ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Инвестициялар / Алоҳида корхоналар ва лойиҳалар бўйича ҳужжатлар / қққ /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 21.04.2021 й. 227-сон "Янги 500 кВ кучланишли "Ҳалқа" нимстанцияси ҳамда 220 кВ ва 500 кВ кучланишли ҳаво электр узатиш тармоқларини қуриш" инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

21.04.2021 й.

N 227




"ЯНГИ 500 КВ КУЧЛАНИШЛИ "ҲАЛҚА"

НИМСТАНЦИЯСИ ҲАМДА 220 КВ ВА 500 КВ

КУЧЛАНИШЛИ ҲАВО ЭЛЕКТР УЗАТИШ

ТАРМОҚЛАРИНИ ҚУРИШ" ИНВЕСТИЦИЯ

ЛОЙИҲАСИНИ АМАЛГА ОШИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Хорижий инвестицияларни жалб қилиш орқали энергетика соҳасини янада ривожлантириш ҳисобига электр энергиясини узатиш қувватларини кенгайтириш, энергетика тизимининг ишончлилигини ва хавфсизлигини ошириш, шунингдек, истеъмолчиларни барқарор электр энергияси билан таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

а) Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида электр энергияси таъминоти барқарорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 29 июлдаги ПҚ-4791-сон қарорига мувофиқ "Янги 500 кВ кучланишли "Ҳалқа" нимстанцияси ҳамда 220 кВ ва 500 кВ кучланишли ҳаво электр узатиш тармоқларини қуриш" инвестиция лойиҳасини (кейинги ўринларда - инвестиция лойиҳаси) молиялаштириш мақсадида Жаҳон банки билан кредит шартномасини тузиш белгиланганлиги;

б) "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖ томонидан Жаҳон банкининг энергетика лойиҳалари бўйича миссияси билан ўтказилган музокаралар натижасида эришилган келишувлар доирасида:

2021 йилнинг I чорагида "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖ лойиҳанинг техник-иқтисодий асосланувини (кейинги ўринларда - ТИА) ишлаб чиқилишини якунлаши, Энергетика вазирлиги ва Молия вазирлиги ТИАни келишиш жараёнларини жадаллаштириши;

2021 йилнинг I ярмида лойиҳани молиялаштириш масаласи "Электр энергиясини узатиш тизимини модернизация қилиш ва бозорини ривожлантириш" лойиҳасининг компоненти сифатида Жаҳон банкининг Директорлар кенгашида кўриб чиқилиши;

в) Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари иштирокидаги лойиҳаларни тайёрлаш ва амалга ошириш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 16 июлдаги ПҚ-3857-сон қарорига мувофиқ халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари иштирокидаги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш доирасида солиқ ва божхона имтиёзлари тақдим қилиниши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. "Янги 500 кВ кучланишли "Ҳалқа" нимстанцияси ҳамда 220 кВ ва 500 кВ кучланишли ҳаво электр узатиш тармоқларини қуриш" инвестиция лойиҳасининг асосий техник-иқтисодий параметрлари иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Молия вазирлиги ва "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖ билан биргаликда инвестиция лойиҳаси доирасида ускуналар, жиҳозлар ва қурилмалар ўз вақтида ишлаб чиқарилиши ва етказиб берилишини таъминлаш мақсадида қисқа муддатда лойиҳани молиялаштириш юзасидан Жаҳон банки билан кредит (қарз) битими тузилишини таъминласин.

Ўзбекистон Республикаси молия вазирига Жаҳон банки кредитидан фойдаланиш ва уни ўз вақтида қайтариш бўйича Ўзбекистон Республикаси ва "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖ ўртасида тузиладиган қайта кредитлаш тўғрисидаги битимни Ўзбекистон Республикаси номидан белгиланган тартибда имзолаш ваколати берилсин.


4. Белгилаб қўйилсинки:

а) истисно тариқасида инвестиция лойиҳасининг қийматини мақбуллаштириш мақсадида электр энергиясини узатиш тармоғи қурилиши учун ер майдонлари ажратилиши билан боғлиқ қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари ундирилмайди;

инвестиция лойиҳаси доирасида электр энергетика объектларини қуришда ер участкалари мулкдорлари, эгалари, фойдаланувчилари ва ижарачиларининг кўрган зарарлари, бой берилган фойда, харажатлари ҳамда уларни баҳолаш харажатлари "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖ маблағлари ҳисобидан қопланади;

б) инвестиция лойиҳасининг дастлабки умумий қиймати 171,36 млн АҚШ долларига тенг бўлиб, шу жумладан:

3,97 млн АҚШ доллари - "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖнинг ўз маблағлари;

140,26 млн АҚШ доллари - Жаҳон банкининг кредити;

27,13 млн АҚШ доллари - Ўзбекистон Республикасининг солиқ ва божхона имтиёзлари сифатидаги улуши;

в) "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖ инвестиция лойиҳасини ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш, Жаҳон банки қарзидан мақсадли ва самарали фойдаланиш, қарзлар ва фоизларни ўз вақтида қайтариш учун масъул ва ташаббускор ҳисобланади.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари - иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда Ўзбекистон Республикаси энергетика вазири А.С. Султанов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                   А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 21 апрелдаги

227-сон қарорига

ИЛОВА



"Янги 500 кВ кучланишли "Ҳалқа" нимстанцияси

ҳамда 220 кВ ва 500 кВ кучланишли ҳаво электр

узатиш тармоқларини қуриш" лойиҳасининг

асосий техник-иқтисодий

ПАРАМЕТРЛАРИ

Т/р


Кўрсаткичнинг номланиши


Ўлчов

бирлиги


Жами*


Шу жумладан:


"Ўзбекистон

миллий электр

тармоқлари"

АЖнинг ўз

маблағлари


Жаҳон

банки

қарзи


Ўзбекистон

Республикаси

улуши***


1

Лойиҳанинг умумий қиймати


минг АҚШ

долл. экв.


171,36

3,97

140,25

27,13

2

Жами капитал қўйилмалар қиймати* Шу жумладан:


минг АҚШ

долл. экв.


171,36

3,97

140,25

27,13

2.1

машина ва ускуналар:

чет эл валютасида

миллий валютада


минг АҚШ

долл. экв.

69,16

55,33

13,83


-

-

-

69,16

55,33

13,83


-

-

-

2.2

қурилиш-монтаж ишлари:

чет эл валютасида

миллий валютада


минг АҚШ

долл. экв.

57,05

-

57,05


-

-

-

57,05

-

57,05


-

-

-


2.3

инвестиция давридаги молиявий харажатлар:**

чет эл валютасида

миллий валютада


минг АҚШ

долл. экв.


3,97

3,97

-


3,97

3,97

-


-

-

-


-

-

-


2.4

бошқа харажатлар:

чет эл валютасида

миллий валютада


минг АҚШ

долл. экв.


14,05

1,39

12,66


-

-

-


14,05

1,39

12,66


-

-

-


2.5

Солиқ ва божхона имтиёзлари

чет эл валютасида

миллий валютада


минг АҚШ

долл. экв.


27,13

-

27,13


-

-

-


-

-

-


27,13

-

27,13


3

Лойиҳа қуввати


1 602 MВт (ҳар бирининг қуввати 801 МВт (2х3х267 МВт) бўлган иккита автотрансформатор)


4

Йиллик узатиладиган электр энергияси


4 500 000 МВт*соат

    

Изоҳ:


*) лойиҳанинг якуний қиймат кўрсаткичлари якуний лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилганидан кейин ҳамда товарлар (ишлар ва хизматлар) етказиб бериш бўйича тендер савдолари натижаларига кўра белгиланади.


**) молиявий харажатлар кредитнинг ҳақиқатда ишлатилиш миқдори ва жалб қилиш санасидан келиб чиқиб ўзгариши мумкин;


***) солиқ ва божхона имтиёзлари.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 22 апрель














































Время: 0.1061
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск