Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Умумий масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 04.11.2004 й. 520-сон "2005 йил ҳосили учун шудгорлашни уюшқоқлик билан ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

04.11.2004 й.

N 520



2005 ЙИЛ ҲОСИЛИ УЧУН

ШУДГОРЛАШНИ УЮШҚОҚЛИК БИЛАН

ЎТКАЗИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


2005 йил ҳосили учун шудгорлаш ўз вақтида ва сифатли ўтказилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларининг шудгорлаш ҳажми ва муддатлари бўйича келишилган таклифлари иловага мувофиқ маъқуллансин.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва туманлар ҳокимлари, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳамда "Ўзагромашсервис" уюшмаси раҳбарлари зиммасига шудгорлаш ўз вақтида ва сифатли ўтказилиши, ҳисобот бузилиши ҳолатларига йўл қўйилмаслиги учун шахсий жавобгарлик юклансин.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси шудгорлаш иловага мувофиқ ўтказилиши устидан назорат ўрнатсин, айбдор шахсларга нисбатан қонун ҳужжатларида назарда тутилган қатъий жавобгарлик чораларини кўрсин.


2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва  вилоятлар ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, "Ўзагромашсервис" уюшмаси, "Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг" холдинг компанияси билан биргаликда:

шудгорлаш учун саноат корхоналари, қурилиш ташкилотлари ва бошқа ташкилотларнинг ҳайдов тракторларини шартнома асосида жалб этсинлар;

машина-трактор паркларининг буюртманомалари бўйича ҳайдов агрегатларига эҳтиёт қисмлар тайёрлаш ва етказиб беришни йўлга қўйсинлар, кўчма таъмирлаш бригадаларини ташкил этсинлар;

минтақаларнинг тупроқ шароитларини ҳисобга олган ҳолда тупроқни чуқур юмшатиш технологиясини кенг қўлласинлар.


3. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, "Ўзагромашсервис" уюшмаси, "Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси шудгорлаш сифати устидан қатъий назорат ўрнатсинлар, шудгорлашнинг чуқурлиги ва бир теккислигига, шудгорлашдан олдин фосфорли, калийли ва органик ўғитлар солинишига асосий эътиборни қаратсинлар.


4. "Ўзкимёсаноат" компанияси, "Қишлоқхўжаликкимё" ҳудудий акциядорлик жамиятлари тузилган шартномаларга мувофиқ шудгорлаш даврида фойдаланиш учун республиканинг барча минтақаларига фосфорли ва калийли ўғитлар бир текис етказиб берилишини,  шу жумладан 2004 йилнинг ноябрь-декабрь ойларида  23 минг тонна фосфорли ва 6 минг тонна калийли ўғитлар етказиб берилишини таъминлайдиган чора-тадбирлар кўрсинлар.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                               И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил 4 ноябрдаги

520-сон қарорига

ИЛОВА



2005 йил ҳосили учун шудгорлаш

ҳажмлари ва муддатлари

          


2005 йил

ҳосили учун

шудгорлаш

ҳажми,

минг га


Ҳайдов тракторларининг

қатнашиши, та


Шудгорлашни

тугаллаш

муддатлари


ҳаммаси


шу жумладан

юқори унумли

тракторлар


Қорақалпоғистон Республикаси


68,5

714

139

22 ноябрь

вилоятлар:






Андижон


82,5

540

133

1 декабрь

Бухоро


110,0

734

115

3 декабрь

Жиззах


101,1

348

173

10 декабрь

Қашқадарё


155,3

558

233

10 декабрь

Навоий


31,6

229

48

30 ноябрь

Наманган


80,6

303

100

10 декабрь

Самарқанд


67,9

854

166

20 ноябрь

Сурхондарё


110,0

474

122

10 декабрь

Сирдарё


62,0

252

100

10 декабрь

Тошкент


83,1

439

150

5 декабрь

Фарғона


93,8

308

130

10 декабрь

Хоразм


70,0

583

101

28 ноябрь

Ҳаммаси:


1 116,4

6 336

1 710

10 декабрь

         



























Время: 0.1242
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск