Кадровый Консультант

Кадровый консультант / Нормативно-правовые акты / 2021 год / Апрель, 2021 г. /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 03.04.2021 й. ПҚ-5053-сон "Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг тузилмасини мақбуллаштириш ва штат бирликлари сонини қисқартириш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

03.04.2021 й.

N ПҚ-5053



ДАВЛАТ ҲОКИМИЯТИ

ВА БОШҚАРУВИ ОРГАНЛАРИНИНГ

ТУЗИЛМАСИНИ МАҚБУЛЛАШТИРИШ

ВА ШТАТ БИРЛИКЛАРИ СОНИНИ

ҚИСҚАРТИРИШ ТЎҒРИСИДА


Давлат томонидан тартибга солишнинг замонавий бозор механизмлари жорий этилиши, давлат органларида соҳага оид бўлмаган вазифаларнинг қисқартирилиши, улар фаолиятига рақамли технологияларнинг жорий этилиши, шунингдек, давлат функцияларини амалга оширишга хусусий секторнинг жалб қилиниши каби йўналишларда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлардан келиб чиқиб, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини таъминлаш мақсадида:


1. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, уларнинг идоравий ва ҳудудий бўлинмалари бошқарув ходимларининг штат бирликларини қисқартириш ва тузилмасини мақбуллаштириш бўйича Республика комиссиясининг қуйидаги таклифлари маъқуллансин:

а) 2021 йил 1 майдан бошлаб:

давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ҳамда уларнинг идоравий ва ҳудудий бўлинмалари бошқарув ходимларининг сонини 15 фоизгача мақбуллаштириш ҳамда уларнинг янгиланган чекланган сонини 1-иловага мувофиқ белгилаш;

вазирлик ва идораларнинг раҳбар ўринбосарлари лавозимларини 2-иловага мувофиқ қисқартириш;

б) Капитал бозорини ривожлантириш агентлигини тугатиш ва унинг барча вазифа, функция ва ваколатларини Молия вазирлигига бериш.


2. Молия вазирлиги (Т.А. Ишметов) манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қуйидагиларни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжати лойиҳасини киритсин:

Капитал бозорини ривожлантириш агентлигининг ваколатлари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳамда мол-мулкини Молия вазирлигига ўтказиш;

тугатилаётган Агентликнинг халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари иштирокидаги лойиҳаларини, улар билан келишилган ҳолда, кейинчалик амалга ошириш механизмини белгилаш;

Капитал бозорини ривожлантириш агентлигининг ваколатлари Молия вазирлигига ўтказилиши ҳисобига унинг фаолиятини кенгайтириш.


3. Мазкур қарорнинг иловаларида кўзда тутилган давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари раҳбарлари:

бир хафта муддатда марказий аппарат ва идоравий бўйсунувдаги ташкилотлар ходимлари сонини мақбуллаштириш бўйича комиссиялар ташкил этсин ҳамда қисқартириладиган лавозимлар рўйхатини тасдиқласин;

штат бирликлари қисқартирилаётган ходимлар билан муносабатларда меҳнат қонунчилиги талабларига қатъий амал қилиниши ҳамда ходимларнинг меҳнат ҳуқуқлари бузилишига йўл қўйилмаслигини таъминласин;

штат бирликларини мақбуллаштириш натижасида функционал мажбуриятларнинг қайта тақсимланишини ҳисобга олиб, 2021 йил 1 майга қадар бошқарув ходимларининг лавозим йўриқномаларини қайта кўриб чиқсин ва тасдиқласин.


4. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши билан биргаликда штат бирликлари қисқартирилган ходимларни иш билан таъминлашга кўмаклашиш чораларини кўрсин.


5. Молия вазирлиги (Т.А. Ишметов) 2021 йил 15 майга қадар:

вазирлик, идоралар ва бошқа бюджет ташкилотларининг штат жадвалларини ушбу қарор билан белгиланган бошқарув ходимларининг чекланган сонига ва ёрдамчи ходимлар сонининг белгиланган меъёрларига мувофиқ рўйхатдан ўтказилишини таъминласин;

давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, уларнинг идоравий ва ҳудудий бўлинмалари фаолияти самарадорлигини ошириш, юқори самарали меҳнатга интилишни кучайтириш, ходимларнинг ўз касб даражасини оширишдан манфаатдорлигини таъминлашни назарда тутувчи меҳнатга ҳақ тўлашнинг ягона тизимини жорий этиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳасини киритсин.


6. Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (И.И. Норқулов), Молия вазирлиги (О.З. Насритдинходжаев), Давлат активларини бошқариш агентлиги (А.Ж. Ортиқов) устав фондида (капиталида) давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ миқдорда бўлган хўжалик жамиятлари акциядорлар (иштирокчилар) умумий йиғилишида, шунингдек, давлат корхоналари бошқарув органларида камида бир нафардан ўринбосари лавозимларини қисқартириш, шунингдек, бошқарув ходимлари сонини 10 фоиз миқдорида мақбуллаштириш ташаббуси билан чиқсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги (О.А. Хасанов), Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (И.И. Норқулов), Адлия вазирлиги (Р.Қ. Давлетов) бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда:

а) уч ой муддатда қуйидагиларни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳасини киритсин:

ахборот-коммуникация технологияларини фаол қўллаш орқали маҳаллий давлат ҳокимияти ҳамда давлат бошқаруви органларида энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари (KPI) асосида баҳолашнинг замонавий усулларини жорий этиш;

маъмурий ислоҳотлар доирасида давлат органлари фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини, шунингдек, бир-бирини такрорловчи функция ва вазифаларни чуқур таҳлил қилган ҳолда давлат органлари сонини қисқартириш;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари тузилмаси ҳамда бошқарув ходимлари сонини қайта кўриб чиқиш;

б) 2021 йил 1 сентябрга қадар ходимларнинг энг муҳим самарадорлик кўрсаткичларига (KPI) эришилганлиги натижаларини рейтинг баҳолашни амалга ошириш учун махсус дастурий мажмуа ишлаб чиқилишини ҳамда давлат органларида босқичма-босқич жорий этилишини таъминласин.


8. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


9. Мазкур қарор ижросини самарали ташкил этишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Бош вазир ўринбосари Ж.А. Қўчқоров ва молия вазири Т.А. Ишметов белгилансин.

Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш. Низомиддинов зиммасига юклансин.

Амалга оширилаётган чора-тадбирлар натижадорлиги юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президентига 2021 йил 1 августга қадар ахборот берилсин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                     Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 3 апрелдаги

ПҚ-5053-сон қарорига

1-ИЛОВА



Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ҳамда

уларнинг идоравий ва ҳудудий бўлинмалари

бошқарув ходимларининг чекланган сони

Т/р

Вазирлик ва идоралар номи*


Мавжуд

бошқарув

ходимлари

штат

бирлиги

сони


Жами

қисқар-

тирила-

ётган

штат

бирлик-

лари


Шундан:


2021 йил

1 май

ҳолатига

бошқарув

ходимлари

штат

бирлиги

сони


Давлат бюджети

ҳисобидан


Бюджетдан ташқари

маблағлар ҳисобидан


Мавжуд

штат

бирлик-

лари сони


Қисқар-

тирила-

ётган

штат

бирлик-

лари


Мавжуд

штат

бирлиги

сони


Қисқар-

тирила-

ётган

штат

бирлик-

лари


1

Вазирлар Маҳкамаси


265

7

265

7

258

(Ўзбекистон Республикаси Президенти-

нинг 2021 йил 6 апрелдаги ПФ-6199-сон Фармони билан қўшимча ажратилаётган штатларни инобатга олган ҳолда)


2

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги


228

24

228

24

204


марказий аппарат


88

10

88

10



78


ҳудудий филиаллар


140

14

140

14



126

3

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил


94

8

94

8

...
Время: 0.0330
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск