ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Транспорт / Ҳаракат ва парвозларнинг хавфсизлиги /Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 21.04.2021 й. 232-сон "Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш соҳасига хусусий секторни жалб этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
21.04.2021 й.
N 232
ЙЎЛ ҲАРАКАТИ ХАВФСИЗЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ
СОҲАСИГА ХУСУСИЙ СЕКТОРНИ ЖАЛБ ЭТИШГА
ДОИР ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Давлат томонидан тартибга солинадиган соҳаларга хусусий секторни жалб этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2020 йил 7 декабрдаги ПҚ-4913-сон қарорига мувофиқ, шунингдек, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш соҳасига хусусий секторни фаол жалб этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Давлат томонидан тартибга солинадиган соҳаларга хусусий секторни жалб этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2020 йил 7 декабрдаги ПҚ-4913-сон қарорига мувофиқ тадбиркорлик субъектларига автомобиль йўлларида йўл ҳаракати қоидалари бузилганлигини махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситаларини ўрнатиш ҳуқуқи берилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Қуйидагилар:
Тадбиркорлик субъектлари томонидан автомобиль йўлларида йўл ҳаракати қоидалари бузилганлигини махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситаларини ўрнатиш ва эксплуатация қилиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Электрон онлайн-аукционларга қўйиш учун махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситалари ўрнатиладиган жойларнинг минимал қийматини (бошланғич нархини) белгилаш тартиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Белгилансинки:
тадбиркорлик субъектлари томонидан ўрнатилган махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситаларининг техник эксплуатацияси ва узлуксиз ишлашини таъминлаш, шу жумладан, жорий электр энергияси ва алоқа каналларининг харажатлари тадбиркорлик субъектлари томонидан мустақил равишда қопланади;
тадбиркорлик субъектлари томонидан ўрнатилган махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситалари келгусида "Хавфсиз шаҳар" тизими билан мажбурий интеграцияси таъминланган ҳолда, тадбиркорлик субъектларига мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлади.
4. Тадбиркорлик субъектларига тегишли махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситалари орқали қайд этилган йўл ҳаракати қоидабузарликларидан ундирилган жарима суммасини тақсимлашнинг қуйидаги тартиби жорий этилсин:
а) тадбиркорлик субъектлари томонидан автомобиль йўлларида йўл ҳаракати қоидалари бузилганлигини махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситалари жорий этилиб, ишга туширилган кундан бошлаб 2 йил давомида:
50 фоизи - тадбиркорлик субъекти ҳисобварағига;
10 фоизи - Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетига;
10 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг бюджетдан ташқари жамғармасига;
10 фоизи - йўл инфратузилмасини ривожлантириш учун мақсадли йўналтирилган ҳолда, йўл ҳаракати қоидалари бузилиши қайд этилган жойнинг маҳаллий бюджетига;
10 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси фаолиятини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш жамғармасига;
5 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлиги хизмати ҳузуридаги "Киберхавфсизлик маркази" давлат унитар корхонасига;
5 фоизи - Ички ишлар вазирлигининг "Хавфсиз шаҳар" тизимларини ривожлантириш марказига "Хавфсиз шаҳар" ягона интеграциялашган тизимларини яратиш ва ривожлантириш учун мақсадли йўналтирилади;
б) тадбиркорлик субъектлари томонидан автомобиль йўлларида йўл ҳаракати қоидалари бузилганлигини махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситалари жорий этилиб, ишга туширилганидан 2 йил ўтгандан сўнг:
25 фоизи - тадбиркорлик субъекти ҳисобига;
10 фоизи - Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетига;
15 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг бюджетдан ташқари жамғармасига;
15 фоизи - йўл инфратузилмасини ривожлантириш учун мақсадли йўналтирилган ҳолда, йўл ҳаракати қоидалари бузилиши қайд этилган жойнинг маҳаллий бюджетига;
20 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси фаолиятини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш жамғармасига;
5 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлиги хизмати ҳузуридаги "Киберхавфсизлик маркази" давлат унитар корхонасига;
10 фоизи - Ички ишлар вазирлигининг "Хавфсиз шаҳар" тизимларини ривожлантириш марказига "Хавфсиз шаҳар" ягона интеграциялашган тизимларини яратиш ва ривожлантириш учун мақсадли йўналтирилади.
5. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати:
тадбиркорлик субъектлари томонидан автомобиль йўлларида йўл ҳаракати қоидалари бузилишини махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш тизимининг ўрнатилиши ва эксплуатация қилинишини назорат қилувчи ваколатли орган ҳисобланади;
тадбиркорлик субъектларининг молиявий-хўжалик фаолиятига аралашмаган ҳолда, автомобиль йўлларида йўл ҳаракати қоидалари бузилишини махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш тизими фаолиятини доимий равишда, бевосита ҳамда масофавий тарзда мониторинг қилади;
Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати ҳузуридаги "Киберхавфсизлик маркази" давлат унитар корхонаси билан биргаликда махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш тизимида ҳамда "Маъмурий амалиёт" комплекс автоматлаштирилган ахборот тизимида (КААТда) мунтазам равишда ахборот ва киберхавфсизлик ҳолати бўйича ўрганишлар ўтказиш, шунингдек, ахборот ва киберхавфсизлик ҳодисалари ҳамда таҳдидларини мониторинг қилиш ишларини амалга оширади.
6. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Транспорт вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда:
транспорт воситаларининг ҳаракатланиш жадаллиги ва охирги икки йилда содир этилган йўл ҳаракати қоидабузарликларининг таҳлили асосида йўл ҳаракати қоидалари бузилишини махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситалари ўрнатилиши мумкин бўлган жойларнинг дислокациясини ишлаб чиқсин ҳамда тасдиқласин;
йўл ҳаракати қоидалари бузилишини махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситалари ўрнатилиши мумкин бўлган жойларнинг дислокациясини ўзларининг расмий веб-сайтларида жойлаштирилишини ва оммавий ахборот воситаларида эълон қилинишини ҳамда заруратга кўра мунтазам янгилаб борилишини таъминласин.
7. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармасининг ҳудудий бошқармаларида Йўл ҳаракати хавфсизлиги компьютерлаштирилган бошқарув тизимининг ҳудудий бўлинмаларини ташкил этиш ҳамда замонавий сервер қурилмалари билан жиҳозлаш бўйича асослантирилган таклиф киритсин.
8. Вазирлар Маҳкамасининг "Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларига маблағлар ажратишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2010 йил 2 апрелдаги 62-сон қарорига 3-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимча киритилсин.
9. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Арипов
2021 йил 21 апрелдаги
232-сон қарорига
2-ИЛОВА
Электрон онлайн-аукционларга қўйиш учун махсус
автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш
дастурий-техник воситалари ўрнатиладиган
жойларнинг минимал қийматини
(бошланғич нархини) белгилаш
ТАРТИБИ
Чорраҳа ва кўчаларда сутка давомида транспорт воситалари қатновининг ҳаракатланиш жадаллиги (сони) |
Махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситалари ўрнатиладиган жойларнинг минимал қиймати (бошланғич нархи) |
|||
Тошкент шаҳри ҳудудида |
Тошкент вилояти ҳудудида |
Вилоятлар марказларида |
Бошқа туман ва шаҳарларда |
|
0 - 20 000 |
базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари |
базавий ҳисоблаш миқдорининг 8 баравари |
базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баравари |
базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари |
20 000 - 40 000 |
базавий ҳисоблаш миқдорининг 15 баравари |
базавий ҳисоблаш миқдорининг 13 баравари |
базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари |
базавий ҳисоблаш миқдорининг 8 баравари |
40 000 - 60 000 |
базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 баравари |
базавий ҳисоблаш миқдорининг 18 баравари |
базавий ҳисоблаш миқдорининг 15 баравари |
базавий ҳисоблаш миқдорининг 13 баравари |
60 000 - 80 000 |
базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 баравари |
базавий ҳисоблаш миқдорининг 23 баравари |
базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 баравари |
базавий ҳисоблаш миқдорининг 18 баравари |
80 000 - 100 000 |
базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 баравари |
базавий ҳисоблаш миқдорининг 28 баравари |
базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 баравари |
базавий ҳисоблаш миқдорининг 23 баравари |
100 000 ва ундан юқори |
базавий ҳисоблаш миқдорининг 35 баравари |
базавий ҳисоблаш миқдорининг 33 баравари |
базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 баравари |
базавий ҳисоблаш миқдорининг 28 баравари |
Изоҳ. Транспорт воситалари қатновини аниқлаш "Йўл ҳаракатини ташкил этишнинг техник воситаларини қўллаш қоидалари" тўғрисидаги давлатлараро стандартга мувофиқ амалга оширилади.
2021 йил 21 апрелдаги
232-сон қарорига
3-ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг "Вазирликлар, давлат
қўмиталари ва идораларнинг бюджетдан ташқари
жамғармаларига маблағлар ажратишни тартибга
солиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2010 йил
2 апрелдаги 62-сон қарорига киритилаётган
ўзгартириш ва қўшимча
1-илованинг 9-позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
" |
9. |
Ички ишлар вазирлиги |
Йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги учун жарималар суммаси махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситалари қайд этган йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги учун жарима суммасидан ташқари. |
45 |
|
Махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситалари қайд этган йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги учун жарима суммаси (тадбиркорлик субъектларига тегишли махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситалари ҳамда тегишли оғирлик ва габарит назорати бўйича стационар шохобчалар орқали қайд этилган йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги учун ҳамда божхона органлари томонидан ундирилган жарима суммаси бундан мустасно). |
50 |
||||
Махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситалари қайд этган хорижий давлатларнинг автотранспорт воситалари томонидан йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги учун Давлат божхона қўмитаси томонидан ундирилган жарима суммаси. |
25 |
||||
Автомототранспорт воситалари қайта рўйхатдан ўтказилганлиги учун тўлов суммаси. |
8 |
||||
Қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ҳолатларда давлат даромадига ўтказилган мол-мулкни сотишдан олинган маблағлар. |
8 |
||||
Чиқиш ва кириш визалари берилганлиги, улар муддатининг узайтирилганлиги, вақтинча турган жой бўйича рўйхатга олинганлиги, доимий яшаш учун ҳужжатлар расмийлаштирилганлиги учун давлат божлари. |
8 |
||||
Тадбиркорлик субъектларига тегишли махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситалари қайд этган йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги учун ундирилган жарима суммаси: |
|||||
тизим жорийэтилиб, ишга туширилган кундан бошлаб бир йил давомида; |
10 |
||||
тизим жорий этилиб, ишга туширилганидан бир йил ўтган кундан бошлаб. |
15 |
". |
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2021 йил 22 апрель