ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қурилиш ва архитектура / Нархларнинг шаклланиши. Курилишларни молиялаштириш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20.04.2021 й. 224-сон "Хива шаҳар инфратузилмасини ривожлантириш жамғармасини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Funksiyani amalga oshirishning imkoni yo`q

Mazkur funksiyadan faqat mijozlar (foqdalanuvchilar) foydalanishlari mumkin

Hujjatning to`liq matni pullik versiyada mavjud. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

20.04.2021 й.

N 224




ХИВА ШАҲАР ИНФРАТУЗИЛМАСИНИ

РИВОЖЛАНТИРИШ ЖАМҒАРМАСИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Хоразм вилояти Хива шаҳрининг маданий ва туристик инфратузилмасини ривожлантириш орқали аҳоли ва туристлар учун қўшимча қулай шарт-шароитлар яратиш, туристлар оқимини кўпайтиришга ва уларнинг ҳудудда бўлиш муддатларини узайтиришга имкон берувчи хизматлар сифатини ва туризм йўналишларини такомиллаштириш, шунингдек, инвестиция жозибадорлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Хоразм вилояти ҳокимлигининг Хива шаҳар ҳокимлигида юридик шахс ташкил этмаган ҳолда Хива шаҳар инфратузилмасини ривожлантириш жамғармасини (кейинги ўринларда - Жамғарма) ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 2021 йилда Жамғармага бошланғич ресурс сифатида Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан 5 млрд сўм миқдоридаги маблағ ажратилишини таъминласин.

Белгилансинки, Жамғармага ажратиладиган ушбу маблағдан фойдаланиш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган йиллик манзилли дастурга асосан амалга оширилади.


3. Жамғарма маблағларини шакллантириш манбалари этиб қуйидагилар ҳисоблансин:

мазкур қарорнинг 2-бандида кўрсатилган Ўзбекистон Республикаси распублика бюджетидан ажратиладиган 5 млрд сўм миқдоридаги бир марталик молиявий ёрдам;

Хива шаҳар бюджетининг қўшимча манбалари;

бўш турган маблағларни тижорат банкларининг депозитларига жойлаштиришдан олинадиган даромадлар;

халқаро молия институтларининг грантлари ва кредитлари ҳамда донор ташкилотлар маблағлари;

жисмоний ва юридик шахслар, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси норезидентлари томонидан амалга оширилган ҳомийлик хайриялари;

қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.


4. Қуйидагилар Жамғарма маблағларидан молиялаштириладиган асосий йўналишлар этиб белгилансин:

"Ичан-қалъа" ва "Дишан-қалъа" ҳамда бошқа маданий мерос объектларининг меъморий қиёфасини реставрация қилиш ва таъмирлаш-тиклаш;

ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, ташқи ёритиш тизимларини, шунингдек, ҳудуднинг суғориш тизимларини яхшилаш ва ер ости сувлари сатҳини пасайтириш;

ичимлик суви, оқова сув, алоқа, электр энергияси ва табиий газ тармоқлари ҳамда автомобиль йўллари ва ижтимоий соҳа объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш;

доимий фаолият юритувчи комплекс кўнгилочар дастурларни яратиш, туристларга хизмат кўрсатиш бўйича қўшимча инфратузилма объектларининг ҳолатини яхшилаш ва моддий-техника базасини мустаҳкамлаш;

Хива шаҳрининг жамоат жойларида (майдонлар, хиёбонлар, боғлар ва ҳоказо) кичик архитектура шаклларини ўрнатиш;

замонавий талабларни ҳисобга олиб, мавжуд инфратузилмаларни такомиллаштириш ҳамда янги инфратузилма объектларини барпо этиш.


5. Хива шаҳар инфратузилмасини ривожлантириш жамғармасини шакллантириш ва унинг маблағларидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Жамғарма маблағларидан мақсадли фойдаланилиши устидан назорат қилинишини таъминласин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари - туризм ва спорт вазири А.А. Абдуҳакимов ва Хоразм вилояти ҳокими Ф.У. Эрманов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                 А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 20 апрель

































Время: 0.1430
AVda ro`yxatga olingan raqami bo`yicha qat`iy muvofiqlik
  • Barchasi
  • amaldagi
  • kuchini yo`qotgan
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • istalgan sana
  • aniq sana
  • davr
  • -

Qidiruvni pastga tushirish