ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Хорижий кредитлар ва қарзлар / Электр энергетикаси /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 26.10.2004 й. 503-сон "Осиё тараққиёт банки иштирокида "Электр энергияси узатиш магистрал тармоқларини замонавийлаштириш" лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

26.10.2004 й.

N 503



ОСИЁ ТАРАҚҚИЁТ БАНКИ ИШТИРОКИДА

"ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИ УЗАТИШ МАГИСТРАЛ

ТАРМОҚЛАРИНИ ЗАМОНАВИЙЛАШТИРИШ"

ЛОЙИҲАСИНИ АМАЛГА ОШИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА



Электр энергияси узатиш магистрал тармоқларини замонавийлаштириш учун Осиё тараққиёт банки томонидан берилаётган қарздан самарали фойдаланилишини таъминлаш, шунингдек электр энергетикасида иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси билан Осиё тараққиёт банки ўртасида "Электр энергияси узатиш магистрал тармоқларини замонавийлаштириш" лойиҳасини (кейинги ўринларда Лойиҳа деб аталади) амалга ошириш учун тўлов муддати 5 йиллик имтиёзли даврни қўшган ҳолда 25 йил бўлган 70,0 млн АҚШ доллари миқдорида қарз бериш юзасидан Қарз битими имзоланганлиги;

"Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компанияси билан Осиё тараққиёт банки ўртасида кўрсатиб ўтилган Лойиҳани амалга ошириш юзасидан Лойиҳа битими тузилганлиги;

Ўзбекистон Республикаси ва Тожикистон Республикаси Ҳукуматлари ўртасида Электр энергияси сотиш бўйича ўзаро муносабатлар тўғрисидаги битимнинг имзоланиши Осиё тараққиёт банки билан Қарз битими кучга киришининг шарти ҳисобланиши маълумот учун қабул қилинсин.


2. Белгилансинки:

"Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компанияси ижро этувчи агент, қарз маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланилиши ва кўрсатиб ўтилган Лойиҳанинг амалга оширилиши учун масъул ҳисобланади;

Осиё тараққиёт банки қарзи бўйича асосий қарзни, воситачилик ҳақи ва фоизларни тўлаш билан боғлиқ харажатлар "Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компаниясининг ўз маблағлари ҳисобига қопланади.


3. Қуйидагилар:

Лойиҳани молиялаштириш йўналишлари 1-иловага* мувофиқ;

"Электр энергияси узатиш магистрал тармоқларини замонавийлаштириш" лойиҳаси бўйича Осиё тараққиёт банки қарзини, фоизларни ва воситачилик ҳақини тўлаш жадвали 2-иловага* мувофиқ;

"Электр энергияси узатиш магистрал тармоқларини замонавийлаштириш" лойиҳасини амалга ошириш бўйича Мувофиқлаштирувчи кенгаш таркиби 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


4. "Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компанияси лойиҳанинг техник-иқтисодий асосланишини уч ой муддатда ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин.


5. "Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компанияси бошқаруви раиси зиммасига Осиё тараққиёт банки қарзини реализация қилиш ва ўз вақтида тўлашга йўналтириладиган маблағлардан мақсадли ва самарали фойдаланилиши учун шахсан жавобгарлик юклансин.


6. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Молия вазири Қарз битимига мувофиқ Осиё тараққиёт банкининг қарз маблағларини "Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компаниясига Қайта кредитлаш тўғрисидаги битимни имзолашга;

"Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компанияси бошқаруви раиси Ўзбекистон Республикаси ва Тожикистон Республикаси Ҳукуматлари ўртасидаги Электр энергияси сотиш бўйича ўзаро муносабатлар тўғрисидаги битимни Ҳукумат номидан имзолашга вакил қилинсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Осиё тараққиёт банки билан Қарз ва Лойиҳа битимлари юзасидан белгиланган тартибда юридик хулоса берсин.


8. "Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компанияси Лойиҳани амалга оширишга доир ишларни мувофиқлаштириш учун 7 штат бирлигидан иборат бўлган Лойиҳани амалга ошириш гуруҳини белгиланган тартибда 4-иловага мувофиқ ташкил этсин, гуруҳ фаолияти "Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компанияси маблағлари ҳисобига молиялаштирилади.


9. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги "Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компанияси буюртманомаларига биноан, мазкур Лойиҳани амалга оширишда қатнашувчи хорижий мутахассислар учун келиш визалари консуллик йиғимлари ундирилмасдан расмийлаштирилишини белгиланган тартибда таъминласин.


10. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги "Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компанияси буюртманомаларига биноан, мазкур Лойиҳани амалга оширишда қатнашувчи хорижий мутахассисларга, уларни давлат божи тўловидан озод қилган ҳолда, кўп марталик визалар берилишини ҳамда визалар муддати узайтирилишини, шунингдек уларни вақтинчалик рўйхатдан ўтказишни ва вақтинчалик рўйхатдан ўтказиш муддати узайтирилишини таъминласин.


11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ў.Т.Султонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                            И.Каримов



*) 1 ва 2-иловалар рус тилидаги матнда берилган.






Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил 26 октябрдаги

503-сон қарорига

3-ИЛОВА



"Электр энергияси узатиш магистрал тармоқларини

замонавийлаштириш" лойиҳасини амалга ошириш

бўйича Мувофиқлаштирувчи кенгаш

ТАРКИБИ

Султонов Ў.Т.

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Кенгаш раиси


Шоисматов Э.Р.

-

"Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компанияси бошқарувининг раиси, Кенгаш раисининг ўринбосари




Кенгаш аъзолари:


Абдураҳмонов М.С.

-

Молия вазирининг ўринбосари


Ҳасанов С.С.

-

Иқтисодиёт вазирининг ўринбосари


Раимов Р.О.

-

"Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компанияси бошқаруви раисининг ўринбосари


Сафоев Н.С.

-

Вазирлар Маҳкамаси Ташқи иқтисодий алоқалар ва хорижий инвестициялар департаментининг масъул ходими


Тошпўлатов Б.Т.

-

Вазирлар Маҳкамасининг бош мутахассиси, Кенгашнинг масъул котиби

Изоҳ. Кенгаш аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда Кенгаш таркибига тегишли лавозимларга янгидан тайинланган шахслар киритилади.






Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил 26 октябрдаги

503-сон қарорига

4-ИЛОВА



"Электр энергияси узатиш магистрал

тармоқларини замонавийлаштириш"

лойиҳасини амалга ошириш гуруҳининг

ТУЗИЛМАСИ

Гуруҳ раҳбари


1 киши

Молиявий масалалар бўйича бош мутахассис, гуруҳ раҳбарининг ўринбосари


1 киши

Диспетчерлаштириш бўйича бош мутахассис


1 киши

Кичик станциялар бўйича бош мутахассис


1 киши

Телекоммуникациялар бўйича бош мутахассис


1 киши

Муҳандис-қурувчи


1 киши

Бухгалтер-кассир


1 киши

Ҳаммаси:

7 киши






















Время: 0.1106
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск