ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Инвестициялар / Алоҳида корхоналар ва лойиҳалар бўйича ҳужжатлар / Фойдали қазилмалар қазиб олиш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 19.06.2021 й. 384-сон "Турбай" конларини ўзлаштириш учун қазиб олиш ва қайта ишлаш қувватларини кенгайтириш" инвестиция лойиҳасининг техник-иқтисодий асосланишини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

19.06.2021 й.

N 384




"ТУРБАЙ" КОНЛАРИНИ ЎЗЛАШТИРИШ УЧУН

ҚАЗИБ ОЛИШ ВА ҚАЙТА ИШЛАШ ҚУВВАТЛАРИНИ

КЕНГАЙТИРИШ" ИНВЕСТИЦИЯ ЛОЙИҲАСИНИНГ

ТЕХНИК-ИҚТИСОДИЙ АСОСЛАНИШИНИ

ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 28 декабрдаги "Ўзбекистон Республикасининг 2021-2023 йилларга мўлжалланган Инвестиция дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" ПҚ-4937-сон қарорига мувофиқ ҳамда "Навоий КМК" акциядорлик жамиятининг қазиб олиш ва қайта ишлаш қувватларини ошириш ҳисобига қимматбаҳо металлар ишлаб чиқаришнинг барқарор ўсишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Навоий кон-металлургия комбинати" акциядорлик жамияти томонидан амалга оширилаётган "Турбай" конларини ўзлаштириш учун қазиб олиш ва қайта ишлаш қувватларини кенгайтириш" инвестиция лойиҳаси (кейинги ўринларда - инвестиция лойиҳаси) доирасида:

а) умумий қиймати 132 425,4 минг АҚШ долларига тенг инвестиция лойиҳасининг техник-иқтисодий асосланиши ишлаб чиқилиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги "Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази" ДУКда белгиланган тартибда экспертизадан ўтказилганлиги;

б) объектларни 2023 йилда фойдаланишга топшириш орқали 2024 йилдан бошлаб "Турбай" ва "Олтин маъданли 2-зона" конларидан йилига таркибида олтин бўлган 2,0 млн тонна ҳажмдаги маъданларни қазиб олиш йўлга қўйилиши ва лойиҳа қувватига етказилиши;

в) "Зарқатлам", "Барханли" ва "Сардор" конларини ўзлаштириш ишлари 2030 йилдан бошлаб, босқичма-босқич, амалга оширилиши;

г) инвестиция лойиҳаси техник-иқтисодий асосланишининг ишлаб чиқилиши ва экспертизадан ўтказилиши натижасида:

"Навоий кон-металлургия комбинати" акциядорлик жамиятининг 14 671,0 минг АҚШ долларига тенг миқдордаги ўз маблағлари;

хорижий банкларнинг 117 754,4 минг АҚШ доллари миқдоридаги кредитлари ҳисобидан маблағларга бўлган эҳтиёж аниқланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Белгилансинки:

"Навоий кон-металлургия комбинати" акциядорлик жамияти қарз олувчи ва инвестиция лойиҳасининг амалга оширилиши, хорижий банкларнинг кредитларидан мақсадли ҳамда самарали фойдаланиш учун масъул ижро этувчи орган ҳисобланади;

жалб этиладиган кредитларни қоплаш ва унга хизмат кўрсатиш билан боғлиқ харажатлар "Навоий кон-металлургия комбинати" акциядорлик жамиятининг ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.


3. Қуйидагилар:

"Турбай" конларини ўзлаштириш учун қазиб олиш ва қайта ишлаш қувватларини кенгайтириш" инвестиция лойиҳаси техник-иқтисодий асосланишининг асосий техник-иқтисодий кўрсаткичлари 1-иловага мувофиқ;

"Турбай" конлариии ўзлаштириш учун қазиб олиш ва қайта ишлаш қувватларини кенгайтириш" инвестиция лойиҳаси доирасида хорижий банклар кредитларини қайтариш режа-жадвали 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Геология, энергетика, саноат ва унинг базавий тармоқларини ривожлантириш масалалари департаментига ва "Навоий кон-металлургия комбинати" акциядорлик жамиятининг бошқарув раиси - бош директори Қ.С. Санақулов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                             А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 19 июндаги

384-сон қарорига

1-ИЛОВА



"Турбай" конларини ўзлаштириш учун қазиб олиш

ва қайта ишлаш қувватларини кенгайтириш" инвестиция

лойиҳаси техник-иқтисодий асосланишининг асосий

техник-иқтисодий кўрсаткичлари

T/p

Кўрсаткичлар номи


Ўлчов

бирлиги

Жами


шу жумладан:


НКМК

АЖнинг

маблағлари


хорижий

банклар

кредитлари


1

Лойиҳанинг умумий қиймати


минг АҚШ

доллари (экв)


132 425,4

14 671,0

117 754,4

2

Капитал қўйилмалар қиймати


минг АҚШ

доллари (экв)


132 425,4

14 671,0

117 754,4

шу жумладан:






2.1

машина ва ускуналар


минг АҚШ

доллари (экв)


56 695,1

-

56 695,1

чет эл валютасида


минг АҚШ

доллари


40 094,1

-

40 094,1

миллий валютада


минг АҚШ

доллари (экв)


16 601,0

-

16 601,0

2.2

қурилиш-монтаж ишлари


минг АҚШ

доллари (экв)


59 492,0

-

59 492,0

миллий валютада


минг АҚШ

доллари (экв)


59 492,0

-

59 492,0

2.3

инвестиция давридаги молиявий харажатлар


минг АҚШ

доллари (экв)


12 542,9

12 542,9

-

чет эл валютасида


минг АҚШ

доллари


12 542,9

12 542,9

-

2.4

дастлабки айланма маблағлар


минг АҚШ

доллари (экв)


1 295,6

1 295,6

-

чет эл валютасида


минг АҚШ

доллари


193,1

193,1

-

миллий валютада


минг АҚШ

доллари (экв)


1 102,5

1 102,5

-

2.5

бошқа харажатлар


минг АҚШ

доллари (экв)


2 399,8

832,5

1 567,3

миллий валютада


минг АҚШ

доллари (экв)


2 399,8

832,5

1 567,3

3

Лойиҳанинг қуввати


2 млн тонна маъдан

4

Мўлжалланаётган ишга жойлаштирилувчилар сони


900 нафар

5

Лойиҳанинг ўзини қоплаш муддати


6,5 йил

6

Инвестиция даврининг давомийлиги


36 ой

7

Яратилаётган ишлаб чиқариш фондларининг қиймати


108 526,3 минг АҚШ доллари (экв.)


8

Хорижий кредитни сўндириш муддати


5 йил, шундан 3 йил - имтиёзли давр


         





Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 19 июндаги

384-сон қарорига

2-ИЛОВА



"Турбай" конларини ўзлаштириш учун қазиб олиш

ва қайта ишлаш қувватларини кенгайтириш" инвестиция

лойиҳаси доирасида хорижий банклар кредитларини қайтариш

РЕЖА-ЖАДВАЛИ

Кредит миқдори

117 754,4 минг АҚШ доллари

Кредит муддати

5 йил

Жумладан, имтиёзли муддат

3,0 йил

Йиллик фоиз ставкаси

4,55 %

Захирага олиш учун тўлов

0,8 %

минг АҚШ доллари

Тўлов даври


Танлов

суммаси


Тўловлар суммаси


Жами

тўланадиган

сумма


асосий

қарз бўйича


кредит

бўйича фоиз


захирага

олиш учун

тўлов


2021 й.

II-чорак


39 168,8

-

-

942,0

942,0

III-чорак


17 658,0

-

439,4

-

439,4

IV-чорак


21 510,8

-

578,6

-

578,6

2022 й.

I-чорак


-

-

898,4

-

898,4

II-чорак


9 018,9

-

898,4

-

898,4

III-чорак


19 549,8

-

980,1

-

980,1

IV-чорак


9 018,8

-

1 139,6

-

1 139,6

2023 й.

I-чорак


-

-

1 329,5

-

1 329,5

II-чорак


1 829,3

-

1 329,5

-

1 329,5

III-чорак


-

-

1 321,1

-

1 321,1

IV-чорак


-

-

1 335,8

-

1 335,8

2024 й.

I-чорак


-

-

1 350,5

-

1 350,5

II-чорак


-

13 083,8

1 350,5

-

14 434,3

III-чорак


-

13 083,8

1 187,4

-

14 271,2

IV-чорак


-

13 083,8

1 038,9

-

14 122,7

2025 й.

I-чорак


-

13 083,8

900,3

-

13 984,1

II-чорак


-

13 083,8

750,3

-

13 834,1

III-чорак


-

13 083,8

587,2

-

13 671,0

IV-чорак


-

13 083,8

445,3

-

13 529,1

2026 й.

I-чорак


-

13 083,8

300,1

-

13 383,9

II-чорак


-

13 084,0

149,9

-

13 233,9

Жами


117 754,4

117 754,4

18 310,8

942,0

137 007,2

            


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 19 июнь














































Время: 0.2029
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск