Практическое Налогообложение

Нормативно-правовые акты / Предпринимательство / Государственная поддержка субъектов предпринимательства / Государственные субсидии /

Чорвачилик, паррандачилик ва балиқчилик хўжаликларига улар томонидан етиштирилган ва сотилган маҳсулотлар учун субсидия ажратиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 12.07.2021 й. 434-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 12 июлдаги

434-сон қарорига

1-ИЛОВА



Чорвачилик, паррандачилик ва балиқчилик

хўжаликларига улар томонидан етиштирилган

ва сотилган маҳсулотлар учун субсидия

ажратиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом чорвачилик, паррандачилик ва балиқчилик хўжаликларига улар томонидан етиштирилган ва сотилган маҳсулотлар учун субсидиялар ажратиш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


маҳсулотлар - хўжаликларнинг ўзида етиштирилган йирик ва майда шохли моллар гўшти, сути, парранда (товуқ, бедана, ўрдак, ғоз, курка ва туяқуш) тухуми, гўшти, интенсив усулда етиштирилган совуқ сув балиқлари (лосось, форель ва осётр) ҳамда қолган турдаги балиқлар;

субсидия - чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик маҳсулотлари етиштириш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун юридик шахсларга ва якка тартибдаги тадбиркорларга қайтармаслик шарти билан бюджетдан ажратиладиган маблағ;


субсидия олувчилар - қўшилган қиймат солиғи тўловчиси сифатида солиқ органларида рўйхатдан ўтган ва қўшилган қиймат солиғидан қарздорлиги мавжуд бўлмаган, чорвачилик, паррандачилик ва балиқчилик хўжаликлари ҳамда ушбу йўналишда фаолият кўрсатувчи якка тартибдаги тадбиркорлар;

чорвачилик субъектлари - йирик ва майда шохли моллар гўшти, сути, парранда (товуқ, бедана, ўрдак, ғоз, курка ва туяқуш) тухуми, гўшти, интенсив усулда етиштирилган совуқ сув балиқлари (лосос, форель ва осётр) ҳамда қолган турдаги балиқлар етиштирувчи тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи шахслар;


интенсив усулда балиқ етиштириш технологияси - сунъий сув ҳавзалари, кичик сув ҳавзалари, ёпиқ сув айланма тизими ва қафас (садок) мосламаларида интенсив усулда балиқ етиштириш технологияси;


йирик ва майда шохли моллар - жисмоний ва юридик шахслар томонидан сақланадиган (парваришланадиган) ва урчитиладиган уй ҳайвонлари - қорамол, қўй ва эчки;


қафас (садок) мосламаларида интенсив балиқ етиштириш технологияси - очиқ сув ҳавзаларида турли ўлчамдаги қафас мосламалари ўрнатилиб, сув ости қисми тўр билан ўралган ва ушбу тўрнинг сув устки қисми махсус мосламага (темир, пластик) маҳкамланган ҳолда 1 куб.м ҳажмдаги сувда 10 кгдан кам бўлмаган балиқ етиштириш технологияси.


3. Экспортга сотилган чорвачилик, парранадачилик ва балиқчилик маҳсулотларига субсидия ажратилмайди.



2-БОБ. СУБСИДИЯ АЖРАТИШ ШАРТЛАРИ


4. Қўшилган қиймат солиғи тўловчиси бўлган субсидия олувчиларга республика бюджетидан қуйидаги миқдорда субсидия ажратилади:

паррандачилик хўжаликларига - ўз хўжаликларида етиштирилиб, сотилган парранда гўштининг ҳар бир килограмми учун 2023 йил 1 январдан бошлаб 2024 йил 1 январга қадар 1 250 сўм (бунда субсидия қўшилган қиймат солиғидан вақтинча озод қилиш бўйича имтиёз амалда бўлган давр учун ҳам тўланади);

чорвачилик хўжаликларига - ўз хўжаликларида ва аҳоли хонадонлари билан биргаликда кооперация усулида етиштирилиб, гўшт учун сотилган йирик ва майда шохли моллар тирик вазнининг ҳар бир килограмми учун 2023 йил 1 январдан бошлаб 2023 йил 31 декабрга қадар 2 000 сўм ҳамда сутнинг ҳар бир литри учун 200 сўм. Бунда субсидия қўшилган қиймат солиғидан вақтинча озод қилиш бўйича имтиёз амалда бўлган давр учун ҳам тўланади;

2024 йил 1 январга қадар балиқчилик ҳўжаликларига - интенсив усулда совуқ сувда етиштирилган балиқларнинг (лосось, форель ва осётр) ҳар бир килограмми учун 1 500 сўм, қолган турдаги балиқлар учун 500 сўм миқдорида.

5. Субсидия қўшилган қиймат солиғидан қарздорлиги мавжуд бўлмаган субсидия олувчиларга ажратилади.

6. Субсидия ажратишни рад этиш учун қуйидагилар асос бўлади:

субсидия олувчи ушбу Низомнинг 4, 5, 10-бандлари талабларига мос келмаса;

субсидия олувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатларда Чорвачилик маҳсулотлари учун субсидия ажратилишини самарали ташкил этишни таъминлаш бўйича туманлар (шаҳарлар) комиссияси (кейинги ўринларда - комиссия) томонидан ўтказиладиган ўрганишлар орқали ишончсиз ва нотўғри маълумотлар мавжудлиги ёки маълумотларни бузиб кўрсатиш ҳолатлари аниқланганда.

Ушбу бандда қайд этилганидан ташқари бошқа ҳолатларда, сотиб олувчига субсидия ажратишни рад этишга йўл қўйилмайди.


7. Субсидия олувчи субсидия ажратилишини рад этиш тўғрисидаги қарордан норози бўлган тақдирда, белгиланган тартибда юқори турувчи ташкилотга ёки судга шикоят қилиш ҳуқуқига эга.


8. Чорвачилик, паррандачилик ва балиқчилик маҳсулотлари электрон ҳисобварақ-фактуралар ва "оn-line" касса аппаратлари орқали сотилганда, сотилган маҳсулот номи (товар коди) ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ электрон ҳисобварақ-фактуралар (савдо чеклар) шакллантирилади.


9. Маҳсулотларни нақд пул ёки банк картаси (тўлов терминали) орқали сотиш бўйича "оn-line" касса аппаратларини ўрнатиш субсидия олувчилар зиммасига юкланади.


10. Йирик ва майда шохли моллар гўшти (тирик вазндаги), парранда гўшти ва балиқ килограмм, сут литр, парранда тухуми дона ўлчов бирлигида ёзилади.


11. Йирик ва майда шохли молларнинг 1 килограмм тирик вазндаги гўштининг сўйим чиқими (суб маҳсулотларсиз) коэффициенти 55 фоиз ҳисобида ҳисобга олинади.


3-БОБ. СУБСИДИЯ АЖРАТИШ УЧУН ТАЛАБ

ЭТИЛАДИГАН ҲУЖЖАТЛАР ВА УЛАРНИ

КЎРИБ ЧИҚИШ ТАРТИБИ


13. Субсидия олувчилар ўз хўжалигида етиштирилган маҳсулотларни чорак давомида Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг (кейинги ўринларда - Қўмита) "my.vetgov.uz" сайти орқали туман (шаҳар) ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлимларига (кейинги ўринларда - Бўлим) ариза билан мурожаат қилади.

Бўлим субсидия ажратиш билан боғлиқ ариза ва унга илова қилинган ҳужжатларни кўриб чиқиш учун комиссияга тақдим этади.

14. Субсидия олувчилар томонидан тақдим этилган ариза ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ схема асосида кўриб чиқилади.


15. Чорвачилик субъекти томонидан сотилган маҳсулотларга субсидия олиш учун ариза ушбу Низомга 3, ва 3б-иловаларга мувофиқ топширилади.


16. Комиссия субсидия олувчининг аризасига кўра сотиладиган маҳсулотларни ўз хўжалигида етиштирилганлиги ва маҳсулотларнинг тегишли турлари бўйича беш иш кунида ушбу Низомга 4, ва 4б-иловаларга мувофиқ хулоса беради ҳамда "my.vetgov.uz" сайти орқали электрон шаклда Қўмитага тақдим этади.

17. Хулоса келиб тушган санада Қўмита ва Солиқ қўмитаси ўртасида интеграция қилинган маълумотлар базасидан электрон тартибда фойдаланади.

18. Субсидия олувчи ўз хўжалигида етиштирган чорвачилик маҳсулотларини сотганидан сўнг комиссия хулосаси ва солиқ органларининг маълумотларини "my.vetgov.uz" сайти орқали доимий кузатиб боради.


4-БОБ. СУБСИДИЯНИ АЖРАТИШ ТАРТИБИ


19. Қўмита календарь йил мобайнида чорвачилик субъектларига ажратиладиган субсидиялар тўғрисидаги маълумотларни Низомга 5, ва 5б-иловалардаги шаклларда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишилган ҳолда уч иш кунида тасдиқлайди.

20. Комиссия хулосаси ва солиқ органларининг маълумотлари ижобий бўлган тақдирда, электрон шаклдаги маълумотлар Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг "my.vetgov.uz" сайти орқали Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасига юборилади.

21. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг хулосаси "my.vetgov.uz" сайти орқали келиб тушгандан сўнг бир иш кунида бюджетдан шу мақсадга ажратилган маблағлар доирасида тегишли субсидия суммасини субсидия олувчининг банк ҳисобварағига ўтказади.

22. Субсидия субсидия олувчи томонидан берилган аризага асосан кейинги ойнинг 25-санасига қадар ажратилади.


...
Время: 0.0080
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск