ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Банклар ва бошқа кредит ташкилотлари / ққққққ /Марказий банк Бошқарувининг 02.04.2021 й. 5/10-сон "Микрокредит ташкилотлари ва ломбардлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва тартибга солиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 07.05.2021 й. 3300-сон билан рўйхатга олинган)
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
07.05.2021 й.
N 3300
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ
02.04.2021 й.
N 5/10
ҚАРОРИ
Микрокредит ташкилотлари ва ломбардлар
фаолиятини мувофиқлаштириш ва тартибга
солиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги ва "Микрокредит ташкилотлари тўғрисида"ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Микрокредит ташкилотлари ва ломбардлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва тартибга солиш тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар 2-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб топилсин.
3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ойдан кейин кучга киради.
Марказий банк раиси М. Нурмуратов
2-ИЛОВА
Ўз кучини йўқотган деб топилаётган идоравий
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар
РЎЙХАТИ
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2003 йил 22 сентябрдаги 23/4-сон "Ломбардлар томонидан фаолият ва операцияларни амалга ошириш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарори (рўйхат рақами 1290, 2003 йил 10 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2003 йил, 23-сон).
2. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2017 йил 11 ноябрдаги 31/8-сон "Ломбард томонидан ўз фаолиятини ва операцияларни амалга ошириш қоидаларига ўзгартириш ва қўшимча киритиш тўғрисида"ги қарори (рўйхат рақами 1290-1, 2017 йил 22 ноябрь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.11.2017 й., 10/17/1290-1/0291-сон).
3. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2018 йил 28 апрелдаги 16/3-сон "Ломбардлар томонидан фаолият ва операцияларни амалга ошириш қоидаларига ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 1290-2, 2018 йил 7 май) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.05.2018 й., 10/18/1290-2/1180-сон).
4. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2019 йил 14 сентябрдаги 22/8-сон "Ломбардлар томонидан фаолият ва операцияларни амалга ошириш қоидаларига ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 1290-3, 2019 йил 3 октябрь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.10.2019 й., 10/19/1290-3/3853-сон).
5. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2006 йил 7 октябрдаги 24/3-сон "Микрокредит ташкилотлари томонидан молиявий операцияларни амалга ошириш қоидаларини тасдиқлаш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 1642, 2006 йил 23 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 46-47-сон, 470-модда).
6. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2013 йил 16 мартдаги 6/3-сон "Микрокредит ташкилотлари томонидан молиявий операцияларни амалга ошириш қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қарори (рўйхат рақами 1642-1, 2013 йил 25 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 17-сон, 231-модда).
7. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2017 йил 11 ноябрдаги 31/7-сон "Микрокредит ташкилотлари томонидан молиявий операцияларни амалга ошириш қоидаларига ўзгартириш ва қўшимча киритиш тўғрисида"ги қарори (рўйхат рақами 1642-2, 2017 йил 22 ноябрь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.11.2017 й., 10/17/1642-2/0290-сон).
8. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2018 йил 28 апрелдаги 16/1-сон "Микрокредит ташкилотлари томонидан молиявий операцияларни амалга ошириш қоидаларига ўзгартириш ва қўшимча киритиш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 1642-3, 2018 йил 7 май) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.05.2018 й., 10/18/1642-3/1181-сон).
9. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2018 йил 10 ноябрдаги 35/10-сон "Микрокредит ташкилотлари томонидан молиявий операцияларни амалга ошириш қоидаларига ўзгартириш ва қўшимча киритиш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 1642-4, 2018 йил 11 декабрь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.12.2018 й., 10/18/1642-4/2310-сон).
10. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2019 йил 10 августдаги 18/5-сон "Микрокредит ташкилотлари томонидан молиявий операцияларни амалга ошириш қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 1642-5, 2019 йил 29 август) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.08.2019 й., 10/19/1642-5/3668-сон).
11. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2012 йил 23 июндаги 19/3-сон "Микрокредит ташкилотлари томонидан активлар сифатини таснифлаш, активлар бўйича эҳтимолий йўқотишларни қоплаш захираларини яратиш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 2378, 2012 йил 16 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 29-сон, 340-модда).
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2021 йил 7 май