ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилиш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 08.04.2021 й. 192-сон "Наманган вилоятининг Тўрақўрғон туманида 2021-2022 йилларда агросаноат соҳасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

08.04.2021 й.

N 192




НАМАНГАН ВИЛОЯТИНИНГ

ТЎРАҚЎРҒОН ТУМАНИДА 2021-2022 ЙИЛЛАРДА

АГРОСАНОАТ СОҲАСИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Наманган вилоятининг Тўрақўрғон туманида мавжуд ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш, янги экин ер майдонларини ўзлаштириш, агросаноат соҳаларида истиқболли инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, ҳар бир ҳудудда плантация усулида интенсив мевали боғ ҳамда токзорларни барпо этиш, озиқ-овқат маҳсулотлари етиштириш ва қайта ишлашни кўпайтириш орқали экспорт ҳажмини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Наманган вилоятининг Тўрақўрғон туманида 2021-2022 йилларда фойдаланишга киритиладиган ер майдонларига қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштиришнинг прогноз кўрсаткичлари 1-иловага мувофиқ;

Наманган вилояти Тўрақўрғон туманида 2021-2022 йилларда қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер майдонларини қайта фойдаланишга киритиш ва экин ерларининг сув таъминотини яхшилаш бўйича чора-тадбирлар дастури 2-иловага мувофиқ;

Наманган вилоятининг Тўрақўрғон туманида фойдаланишда бўлган насос агрегатлари ёрдамида суғориладиган майдонларни сув билан кафолатли таъминлаш бўйича чора-тадбирлар дастури 3-иловага мувофиқ;

Наманган вилоятининг Тўрақўрғон туманида 2021-2022 йилларда қишлоқ хўжалиги экинлари майдонларида томчилатиб суғориш технологияларини жорий этишнинг прогноз кўрсаткичлари 4-иловага мувофиқ;

Наманган вилоятининг Тўрақўрғон туманида 2021-2022 йилларда озиқ-овқат маҳсулотларини етиштириш, қайта ишлаш ва экспорт ҳажмларини оширишнинг прогноз кўрсаткичлари 5-иловага мувофиқ;

Наманган вилоятининг Тўрақўрғон туманида 2021-2022 йилларда амалга оширилиши режалаштирилган музлаткичли омборхона, агрологистика маркази ва иссиқхоналарни барпо этиш ҳамда доривор ўсимликларни етиштириш бўйича лойиҳаларнинг манзилли рўйхати 6-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Белгилансинки:

2021 йил 15 апрелдан бошлаб сертификатланган сабзавот, полиз, дуккакли ва мойли экинлар уруғларини ҳамда мевали дарахт ва ток кўчатларини етиштирувчи фермер хўжаликлари, агросанаоат кластерлари ва кооперациялари ҳамда бошқа қишлоқ хўжалиги ташкилотларининг уруғлик ва кўчат харид қилиш харажатларини молиялаштириш мақсадида миллий валютада ажратиладиган кредитлар бўйича фоиз ставкасининг Марказий банкнинг асосий ставкасидан ошадиган, лекин 10 фоиз пунктидан кўп бўлмаган қисми, шунингдек, хорижий валютада ажратиладиган кредитлар бўйича фоиз ставкасининг 30 фоизигача, лекин 3 фоиз пунктидан кўп бўлмаган қисми учун Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси томонидан компенсация берилади;

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги Наманган вилоятининг Тўрақўрғон туманида самарадорлиги юқори бўлган боғларни ташкил қилиш ва экспортбоп мевали кўчатлар билан таъминлаш учун масъул ҳисобланади.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2021 йил 3 февралдаги ПҚ-4975-сон қарори билан Тўрақўрғон агротехнологиялар техникуми ҳудудида Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг Наманган вилояти ҳудудий агрохизматлар маркази ташкил этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг Наманган вилояти ҳудудий агрохизматлар маркази фаолиятини ташкил этиш бўйича "йўл харитаси" 7-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


4. Наманган вилояти ҳокимлиги Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг Наманган вилояти ҳудудий агрохизматлар марказига Тўрақўрғон тумани ҳудудидан 20 гектар қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер майдонлари ажратилишини таъминласин.


5. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги Наманган вилоятининг Тўрақўрғон туманидаги Кенгкўлсой сел сув омбори ҳавзасида жойлашган ҳовуз сувидан қишлоқ хўжалиги экинлари майдонларини суғориш мақсадида фойдаланишни ташкил этиш лойиҳаларини амалга ошириш учун тадбиркорларни жалб қилиш чораларини кўрсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ш.М. Ғаниев, Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири Ж.А. Ходжаев ва Наманган вилояти ҳокими Ш.Ш. Абдуразаков зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 8 апрелдаги

192-сон қарорига

1-ИЛОВА



Наманган вилоятининг Тўрақўрғон

туманида 2021-2022 йилларда фойдаланишга

киритиладиган ер майдонларига қишлоқ

хўжалиги экинларини жойлаштиришнинг

ПРОГНОЗ КЎРСАТКИЧЛАРИ

Т/р

Туман ҳудудлари

номи

2021-2022

йилларда

жами фойда-

ланишга

кирити-

лаётган ер

майдони,

гектар


Фойдаланишга киритилаётган ер майдонларига

қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш


2021 йилда


2022 йилда


жами


интенсив

боғ


узумзор


тутзор


лаванда


жами


интенсив

боғ


узумзор


тутзор


1

"Забардаст-Ғайрат"


639

526

486


40


113

113



2

"Шохидон нурли диёр"


406

195

190



5

211

186


25

3

"Соҳил пино мускати"


270

143

2

80

61


127

9

118


4

"Қуёшли юрт водийси"


95






95

85


10

5

"Обод намуна диёри"


11

11

9

2







6

"Исҳоқхон Тўра Ибрат"


12

12

12








7

"Туркистон янги куч"


17






17

10


7

Жами:


1 449

887

700

81

101

5

562

402

118

42

        





Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 8 апрелдаги

192-сон қарорига

2-ИЛОВА



Наманган вилоятининг Тўрақўрғон туманида

2021-2022 йилларда қишлоқ хўжалигига мўлжалланган

ер майдонларини қайта фойдаланишга киритиш

ва экин ерларининг сув таъминотини

яхшилаш бўйича чора-тадбирлар

ДАСТУРИ

Т/р

Амалга ошириладиган

тадбирлар


Сув билан

таъминлаш

ҳисобига

фойдаланишга

киритиладиган

ер майдони,

гектар


Ижро

муддати


Молиялаштириш


Масъул ижрочилар


миқдори,

млн сўм*


манбаси


1

"Соҳилобод" ҳудудидаги захира ерларни қайта фойдаланишга киритиш учун 4,6 км узунликда канал қуриш, 2 дона насос агрегати ва электр двигатель ўрнатиш.


52,9

2021 йил


2 080


Ташаббускор

маблағлари


Наманган вилояти ҳокимлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги


2

"Исҳоқхон Тўра Ибрат" ҳудудидаги захира ерларни қайта фойдаланишга киритиш учун 2,2 км узунликда канални қуриш, 1 дона насос агрегати ва электр двигатель ўрнатиш ҳамда 0,2 км узунликда қувур тармоғини тортиш.


4,0

2021 йил

1 100

Ташаббускор

маблағлари


Наманган вилояти ҳокимлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги


3

"Забардаст Ғайрат" ҳудудидаги қир-адир захира ерларни қайта фойдаланишга киритиш учун 1,7 км узунликда канал қуриш, 1 дона насос агрегати ва электр двигатель ўрнатиш ҳамда 2 км узунликда электр тармоғини тортиш.


82,1

2021 йил

1 970

Ташаббускор

маблағлари


Наманган вилояти ҳокимлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги


4

"Тўрақўрғон" ҳудудидаги захира ерларни қайта фойдаланишга киритиш учун 4,4 км узунликда канал қуриш, 3 дона насос агрегати ва электр двигатель ўрнатиш ҳамда 2,6 км узунликда қувур тармоғини тортиш.


48,2

2021 йил

6 050

Ташаббускор

маблағлари


Наманган вилояти ҳокимлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги


5

"Қуёшли юрт водийси" ҳудудидаги фойдаланишдан чиққан ерларни қайта фойдаланишга киритиш учун Ахси-2 насос станциясининг қувур тармоғидан 1,8 км узунликда қувур тармоғини тортиш.


95,0

2022 йил

1 696

Ташаббускор

маблағлари

Наманган вилояти ҳокимлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги


6

"Туркистон янги куч" ҳудудидаги фойдаланишдан чиққан ерларни қайта фойдаланишга киритиш.


17,0

2022 йил


Ташаббускор

маблағлари


Наманган вилояти ҳокимлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги


7

"Шоҳидон нурли диёр" ҳудудидаги ўзлаштирилмаган ерларни фойдаланишга киритиш учун насос станциясини қуриш.


321,0

2021 йил

11 000

Ташаббускор

маблағлари


Наманган вилояти ҳокимлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги


84,0


2022 йил


2 800


Жами:


704,1


26 696



       

*) Лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилгандан кейин бажариладиган ишлар қийматига аниқлик киритилиши мумкин.


Изоҳ. Насос станцияларида қурилиш ва реконструкция ишлари якунланиб фойдаланишга топширилганидан кейин насосларни сақлаш ва электр энергия сарфи билан боғлиқ харажатлар лойиҳа ташаббускорлари томонидан қопланади.






Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 8 апрелдаги

192-сон қарорига

3-ИЛОВА



Наманган вилоятининг Тўрақўрғон туманида

фойдаланишда бўлган насос агрегатлари ёрдамида

суғориладиган майдонларни сув билан кафолатли

таъминлаш бўйича чора-тадбирлар

ДАСТУРИ

Т/р

Амалга ошириладиган

тадбирлар


Сув билан

таъминланади-

ган ер майдони,

гектар


Ижро

муддати


Молиялаштириш


Масъул ижрочилар


миқдори,

млн сўм


манбаси


1

қтош-I" насос станциясидаги 1 та насос агрегатини таъмирлаш.


1 136

2021 йил

1 200

Халқаро молия институтлари маблағлари


Наманган вилояти ҳокимлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги


2

"Машъал" насос станциясидаги 1 та насос агрегатини таъмирлаш.


241

2021 йил

119

Маҳаллий бюджет маблағлари


Наманган вилояти ҳокимлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги


3

"Олтин водий" 800 метр қувур тармоғини янгилаш.


151

2022 йил

2 496

Маҳаллий бюджет маблағлари


Наманган вилояти ҳокимлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги


4

"Куймозор" насос станциясидаги 1 та насос агрегатини таъмирлаш.


423

2022 йил

115

Маҳаллий бюджет маблағлари


Наманган вилояти ҳокимлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги


5

"Ёртепа-2" насос станциясидаги 1 та насос агрегатини таъмирлаш.


907

2022 йил

2 000

Маҳаллий бюджет маблағлари


Наманган вилояти ҳокимлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги


6

"Соҳилобод" насос станциясининг 900 метр узунликдаги қувур тармоғини янгилаш.


123

2022 йил

1 944

Маҳаллий бюджет маблағлари


Наманган вилояти ҳокимлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги


Жами:


2 981


7 874



       





Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 8 апрелдаги

192-сон қарорига

4-ИЛОВА



Наманган вилоятининг Тўрақўрғон

туманида 2021-2022 йилларда қишлоқ хўжалиги

экинлари майдонларида томчилатиб суғориш

технологияларини жорий этишнинг

ПРОГНОЗ КЎРСАТКИЧЛАРИ


гектар

Т/р

Фермер хўжаликлари

номи

Сув тежайдиган

технологияларни

жорий қилиш

режаси


Шундан


шундан йиллар кесимида


2021 йилда


2022 йилда


пахта

майдон-

ларида


боғ  ва

узумзор-

ларда


пахта

майдон-

ларида


боғ  ва

узумзор-

ларда


пахта

майдон-

ларида


боғ  ва

узумзор-

ларда


1

"Туркистон янги куч"


177

112

65

52


60

65

2

"Қуёшли юрт водийси"


180

180


120


60


3

"Шарқ Юлдузи"


215

215


125


90


4

"Исҳоқхон Тўра Ибрат"


284

284


139


145


5

"Иномжон Набиев"


150

150


60


90


6

"Тезкор Наврўз"


230

230


110


120


7

"Обод намуна диёри"


280

280


150


130


8

"Забардаст-Ғайрат"


232

156

76

76

76

80


10

"Шаханд тараққиёти"


250

250


130


120


11

"Зафарли олтин водий"


200

200


90


110


12

"Тўрақўрғон соҳибкорлари"


70


70


70



Жами:


2 268

2 057

211

1 052

146

1 005

65

          





Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 8 апрелдаги

192-сон қарорига

5-ИЛОВА



Наманган вилоятининг Тўрақўрғон туманида

2021-2022 йилларда озиқ-овқат маҳсулотларини етиштириш,

қайта ишлаш ва экспорт ҳажмларини оширишнинг

ПРОГНОЗ КЎРСАТКИЧЛАРИ


тонна

Т/р

Маҳсулот турлари

Барча тоифа

хўжаликларида

маҳсулот етиштириш


Қайта ишлашга

йўналтириш


Экспортга йўналтириш


2021 йил


2022 йил


2021 йил


2022 йил


2021 йил


2022 йил


тонна

минг АҚШ

долл.


тонна

минг АҚШ

долл.


1

Мевалар,

шундан:


22 495

24 070

1 245

1 382

9 381

15 213

8 383

16 253

1.1

олма


3 442

3 901

270

316

364

865

405

1 366

1.2

нок


170

175

13

14

18

43

18

61

1.3

бехи


130

133

10

11

14

33

14

47

1.4

ўрик


1 720

1 889

135

153

182

432

196

662

1.5

шафтоли


1 395

1 501

110

122

148

351

156

526

1.6

олхўри


496

528

39

43

52

125

55

185

1.7

гилос


8 210

8 612

645

698

5 869

9 622

5 894

10 609

1.8

олча


78

81

6

7

8

20

8

28

1.9

анор


196

212

15

17

21

49

22

74

1.10

анжир


18

19

1

2

2

5

2

7

1.11

хурмо


4 476

4 699



2 474

3 125

1 372

1 875

1.12

ёнғоқ


1 059

1 199



112

266

124

420

1.13

бодом


1 105

1 121



117

278

116

393

2

Узум


12 763

13 656

1 506

1 672

1 244

1 120

1 344

1 747

3

Сабзавотлар,

шундан:


95 541

101 782

4 553

4 844

7 775

9 252

8 397

9 992

3.1

Картошка


11 170

11 505







3.2

сабзи


15 513

16 599

879

936

1 430

1 701

1 544

1 837

3.3

пиёз


14 391

15 398

816

868

1 326

1 578

1 432

1 704

3.4

саримсоқпиёз


8 255

8 833

468

498

761

905

822

978

3.5

ош лавлаги


5 431

5 811

308

328

500

596

541

643

3.6

редиска


1 683

1 801



155

185

168

199

3.7

помидор


3 312

3 544

188

200

305

363

330

392

3.8

бодринг


2 130

2 279

121

128

196

234

212

252

3.9

шолғом


2 478

2 651

140

149

228

272

247

293

3.10

турп


2 373

2 539



219

260

236

281

3.11

карам


9 120

9 758

517

550

840

1 000

908

1 080

3.12

кўкат


10 021

10 723

568

604

923

1 099

997

1 187

3.13

ширин қалампир


5 218

5 584

296

315

481

572

519

618

3.14

аччиқ қалампир


1 497

1 602

85

90

138

164

149

177

3.15

бақлажон


2 948

3 155

167

178

272

323

293

349

4

Полиз,

шундан:


6 509

6 965



77

69

83

75

4.1

қовун


2 795

2 992



33

30

36

32

4.2

тарвуз


3 526

3 773



42

38

45

40

4.3

қовоқ


187

200



2

2

2

2

5

Дуккакли экинлар,

шундан:


4 854

5 194



1 731

1 904

1 869

2 804

5.1

мош


2 270

2 429



809

890

874

1 311

5.2

ловия


258

276



92

101

99

149

5.3

фасол


1 377

1 474



491

540

530

795

5.4

нўхот


6,8

7,2



2

3

3

4

5.6

ер ёнғоқ


943

1 009



336

370

363

545

6

Мойли экинлар


108

116

108

116





6.1

кунгабоқар


108

116

108

116





Жами:


142 270


151 784


7 412


8 014


20 208


27 558


20 076


30 871


           





Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 8 апрелдаги

192-сон қарорига

6-ИЛОВА



Наманган вилоятининг Тўрақўрғон туманида 2021-2022 йилларда

амалга оширилиши режалаштирилган музлатгичли омборхона,

агрологистика маркази ва иссиқхоналарни барпо этиш ҳамда

доривор ўсимликларни етиштириш бўйича лойиҳаларнинг

МАНЗИЛЛИ РЎЙХАТИ

Т/р

Лойиҳа

ташаббускори


Лойиҳа номи


Ўлчов бирлиги


Лойиҳа

қиймати,

млн сўм


шундан


Яратила-

диган иш

ўринлари


Ишга

тушириш

муддати


Хизмат

кўрсатувчи

банк


номи


ҳажми


ўз

маблағи,

млн cўм


банк

кредити,

млн cўм


хорижий

кредит,

минг

АҚШ

доллари


Жами:




138 898

74 489

19 345

4 300

505



1

"Бекзодбек Бехрузбек" МЧЖ


Музлатгичли омборхона ташкил этиш


тонна

250

700

300

400


60

2021 йил

май


Хизмат кўрсатувчи тижорат банки


2

"Рахмонов Одилжон" ХК


Замонавий иссиқхона барпо этиш


гектар

1

300

75

225


5

2021 йил

июнь


"Агробанк" АТБ


3

"Шаханд барака замини" фермер хўжалиги


Замонавий иссиқхона барпо этиш


гектар

1

275

75

200


5

2021 йил

июль


"Агробанк" АТБ


4

"Худайбердиев Нодирбек" ЯТТ


Замонавий иссиқхона барпо этиш


гектар

1

1 350

550

800


12

2021 йил сентябрь

"Халқ банки" АТ


5

"Юсупов Абдусалом" ЯТТ


Замонавий иссиқхона барпо этиш


гектар

1

1 400

600

800


15

00.01.1900


"Халқ банки" АТ


6

"Хақназаров Абдуғаффор" ЯТТ


Музлатгичли омборхона ташкил этиш


тонна

500

5 144

2 000


300

8

2021 йил

октябрь

Хизмат кўрсатувчи тижорат банки


7

"Turakurgan Fruits Centre" МЧЖ


Музлатгичли омборхона ташкил этиш


тонна

600

2 000

2 000



8

2021 йил

октябрь

Хизмат кўрсатувчи тижорат банки


8

"Bim stoty-n" МЧЖ


Музлатгичли омборхона ва агрологистика маркази ташкил этиш


тонна

2 000

5 000

5 000



15

2021 йил

октябрь

"Асака банк" АТБ


9

"Акташ логистика" МЧЖ


Музлатгичли омборхона ташкил этиш


тонна

300

820

600

220


8

2021 йил

октябрь

Хизмат кўрсатувчи тижорат банки


10

"Бобуршоҳ савдо-саноат" МЧЖ


Музлатгичли омборхона ташкил этиш


тонна

800

2 000

2 000



15

2021 йил

октябрь

"Микрокредит банк" АТБ


11

"Умид Сардор" МЧЖ


Музлатгичли омборхона ташкил этиш


тонна

500

1 500

1 500



25

2021 йил

октябрь

Хизмат кўрсатувчи тижорат банки


12

"Road Constru Projekt Invest" МЧЖ


Музлатгичли омборхона ташкил этиш


тонна

800

2 300

2 000

300


15

2021 йил

октябрь

"Турон банк" АТБ


13

"Quality Granule" МЧЖ


Музлатгичли омборхона ташкил этиш


тонна

700

2 000

2 000



40

2021 йил

октябрь

Хизмат кўрсатувчи тижорат банки


14

"Turakurgan Gold Fruits" МЧЖ


Музлатгичли омборхона ва агрологистика маркази ташкил этиш


тонна

600

2 000

2 000



35

2021 йил

октябрь

Хизмат кўрсатувчи тижорат банки


15

"Бекзод Беҳруз" МЧЖ


Музлатгичли омборхона ташкил этиш


тонна

500

1 500

800

700


25

2021 йил

октябрь

Хизмат кўрсатувчи тижорат банки


16

"Ma`rifat Print Servis" МЧЖ


Музлатгичли омборхона ташкил этиш


тонна

800

2 500

1 700

800


25

2021 йил

октябрь

"Халқ банки" АТ


17

"Doniyor ko'rkam fayz savdo" МЧЖ


Замонавий иссиқхона барпо этиш


гектар

5

650

500

150


6

2021 йил

октябрь

"Микрокредит банк" АТБ


18

"Мухамадали Билдинг" МЧЖ


Замонавий иссиқхона барпо этиш


гектар

3

15 000

15 000



30

2021 йил

декабрь

Хизмат кўрсатувчи тижорат банки


19

"Zamin agro sanoat torg" МЧЖ


Замонавий иссиқхона барпо этиш


гектар

3

29 701

8 741


2 000

30

2021 йил

декабрь

"Қишлоқ қурилиш банк" АТБ


20

"Eco agro food" МЧЖ


Замонавий иссиқхона барпо этиш


гектар

7

4 000

4 000



20

2021 йил


декабрь

Хизмат кўрсатувчи тижорат банки


21

"Namangan apples" МЧЖ


Музлатгичли омборхона ташкил этиш


тонна

400

4 274

3 024

1 250


15

2021 йил

декабрь

"Қишлоқ қурилиш банк" АТБ


22

"Наманган ИМП" МЧЖ


Музлатгичли омборхона ва агрологистика маркази ташкил этиш


тонна

1 000

3 000

3 000



10

2022 йил

август

Хизмат кўрсатувчи тижорат банки


23

"Махсусавтотранс" МЧЖ


Музлатгичли омборхона ва агрологистика маркази ташкил этиш


тонна

2 000

15 600

3 100

12 500


20

2022 йил

сентябрь

"Халқ банки" АТ


24

"Zamin agro invest torg" МЧЖ


Замонавий иссиқхона барпо этиш


гектар

4

29 960

9 000


2 000

30

2022 йил

июнь

"Қишлоқ қурилиш банк" АТБ


25

Халилов Хусанбой


Доривор ўсимликларни етиштириш, қуритиш, саралаш ҳамда қадоқлаш


гектар

5

1 900

1 900



16

2022 йил

июль

Хизмат кўрсатувчи тижорат банки


26

"Ферганская долина фреш" МЧЖ


Музлатгичли омборхона ва агрологистика маркази ташкил этиш


тонна

1 000

4 024

3 024

1 000


12

2022 йил

октябрь

"Трастбанк" АТБ


          





Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 8 апрелдаги

192-сон қарорига

7-ИЛОВА



Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар

миллий марказининг Наманган вилояти ҳудудий

агрохизматлар маркази фаолиятини ташкил этиш бўйича

"ЙЎЛ ХАРИТАСИ"

Т/р

Тадбирлар номи


Амалга ошириш механизми


Амалга ошириш

муддати


Масъул ижрочилар


1

Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг Наманган вилояти ҳудудий агрохизматлар маркази биносини капитал таъмирлаш, кўргазма-намойиш (демонстрация) майдонларини ташкил этиш, замонавий лаборатория ускуналари билан жиҳозлаш ва зарурий инфратузилма билан таъминлаш.

Наманган вилояти ҳудудий агрохизматлар марказида селекция, уруғчилик, фитосанитария, тупроқ, сув таҳлили ва озиқ-овқат маҳсулотлари сифатини назорат қилиш, "in vitro" бўйича стационар ва кўчма лабораторияларни қамраб олган идоралараро ҳудудий лабораторияни ташкил этиш.

Илмий-тадқиқот муассасалари ҳамда агросаноат мажмуига кирувчи ташкилотларнинг фаолиятини Наманган вилояти ҳудудий агрохизматлар марказиорқали самарали ташкил этиш, зарур инфратузилма ва технологиялар билан таъминлаш. Хусусан, 3 та илмий-тадқиқот институтлари:

Академик М. Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти;

Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти;

Дон ва дуккакли экинлар илмий-тадқиқот институтларинг тажриба станцияси майдонларида тадқиқот ишларини самарали ташкил этиш учун зарурий техника ва ускуналар билан таъминлаш.

Шунингдек, 6 та ихтисослашган ташкилотлар:

Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги;

Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш маркази;

Уруғчиликни ривожлантириш маркази;

Агрокимё станциясининг вилоят филиали;

Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси ҳузуридаги "Агросаноат мажмуида хизматлар кўрсатиш маркази" ДУК;

Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси ҳудудий филиал ва бўлимларининг агрохизматлар кўрсатиш ишларини такомиллаштириш ҳамда зарур техника ва технологиялар билан таъминлаш.

Наманган вилояти ҳудудий агрохизматлар маркази томонидан кўрсатиладиган замонавий хизмат турларини кенгайтириш. Бунда, агросаноат мажмуига кирувчи вазирлик ва идораларнинг вилоят ҳудудий бўлимлари ҳамда тижорат банклари мутахассисларини Наманган вилояти ҳудудий агрохизматлар марказига жойлаштириш.


1. Тўрақўрғон агротехнологиялар техникуми бинолари комплексининг бир қисмини Наманган вилояти ҳудудий агрохизматлар маркази учун ажратиш, хусусан:

бинода дизайн ва лойиҳалаш ишларини амалга ошириш;

оптик линияли алоқа каналларига уланишини таъминлаш;

газ, электр энергияси ва сув билан таъминлаш;

қурилиш ишларини амалга ошириш бўйича пудратчи ташкилотни танлаш ва қурилиш ишларини ташкил этиш.


2021 йил

май


Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ходжаев), Наманган вилояти ҳокимлиги (Абдураззаков)

2. Лаборатория жиҳозлари ва ускуналар учун техник талабномаларни ишлаб чиқиш ва уларни сотиб олиш учун тендер танловларини ташкил этиш.


2021 йил

август


3. Наманган вилояти ҳудудий агрохизматлар марказини жиҳозлаш учун зарур жиҳозларни сотиб олиш ва ўрнатиш.


2021 йил

сентябрь


4. Наманган вилояти ҳудудий агрохизматлар маркази томонидан кўрсатиладиган хизмат турлари реестри ва прейскурантларини шакллантириш.


2021 йил

октябрь


5. Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларга "онлайн" ва "call centre" орқали агрохизматлар кўрсатиш тизимини йўлга қўйиш ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш бўйича тавсияларни ўзида қамраб олган мобил платформаларни яратиш.


2022 йил

январь


6. Қишлоқ хўжалиги ерларидан самарали фойдаланиш ва янги ер майдонларини ўзлаштиришни таҳлил қилиш бўйича ягона платформани шакллантириш ҳамда сунъий интеллект (Artificial Intelligence) тизимини жорий этиш.


2022 йил

март


7. Наманган вилояти ҳудудий агрохизматлар маркази орқали қишлоқ хўжалиги соҳасида учувчисиз учиш воситалари ёрдамида хизмат кўрсатиш тизимини йўлга қўйиш.


2021-2022

йилларда

8. Наманган вилояти ҳокимлиги томонидан Агрохизматлар марказида хизмат турларини кенгайтириш мақсадида тадбиркорлик субъектларини жалб этиш.


2021-2022

йилларда


9. Қишлоқ хўжалиги маҳсулоти ишлаб чиқарувчиларига механизация хизматларини кўрсатиш мақсадида Наманган вилояти ҳудудий агрохизматлар марказининг техника паркини ташкил этиш.


2021 йил

сентябрь


2

Наманган вилояти ҳудудий агрохизматлар маркази орқали қишлоқ хўжалиги соҳаси учун кадрлар тайёрлаш, уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш орқали кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлаш.


1. Қишлоқ хўжалиги йўналишидаги олий таълим муассасалари, жумладан Андижон Қишлоқ хўжалиги институти талабалари ишлаб чиқариш амалиётларини Наманган вилояти ҳудудий агрохизматлар марказида ўтишларини ташкил этиш.


Доимий

келишув

асосида


Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ходжаев), Наманган вилояти ҳокимлиги (Абдураззаков)

2. Наманган вилояти ҳудудий агрохизматлар марказида фаолият олиб бораётган ходимларнинг малакасини мунтазам равишда, шу жумладан хорижий мамлакатларда ошириб бориш.


Доимий

3. Наманган вилояти ҳудудий агрохизматлар марказида фаолият олиб бораётган ва жалб этилган ходимларининг касбий маҳоратини баҳолаш механизмини ишлаб чиқиш ва KPI тизимини кенг жорий этиш.


2022 йил

март

4. Наманган вилояти ҳудудий агрохизматлар марказида хизматлар кўрсатиш сифатини ошириш мақсадида хорижий экспертларни жалб этган ҳолда ўқув семинарлари ва тренингларни ташкил этиш ҳамда Training of Trainers (TOT) дастурларини йўлга қўйиш.


2021-2022

йилларда

5. Наманган вилояти ҳудудий агрохизматлар маркази орқали хусусий бизнес вакилларини кенг жалб этган ҳолда қишлоқ хўжалиги йўналишидаги олий ва илмий-тадқиқот муассасалари олимларининг илмий ва инновацион ишланмаларини жорий этиш ҳамда тижоратлаштиришни амалга ошириш.


Доимий

3

Наманган вилоятида қишлоқ хўжалиги экинлари уруғчилигини ривожлантириш.

Уйчи, Учқўрғон, Наманган, Чуст ва Мингбулоқ туманларида ташкил этилган элита уруғчилик хўжаликларини тубдан ислоҳ қилиш.


1. Уруғчиликни ривожлантириш марказининг вилоят тузилмасини шакллантириш ва модернизациялаш ҳамда уруғлик материалларини сақлаш учун замонавий омборхонани ташкил этиш.


2. Уйчи, Учқўрғон, Наманган, Чуст ва Мингбулоқ туманларидаги элита уруғчилик хўжаликларининг уруғларни саралаш, дорилаш, қадоқлаш ва сақлаш бўйича инфратузилмасини ривожлантириш ҳамда моддий-техника базасини яхшилаш.


2021-2022

йилларда


Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ходжаев), Наманган вилояти ҳокимлиги (Абдураззаков)


        


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 8 апрель















































Время: 0.2056
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск