ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Маҳсулотларни тамғалаш. Акцизлар /Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 28.07.2021 й. 468-сон "Ўзбекистон Республикасида ичимлик маҳсулотларининг истеъмол қадоқларига депозит тизимини ихтиёрий жорий этиш тўғрисида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
28.07.2021 й.
N 468
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА
ИЧИМЛИК МАҲСУЛОТЛАРИНИНГ
ИСТЕЪМОЛ ҚАДОҚЛАРИГА ДЕПОЗИТ
ТИЗИМИНИ ИХТИЁРИЙ ЖОРИЙ
ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2019-2028 йиллар даврида Ўзбекистон Республикасида қаттиқ маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида" 2019 йил 17 апрелдаги ПҚ-4291-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, ичимлик маҳсулотларининг истеъмол қадоқларини хўжалик айланмасига жалб қилиш механизмларини такомиллаштириш ва улардан ҳосил бўладиган чиқиндилар ҳажмларини камайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг Ўзбекистон Республикасида ичимлик маҳсулотларининг истеъмол қадоқларига (кейинги ўринларда - тара) депозит тизимини ихтиёрий жорий этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
2. Белгилансинки:
маҳсулотларни депозитли тарада ишлаб чиқарувчи ёки қадоқловчилар, улгуржи ва чакана савдо соҳасидаги тадбиркорлик субъектлари, депозитли тарада қадоқланган маҳсулот истеъмолчилари, депозитли тараларни йиғиш пунктлари, шунингдек, депозит тизими операторлари депозит тизими иштирокчилари ҳисобланади;
депозит тизимини жорий этган ташаббускор томонидан сотувга чиқариладиган ҳар бир маҳсулот бирлигининг тарасига истеъмолчи учун депозит тўлови тўғрисидаги маълумотни ўз ичига олган депозит маркировкаси туширилади;
депозит тизими ташаббускорлари депозит тўлови миқдори ва депозитли тара айланмаси усулларини мустақил белгилайдилар;
депозит тўлови депозитли тарада маҳсулот реализация қилинганида истеъмолчидан қўшимча тарзда ундирилади ва депозитли тара белгиланган тартибда қайтариб топширилганида, уни топширувчисига қайтариб берилади;
Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ичимлик маҳсулотларининг тараларига депозит тизимини ихтиёрий жорий этиш соҳасидаги ишларни мувофиқлаштириш бўйича ваколатли орган ҳисобланади.
3. Қуйидагиларни назарда тутувчи Ичимлик маҳсулотларининг истеъмол қадоқларига депозит тизимини ихтиёрий татбиқ этиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:
депозит тизими татбиқ этиладиган таралар турларини аниқлаш, депозит тўлови миқдорини ўрнатиш, депозит тизимини жорий этиш юзасидан ваколатли органни хабардор қилиш ҳамда депозит тизимини амалга ошириш;
маҳсулотни депозитли тарада қадоқланганлигини идентификация қилиш учун депозит маркировкасини амалга ошириш;
депозитли тарада қадоқланган маҳсулотни реализация қилишда ундириладиган ва депозитли тарани қабул қилишда қайтариладиган депозит тўловини амалга ошириш;
депозитли тарани йиғишни ташкил этиш ва ўзаро ҳисоб-китобларни амалга ошириш;
депозит тизимини жорий этишда ушбу тизим иштирокчиларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари;
депозит тизимини ўзгартириш ёки татбиқ этилишини тўхтатиш.
4. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ичимлик маҳсулотини муомалага чиқарувчи тадбиркорлик субъектларига тараларга депозит тизимини татбиқ этиш тавсия этилсин.
5. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.
6. Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ушбу қарор қонуний кучга киргунига қадар депозит тизими иштирокчиларига унинг мақсад ва вазифаларини тушунтириш, шунингдек, депозит тизимини жорий этишга қаратилган тарғибот-ташвиқот ишлари амалга оширилишини бошласин.
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси А.И. Максудов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Арипов
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2021 йил 28 июль