Кадровый Консультант

Кадрлар бўйича маслаҳатчи / Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар / Давлат органлари фаолиятининг қонуний асослари /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 23.03.2021 й. ПФ-6191-сон "Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларидан фойдаланишда янада қулай шароитлар яратиш, бу борада бюрократик тўсиқларни қисқартириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

23.03.2021 й.

N ПФ-6191



АҲОЛИ ВА ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИГА

ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШДА

ЯНАДА ҚУЛАЙ ШАРОИТЛАР ЯРАТИШ, БУ

БОРАДА БЮРОКРАТИК ТЎСИҚЛАРНИ

ҚИСҚАРТИРИШ  БЎЙИЧА ҚЎШИМЧА

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Сўнгги йилларда аҳолига давлат хизматлари кўрсатиш тизими ислоҳ қилиниб, ишбилармонлик муҳитини тубдан яхшилаш, ортиқча бюрократик тўсиқларни бартараф этиш борасида изчил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, айрим турдаги лицензия ва рухсатномалар бекор қилинди, маъмурий тартиб-таомиллардан ўтиш муддатлари сезиларли равишда қисқартирилди, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан бериладиган бир қатор маълумотномалар бекор қилинди.

Шу билан бирга, давлат органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа давлат ташкилотларида эскирган бюрократик тартиботлар, шу жумладан электрон тизим орқали олиш имконияти мавжуд бўлган маълумотларни қоғоз кўринишида сўраб олиш, иш фаолиятини ташкил этиш учун муҳим бўлмаган ҳужжатларни талаб қилиш натижасида аҳоли ва тадбиркорлик субъектларини овора қилиш амалиёти сақланиб қолмоқда.

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини "Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили"да амалга оширишга оид давлат дастурида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш ва давлат хизматларини кўрсатишда бюрократизм, сансалорлик ва бошқа маъмурий тўсиқларни бартараф этиш, эскирган, замон талабларига мос келмайдиган тартиб-таомилларни тубдан қисқартириш мақсадида:


1. 2021 йил 1 июндан бошлаб шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:

фуқароларнинг доимий (вақтинча) рўйхатдан ўтган жойидан қатъи назар фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш, никоҳланувчи шахсларни тиббий кўрикдан ўтказиш ва хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш экстерриториал тамойил асосида амалга оширилади;

нотариал ҳаракатларни амалга оширишда фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувлари билан боғлиқ барча маълумотлар нотариал идоралар томонидан мустақил равишда, фуқаролардан ортиқча маълумот талаб қилмасдан, "ФҲДЁнинг ягона электрон архиви" ахборот тизими орқали олинади;

тадбиркорлик субъекти бўлган юридик шахсларга давлат хизматларидан фойдаланиш учун белгиланган йиғим ва давлат божи тўловларини тўлашда уларнинг вакили томонидан нақд пул шаклида тўловни амалга оширишга рухсат берилади;

хорижий тижорат ташкилотларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги ваколатхона ходимини аккредитация қилишда унда одамнинг иммунитет танқислиги вируси касаллиги йўқлиги тўғрисидаги сертификатни талаб қилиш амалиёти бекор қилинади;

давлат хизматлари марказлари орқали хизматлардан фойдаланишда жисмоний ва юридик шахслар томонидан ортиқча тўланган тўловлар, шунингдек, давлат хизматини тезлаштирилган тартибда кўрсатиш учун қўшимча тўланган йиғимлар суммаси (тезлаштирилган тартибда кўрсатилмаган тақдирда) соддалаштирилган тартибда Адлия вазирлигининг (кейинги ўринларда - Вазирлик) Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан бир иш куни ичида қайтарилади. Бунда қайтариб берилган маблағлар Вазирлик томонидан тегишли давлат органлари ва ташкилотларидан регресс тартибида ундириб олинади;

давлат хизматини кўрсатиш натижасида бериладиган ҳужжатлар QR-код (матрик штрихли код) қўйиш орқали берилганда уларнинг дубликатларини бериш тартиби бекор қилинади. Бунда, ушбу ҳужжатлар электрон шаклда Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали чекланмаган миқдорда бепул олинади.


2. Қуйидагилар:

Айрим турдаги маълумотлар ва электрон кўринишдаги ҳужжатларни "Электрон ҳукумат" тизими идоралараро интеграциялашув платформасидан фойдаланган ҳолда бериш учун масъул бўлган давлат органлари ва ташкилотлари рўйхати 1-иловага мувофиқ;

2021 йил 1 майдан фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг хоҳишига кўра кўрсатилган давлат хизматининг натижаси почта алоқаси орқали етказиладиган давлат хизматлари рўйхати 2-иловага мувофиқ;

Айрим турдаги давлат хизматларини кўрсатиш тартиб-таомилларини соддалаштириш ва оптималлаштириш бўйича "Йўл харитаси" 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Бош вазир маслаҳатчиси О.М. Умаров мазкур Фармонга 1-иловада кўрсатилган вазирлик ва идоралар билан биргаликда 2021 йил 1 майга қадар ахборот хавфсизлиги талабларига риоя этган ҳолда уларнинг идоравий ахборот тизимлари, ресурслари ва маълумотлар базаларида мавжуд ва давлат хизматларини кўрсатиш учун зарур бўлган ахборот ва маълумотларнинг "Электрон ҳукумат" тизими идоралараро интеграциялашув платформасига интеграция қилинишини таъминласин.

Бош вазир маслаҳатчиси О.М. Умаров ҳамда вазирлик ва идоралар раҳбарлари зиммасига электрон маълумот базаларини ўз вақтида ва сифатли шакллантириш, маълумотларни рақамлаштириш, маълумотлар ҳамда электрон кўринишдаги ҳужжатларни муддатида бериш юзасидан шахсий жавобгарлик юклансин.


4. Белгилансинки, 2021 йил 1 июндан бошлаб давлат органлари, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, давлат ташкилотлари ва муассасалари томонидан аҳолидан, шу жумладан тадбиркорлик субъектларидан:

а) қуйидаги фактларни тасдиқловчи ҳужжатларни:

руҳий касалликлар бўйича диспансер ҳисобида туриши ёки турмаслиги;

наркология бўйича диспансер ҳисобида туриши ёки турмаслиги;

судланганлик;

манзил-маълумот ахбороти;

фуқаронинг номида шахсий уй-жой мавжуд ёки мавжуд эмаслиги;

турар жойнинг майдони;

солиқ қарзи мавжуд ёки мавжуд эмаслиги;

солиқ тўловчи жисмоний шахсларнинг давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйилганлиги;

пенсия ва нафақа миқдори;

пенсия ва нафақа олувчилар рўйхатида мавжуд ёки мавжуд эмаслиги;

никоҳ қайд этилганлиги, никоҳда турмаслиги ёки никоҳдан ажралганлиги;

б) қуйидаги ҳужжатларни:

шахсни тасдиқловчи ҳужжатнинг нусхаси;

шахснинг белгиланган шаклдаги фотосурати;

тиббий-ижтимоий эксперт комиссияларининг маълумотномалари;

меҳнат дафтарчалари ва уларнинг нусхалари (фуқароларга пенсия тайинлаш жараёнида ушбу ҳужжатни "Ягона миллий меҳнат тизими" идоралараро дастурий-аппарат комплекси орқали олиш имконияти мавжуд бўлмаган ҳолларда сўраш бундан мустасно);

иш ҳақи ва иш стажини, олий ва ўрта махсус таълим муассасасида ўқиганликни тасдиқловчи архив маълумотномалари (фуқароларга пенсия тайинлаш жараёнида ушбу ҳужжатни "Ягона миллий меҳнат тизими" идоралараро дастурий-аппарат комплекси орқали олиш имконияти мавжуд бўлмаган ҳолларда сўраш бундан мустасно);

кадастр ҳужжатлари

...
Время: 0.0352
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск