ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Алоҳида ўқув юртларини ташкил этиш ва уларнинг фаолияти / Олий таълим / Чет эл олий ўқув юртлари / Бошқалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 29.06.2021 й. 401-сон "Жиззах шаҳрида "Sambhram" университетини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

29.06.2021 й.

N 401




ЖИЗЗАХ ШАҲРИДА "SAMBHRAM"

УНИВЕРСИТЕТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даврида таълим-тарбия ва илм-фан соҳаларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 6 ноябрдаги ПФ-6108-сон Фармонида белгиланган вазифалар ҳамда Жиззах вилоятида халқаро талаб ва стандартларга мувофиқ юқори малакали рақобатбардош кадрлар тайёрлаш, илмий ва инновацион фаолиятни самарали ташкил этиш, халқаро ҳамкорликни, шу жумладан, хорижий мамлакатларнинг етакчи олий таълим муассасалари билан узоқ муддатли алоқаларни ривожлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Жиззах вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда "Sambhram Group" компанияси, "Sambhram" университети (Ҳиндистон) ўртасида 2021 йил 16 апрелда Жиззах шаҳрида "Sambhram" университетини ташкил этиш бўйича ҳамкорликдаги ҳаракатларнинг асосий тамойиллари тўғрисида келишув (кейинги ўринларда - келишув) имзоланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Жиззах вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда "Sambhram Group" компанияси, "Sambhram" университетининг (Ҳиндистон) Жиззах шаҳрида нодавлат олий таълим ташкилоти шаклидаги "Sambhram" университетини (кейинги ўринларда - Университет) ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

Бунда Жиззах вилояти ҳокимлиги ва "Sambhram Group" компанияси (Ҳиндистон) Университетнинг таъсисчилари (кейинги ўринларда - Муассис) ҳисобланади.


3. Қуйидагилар Университетнинг асосий вазифалари ва фаолияти йўналишлари этиб белгилансин:

Жиззах вилоятининг ижтимоий соҳа ва иқтисодиёт тармоқларининг ривожланиш истиқболлари ва устувор вазифаларини, замонавий тадбиркорликнинг ривожланиш тенденцияларини инобатга олган ҳолда, ахборот-коммуникация технологиялари соҳаси бўйича олий маълумотли кадрларни халқаро стандартлар даражасида сифатли тайёрлашни таъминлаш;

ахборот-коммуникация технологиялари, дастурий таъминотни ишлаб чиқиш, ахборот тизими ва компьютер тармоқларини бошқариш каби йўналишларда таълим дастурларини амалга ошириш;

Университет ўқув жараёнига илғор хорижий тажрибани, замонавий технологияларни жорий этиш, таълим жараёнини замонавий ўқув адабиётлари ва таълим ресурслари билан таъминлаш;

таълим жараёнига "Sambhram" университети (Ҳиндистон), шунингдек, етакчи хорижий олий таълим муассасаларининг малакали профессор-ўқитувчилари, олим ва мутахассисларини кенг жалб қилиш орқали замонавий педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларини, илм-фан ва техниканинг сўнгги ютуқларини жорий этиш;

Жиззах вилоятининг иқтисодиёт тармоқларига истиқболли лойиҳалар, инновацияларни жорий қилишда кўмаклашиш, вилоятдаги мавжуд эҳтиёждан келиб чиқиб, ўтказилган илмий тадқиқотлар ва яратилган ишланмалар натижаларини амалиётга жорий этиш;

таълим ва илм-фан соҳаларида хорижий мамлакатларнинг, хусусан, Ҳиндистоннинг етакчи олий таълим муассасалари, илмий-тадқиқот марказлари ҳамда бизнес ҳамжамиятлари билан узоқ муддатли алоқаларни ривожлантириш.


4. Белгилаб қўйилсинки:

Университетда ўқитиш Ўзбекистон Республикаси давлат таълим стандартлари талабларини инобатга олган ҳолда, "Sambhram" университети (Ҳиндистон) томонидан тасдиқланадиган ўқув режалари ва фан дастурларига мувофиқ кундузги таълим шаклида инглиз, рус тиллари ва давлат тилида тўлов-контракт асосида амалга оширилади;

Университетга абитуриентларни қабул қилиш ва битирувчиларни аттестациядан ўтказиш Муассис ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишилган ҳолда, Университет томонидан белгиланадиган талаблар, тартиб ва муддатларга мувофиқ амалга оширилади;

Университетнинг бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларига қабул параметрлари республика меҳнат бозори эҳтиёжлари ҳамда Университетнинг моддий-техник имкониятидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишилган ҳолда Университет томонидан белгиланади;

Университетда талабалар ўқиши учун тўлов-контракт миқдори Муассис томонидан белгиланади;

Университетга Муассис томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган ректор раҳбарлик қилади;

Университет битирувчиларига Ўзбекистон Республикаси ва Ҳиндистон Республикасида олий таълим тўғрисидаги ҳужжат сифатида тан олинадиган белгиланган намунадаги диплом берилади;

Университетга белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясидан лицензия олингандан сўнг таълим фаолияти билан шуғулланишга рухсат этилади.


5. "Sambhram Group" компаниясининг (Ҳиндистон) қуйидаги мажбуриятларни олиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин:

келишувда кўрсатиб ўтилган шартларга мувофиқ тўрт йил давомида жами уч миллион АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритиш;

Университетга ҳар йили қабул қилинадиган талабаларнинг 20 фоизини ўқитиш учун имтиёзли таълим грантлари ажратиш, бунда талабаларнинг 5 фоизини бепул ўқитиш, 5 фоизига 50 фоизли, 10 фоизига 25 фоизли тўлов-контракт миқдорини тўлаб бериш бўйича имтиёзлар тақдим этиш;

Университетда таълим бериш ва ўқув жараёнини ташкил этиш учун 60 фоиздан кам бўлмаган малакали хорижий профессор-ўқитувчиларни жалб қилиш;

Университет профессор-ўқитувчилари малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш, шу жумладан, нуфузли хорижий олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларида уларнинг стажировкасини ташкил этиш;

ҳар йили Университет битирувчиларининг 25 фоизидан кам бўлмаган қисмини тегишли мутахассисликлар бўйича ишга жойлаштиришга кўмаклашиш;

Университетнинг кутубхона фондини шакллантириш ва замонавий ўқув, ўқув-методик ҳамда илмий адабиётлар билан тўлдириш;

Университетнинг ўқув-лаборатория базасини шакллантириш, шунингдек, махсус фанларни ўқитиш учун замонавий ўқув воситалари билан жиҳозлаш;

"Sambhram" университетининг (Ҳиндистон) ягона электрон базасига Университетда таҳсил олаётган талабалар ҳақида маълумотлар ҳамда талабаларга бериладиган дипломларнинг қайд рақамларини киритиш;

Университет ўз фаолиятини тугатган тақдирда, Университетда таҳсил олаётган талабаларга ўз йўналишлари бўйича ўқишини давом эттириб, "Sambhram" университетининг (Ҳиндистон) белгиланган намунадаги дипломини олишга имконият яратиш;

Университетда Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатлари ҳамда келишув шартларига мувофиқ тўлақонли таълим-тарбия жараёнини ташкил этиш.


6. Университет фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб Муассис маблағлари, тўлов-контракт асосида ўқитишдан тушадиган маблағлар, хўжалик фаолияти ва шартнома асосида хизматлар кўрсатишдан олинадиган даромадлар, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари, халқаро молия институтларининг грантлари, қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар белгиланиши инобатга олинсин.


7. Университет Жиззах вилояти ҳокимлигига тегишли Жиззах вилояти, Жиззах шаҳри, Жиззахлик маҳалласи, Шароф Рашидов кўчасида жойлашган собиқ Олий ҳарбий авиация билим юрти бино ва иншоотларининг бир қисмига (маъмурий бино, учрашувлар зали ва 700 ўринли ошхона бинолари) текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирилсин.

Бунда бириктирилган бино ва иншоотлар ҳамда унга тегишли ҳудудни сақлаш билан боғлиқ барча харажатлар, жумладан, коммунал тўловлар Университет маблағлари ҳисобидан қопланади.


8. Университет текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштириладиган тегишли бино ва иншоотларни реконструкция қилиш, таъмирлаш ҳамда мебель, ўқув ва илмий асбоб-ускуналар, ташкилий техника, компьютерлар, шунингдек, ахборот-коммуникация технологиялари воситалари билан жиҳозлаш Жиззах вилояти маҳаллий бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилишига рухсат берилсин.


9. Жиззах вилояти ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда 2021 йил 1 сентябрга қадар:

Университет уставини, тузилмаси ва штатлар жадвалини тасдиқлаш ҳамда белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказишда;

Университетни танлов асосида малакали профессор-ўқитувчилар таркиби билан таъминлашда зарур ёрдам кўрсатсин.


10. Университетга ўқув ва илмий-тадқиқот ишларига таклиф қилинадиган хорижий профессор-ўқитувчиларнинг яшаш ҳамда транспорт харажатларини тузиладиган шартномалар асосида Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун белгиланган тарифларда тўлашга рухсат берилсин.


11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Б.А. Мусаев, Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазири А.Х. Тошкулов ҳамда Жиззах вилояти ҳокими Э.А. Салиев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                 А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 30 июнь










































Время: 0.2260
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск