ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Транспорт / Сув транспорти /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 02.08.2021 й. 484-сон "Кичик ҳажмли кемалардан хавфсиз фойдаланишни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

02.08.2021 й.

N 484




КИЧИК ҲАЖМЛИ КЕМАЛАРДАН ХАВФСИЗ

ФОЙДАЛАНИШНИ ТАЪМИНЛАШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Миллий қонунчилик базасини комплекс тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 30 апрелдаги ПФ-6218-сон Фармонига мувофиқ, шунингдек, кичик ҳажмли кемалардан хавфсиз фойдаланишни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

кичик ҳажмли кемаларни рўйхатга олиш, қайта рўйхатдан ўтказиш, кема билети ва борт рақамини бериш ҳамда рўйхатдан чиқариш тартибини назарда тутувчи Кичик ҳажмли кемаларни рўйхатдан ўтказиш қоидалари 1-иловага мувофиқ;

кичик ҳажмли кемаларни дастлабки ва йиллик (қайта) техник кўрикдан ўтказиш, техник ҳолатини баҳолаш ва қайд этиш тартибини назарда тутувчи Кичик ҳажмли кемаларни техник кўрикдан ўтказиш қоидалари 2-иловага мувофиқ;

сув объектларида кичик ҳажмли кемалардан ва улар турадиган базалардан (иншоотлардан) фойдаланишда жисмоний ва юридик шахслар томонидан риоя этилиши лозим бўлган талабларни назарда тутувчи Кичик ҳажмли кемалардан ва улар турадиган базалардан (иншоотлардан) фойдаланиш қоидалари 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг "Давлат белгиси" давлат унитар корхонаси Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг буюртмасига мувофиқ кичик ҳажмли кемаларнинг кема билети бланкалари тайёрланишини белгиланган тартибда таъминласин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Кема ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 4 июлдаги 421-сон қарори 2-банди "в" кичик бандидаги "2020 йил" сўзлари "2022 йил" сўзлари билан алмаштирилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов ва Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазири вазифасини бажарувчи Т.А. Худайбергенов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                   А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 3 август






























Время: 0.1861
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск