ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Маданият /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 21.04.2021 й. 228-сон "Халқаро бахшичилик санъати фестивалини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

21.04.2021 й.

N 228




ХАЛҚАРО БАХШИЧИЛИК САНЪАТИ ФЕСТИВАЛИНИ

ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА



Бахшичилик санъатини республика ва халқаро миқёсида кенг тарғиб этиш, Халқаро бахшичилик санъати фестивалини республиканинг бошқа ҳудудларида ташкил этишга имконият яратиш, Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Самарқанд, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида мавжуд ўзига хос ижро услублари асосида ижодий мактабларни "устоз-шогирд" анъаналари асосида қайта тиклаш ва ривожлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 ноябрдаги 946-сон қарори билан тасдиқланган Халқаро бахшичилик санъати фестивалини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси туризм ва спорт вазири А.А. Абдухакимов ва Ўзбекистон Республикаси маданият вазири О.А. Назарбеков зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                  А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 21 апрелдаги

228-сон қарорига

ИЛОВА



Халқаро бахшичилик санъати фестивалини

ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга

киритилаётган ўзгартиришлар


1. 3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"3. Фестиваль ҳар икки йилда бир марта Ташкилий қўмита томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси билан келишган ҳолда белгиланган ҳудудда ва муддатда ўтказилади".


2. 5-банднинг еттинчи хатбошисидаги "Сурхондарё санъат саройи" давлат муассасасида" сўзлари чиқариб ташлансин.


3. 12-банднинг учинчи хатбошисидаги "Сурхондарё вилояти" сўзлари "Фестиваль ўтказилиши белгиланган ҳудуднинг" сўзлари билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 22 апрель














































Время: 0.2141
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск