ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Терроризм ва экстремизмга қарши кураш. Легаллаштириш /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 01.07.2021 й. ПФ-6255-сон "2021-2026 йилларга мўлжалланган экстремизм ва терроризмга қарши курашиш бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

01.07.2021 й.

N ПФ-6255



2021-2026 ЙИЛЛАРГА МЎЛЖАЛЛАНГАН

ЭКСТРЕМИЗМ ВА ТЕРРОРИЗМГА ҚАРШИ КУРАШИШ

БЎЙИЧА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МИЛЛИЙ

СТРАТЕГИЯСИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА


Сўнгги йилларда виждон ва эътиқод эркинлигини, динлараро ва конфессиялараро бағрикенгликни таъминлаш, диний қарашлардан қатъий назар фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, фаол ҳарбий ҳаракатлар олиб борилаётган ҳудудлардан аёллар ва болаларни Ватанга қайтариш ҳамда уларни жамиятга реинтеграция қилишга қаратилган комплекс чора-тадбирлар амалга оширилди.

Шу билан бирга, экстремистик ва халқаро террорчилик ташкилотлари диний ақидалар ниқоби остида ёшларни зўравонликка, миллий ўзлигини, маданий-маърифий ва оилавий қадриятларини йўқотишга ундаш йўли билан жамиятда зўравонлик ва радикал қарашларни тарқатишни давом эттирмоқда. Буларнинг барчаси фуқароларни экстремистик ва террорчилик ташкилотлари сафига жалб қилиш учун шарт-шароит яратмоқда.

Бундан ташқари, глобаллашув жараёни ҳамда халқаро ва минтақавий можаролар трансформацияси давом этаётган бир пайтда, экстремизм ва терроризмга қарши самарали курашиш масаласи халқаро кун тартибидаги асосий мавзу бўлиб қолмоқда.

Жанговар зиддиятлар ҳудудларидаги вазиятнинг кескинлашуви, қўшни Афғонистондаги ички сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий ҳолатнинг беқарорлиги, миллий ва халқаро даражада саъй-ҳаракатларни бирлаштиришни талаб қилмоқда.

Мазкур жараёнда Ўзбекистон фуқароларининг хорижий давлатларга, шу жумладан террористик фаоллик юқори бўлган минтақаларга меҳнат миграцияси муаммоси долзарб бўлиб қолмоқда. Шунингдек, меҳнат мигрантларининг экстремистик ва террорчилик фаолиятига, шу жумладан уларни молиялаштиришга жалб қилиниши ҳолатлари аниқланмоқда.

Шу муносабат билан, Ўзбекистон Республикаси олдида экстремизм ва терроризмнинг олдини олиш ва чек қўйиш ҳамда уларни молиялаштириш манба ва каналларига барҳам беришга қаратилган янада самарали чора-тадбирларни белгилаш вазифаси турибди.

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифалардан келиб чиққан ҳолда, шунингдек, экстремизм ва терроризмга қарши курашиш чора-тадбирларини такомиллаштириш мақсадида:


1. Қуйидагилар:

2021-2026 йилларга мўлжалланган экстремизм ва терроризмга қарши курашиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий стратегияси (кейинги ўринларда - Стратегия) 1-иловага мувофиқ;

2021-2026 йилларга мўлжалланган экстремизм ва терроризмга қарши курашиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий стратегиясини амалга ошириш юзасидан "Йўл харитаси" (кейинги ўринларда - "Йўл харитаси") 2-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.


2. Қуйидагилар Стратегиянинг устувор йўналишлари этиб белгилансин:

экстремизм ва терроризм ғоялари тарқалишининг олдини олиш мақсадида ватанпарварлик, анъанавий қадриятлар ва бағрикенглик мафкурасини тарғиб қилиш;

вояга етмаганлар ва ёшлар орасида экстремизм ва терроризм ғоялари тарқалишининг олдини олиш;

аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳамда уларнинг экстремизм ва терроризмга қарши курашишдаги ролини кучайтириш;

узоқ муддат хорижда бўлган фуқароларни экстремизм ва терроризм ғоялари таъсиридан ҳимоя қилиш;

Интернет тармоғидан экстремистик ва террорчилик мақсадларда фойдаланишга қарши курашиш;

фуқаролик жамияти институтлари ва оммавий ахборот воситаларининг экстремизм ва терроризмга қарши курашишда иштироки;

экстремистик ва террорчилик ҳаракатларини содир этганлик ҳамда уларни молиялаштирганлик учун ҳуқуқий таъқиб ва жавобгарликка тортиш чораларини такомиллаштириш;

экстремизм ва терроризмга қарши курашиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш;

ушбу соҳадаги халқаро ва минтақавий ҳамкорлик.


3. Қуйидагиларга:

вазирлик ва идоралар раҳбарларига - "Йўл харитаси"да белгиланган тадбирларни ўз вақтида ва сифатли бажариш ҳамда уларнинг ижроси натижалари бўйича ҳар ярим йиллик якунида Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматига маълумотларни тақдим этиш учун;

Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раисига (А.А. Азизов) - Стратегия ва "Йўл харитаси"нинг амалга оширилиши бўйича умумлаштирилган маълумотларни, ушбу йўналишдаги ишлар самарадорлигини ошириш бўйича аниқ таклифларни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши аппаратига ўз вақтида тақдим этиб бориш учун шахсан жавобгар эканлиги кўрсатиб ўтилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши аппарати (В.В. Махмудов) Стратегия ижросининг аҳволи тўғрисида ҳар ярим йилликда Ўзбекистон Республикаси Президентига ахборот бериб борсин.


5. "Йўл харитаси"ни амалга ошириш учун Давлат бюджети маблағлари, бюджетдан ташқари жамғармалар, халқаро ҳамкорлар ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар маблағлари жалб қилинади.


6. Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигига Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси билан ҳамкорликда ушбу Фармоннинг мақсад ва вазифаларини оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш чораларини кўриш тавсия этилсин.


7. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби В.В. Махмудов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                     Ш. Мирзиёев



*) 2-илова берилмайди.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 2 июль


































Время: 0.0041
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск