематография агентлиги (Ф.Абдухаликов), Молия вазирлиги (Т.Ишметов)


17.

Фильмларнинг харажатлар сметасини ўрганиш ва баҳолаш бўйича аудиторларнинг малакасини ошириш, бунда хорижий мутахассисларни жалб қилиш ҳамда уларнинг хорижда тажриба орттиришларини ташкил этиш.


Амалий

чора-тадбирлар


режа-жадвал

асосида


Аудиторларнинг республика жамоат бирлашмаси, Молия вазирлиги (Т.Ишметов), Кинематография агентлиги (Ф.Абдухаликов)


18.

Давлат мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатларида ишлаб чиқарилиши белгиланган фильмларни тўғридан-тўғри шартномалар асосида ишлаб чиқариш.


Амалий

чора-тадбирлар


2021 йил

давомида


Кинематография агентлиги (Ф.Абдухаликов), Молия вазирлиги (Т.Ишметов)


19.

Миллий кинематографияни ривожлантириш марказининг фаолиятини "лойиҳалар бошқаруви" тамойили асосида ташкил қилиш, ходимлар иш ҳақи миқдорларини эркин белгилаш.


Амалий

чора-тадбирлар


2021 йил

15 июнь


Миллий кинематографияни ривожлантириш маркази


20.

Оригинал киномаҳсулотлардан ноқонуний фойдаланиш ҳамда контрафакт киномаҳсулотларни тарқатиш, маҳаллий телеканалларда ноқонуний асосда хорижий ва миллий киномаҳсулотларни намойиш қилишга қарши курашиш бўйича манфаатдор вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликдаги ҳаракатлар режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


Ҳаракатлар

режаси лойиҳаси


2021 йил

1 август


Интеллектуал мулк агентлиги (Т.Абдусаттаров), Бош прокуратура (С.Йўлдошев), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш.Садиков), Кинематография агентлиги (Ф.Абдухаликов), Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси (А.Хаджаев), ЎзЭОАВМА (Р.Ражабов), нодавлат нотижорат ташкилотлари


21.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 7 апрелдаги "Кино санъати ва саноатини янги босқичга олиб чиқиш, соҳани давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида"ги ПФ-6202-сон Фармони ижросини самарали ташкил этиш учун Кинематография агентлиги томонидан давлат бюджетидан ажратилган маблағлар ва бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан шартнома асосида маҳаллий ва хорижий мутахассисларни жалб этиш.


Амалий

чора-тадбирлар


2021-2022

йиллар


Кинематография агентлиги (Ф.Абдухаликов), Молия вазирлиги (Т.Ишметов)


22.

Кинематография соҳасида фаолият юритаётган ташкилотлар ҳақидаги статистик ҳисоботларни қайта кўриб чиқиш, мазкур корхоналар тўғрисидаги маълумотларни Кинематография агентлигига тақдим этиб бориш.


Статистик

шакл ишлаб

чиқиш


2021 йил

15 июль


Давлат статистика қўмитаси (Б.Бегалов), Кинематография агентлиги (Ф.Абдухаликов)


II. КИНОТЕАТРЛАР ТАРМОҒИНИРИВОЖЛАНТИРИШ,

СОҲА ИНФРАТУЗИЛМАСИ ВА МОДДИЙ-ТЕХНИК

БАЗАСИНИ МУСТАҲКАМЛАШ

23.

Кинематография агентлиги билан келишган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларнинг ҳар бир туман (шаҳар)ларида таркибида кинозаллари мавжуд савдо-кўнгилочар комплекслар қурилиши учун 25 сотихдан ажратиладиган ер майдонлари рўйхатини шакллантириш.

Ташкилий

чора-тадбирлар

2021 йил

25 май


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, Қурилиш вазирлиги (Б.Зокиров), Республика комиссияси (А.Абдухакимов), Кинематография агентлиги (Ф.Абдухаликов)

Ушбу рўйхатни Миллий кинематография, кинокомпания ва кинотеатрлар тармоғини янада ривожлантиришга кўмаклашиш бўйича республика комиссиясига (кейинги ўринларда - Республика комиссияси) кўриб чиқиш учун киритиш;

2021 йил

1 июнь

Савдо-кўнгилочар комплексларда кинозалларни ташкил этиш бўйича бир нечта лойиҳа-эскизларини тадбиркорлик субъектларига тавсия этиш.


2021 йил

1 сентябрь

24.

Ажратилган 25 сотих ер майдонларида янги ташкил этиладиган савдо-кўнгилочар комплексларининг олд қисмида киноафиша ва "LED" мониторлар жойлаштириш, уларда миллий фильмларнинг реклама ва пиар-кампаниясини йўлга қўйиш.


Амалий

чора-тадбирлар


Режа-жадвал

асосида


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, Кинематография агентлиги (Ф.Абдухаликов)


25.

Қурилиш меъёрлари ва қоидаларига савдо майдони 15 минг квадрат метрдан ортиқ савдо-кўнгилочар комплексларниқуришда кинозалларни ташкил этиш мажбурийлиги бўйича тегишли ўзгартиришлар киритиш.

Қурилиш

меъёрлари ва

қоидаларини

такомиллаш-

тириш

2021 йил

1 июль


Қурилиш вазирлиги (Б.Зокиров), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, Кинематография агентлиги (Ф.Абдухаликов)

Шунингдек, янги кинозалларни ташкил этишда лойиҳаларни Республика комиссияси билан келишиш амалиётини жорий этиш.


Амалий

чора-тадбирлар

доимий

26.

Савдо майдони 15 минг квадрат метрдан ортиқ қурилиши режалаштирилаётган савдо-кўнгилочар комплекслар ҳақидаги маълумотларни Кинематография агентлигига тақдим этиб бориш.


Маълумотлар

базасини

шакллантириш


доимий


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


27.

Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида замонавий киношаҳар ташкил этиш ва бу мақсадда фильмлар ишлаб чиқариш учун зарур инфратузилмага эга бўлган 50 гектардан кам бўлмаган ер майдонини ажратиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф критиш.


Таклиф

ишлаб чиқиш


2021 йил

1 сентябрь


Кинематография агентлиги (Ф.Абдухаликов), Инвестиция ва ташқи савдо вазирлиги (Л.Қудратов), Кинематография агентлиги (Ф.Абдухаликов), Туризм ва спорт вазирлиги (У.Азамов), Бўстонлиқ тумани ҳокимлиги (Ж.Ахмедов), Миллий кинематографияни ривожлантириш маркази


28.

Давлат буюртмаси доирасида ишлаб чиқариладиган фильмларнинг декорацияларини "Ўзбекфильм" киноконцерни" ДУК, Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида ажратиладиган ҳудуд ва киношаҳарларда қуришни ташкил этиш.


Амалий

чора-тадбирлар


доимий


Кинематография агентлиги (Ф.Абдухаликов)


29.

Республикадаги маданият марказларида миллий фильмлар намойишини, киноижодкорлар билан ижодий кечалар ва давра суҳбатлариниўтказиш.

Ташкилий

чора-тадбирлар


доимий


Маданият вазирлиги (О.Назарбеков), Кинематография агентлиги (Ф.Абдухаликов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Фаолият юритмаётган маданият марказларида давлат-хусусий шериклик ва бошқа самарали механизмлардан фойдаланган ҳолда кинозаллар ташкил этиш.


Таклиф

ишлаб чиқиш


2021 йил

15 ноябрь


30.

Квоталаш тизими доирасида кинотеатрлар томонидан намойиш этилаётган миллий фильмларнинг намойиш вақтларини Кинематография агентлиги билан келишиш.


Амалий

чора-тадбирлар


доимий


Кинематография агентлиги (Ф.Абдухаликов), Миллий кинематографияни ривожлантириш маркази


31.

"Ҳужжатли ва хроникал фильмлар киностудияси" ДУК фаолиятини такомиллаштириш, замонавий кино ишлаб чиқариш ва сервер қурилмалари билан жиҳозлаш, маълумотлар базасини шакллантириш, замонавий технологиялар асосида рақамли тизимни жорий этиш ҳамда ушбу чора-тадбирларни давлат бюджетидан молиялаштириш.


Амалий

чора-тадбирлар,

зарур ҳолларда,

норматив-

ҳуқуқий ҳужжат

лойиҳаси


2021 йил

1 август


Кинематография агентлиги (Ф.Абдухаликов), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш.Садиков), "Ўзархив" агентлиги (У.Юсупов), Молия вазирлиги (Т.Ишметов)


32.

Республикада фаолият юритаётган кинотеатрлар фаолиятини автоматлаштиришга қаратилган ахборот тизимини яратиш ва уни биринчи босқичда Тошкент шаҳрида жорий этиш.


Ахборот

тизимини

яратиш ва

тажриба

синовидан

ўтказиш


2022 йил

1 январь


Кинематография агентлиги (Ф.Абдухаликов), Молия вазирлиги (Т.Ишметов), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш.Садиков)


33.

Кинотеатр (кинозал)ларни жиҳозлаш учун импорт қилинаётган мебель, ўриндиқ ва бошқа зарур жиҳозлар ҳақида тадбиркорлик субъектларини хабардор қилиб бориш.


Амалий

чора-тадбирлар


2021 йил

15 август


Кинематография агентлиги (Ф.Абдухаликов), Савдо-саноат палатаси (А.Икрамов)


34.

Республиканинг ҳар бир ҳудуди учун маҳаллий бюджетлар даромадларининг орттириб бажарилган қисми ҳисобидан "Киноклуб" ихтисослаштирилган автотранспорт воситасини 2 тадан сотиб олиш ҳамда Кинематография агентлигига бериш.

Кинематография агентлиги балансидаги "Киноклуб" ихтисослаштирилган автотранспорт воситаларини Миллий кинематографияни ривожлантириш марказига фойдаланишга бериш.


"Киноклуб"

фаолиятини

йўлга қўйиш


2022 йил

31 декабрь


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, Кинематография агентлиги (Ф.Абдухаликов), Миллий кинематографияни ривожлантириш маркази


35.

"Киномобиль" кўчма кинотеатрларини ташкил этиш бўйича хорижий тажрибани ўрганиш, натижалари бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиш.


Таклиф

ишлаб чиқиш


2022 йил

10 март


Кинематография агентлиги (Ф.Абдухаликов)


36.

Республика ҳудудларида, жумладан оромгоҳлар ва истироҳат боғлари ҳудудида ёзги (очиқ) кинотеатрлар ташкил этиш.


Чора-тадбирлар

режасига

мувофиқ


2021 йил

15 июль


Республика комиссияси (А.Абдухакимов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


37.

Тошкент шаҳрида жойлашган "Алишер Навоий номидаги кино саройи" ва Тошкент вилоятида жойлашган "Дўрмон киноижодкорлар уйи" ДУКларни Миллий кинематографияни ривожлантириш марказига ишончли бошқарувга бериш.


Амалий

чора-тадбирлар


2021 йил

1 август


Давлат активларини бошқариш агентлиги (А.Ортиқов), Кинематография агентлиги (Ф.Абдухаликов), Миллий кинематографияни ривожлантириш маркази


38.

Ўзбекистон киноарбоблари ижодий уюшмаси, Миллий кинематографияни ривожлантириш маркази ва Ўзбекистон кино саноати вакиллари уюшмасини Кинематография агентлиги тизимидаги ташкилотлар биноларига текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштириш.


Амалий

чора-тадбирлар


2021 йил

15 май


Кинематография агентлиги (Ф.Абдухаликов), Ўзбекистон киноарбоблари ижодий уюшмаси (М.Матчанов), Миллий кинематографияни ривожлантириш маркази, Ўзбекистон кино саноати вакиллари миллий уюшмаси


39.

Давлат ташкилотлари тасарруфида сақланаётган қадимий ва ретро транспорт воситалари, фильмлар яратилишида фойдаланиладиган реквизитларни (кийимлар, алоқа воситалари, буюмлар ва бошқа анжомлар) "Ўзбекфильм" киноконцерни" ДУК балансига ўтказиш.


Амалий

чора-тадбирлар


2022 йил

1 январь


Кинематография агентлиги (Ф.Абдухаликов), Давлат активларини бошқариш агентлиги (А.Ортиқов), манфаатдор вазирлик ва идоралар


40.

"Қорақалпоқкино" агентлиги ва "Қорақалпоқфильм" ДУК фаолияти самарадорлигини кўриб чиқиш, Қорақалпоғистон Республикасида кинематографияни ривожлантириш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш.


Таклиф

ишлаб чиқиш


2021 йил

1 ноябрь


Кинематография агентлиги (Ф.Абдухаликов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши (Қ.Сариев), "Қорақалпоқкино" агентлиги


41.

"Қорақалпоқфильм" ДУК биносини Қорақалпоғистон Республикаси маҳаллий бюджети даромадларининг орттириб бажарилган қисми ҳисобидан реконструкция қилиш ва жиҳозлаш, заруратга кўра ҳудудини кенгайтириш ҳисобидан қўшимча кинопавильонлар қуриш, моддий-техник базасини кучайтириш.


Амалий

чора-тадбирлар,

зарур ҳолларда,

норматив-

ҳуқуқий ҳужжат

лойиҳаси


2022 йил

1 июнь


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши (Қ.Сариев), Қурилиш вазирлиги (Б.Зокиров), Кинематография агентлиги (Ф.Абдухаликов)


42.

Кинематография агентлиги ҳисобидаги ретро автомобиль ва мотоциклларни таъмирлаш ва реставрация қилиш, яроқсизларини ҳисобдан чиқариш, 2021 йилда ўтказиладиган Тошкент халқаро кинофестивали доирасида уларнинг тақдимотларини ўтказиш.


Амалий

чора-тадбирлар


2021 йил

1 сентябрь


"Ўзавтосаноат" АЖ (Ш.Умурзаков), Давлат активларини бошқариш агентлиги (А.Ортиқов), Кинематография агентлиги (Ф.Абдухаликов)


43.

Кинематография агентлиги ҳузуридаги "Дўрмон киноижодкорлар уйи" ДУК биносини реконструкция қилиш ва жиҳозлаш ҳамда киноижодкорлар учун замонавий дам олиш масканини яратиш.


Амалий

чора-тадбирлар


2021-2022

йиллар


Кинематография агентлиги (Ф.Абдухаликов), Тошкент вилояти ҳокимлиги (Д.Хидоятов)


44.

Кинематография агентлигининг ҳудудий бўлимларини малакали кадрлар билан тўлдириш бўйича агентликка таклиф киритиш, маҳаллий бюджетлар даромадларининг орттириб бажарилган қисми ҳисобидан ҳудудий бўлимларни агентлик билан келишган ҳолда бино билан таъминлаш ва моддий-техника базасини мустаҳкамлаш.


Ташкилий

чора-тадбирлар


2021 йил

15 июнь


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Кинематография агентлиги (Ф.Абдухаликов)


45.

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18 майдаги "2018-2019 йилларда замонавий кинотеатрлар тармоғини барпо этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 372-сон қарори доирасида қурилган кинотеатрларнинг жорий ҳолати, дастур асосида амалга оширилган ишлар ва имкониятлардан мақсадли фойдаланилиши бўйича ҳисоботларни Республика комиссиясига тақдим этиш.

Мақсадсиз фойдаланилган ҳолатлар бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдимнома киритиш.


Амалий

чора-тадбирлар


2021 йил

1 ноябрь


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, "Ўзмиллийбанки" АЖ (А.Мирсоатов)


46.

Кинематография агентлиги тасарруфидаги бино, иншоот ва ер майдонларини хатловдан ўтказиш, сўнгги беш йилда агентлик балансидан чиқарилган кўчмас мулкларни ўрганиш ҳамда хатлов якуни бўйича агентлик тасарруфидаги мулклардан самарали фойдаланишни ташкил этиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш.

Қонун бузилиши ҳолатлари юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга қўшимча ўрганиш учун тақдимнома киритиш.


Таклиф

ишлаб чиқиш


2022 йил

1 март


Кинематография агентлиги (Ф.Абдухаликов), Давлат активларини бошқариш агентлиги (А.Ортиқов), Кадастр агентлиги (Ф.Умаров), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


III. КАДРЛАР ТАЙЁРЛАШ ВА УЛАРНИНГ МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ

47.

Кинематография соҳасида мутахассис кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишга ихтисослаштирилган Ўзбекистон кинематография академиясини ташкил этиш.


Норматив-

ҳуқуқий ҳужжат

лойиҳаси


2021 йил

15 июль


Кинематография агентлиги (Ф.Абдухаликов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (А.Тошқулов), Маданият вазирлиги (О.Назарбеков)


48.

С.А.Герасимов номидаги Бутунроссия давлат кинематография институти филиалини ташкил этиш чораларини кўриш.


Амалий

чора-тадбирлар,

зарур ҳолларда,

норматив-

ҳуқуқий ҳужжат

лойиҳаси


2022 йил

1 март


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (А.Тошқулов), Ташқи ишлар вазирлиги (А.Камилов), Кинематография агентлиги (Ф.Абдухаликов)


49.

Ўзбекистон кинематография академияси қошида фильмнинг ижодий гуруҳи иккинчи таркиб мутахассисларини тайёрлашга ихтисослашган ўрта махсус таълим муассасаларини ташкил этиш.


Амалий

чора-тадбирлар,

зарур ҳолларда,

норматив-

ҳуқуқий ҳужжат

лойиҳаси


2021 йил

1 сентябрь


Кинематография агентлиги (Ф.Абдухаликов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (А.Тошқулов), манфаатдор вазирлик ва идоралар


50.

Ўзбекистон кинематография академиясига ёдош ҳудудда кино санъатига ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабини Тошкент шаҳар маҳаллий бюджети даромадларининг орттириб бажарилган қисми ҳисобидан ташкил этиш, Ўзбекистон киноарбоблари ижодий уюшмаси иштирокида мактаб фаолиятини йўлга қўйиш ҳамда унинг тажрибасини ўрганган ҳолда бошқа ҳудудларда ҳам шу каби ихтисослаштирилган мактабларни ташкил этиш бўйича таклиф киритиш.


Ижодий мактаб

фаолиятини

йўлга қўйиш


2021 йил

1 сентябрь


Халқ таълими вазирлиги (Ш.Шерматов), Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Ж.Артикходжаев), Кинематография агентлиги (Ф.Абдухаликов)


51.

Кинематография йўналишида малакали кадрлар тайёрлаш бўйича хорижий олий таълим муассасаларининг бакалавриат ва магистратурасига ҳар йили 40 нафаргача, жумладан давлат бюджетидан 15 нафар, грант маблағлари ҳисобидан 25 нафаргача ёшларни ўрнатилган тартибда ўқишга юбориш ва уларнинг таълим олишини молиялаштириш.


Амалий

чора-тадбирлар


доимий


"Эл-юрт умиди" жамғармаси (А.Бекмуродов), Молия вазирлиги (Т.Ишметов), Кинематография агентлиги (Ф.Абдухаликов)


52.

Кино ишлаб чиқариш жараёнига кинематография соҳасида таълим олаётган олий таълим муассасаларининг талабаларини тизимли равишда жалб қилиш ҳамда уларни рағбатлантириб бориш.


Ёшларни кино

ишлаб чиқариш

жараёнига жалб

этиш


доимий


Кинематография агентлиги (Ф.Абдухаликов), Маданият вазирлиги (О.Назарбеков), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (А.Тошқулов)


53.

Кинематография соҳасида кадрлар тайёрловчи олий таълим муассасаларининг талабаларини қўллаб-қувватлаш учун давлат бюджети маблағлари ғисобилан тўланадиган Худойберган Девонов номидаги давлат стипендиясини таъсис этиш.


Норматив-

ҳуқуқий ҳужжат

лойиҳаси


2021 йил

1 сентябрь


Кинематография агентлиги (Ф.Абдухаликов), Маданият вазирлиги (О.Назарбеков), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (А.Тошқулов)


54.

С.А.Герасимов номидаги Бутунроссия давлат кинематография институтида таҳсил олиш учун саралаб олинган 37 нафар ёшларнинг таълим олиши билан боғлиқ (авиа чипта ва талабалар турар жойи) харажатларини молиялаштириш.


Амалий

чора-тадбирлар


2021 йил

15 июнь


Молия вазирлиги (Т.Ишметов), "Эл-юрт умиди" жамғармаси (А.Бекмуродов), Кинематография агентлиги (Ф.Абдухаликов)


55.

Кино соҳасида фаолият юритаётган продюсер, режиссёр, оператор ва бошқа мутахассисларнинг малака оширишларини, жумладан чет эллик мутахассисларни жалб этган ҳолда ва хорижий мамлакатларда ташкил этиш.


Амалий

чора-тадбирлар


доимий


Кинематография агентлиги (Ф.Абдухаликов), "Эл-юрт умиди" жамғармаси (А.Бекмуродов)


56.

Ёшларнинг кинематография соҳасида бошқарув кўникмаларини шакллантириш мақсадида олий таълим муассасалари талабаларини фуқаролик-ҳуқуқий шартнома асосида Кинематография агентлигига давлат бюджетидан ажратилган маблағлар ва бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобига жалб қилиш.


Амалий

чора-тадбирлар


2021-2022

йилларда


Кинематография агентлиги (Ф.Абдухаликов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (А.Тошқулов)


IV. ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИК АЛОҚАЛАРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

57.

Энг яхши маҳаллий фильмлар ва уларнинг ижодкорларини халқаро кинофестивалларда, шунингдек, жаҳоннинг йирик кинобозорларида мунтазам иштирокини таъминлаш ҳамда уларни молиялаштириш бўйича йиллик дастурлар ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


Амалий

чора-тадбирлар


ҳар йили

1 январь

ва 1 июль

Миллий кинематографияни ривожлантириш маркази, Кинематография агентлиги (Ф.Абдухаликов), Ташқи ишлар вазирлиги (А.Камилов), Молия вазирлиги (Т.Ишметов)


58.

"Ўзбек киноси кунлари" тадбирларини хорижий давлатларда мунтазам равишда ўтказиб бориш ҳамда хорижий мамлакатларнинг кино кунлари тадбирларини республикада ўтказилишини ташкил этиш, ушбу тадбирларни молиялаштириш бўйича йиллик дастурларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


Ташкилий

чора-тадбирлар


ҳар йили

1 январь

ва 1 июль


Кинематография агентлиги (Ф.Абдухаликов), Ташқи ишлар вазирлиги (А.Камилов), Молия вазирлиги (Т.Ишметов)


59.

Миллий кино саноатини ривожлантириш бўйича илғор хорижий мамлакатлар тажрибасини ўрганиш ва уларни жорий этиш ишларини ташкил этиш.


Амалий

чора-тадбирлар


режа-жадвал

асосида


Кинематография агентлиги (Ф.Абдухаликов), Ташқи ишлар вазирлиги (А.Камилов), Молия вазирлиги (Т.Ишметов)


60.

Хорижий киношаҳарлар, киностудиялар, кино соҳасидаги таълим муассасалари фаолияти ва тажрибасини ўрганиш, халқаро кино ташкилотлари билан тажриба алмашиш ва ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш.


Амалий

чора-тадбирлар


2021-2022

йиллар


Кинематография агентлиги (Ф.Абдухаликов), Ташқи ишлар вазирлиги (А.Камилов), Молия вазирлиги (Т.Ишметов)


61.

Миллий кинематографияни ривожлантириш маркази ҳузурида Ўзбекистон номидан республика ҳудудида хорижий кинокомпаниялар билан ҳамкорлик қилувчи, уларга ўз фильмларини ишлаб чиқаришда хизмат кўрсатувчи "Ўзбекистон Республикаси кинокомиссияси" ва "Оскар" кино тақдимоти қўмитасини ташкил этиш.


Ташкилий

чора-тадбирлар


2021 йил

15 сентябрь


Кинематография агентлиги (Ф.Абдухаликов), Миллий кинематографияни ривожлантириш маркази


62.

Хорижий ҳамкорлар иштирокида яратиладиган фильмларнинг суратга олиш гуруҳлари учун ташқи ва ички авиа, темир йўл чипталарини Кинематография агентлиги сўрови асосида банд қилиб бориш.


Амалий

чора-тадбирлар


доимий


Транспорт вазирлиги (И.Махкамов), Кинематография агентлиги (Ф.Абдухаликов)


63.

Ўзбекистон Республикасининг хорижий мамлакатлардаги элчихоналари томонидан миллий кино соҳасининг салоҳияти ва истиқболларини тарғиб қилиш, хорижий кинокомпаниялар ва инвесторларни мамлакатга жалб қилиш чораларини кўриш.


Ташкилий

чора-тадбирлар


доимий


Ташқи ишлар вазирлиги (А.Камилов), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Л.Кудратов), Кинематография агентлиги (Ф.Абдухаликов)


V. КИНО ТАДБИРЛАРИ, МИЛЛИЙ ФИЛЬМЛАР МАРКЕТИНГИ

ВА ПИАР-КАМПАНИЯЛАРИНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ ВА ЎТКАЗИШ

64.

Давлат буюртмаси доирасида ишлаб чиқариладиган фильмлар ва сериалларнинг пиар-кампанияси ва тарғибот-ташвиқот тадбирларини тизимли равишда ўтказиб бориш тизимини жорий этиш.


Амалий

чора-тадбирлар


доимий


Миллий кинематографияни ривожлантириш маркази, Кинематография агентлиги (Ф.Абдухаликов), Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси (А.Хаджаев), ЎзЭОАВМА (Р.Ражабов)


65.

Давлат олий таълим муассасаларининг талабалар турар жойларида, ҳарбий қисмларда ва иш режими вахта усулида ташкил этилган йирик корхоналарда миллий кино маҳсулотларининг намойишини ташкил этиш.


Амалий

чора-тадбирлар


доимий


Миллий кинематографияни ривожлантириш маркази, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (А.Тошқулов), Мудофаа вазирлиги (Б.Курбанов), Энергетика вазирлиги (А.Султанов), Кинематография агентлиги (Ф.Абдухаликов), манфаатдор вазирлик ва идоралар


66.

"Олтин Ҳумо" миллий кино тақдимотини "Дўстлар клуби" ва ҳомийлик хайриялари ҳамда Кинематография агентлиги маблағлари ҳисобидан ҳар йили анъанавий тарзда ўтказиб бориш.


Миллий кино

тақдимотини

ўтказиш


доимий


Ўзбекистон киноарбоблари ижодий уюшмаси (М.Матчанов), "Ўзавтосаноат" АЖ (Ш.Умурзаков), Кинематография агентлиги (Ф.Абдухаликов)


67.

Киноижодкорлар, хусусан ёшлар иштирокидаги кино тадбирларини "Ёшлар ижод саройи"да мунтазам равишда ўтказиб бориш. Бунда "Ёшлар ижод саройи"дан бепул (коммунал тўловлар бундан мустасно) фойдаланиш.


Кино

тадбирларини

ўтказиш


доимий


Ёшлар ишлари агентлиги (А.Саъдуллаев), Ёшлар иттифоқи (М.Акрамов), Кинематография агентлиги (Ф.Абдухаликов)


68.

"Ҳужжатли ва хроникал фильмлар киностудияси" ДУК ва ЎзЭОАВМА ҳамкорлигида корхона балансидаги икки қаватли бинони ассоциация маблағлари ҳисобига таъмирлаш ва унда Медиамарказ ташкил қилиш, бинони бепул фойдаланиш (коммунал тўловлардан ташқари) ҳуқуқи асосида ижарага бериш ҳамда қўшма дастур асосида ҳамкорликни йўлга қўйиш.


Медиамарказ

ташкил қилиш


2021 йил

15 август


Кинематография агентлиги (Ф.Абдухаликов), ЎзЭОАВМА (Р.Ражабов), Давлат активларини бошқариш агентлиги (А.Ортиқов)


69.

Ҳудудларда фильмлар рекламаси учун республиканинг ҳар бир тумани ва шаҳрида 5 тадан махсус лавҳалар, паннолар, баннерлар, LED мониторлар ўрнатиш учун Кинематография агентлигига махсус жой ажратиш ҳамда агентлик томонидан уларга инвесторларни жалб қилиш.


Амалий

чора-тадбирлар


2021-2022

йиллар


Республика комиссияси (А.Абдухакимов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


70.

Фильмлар ишлаб чиқариш учун Давлат бюджетидан ажратилаётган маблағлар доирасида ижтимоий реклама ва тарғибот-ташвиқот роликларини ишлаб чиқиш.


Тарғибот

роликларини

ишлаб чиқиш


доимий


Кинематография агентлиги (Ф.Абдухаликов), Миллий кинематографияни ривожлантириш маркази


71.

Кино санъати намояндалари, хусусан таниқли режиссёр, актёр ва продюсерлар иштирокида премьералар ҳақида кўрсатувлар, ток-шоулар, очиқ мулоқотлар ташкиллаштириш ва бошқа медиа маҳсулотлар яратиш ҳамда уларни тарғиб қилиш.


Амалий

чора-тадбирлар


доимий


Кинематография агентлиги (Ф.Абдухаликов), Ўзбекистон киноарбоблари ижодий уюшмаси (М.Матчанов), Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси (А.Хаджаев),

ЎзЭОАВМА (Р.Ражабов)


72.

Кинематография агентлиги билан келишган ҳолда давлат ва нодавлат телерадиоканалларида кино соҳасини кенг ёритиш ва миллий фильмларни тарғиб этиш учун ўзаро манфаатли шартномалар асосида эфир вақти ажратиш ва фильмлар етказиб бериш.


Амалий

чора-тадбирлар


доимий


Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси (А.Хаджаев), ЎзЭОАВМА (Р.Ражабов), Кинематография агентлиги (Ф.Абдухаликов)


73.

Ҳудудларда кино ижодкорлари иштирокида фильмлар намойишини назарда тутувчи "Кинокарвон" акциясини ўтказиб бориш ва бу билан боғлиқ харажатларни Кинематография агентлиги ва маҳаллий бюджетлар даромадларининг орттириб бажарилган қисми ҳисобидан қоплаш.


Амалий

чора-тадбирлар


режа-жадвал

асосида


Ўзбекистон киноарбоблари ижодий уюшмаси (М.Матчанов), Кинематография агентлиги (Ф.Абдухаликов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


74.

Адиблар хиёбонида ҳайкаллари ўрнатилган атоқли шоир ва ёзувчилар ҳақида ҳужжатли ва бадиий фильмлар яратиш. Бунда бириктирилган олий таълим муассасалари томонидан фильмлар яратишни молиялаштириш.


Шоир ва

ёзувчилар

ҳақида

фильмлар

яратиш


2021-2022

йиллар


буюртма

бериш - 2021

йил 1 июнь


Кинематография агентлиги (Ф.Абдухаликов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (А.Тошқулов), бириктирилган олий таълим муассасалари


75.

Кинематография агентлигининг нотижорат тадбирларини телевидение ва ташқи реклама объектларида ижтимоий реклама учун ажратилган вақт доирасида жойлаштириш.


Амалий

чора-тадбирлар


доимий


Кинематография агентлиги (Ф.Абдухаликов), Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси (А.Хаджаев), ЎзЭОАВМА (Р.Ражабов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


76.

Кинематография агентлиги билан ҳамкорликда кино санъатининг атоқли ижодкорлари юбилейларини нишонлаш ва соҳага оид муҳим тадбирларни тизимли равишда ташкил этиш ва ўтказиб бориш.


Амалий

чора-тадбирлар


режа-жадвал

асосида


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, вазирлик ва идоралар


77.

Давлат бюджети маблағлари асосида ишлаб чиқилган миллий фильмларни хатловдан ўтказиш ҳамда Миллий кинематографияни ривожлантириш марказига уларнинг прокатини ташкил қилиш ҳуқуқини бериш.


Амалий

чора-тадбирлар


2021 йил

20 июнь


Кинематография агентлиги (Ф.Абдухаликов), Миллий кинематографияни ривожлантириш маркази


78.

Миллий кино арбоби Шуҳрат Аббосов таваллудининг 90 йиллик юбилейи муносабати билан унинг бюстини маҳаллий бюджет даромадларининг орттириб бажарилган қисми ҳисобидан ўрнатиш.


Амалий

чора-тадбирлар


2021 йил

1 сентябрь


Тошкент шаҳар ҳокимияти (Ж.Артикходжаев), Кинематография агентлиги (Ф.Абдухаликов)


79.

Миллий кинематография санъатининг ривожланишига ўзининг беқиёс ҳиссасини қўшган кино арбоблар хотирасини абадийлаштириш, жумладан умумтаълим мактабларига соҳанинг таниқли намояндалари номларини бериш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш.


Таклиф

ишлаб чиқиш


2021 йил

1 сентябрь


Кинематография агентлиги (Ф.Абдухаликов), Халқ таълими вазирлиги (Ш.Шерматов)


80.

Адиблар хиёбони ҳақида яратилган ҳужжатли ва бадиий фильмлар намойишини ташкил этиш.


Амалий

чора-тадбирлар


режа-жадвал

асосида


Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси (А.Хаджаев), ЎзЭОАВМА (Р.Ражабов), Кинематография агентлиги (Ф.Абдухаликов)


81.

Ўзбекистон кино санъатининг шаклланиш тарихи ва ривожланиш жараёнлари ҳамда атоқли киноижодкорлар томонидан яратилган сара фильмларга бағишланган ҳужжатли фильмлар туркумини ҳамда "Ўзбекистон кино санъати" китоб-альбомини яратиш.


Амалий

чора-тадбирлар


2021 йил

1 сентябрь


Навоий кон-металлургия комбинати (К.Санакулов), Кинематография агентлиги (Ф.Абдухаликов), Ўзбекистон киноарбоблари ижодий уюшмаси (М.Матчанов)


VI. МИЛЛИЙ СТРИМИНГ ПЛАТФОРМАСИНИ ЯРАТИШ

82.

Хусусий инвестиция маблағларини жалб қилган ҳолда Миллий кинематографияни ривожлантириш маркази ҳузурида Ахборот мультимедиа стриминг платформасини яратиш, унинг фаолиятини халқаро талаблар ва стандартлар асосида йўлга қўйиш чораларини кўриш.


Ташкилий

чора-тадбирлар,

зарур ҳолларда,

норматив-

ҳуқуқий ҳужжат

лойиҳаси


2021 йил

1 декабрь


Миллий кинематографияни ривожлантириш маркази, Кинематография агентлиги (Ф.Абдухаликов), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш.Садиков)


83.

Ахборот мультимедиа стриминг платформасини контент билан тўлдириб борилишини таъминлаш, бунда аудиовизуал маҳсулотларни стриминг платформага жойлаштириш учун Миллий кинематографияни ривожлантириш марказига тақдим этиш.


Амалий

чора-тадбирлар


доимий


Миллий кинематографияни ривожлантириш маркази, Кинематография агентлиги (Ф.Абдухаликов), Маданият вазирлиги (О.Назарбеков), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (А.Тошқулов), Халқ таълими вазирлиги (Ш.Шерматов), Мактабгача таълим вазирлиги (А.Шин), Туризм ва спорт вазирлиги (У.Азамов), Ёшлар ишлари агентлиги (А.Саъдуллаев), Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси (А.Хаджаев)


VII. КИНЕМАТОГРАФИЯ СОҲАСИДАГИ

ҚОНУНЧИЛИКНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

84.

Миллий кинематография соҳасининг ўзига хос хусусиятларини инобатга олган ҳолда давлат буюртмаси асосида яратиладиган фильмларнинг ижодий танловини соддалаштириш, яратилаётган фильмларни молиялаштиришда олдиндан тўлов миқдорларини ошириш, тузиладиган шартномаларнинг амал қилиш муддатларини йилдан йилга ўтишини таъминлаш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш.


Таклиф

ишлаб чиқиш


2021 йил

7 июнь


Кинематография агентлиги (Ф.Абдухаликов), Молия вазирлиги (Т.Ишметов)


85.

Давлат буюртмаси асосида ишлаб чиқарилган фильм ижодкорларини тоифалаш тартибини ишлаб чиқиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш.


Таклиф

ишлаб чиқиш


2021 йил

7 июнь


Кинематография агентлиги (Ф.Абдухаликов), Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Н.Хусанов)


86.

Кинематография соҳасида фаолият юритаётган ва давлат томонидан тақдим этилган имтиёзлардан фойдаланаётган тадбиркорлар тўғрисида Кинематография агентлигига маълумотлар тақдим этиш ҳамда уларнинг реестрини шакллантириш.


Реестр

шакллантириш


доимий


Давлат божхона қўмитаси (М.Азимов), Давлат солиқ қўмитаси (Ш.Кудбиев), Молия вазирлиги (Т.Ишметов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


87.

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети харажатларининг 2021 йилга мўлжалланган параметрларига тегишли ўзгартиришлар киритиш бўйича таклиф тайёрлаш.


Норматив-

ҳуқуқий ҳужжат

лойиҳаси


2021 йил

1 июль


Молия вазирлиги (Т.Ишметов), Кинематография агентлиги (Ф.Абдухаликов)


88.

Кинематография агентлиги низомини тасдиқлаш, унинг ҳузуридаги Бадиий кенгаш фаолиятини такомиллаштириш, Экспертлар кенгашини тузиш ва фаолиятини йўлга қўйиш.

Бадиий кенгаш ва Экспертлар кенгаши фаолияти самарадорлигини ошириш мақсадида кенгашлар аъзоларини рағбатлантиришни такомиллаштириш.


Норматив-

ҳуқуқий ҳужжат

лойиҳаси


2021 йил

15 июнь


Кинематография агентлиги (Ф.Абдухаликов), Молия вазирлиги (Т.Ишметов), манфаатдор вазирлик ва идоралар


89.

Миллий кинематография соҳасининг ўзига хос хусусиятларини инобатга олган ҳолда соҳада фаолият юритаётган ижодкорлар ва мутахассисларнинг узлуксиз иш стажини юритиш, жумладан уларни ўзини ўзи банд қиладиган шахслар тоифасига киритиш масаласини ўрганиб чиқиш ҳамда пенсиясини ҳисоблаш тизимини жорий этиш.


Ижрочилар

қарори


2021 йил

1 июль


Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Н.Хусанов), Молия вазирлиги (Т.Ишметов), Кинематография агентлиги (Ф.Абдухаликов)


90.

Кинематография агентлиги тизимига кирувчи давлат мулки объектларини ижарага беришда, истисно тариқасида, агентлик томонидан ўтказиладиган танлов асосида ижарага бериш ҳамда ижара тўлови маблағларини тўлиқ Миллий кинематографияни ривожлантириш жамғармасига йўналтириш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш.


Таклиф

ишлаб чиқиш


2021 йил

1 октябрь


Кинематография агентлиги (Ф.Абдухаликов), Давлат активларини бошқариш агентлиги (А.Ортиқов)


91.

Хорижий ва маҳаллий кинокомпаниялар учун ўз фильмларини республика ҳудудида яратишдаги харажатларининг бир қисмини давлат бюджети ҳисобидан қоплаб бериш ("rebate") тизимини соддалаштириш.


Норматив-

ҳуқуқий ҳужжат

лойиҳаси


2021 йил

15 октябрь


Молия вазирлиги (Т.Ишметов), Марказий банк (М.Нурмуратов), Давлат солиқ қўмитаси (Ш.Кудбиев), Кинематография агентлиги (Ф.Абдухаликов)


92.

Кинематография агентлиги қошида ишчи гуруҳ шакллантириш, ишчи гуруҳ томонидан фильмларни ишлаб чиқариш харажатлари сметасини шакллантириш меъёрлари бўйича хорижий давлатлар тажрибасини ўрганиш асосида миллий меъёрларни ишлаб чиқиш.


Меъёрларни

ишлаб чиқиш


2022 йил

1 март


Кинематография агентлиги (Ф.Абдухаликов), Ташқи ишлар вазирлиги (А.Камилов), Молия вазирлиги (Т.Ишметов)


93.

Миллий кинематографияни ривожлантириш маркази ва Ўзбекистон кино саноати вакиллари уюшмаси нодавлат нотижорат ташкилотларини ўрнатилган тартибда рўйхатдан ўтказиш.


Амалий чора-

тадбирлар


2021 йил

15 июнь


Кинематография агентлиги (Ф.Абдухаликов), Адлия вазирлиги (Р.Давлетов)


94.

Кинематография соҳасидаги амалдаги қонунчилик ҳужжатларини хатловдан ўтказиш, таҳлил қилиш ҳамда уларни соддалаштириш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш.


Таклиф

ишлаб чиқиш


2021 йил

1 ноябрь


Кинематография агентлиги (Ф.Абдухаликов), Ўзбекистон киноарбоблари ижодий уюшмаси (М.Матчанов), Адлия вазирлиги (Р.Давлетов)


95.

Республика комиссияси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 7 апрелдаги "Кино санъати ва саноатини янги босқичга олиб чиқиш, соҳани давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида"ги ПФ-6202-сон Фармони ҳамда "Кинематография соҳасида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш ҳамда соҳа вакилларининг ижодий фаолияти учун муносиб шароит яратиш тўғрисида"ги ПҚ-5060-сон қарори ижросини ҳар ойда муҳокама қилиб бориш ва аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига ахборот киритиб бориш.


Амалий

чора-тадбирлар


ҳар ойда

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, тегишли вазирлик ва идоралар


96.

Кинематография соҳасида қароқчиликка қарши курашиш, муаллифлик ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, телеканаллар, Интернет веб-ресурслар ва платформалар орқали фильмлар намойишларини тартибга солиш, рағбатлантириш ва жазолаш механизмларини жорий этиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш.


Таклиф

ишлаб чиқиш


2021 йил

1 август


Интеллектуал мулк агентлиги (Т.Абдусаттаров), Бош прокуратура (С.Йўлдошев), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш.Садиков), Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси (А.Хаджаев), ЎзЭОАВМА (Р.Ражабов), Кинематография агентлиги (Ф.Абдухаликов)


97.

Давлат буюртмаси асосида ишлаб чиқариладиган фильмлар учун 2021 йилда давлат бюджетидан ажратилган маблағлар миқдорини жаҳон тажрибасидан келиб чиққан ҳолда ҳамда янги қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида қайта кўриб чиқиш.


Таклиф ишлаб чиқиш

2021 йил 1 август

Молия вазирлиги (Т.Ишметов), Кинематография агентлиги (Ф.Абдухаликов)

VIII. "КИНЕМАТОГРАФИЯ ТЎҒРИСИДА"ГИ

ҚОНУН ЛОЙИҲАСИНИ ИШЛАБ ЧИҚИШ

98.

"Кинематография тўғрисида"ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича тегишли вазирлик ва идоралар вакилларидан иборат ишчи гуруҳ таркибини шакллантириш ва Республика комиссиясига тасдиқлаш учун киритиш.


Ишчи гуруҳ

тузиш


2021 йил

15 май


Кинематография агентлиги (Ф.Абдухаликов), Адлия вазирлиги (Р.Давлетов), манфаатдор вазирлик ва идоралар


99.

"Кинематография тўғрисида"ги қонун лойиҳасида кино саноати ривожланган давлатлар тажрибаси асосида Кинематография агентлигининг соҳада регуляторлик ваколатларини, кинотеатр, ижодкор ва кинокомпаниялар билан ҳамкорлигини белгилаш.


Таклиф

ишлаб чиқиш


2021 йил

1 сентябрь


Кинематография агентлиги (Ф.Абдухаликов), манфаатдор вазирлик ва идоралар


100.

"Кинематография тўғрисида"ги қонун лойиҳасида соҳа ижодкорлари ва мутахассисларини соҳанинг ўзига хос хусусиятларини инобатга олган ҳолда ижтимоий ҳимоя қилишни назарда тутувчи механизмларни акс эттириш.


Таклиф

ишлаб чиқиш


2021 йил

1 октябрь


Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Н.Хусанов), Кинематография агентлиги (Ф.Абдухаликов), манфаатдор вазирлик ва идоралар


101.

"Кинематография тўғрисида"ги қонун лойиҳасини белгиланган тартибда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишган ҳолда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


Қонун

лойиҳаси


2022 йил

1 апрель


Кинематография агентлиги (Ф.Абдухаликов)


         

        

"Халқ сўзи", 2021 йил 8 апрель
































Время: 0.2274
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск