Кадровый Консультант
Кадровый консультант / Нормативно-правовые акты / 2021 год / Июль, 2021 г. /Иш берувчиларга улар томонидан 25 ёшдан ошмаган ходимлар учун тўланган ижтимоий солиқ суммасини Давлат бюджетидан тўлиқ қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги Вақтинчалик низом (ЎзР ВМ 24.07.2021 й. 460-сонқарорига илова)
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
Вазирлар Маҳкамасининг
2021 йил 24 июлдаги
ИЛОВА
Иш берувчиларга улар томонидан 25 ёшдан
ошмаган ходимлар учун тўланган ижтимоий
солиқ суммасини Давлат бюджетидан тўлиқ
қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги
ВАҚТИНЧАЛИК НИЗОМ
1. Ушбу Вақтинчалик низом (кейинги ўринларда - Низом) иш берувчиларга улар томонидан 25 ёшдан ошмаган ходимлар (кейинги ўринларда - ёш ходимлар) учун тўланган ижтимоий солиқ суммасини Давлат бюджетидан тўлиқ қоплаб бериш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низом бюджет ташкилотлари, давлат корхоналари, устав жамғармаси (капитали)да давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахсларга, шунингдек, ижтимоий солиқни 1 фоиз ставкада тўловчиларга нисбатан татбиқ этилмайди.
3. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
автоматлаштирилган дастур - иш берувчиларга улар томонидан ёш ходимлар учун тўланган ижтимоий солиқ суммасини қоплаб бериш ёки қоплаб беришни рад этиш асосларини текширадиган, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Давлат молиясини бошқаришнинг ахборот тизимига (кейинги ўринларда - ДМБАТ) интеграция қилинган Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Солиқ қўмитасининг автоматлаштирилган дастури;
иш берувчининг аризаси - иш берувчининг ижтимоий солиқ суммаси кўрсатилган, Солиқ органларининг электрон давлат хизматлари порталидаги (my.soliq.uz) солиқ тўловчининг шахсий кабинети (кейинги ўринларда - солиқ тўловчининг шахсий кабинети) орқали ушбу Низомга 1-иловада келтирилган намунага мувофиқ аризаси.
4. Ижтимоий солиқ ҳисоботи ортиб борувчи якун билан ҳар ойда ҳисобот давридан кейинги ойнинг 15 санасидан кечиктирмасдан топширилишини инобатга олиб, ушбу Низом 2021 йил 1 майдан 2023 йил 15 январга қадар тўланган ижтимоий солиқ суммасини Давлат бюджетидан қоплаб беришга нисбатан татбиқ этилади. Бунда, 2022 йил декабрь ойи учун тўланган ижтимоий солиқ суммасини қоплаб бериш учун иш берувчи томонидан ариза беришнинг охирги муддати 2023 йил 1 апрель куни этиб белгиланади.
4-1. Ижтимоий солиқ ҳисоботи ортиб борувчи якун билан ҳар ойда ҳисобот давридан кейинги ойнинг 15-санасидан кечиктирмасдан топширилишини инобатга олиб, ушбу Низом 2023 йил 1 майдан 2025 йил 15 январга қадар тўланган ижтимоий солиқ суммасини Давлат бюджетидан қоплаб беришга
...