ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Ташқи иқтисодий фаолият / Ташқи савдо фаолияти. Экспорт-импорт. Инкотермс /Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14.04.2021 й. 216-сон "Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимидан умидсиз қарздорликларни ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
14.04.2021 й.
N 216
ТАШҚИ САВДО ОПЕРАЦИЯЛАРИНИНГ
ЯГОНА ЭЛЕКТРОН АХБОРОТ ТИЗИМИДАН
УМИДСИЗ ҚАРЗДОРЛИКЛАРНИ ҲИСОБДАН
ЧИҚАРИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ
НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2021 йилда Ўзбекистон Республикасининг экспорт салоҳиятини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 14 январдаги ПҚ-4949-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2021 йилда Ўзбекистон Республикасининг экспорт салоҳиятини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 14 январдаги ПҚ-4949-сон қарорига мувофиқ Экспорт ва инвестицияларни ривожлантириш масалалари бўйича Ҳукумат комиссиясига Вазирлар Маҳкамасининг "Ташқи савдо операциялари бўйича тўлов интизомини мустаҳкамлашга оид ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида" 2019 йил 6 июндаги 464-сон қарори билан ташкил этилган Ташқи савдо шартномалари юзасидан дебитор ва кредитор қарздорлигини камайтириш бўйича доимий фаолият юритувчи республика ишчи гуруҳининг вазифа ва ваколатлари юклатилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимидан умидсиз қарздорликларни ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:
қарздорликларни аниқлаш ва уларни асослантирувчи ҳужжатлар;
қарздорликларни ҳисобдан чиқаришда экспорт ва инвестицияларни ривожлантириш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси ҳамда ҳудудий комиссияларнинг ўрни ва ваколатлари;
экспорт ва импорт шартномалари бўйича муддати ўтган умидсиз дебитор ва кредитор қарздорликларни ҳисобдан чиқаришни ташкил этиш тартиби;
ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимидан умидсиз қарздорликларни ҳисобдан чиқариш бўйича ҳисобдорлик механизми.
3. Экспорт ва инвестицияларни ривожлантириш масалалари бўйича ҳудудий комиссиялар 2-иловага мувофиқ намунавий таркибда ташкил этилсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
5. Вазирлар Маҳкамасининг "Ташқи савдо операциялари бўйича тўлов интизомини мустаҳкамлашга оид ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида" 2019 йил 6 июндаги 464-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
6. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги бир ой муддатда:
Марказий банк, Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат божхона қўмитаси билан биргаликда мазкур қарордан келиб чиқадиган тегишли дастурий-техник ўзгартиришларни Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимига киритсин;
манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.У. Умурзаков зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Арипов
2021 йил 14 апрелдаги
216-сон қарорига
2-ИЛОВА
Экспорт ва инвестицияларни ривожлантириш
масалалари бўйича ҳудудий комиссиялар
НАМУНАВИЙ ТАРКИБИ
Лавозими бўйича |
- |
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг ўринбосари - Қорақалпоғистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазири, Тошкент шаҳар, вилоят ҳокимининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи, Ҳудудий комиссия раиси |
Лавозими бўйича |
- |
Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар, вилоят прокурорининг ўринбосари, Ҳудудий комиссия раисининг ўринбосари |
Лавозими бўйича |
- |
Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар, вилоят давлат солиқ бошқармаси бошлиғи, Ҳудудий комиссия раисининг ўринбосари |
Лавозими бўйича |
- |
Қорақалпоғистон Республикаси иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг, Тошкент шаҳар, вилоят иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари, Ҳудудий комиссия раисининг ўринбосари |
Лавозими бўйича |
- |
Қорақалпоғистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг, Тошкент шаҳар, вилоят инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари |
Лавозими бўйича |
- |
Қорақалпоғистон Республикаси молия вазири, Тошкент шаҳар, вилоят молия бош бошқармаси бошлиғи |
Лавозими бўйича |
- |
Қорақалпоғистон Республикаси транспорт вазири, Тошкент шаҳар, вилоят транспорт бошқармаси бошлиғи |
Лавозими бўйича |
- |
Марказий банкнинг Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар, вилоят бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари |
Лавозими бўйича |
- |
Давлат божхона қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар, вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи |
Лавозими бўйича |
- |
Давлат активларини бошқариш агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар, вилоят бошқармаси бошлиғи |
Лавозими бўйича |
- |
Савдо-саноат палатасининг Қорақалпоғистон, Тошкент шаҳар, вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи |
Лавозими бўйича |
- |
"Ўзмиллийбанк" АЖнинг Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар, вилоят филиали бошқарувчиси |
Лавозими бўйича |
- |
"Ўзсаноатқурилишбанк" АТБнинг Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар, вилоят филиали бошқарувчиси |
Лавозими бўйича |
- |
"Асакабанк" АЖнинг Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар, вилоят филиали бошқарувчиси |
Лавозими бўйича |
- |
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг ўринбосари - Қорақалпоғистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазири, Тошкент шаҳар, вилоятлар ҳокимининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғининг котибияти мудири, Ҳудудий комиссия котиби |
2021 йил 14 апрелдаги
216-сон қарорига
3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг
айрим қарорларига киритилаётган
ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали ўтказиш пунктларида икки йўлакли тизимни қўллаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2017 йил 11 октябрдаги 814-сон қарорининг 2-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"2. Белгилансинки, икки йўлакли тизим қуйидагиларда:
Ўзбекистон Республикаси халқаро аэропортларида;
халқаро темир йўл қатновлари бошланиш ёки сўнгги нуқтасида божхона назорати амалга ошириладиган темир йўл вокзалларида;
Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали автотранспорт воситалари ҳамда фуқаролар ҳаракатининг интенсивлиги юқори бўлган (бир йил давомида ўртача бир суткада икки минг нафар ёки ундан ортиқ фуқаролар ҳаракатланганда) ва инфратузилмаси икки йўлакли тизим жорий этиш талабларига жавоб берадиган автомобиль ўтказиш пунктларида жорий этилади".
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 21 майдаги 379-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг маълумотлар базаси орқали фақат қарздорлик текширилгандан кейин содир этиладиган йирик битимлар ва кўрсатиладиган хизматлар рўйхатининг 21-позицияси чиқариб ташлансин.
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 февралдаги 163-сон қарори билан тасдиқланган Мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 9-бандида "2003 йил 30 сентябрдаги 416-сон қарори билан тасдиқланган "Ташқи савдо операциялари устидан мониторинг олиб бориш тартиби тўғрисида низом" сўзлари "2020 йил 14 майдаги 283-сон қарори билан тасдиқланган "Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низом" сўзлари билан алмаштирилсин.
4. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида ташқи савдо операциялари мониторингини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 14 майдаги 283-сон қарорига 1-иловада:
23-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
"23. Товарларни республикага олиб кириш ва "эркин муомалага чиқариш (импорт)" божхона режимига расмийлаштириш, шунингдек, ишларни бажариш ёки хизматлар кўрсатиш ёхуд улар учун тўланган пул маблағларини қайтариш муддати импорт контрактлари бўйича тўлов амалга оширилган кундан бошлаб 180 календарь кундан ортиқ бўлмаслиги керак.
Бунда Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига мувофиқ амалга ошириладиган лойиҳалар доирасида тузилган контрактлар бўйича ёки контрактлар Маҳсулот тақсимоти тўғрисидаги битимларни амалга ошириш доирасида Бошқарувчи қўмита томонидан тасдиқланган тақдирда, шунингдек, асбоб-ускуналар ва (ёки) бутловчи буюмлар етказиб бериш бўйича импорт контрактлари шартларида асбоб-ускуналар ва (ёки) бутловчи буюмларни етказиб бериш муддати уларнинг техник хусусиятлари ва ўзига хослигидан келиб чиққан ҳолда 180 календарь кундан ортиқ белгиланганда - импорт контрактларида белгиланган муддатлардан ошмаслиги лозим";
24-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
"Енгиб бўлмайдиган кучлар (форс-мажор) ҳолатлари оқибатида ташқи савдо операциялари бўйича мажбуриятларни бажариш имконияти бўлмаганда, форс-мажор ҳолатлари юз берган давлатнинг ваколатли органи тасдиғига мувофиқ, ушбу ҳолатларнинг амал қилиш муддати мобайнида мажбуриятларнинг қисман ёки тўлиқ бажарилмаганлик учун жавобгарлик белгиланмайди";
қуйидаги таҳрирдаги ўнинчи хатбоши қўшилсин:
"экспорт операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорликнинг умумий суммаси муддати ўтган дебитор қарздорлик юзага келган санадан олдинги 36 ой давомида таъминланган валюта тушумининг 10 фоизидан ортиқ бўлмаган ҳолатларда";
ўнинчи хатбоши ўн биринчи хатбоши деб ҳисоблансин.
қуйидаги таҳрирдаги ўн тўққизинчи хатбоши қўшилсин:
"Хўжалик юритувчи субъект томонидан талабномага асосан жарима суммаси ихтиёрий равишда тўланган кундан 90 кун ичида ташқи савдо контрактлари бўйича валюта маблағларининг тушиши ёки товарларнинг республикага олиб кирилиши ҳамда "эркин муомалага чиқариш (импорт)" божхона режимида расмийлаштирилиши, ишлар бажарилиши ва хизматлар кўрсатилиши таъминланган тақдирда, тўланган жарима суммаси қисқартирилиши таъминланган қарздорлик миқдорига мутаносиб равишда қайтариб берилади";
йигирма иккинчи - йигирма олтинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
"Аризада кўрсатилган ташқи савдо контрактлари бўйича валюта маблағларининг тушиши ёки товарларнинг республикага олиб кирилиши ҳамда "эркин муомалага чиқариш (импорт)" божхона режимида расмийлаштирилиши, ишлар бажарилиши ва хизматлар кўрсатилиши таъминланган тақдирда:
жарима қўллаш масаласи судда кўриб чиқилаётган пайтда - аризани қаноатлантириш қисқартирилиши таъминланган қарздорлик миқдорига мутаносиб равишда рад этилади;
суд ҳужжати қонуний кучга кирмаган вақтда - ижрога қаратилмайди.
Молиявий жарима қўллаш тўғрисидаги суд ҳужжати қонуний кучга киргандан сўнг 90 календарь кун ичида ва уни шу муддат ичида ижро этиш пайтида аризада кўрсатилган ташқи савдо контрактлари бўйича тўлиқ миқдорда валюта маблағларининг тушиши ёки товарларнинг республикага олиб кирилиши ҳамда "эркин муомалага чиқариш (импорт)" божхона режимида расмийлаштирилиши, ишлар бажарилиши ва хизматлар кўрсатилиши таъминланган тақдирда - иш юритиш тугатилади ва мажбурий ундириш бўйича кўрилган барча чоралар бекор қилинади (давлат солиқ хизмати органлари ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси томонидан), шунингдек, ундирилган жарималар хўжалик юритувчи субъектнинг аризаси асосида банк ҳисобварағига қайтариб берилади. Бунда ундирилган маблағлар:";
йигирма тўққизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
"Талабномага асосан жарима ихтиёрий равишда тўланган ёки молиявий жарима қўллаш тўғрисидаги суд ҳужжати қонуний кучга киргандан сўнг 90 календарь кун ичида тушган валюта маблағлари ёки республикага олиб кирилган ҳамда "эркин муомалага чиқариш (импорт)" божхона режимида расмийлаштирилган товар, бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматлар суммаси талабномада кўрсатилган валюта курси бўйича сўмда ҳисоб-китоб қилинади";
ўн тўққизинчи - йигирма олтинчи хатбошилар тегишлича йигирманчи - йигирма олтинчи деб ҳисоблансин.
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2021 йил 15 апрель