ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Инвестициялар / Алоҳида корхоналар ва лойиҳалар бўйича ҳужжатлар / Фойдали қазилмалар қазиб олиш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 02.08.2021 й. 481-сон "Чуқурқудуқ кони захираларини қазиб олиш" инвестиция лойиҳасининг техник-иқтисодий асосланишини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

02.08.2021 й.

N 481




"ЧУҚУРҚУДУҚ КОНИ ЗАХИРАЛАРИНИ

ҚАЗИБ ОЛИШ" ИНВЕСТИЦИЯ ЛОЙИҲАСИНИНГ

ТЕХНИК-ИҚТИСОДИЙ АСОСЛАНИШИНИ

ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг 2020-2022 йилларга мўлжалланган Инвестиция дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 9 январдаги ПҚ-4563-сон қарорига мувофиқ, шунингдек, замонавий технологияларни жорий этган ҳолда, маъдан қазиб олиш ва қайта ишлаш қувватларини ошириш ҳисобидан қимматбаҳо металлар ишлаб чиқариш ҳажмларини барқарор сақлаб қолишни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Чуқурқудуқ кони захираларини қазиб олиш" инвестиция лойиҳаси (кейинги ўринларда - инвестиция лойиҳаси) доирасида:

а) умумий қиймати 188 638,7 минг АҚШ долларига тенг инвестиция лойиҳасининг техник-иқтисодий асосланиши ишлаб чиқилиб, ушбу лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги "Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази" ДУКда белгиланган тартибда экспертизадан ўтказилганлиги;

б) йилига 5,5 млн тонна ҳажмдаги олтин маъданларини қазиб олиш бўйича қўшимча қувватлар ташкил этилиши;

в) инвестиция лойиҳаси техник-иқтисодий асосланишининг ишлаб чиқилиши ва экспертизадан ўтказилиши натижасида:

"Навоий кон-металлургия комбинати" акциядорлик жамиятининг 2 950,2 минг АҚШ долларига тенг миқдордаги ўз маблағлари;

хорижий банкларнинг185 688,5 минг АҚШ долларига тенг миқдоридаги кредитларига бўлган эҳтиёж аниқланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагилар:

"Чуқурқудуқ кони захираларини қазиб олиш" инвестиция лойиҳаси техник-иқтисодий асосланишининг асосий техник-иқтисодий кўрсаткичлари 1-иловага мувофиқ;

"Чуқурқудуқ кони захираларини қазиб олиш" инвестиция лойиҳаси доирасида хорижий банклар кредитларини қайтариш режа-жадвали 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Белгилансинки:

"Навоий кон-металлургия комбинати" акциядорлик жамияти қарз олувчи ва инвестиция лойиҳасининг амалга оширилиши, хорижий банкларнинг кредитларидан мақсадли ҳамда самарали фойдаланилиши учун масъул ижро этувчи орган ҳисобланади;

жалб этиладиган кредитни қоплаш ва унга хизмат кўрсатиш билан боғлиқ харажатлар "Навоий кон-металлургия комбинати" акциядорлик жамиятининг ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.


4. Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ҳузуридаги Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекцияси ушбу қарорга мувофиқ ер қаъри участкасидан фойдаланиш шартларига риоя этилишини тизимли асосда назорат қилинишини таъминласин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Геология, энергетика, саноат ва унинг базавий тармоқларини ривожлантириш масалалари департаментига ва "Навоий кон-металлургия комбинати" акциядорлик жамиятининг бош директори Қ.С. Санақулов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                  А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 2 августдаги

481-сон қарорига

1-ИЛОВА



"Чуқурқудуқ кони заҳираларини қазиб олиш"

инвестиция лойиҳаси техник-иқтисодий

асосланишининг асосий техник-иқтисодий

КЎРСАТКИЧЛАРИ

Т/р

Кўрсаткичлар номи


Ўлчов

бирлиги


Жами


Шу жумладан:


НКМК

маблағлари


хорижий

банклар

кредитлари


1

Лойиҳанинг умумий қиймати


минг АҚШ

доллари (экв)


188 638,7

2 950,2

185 688,5

2

Капитал қўйилмалар қиймати


минг АҚШ

доллари (экв)


188 638,7

2 950,2

185 688,5

шу жумладан:






2.1

машина ва ускуналар


минг АҚШ

доллари (экв)


181 204,6

-

181 204,6

ЭКВда


минг АҚШ

доллари (экв)


176 202,6

-

176 202,6

миллий валютада


минг АҚШ

доллари (экв)


5 002,0

-

5 002,0

2.2

қурилиш-монтаж ишлари


минг АҚШ

доллари (экв)


4 248,4

-

4 248,4

миллий валютада


минг АҚШ

доллари (экв)


4 248,4

-

4 248,4

2.3

инвестиция давридаги молиявий харажатлар


минг АҚШ

доллари (экв)


1 485,5

1 485,5

-

ЭКВда


минг АҚШ

доллари (экв)


1 485,5

1 485,5

-

2.4

бошқа харажатлар


минг АҚШ

доллари (экв)


235,5

-

235,5

миллий валютада


минг АҚШ

доллари (экв)


235,5

-

235,5

2.5

дастлабки айланма маблағлар


минг АҚШ

доллари (экв)


1 464,7

1 464,7

-

миллий валютада


минг АҚШ

доллари (экв)


1 464,7

1 464,7

-

3

Корхонанинг қуввати


5,5 млн. тонна маъдан

4

Мўлжалланаётган ишга жойлаштирилувчилар сони


1 179 нафар

5

Лойиҳанинг мўлжалланаётган ўзини қоплаш муддати


8,7 йил

6

Инвестиция даврининг давомийлиги


30 ой

7

Яратилаётган ишлаб чиқариш фондларининг қиймати


185 688,5минг АҚШ доллари (экв.)

8

Хорижий кредитни сўндириш муддати


5 йил, шундан 3 йил - имтиёзли давр

            





Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 2 августдаги

481-сон қарорига

2-ИЛОВА



"Чуқурқудуқ кони захираларини қазиб олиш"

инвестиция лойиҳаси доирасида хорижий

банклар кредитларини қайтариш

РЕЖА-ЖАДВАЛИ

Кредит миқдори


185 688,5 минг АҚШ доллар

Кредит муддати


5 йил

Жумладан, имтиёзли давр


3,0 йил

Йиллик фоиз ставкаси


4,55 %

Захирага олиш учун тўлов


0,8 %

минг АҚШ доллари

Тўлов даври


Танлов

суммаси


Тўловлар суммаси


Жами

тўланадиган

сумма


асосий қарз

бўйича


кредит

бўйича фоиз


захирага

олиш учун

тўлов


2021 й.

I-чорак


12 824,95

-

-

1 485,5

1 485,51

II-чорак


17 099,94

-

145,88

-

145,88

III-чорак


25 649,91

-

340,40

-

340,40

IV-чорак


29 924,89

-

632,16

-

632,16

2022 й.

I-чорак


11 115,28

-

972,56

-

972,56

II-чорак


14 820,37

-

1 099,00

-

1 099,00

III-чорак


22 230,56

-

1 267,58

-

1 267,58

IV-чорак


25 935,66

-

1 520,45

-

1 520,45

2023 й.

I-чорак


15 652,14

-

1 815,47

-

1 815,47

II-чорак


10 434,76

-

1 993,51

-

1 993,51

III-чорак


-

-

2 112,21

-

2 112,21

IV-чорак


-

-

2 112,21

-

2 112,21

2024 й.

I-чорак


-

23 211,06

2 112,21

-

25 323,26

II-чорак


-

23 211,06

1 848,18

-

25 059,24

III-чорак


-

23 211,06

1 584,15

-

24 795,21

IV-чорак


-

23 211,06

1 320,13

-

24 531,19

2025 й.

I-чорак


-

23 211,06

1 056,10

-

24 267,16

II-чорак


-

23 211,06

792,08

-

24 003,13

III-чорак


-

23 211,06

528,05

-

23 739,11

IV-чорак


-

23 211,06

264,03

-

23 475,08

Жами


185 688,5


185 688,5


23 516,3


1 485,5


210 690,3


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 3 август


















































Время: 0.1983
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск