Экспортно-Импортные Операции

Нормативно-правовые акты / Предпринимательство / Контроль за операциями с денежными средствами и имуществом /

Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш билан боғлиқ маълумотларни тақдим этиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 29.06.2021 й. 402-сон қарорига 1-илова)

Функцияни амалга оширишнинг имкони йўқ

Мазкур функциядан фақат мижозлар (фойдаланувчилар) фойдаланишлари мумкин

Ҳужжатнинг тўлиқ матни пуллик версияда мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 29 июндаги

402-сон қарорига

1-ИЛОВА



Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни

легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга

ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни

молиялаштиришга қарши курашиш билан

боғлиқ маълумотларни тақдим этиш

тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом махсус ваколатли давлат органига жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга (кейинги ўринларда - легаллаштириш) қарши курашиш билан боғлиқ маълумотлар ва ҳужжатларни (кейинги ўринларда - маълумотлар) тақдим этиш, шу жумладан махсус ваколатли давлат органи томонидан сўровларни юбориш тартибини белгилайди.


2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


автоматлаштирилган дастурий маҳсулот - автоматлаштирилган режимда шубҳали операция ҳақидаги хабарни намунавий шаклда шакллантириш имконини берувчи махсус дастурий таъминот;


махсус ваколатли давлат органи - Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти;


намунавий шакл - операцияларни амалга оширувчи ташкилотлар томонидан шубҳали операция ҳақидаги хабарни тақдим этиш учун тўлдириладиган махсус шакл;


операциялар - легаллаштиришга қарши курашиш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жисмоний ёки юридик шахслар томонидан амалга оширилган пул маблағлари ёки бошқа мулк билан боғлиқ операциялар.


3. Маълумотлар махсус ваколатли давлат органига "Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг (кейинги ўринларда - Қонун) 12-моддасида кўрсатилган пул маблағлари ёки бошқа мулк билан боғлиқ операцияларни амалга оширувчи ташкилотлар (кейинги ўринларда - ташкилотлар) томонидан тақдим этилади.


4. Ташкилотлар томонидан қуйидагилар тўғрисидаги маълумотлар махсус ваколатли давлат органига тақдим этилади:

ички назорат қоидалари ижросини таъминлаш давомида легаллаштириш мақсадида амалга оширилаётган шубҳали операциялар, шу жумладан уларни амалга оширишга бўлган уринишлар;

амалга оширилган операциялар бўйича тарафлардан бири ёки бенефициар мулкдори бўлган ҳамда Ўзбекистон Республикаси томонидан тан олинган халқаро ихтисослашган ташкилотлар томонидан халқаро молия тизимини легаллаштириш хавфидан ҳимоялаш мақсадида чораларни кўришга чақирилган давлатда (ҳудудда) доимий яшовчи, турган ёки рўйхатга олинган шахс;

легаллаштириш билан боғлиқ таваккалчиликларни миллий даражада баҳолаш натижалари бўйича таваккалчилик даражаси юқори бўлган операциялар;

террорчилик фаолиятида ёки оммавий қирғин қуролини тарқатишда иштирок

...
Время: 0.0352
АВда рўйхатга олинган рақами бўйича қатъий мувофиқлик
  • Барчаси
  • амалдаги
  • кучини йўқотган
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • исталган сана
  • аниқ сана
  • давр
  • -

Қидирувни пастга тушириш