ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Транспорт / Сув транспорти /

Кичик ҳажмли кемаларни рўйхатдан ўтказиш Қоидалари (ЎзР ВМ 02.08.2021 й. 484-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2021 йил 2 августдаги

484-сон қарорига

1-ИЛОВА



Кичик ҳажмли кемаларни рўйхатдан ўтказиш

ҚОИДАЛАРИ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Қоидалар кичик ҳажмли кемаларни (махсус топшириқли ҳарбийлаштирилган тузилмаларга тегишли бўлган кичик ҳажмли кемалардан ташқари) рўйхатдан ўтказиш тартибини белгилайди.


2. Мазкур Қоидаларда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


ариза берувчи - кичик ҳажмли кемани рўйхатдан ўтказишни сўраб мурожаат қилган жисмоний ёки юридик шахс;


кичик ҳажмли кема - асосий двигателлари қуввати 55 кВт (75 от кучи) ва йўловчи сиғими 12 кишидан ортиқ бўлмаган ўзиюрар кемалар, моторларнинг қуввати ва сонидан қатъи назар, осма моторли кемалар, сув мотоцикллари (гидроцикллар), юк кўтариш қобилияти 80 регистр тоннадан ортиқ бўлмаган ўзиюрмас кемалар (эшкакли қайиқлар (эшкакли қайиқлар ва сув велосипедлари (катамаранлар)), елканли кемалар ҳаво босими билан тўлдириладиган ёки шишириладиган моторсиз эшкакли қайиқлар;


кичик ҳажмли кемалар инспекцияси - Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг кичик ҳажмли кемалардан хавфсиз фойдаланиш бўйича назоратни амалга оширувчи таркибий тузилмаси;


кичик ҳажмли кеманинг эгаси - кичик ҳажмли кемага мулк ҳуқуқи ёхуд бошқа ашёвий ҳуқуқлар асосида эгалик қилувчи жисмоний ёки юридик шахс;


кичик ҳажмли кемаларни рўйхатдан ўтказиш - кичик ҳажмли кемаларни рўйхатга олиш, қайта рўйхатга олиш, кема билети ва борт рақамини бериш ҳамда рўйхатдан чиқариш бўйича ҳаракатлар;


моторли кичик ҳажмли кемалар - турғун двигатель (двигателлар) ёки осма мотор (моторлар) билан жиҳозланган кичик ҳажмли кемалар (катер, яхта, моторли қайиқ, гидроцикл ва бошқалар);


моторсиз кичик ҳажмли кемалар - одамнинг (одамларнинг) кучи билан ёки шамол кучи таъсирида ҳаракатга келтириладиган кичик ҳажмли кемалар (елканли кема, эшкакли кема ёки қайиқ, сув велосипедлари ва бошқалар);


регистр тонна - кеманинг ҳажмий тонналар билан кўрсатиладиган сиғими.


3. Ушбу Қоидаларнинг 2-бандида кўрсатиб ўтилган кичик ҳажмли кемалар Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Кичик ҳажмли кемалар инспекцияси (кейинги ўринларда - Инспекция) назоратидаги кемалар ҳисобланади.


4. Кичик ҳажмли кемаларни рўйхатдан ўтказиш мазкур Қоидалар асосида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармалари (кейинги ўринларда - ҳудудий бошқармалар) томонидан амалга оширилади.


5. Жисмоний ёки юридик шахслар кичик ҳажмли кемаларни (кейинги ўринларда - кема) харид қилгандан сўнг техник ҳолатидан қатъи назар, ўттиз иш кундан кечиктирмасдан уларни рўйхатдан ўтказиши лозим.


6. Жисмоний шахсларга тегишли бўлган кемалар - уларнинг доимий рўйхатдан ўтган жойи бўйича, юридик шахсларга тегишли бўлган кемалар - юридик шахснинг юридик манзили бўйича рўйхатдан ўтказилади.



2-БОБ. КЕМАЛАРНИ РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ


7. Кемаларни рўйхатдан ўтказиш ушбу Қоидаларга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.


8. Кемаларни рўйхатдан ўтказиш учун жисмоний ёки юридик шахслар тегишли ҳудудий бошқармаларга ушбу Қоидаларга 2-иловада келтирилган шаклга мувофиқ ариза билан мурожаат этади.

Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

кема ёки унинг двигателлари (осма моторлари) харид қилинганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар (товар чеки, олди-сотди, ҳадя шартномаси, васият бўйича мулкка эгалик қилиш ҳуқуқини тасдиқловчи гувоҳнома), ишлаб чиқарувчиларнинг ўзлари мурожаат қилган ҳолатлар бундан мустасно;

рўйхатдан ўтказилиши учун тўлов амалга оширилганлиги тўғрисида хабарнома (квитанция).

Тақдим этилаётган ҳужжатларда ўчириб ёзилган, чизилган ва бўялган сўзлар ёхуд ўзгартиришлар мавжуд бўлса, шунингдек, ҳужжатлар ўқиб бўлмайдиган даражада бўлса, бундай ҳужжатларни қабул қилишга йўл қўйилмайди.


9. Кемани рўйхатдан ўтказиш учун ариза билан мурожаат этиш Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг "Кичик ҳажмли кемалар" ахборот тизими (кейинги ўринларда - ахборот тизими)орқали ҳам белгиланган тартибда амалга оширилиши мумкин.


10. Муомалага лаёқатсиз жисмоний шахс номига кемаларни рўйхатдан ўтказиш фақат муомалага лаёқатсиз шахсда кемага бўлган мулк ҳуқуқи белгиланган тартибда мерос ёки ҳадя натижасида пайдо бўлган бўлса амалга оширилади.


11. Кемаларни рўйхатдан ўтказиш учун ушбу Қоидаларга 3-иловага мувофиқ тўловлар ундирилади.

Бунда ундириладиган тўловларнинг 60 фоизи Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг бюджетдан ташқари жамғармасига йўналтирилади.


12. Кемани рўйхатдан ўтказиш учун ариза билан мурожаат этган жисмоний ёки юридик шахсга (кейинги ўринларда - ариза берувчи) қабул қилинган ҳужжатларнинг рўйхати ва санаси қайд этилган тилхат берилади ёки электрон шаклда билдиришнома юборилади.


13. Ҳудудий бошқармаларнинг масъул ходимлари кемани рўйхатга олиш тўғрисида ариза тушгандан сўнг бир иш кунида уни кўриб чиқади.


14. Ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилган тақдирда, кема бир иш куни давомида белгиланган тартибда дастлабки техник кўрикдан ўтказилади.


15. Рўйхатдан ўтказилаётган барча турдаги кемалар тўғрисидаги маълумотлар белгиланган тартибда қуйида келтирилган кемаларни рўйхатдан ўтказиш дафтарига (кейинги ўринларда - кема дафтари):

моторли кемалар тўғрисидаги маълумотлар - мазкур Қоидаларга 4-иловага мувофиқ шаклдаги Моторли кемаларни рўйхатдан ўтказиш дафтарига;

моторсиз кемалар тўғрисидаги маълумотлар - мазкур Қоидаларга 5-иловага мувофиқ шаклдаги Моторсиз кемаларни рўйхатдан ўтказиш дафтарига киритилади.

Рўйхатдан ўтказилаётган барча турдаги кемалар тўғрисидаги маълумотлар ахборот тизимига киритиб борилади.

Моторли ва моторсиз кемаларни рўйхатдан ўтказишда кема дафтарига "Рўйхатга олинди" деган штамп босилади (ахборот тизимида QR-код (матрик штрихли код) қўйилиб, ҳудудий бошқарма масъул ходимининг ЭРИси билан тасдиқланади).


16. Рўйхатдан ўтказилган кемаларга ушбу Қоидаларга 6-иловага мувофиқ шаклда Кема билети берилади.


17. Рўйхатга олинган кемаларга ушбу Қоидаларга 7-иловада келтирилган намуналарга мувофиқ борт рақамлари берилади.

Борт рақамлари фони оқ рангда, ҳарф ва рақамлари ҳамда фоннинг четки қисми қора рангда ўчмайдиган контраст бўёқда форштевендан (кема таг ёғочининг кема тумшуғига ўтган томони) кема корпуси узунлигидан 1/4 ўлчов узоқликда бир қатор ёзув билан ҳар икки томонда кўрсатилади.

Ҳарф ва рақамларнинг баландлиги 150 ммдан, эни - 100 ммдан, чизиқларнинг кенглиги 20 ммдан кам бўлмаслиги керак.

Борт рақамлари ўлчамларининг кема корпуси ўлчамларига мослиги ҳамда уларни кўрсатиш жойига қўйилган талабларни бажариш имкони мавжуд бўлмаганда, борт рақамларини ёзиш жойи ҳудудий бошқарманинг масъул ходимлари томонидан белгиланади.


18. Қуйидаги ҳолларда кемаларни рўйхатдан ўтказишга йўл қўйилмайди:

ариза берувчининг сузиш воситаси кичик ҳажмли кемалар таркибига кирмаса;

тақдим этилган ҳужжатлар лозим даражада расмийлаштирилмаса ёки улар тўлиқ ҳажмда тақдим этилмаса;

техник кўрик натижаларига кўра кема фойдаланишга яроқсиз деб топилса;

кеманинг конструкцияси ёки унга киритилган ўзгартиришлар кема билетига мос келмаса;

белгиланган қутқарув воситалари мавжуд бўлмаса;

кемани ишлаб чиқарган ташкилот томонидан қўйилган идентификация тамғасини яшириш, сохталаштириш, ўзгартириш, йўқ қилиш аломатлари мавжуд бўлса.


19. Кемани рўйхатдан ўтказиш рад этилганлиги тўғрисида қарор қабул қилинганда, ариза берувчига қарор қабул қилинган кундан сўнг бир иш кунидан кечиктирмасдан ёзма равишда рад этиш сабаби кўрсатилган ҳолда хабарнома юборилади ва хабарноманинг нусхаси ҳужжатлар жилдига тикилади.


20. Ариза берувчига мазкур Қоидаларнинг 18-бандида кўрсатилган асосларга кўра кемани рўйхатдан ўтказиш рад этилганда, улар аниқланган камчиликлар бартараф этиб, ўттиз иш куни давомида кемани рўйхатдан ўтказиш учун такроран ҳудудий бошқармаларга мурожаат қилишга ҳақли, бунда қўшимча тўловлар ундирилмайди.


21. Ариза берувчи кемани рўйхатдан ўтказиш рад этилиши тўғрисида қабул қилинган қарордан норози бўлганда, шунингдек, ҳудудий бошқармаларнинг масъул ходимлари ҳаракати (ҳаракатсизлиги) устидан қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланган тартибда шикоят қилишга ҳақли.


22. Кема билети йўқолганда, яроқсиз ҳолга келганда, кема эгасининг аризасига кўра уч иш кунида кема билетининг дубликати берилади ҳамда кема дафтари ва кема билетига "Дубликат" деган штамп қўйилади (ахборот тизимида QR-код (матрик штрихли код) қўйилиб, ҳудудий бошқарма масъул ходимининг ЭРИси билан тасдиқланади).



3-БОБ. КЕМАЛАРНИ ҚАЙТА РЎЙХАТДАН

ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ


23. Кемаларни қайта рўйхатдан ўтказиш қуйидаги ҳолларда амалга оширилади:

кема эгаси ўзгарганда;

кема эгасининг доимий рўйхатдан ўтган жойи ўзгарганда;

кемани қайта жиҳозлаш натижасида кема билетидаги маълумотлар ўзгарганда.


24. Кемаларни қайта рўйхатдан ўтказиш учун ариза берувчилар тегишли ҳудудий бошқармаларга ушбу Қоидаларнинг 8-бандида кўрсатилган ҳужжатларни тақдим қилади.

Кемани қайта рўйхатга олиш тўғрисидаги аризага қўшимча равишда кема билети илова қилинади.


25. Кемаларни қайта рўйхатдан ўтказиш уларни рўйхатдан ўтказиш учун белгиланган тартиб асосида амалга оширилади.

Бунда кемани қайта рўйхатдан ўтказиш уларни йиллик техник кўрикдан ўтказиш даврида амалга оширилмаётган бўлса, ушбу кемани техник кўрикдан ўтказиш талаб этилмайди (кемани қайта жиҳозлаш натижасида кема билетидаги маълумотлар ўзгариши бундан мустасно).


26. Кема қайта рўйхатдан ўтказилганда кема эгасига янги борт рақами ва кема билети берилади, шунингдек, кема дафтарига ҳамда ахборот тизимига тегишли ёзувлар киритилади.

Ҳудудий бошқарманинг жавобгарлиги ҳудуди доирасида кема эгасининг доимий рўйхатдан ўтган жойи ёки кемага рухсат этилган сузиш ҳудуди ўзгарганда ҳамда кема қайта жиҳозланганда кема дафтарига, ахборот тизимига ва кема билетига кемани қайта рўйхатдан ўтказмасдан тегишли ўзгартиришлар киритилади. Бунда кеманинг мавжуд борт рақами ўзгартирилмайди.



4-БОБ. КЕМАЛАРНИ РЎЙХАТДАН ЧИҚАРИШ ТАРТИБИ


27. Техник кўрик натижаси бўйича қабул қилинган хулосага кўра конструктив эскирган, қайта жиҳозлаш ёки бошқа ўзгартириш киритиш натижасида мувозанатни сақлаш, сузувчанлик ва чўкмаслик қобилиятини йўқотган, фойдаланишга ва тиклашга яроқсиз деб топилган кемалар рўйхатдан чиқарилади.

Вояга етмаган шахслар номига рўйхатдан ўтказилган кемаларни рўйхатдан чиқаришда уларнинг ота-оналари ёки қонуний вакилларининг ёзма розилиги талаб этилади.


28. Кемани рўйхатдан чиқариш учун кема эгаси ушбу Қоидаларга 8-иловага мувофиқ шаклдаги ариза билан тегишли ҳудудий бошқармага мурожаат қилади. Аризага кема билети илова этилади.


29. Кемани рўйхатдан чиқаришда белгиланган тартибда техник кўрикдан ўтказилиб, далолатнома расмийлаштирилади ва бу ҳақида кема дафтарига, ахборот тизимига ҳамда рўйхатга олиш ариза - карточкасига тегишли ёзувлар киритилади.


30. Рўйхатдан чиқарилган кеманинг кема билети ўз кучини йўқотган деб топилиб, 5 йил мобайнида ҳудудий бошқармаларда сақланади.


31. Рўйхатдан чиқарилган кемаларнинг борт рақамлари бошқа кемаларга 5 йил давомида берилмайди.



5-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


32. Белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилмаган кемалардан фойдаланиш тақиқланади.


33. Рўйхатдан ўтган кемалар ва уларнинг эгалари тўғрисидаги маълумотлар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда терговга қадар текширувни ўтказувчи, суриштирув, дастлабки терговни амалга оширувчига, суд ҳамда бошқа ваколатли органларга уларнинг ёзма сўрови асосида тақдим этилади.


34. Мазкур Қоидалар билан боғлиқ низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.


35. Ушбу Қоидалар талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.






Қоидаларга

1-ИЛОВА



Кичик ҳажмли кемаларни рўйхатдан ўтказиш

СХЕМАСИ

Субъектлар

Тадбирлар


Муддатлар


Жисмоний ва юридик шахслар

Кичик ҳажмли кема харид қилинганда техник ҳолатидан қатъи назар, рўйхатдан ўтказиш учун тегишли ҳудудий бошқармага ариза билан белгиланган ҳужжатларни илова қилган ҳолда мурожаат этиш


Ўттиз иш кунида






Ҳудудий бошқарма масъул ходими

Жисмоний ва юридик шахсларнинг аризаларини қабул қилиш ва кўриб чиқиш


Бир иш кунида





Кичик ҳажмли кемани дастлабки техник кўрикдан ўтказиш ва кема билетини расмийлаштириш


Бир иш кунида





Рўйхатдан ўтказилаётган кичик ҳажмли кема тўғрисидаги маълумотларни тегишли кичик ҳажмли кемаларни рўйхатдан ўтказиш дафтарига қайд этиш ҳамда кемага борт рақамини бериш


Бир иш кунида






Ҳудудий бошқарма масъул ходими

Кичик ҳажмли кемани рўйхатдан ўтказиш рад этилганлиги тўғрисида қарор қабул қилинганда, ариза берувчига қарор қабул қилинган кундан сўнг ёзма равишда рад этиш сабабини кўрсатган ҳолда хабарнома юбориш


Бир иш кунида






Жисмоний ва юридик шахслар

Кичик ҳажмли кемада аниқланган камчиликлар кема эгаси томонидан бартараф этилгач, уни такроран рўйхатдан ўтказиш учун ҳудудий бошқармага мурожаат қилиш


Ўттиз иш кунида






Ҳудудий бошқарма масъул ходими

Аниқланган камчиликлар бартараф этилган кичик ҳажмли кемани белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказиш


Уч иш кунида


        





Қоидаларга

2-ИЛОВА



Рўйхатга олиш ариза-карточкаси

(юридик шахслар учун)

рўйхатга олиш (борт) рақами



Кема эгасининг аризаси - рўйхатга олиш карточкаси


раҳбарига

кичик ҳажмли кемаларни рўйхатга олиш давлат органи, вилоят (шаҳар)



томонидан

юридик шахснинг тўлиқ номи


Юридик шахсни рўйхатга олган орган


Рўйхатга олиш рақами


Рўйхатга олиш санаси


Жойлашган манзили:



почта индекси, вилоят, шаҳар, туман

        

юридик шахснинг тўлиқ манзили, телефон рақами

Кичик ҳажмли кема рўйхатга олинишини сўрайман:

Тури ва модели


номи


Ишлаб чиқарилган йили ва жойи


Завод рақами


Корпус материали


Узунлиги ______________ метр, кенглиги ______________ метр, борт баландлиги __________ метр.


Min. борт баландлиги ___________ метр, сиғими ___________ кг, юк кўтариш қобилияти ______ кг.

Йўловчи сиғими _____ киши, сузиш ҳудуди ва шароити


Осма мотор ёки двигателнинг асосий типи ва маркаси


миқдори


Двигатель завод рақами____________ Двигатель қуввати (йиғиндиси) ___ от кучи, (________кВт.)


Елканлар сони __________________________________, елканлар майдони (йиғиндиси) ________ кв.м.

Кеманинг номи ва аввалги рўйхат рақами


Аввалги жойи



аввал рўйхатга олган орган ва унинг жойи

20___йил "____"______________





раҳбарнинг Ф.И.О. ва имзоси

Кема билети:


Серияси ___________ рақами ________________


Берилган сана: 20___йил "____"____________



Кичик ҳажмли кемалар

инспекцияси масъул ходими





имзо


Ф.И.О.

Рўйхатга олиш ариза-карточкаси

(жисмоний шахслар учун)

рўйхатга олиш (борт) рақами



Кема эгасининг аризаси - рўйхатга олиш карточкаси


раҳбарига

кичик ҳажмли кемаларни рўйхатга олиш давлат органи, вилоят (шаҳар)



томонидан

Ф.И.О.


Туғилган йили


туғилган жойи





вилоят (шаҳар, туман)

Фуқаролиги:


Яшаш жойи





почта манзили, вилоят (шаҳар, туман)

            

туман, аҳоли яшаш пункти, кўча, уй, хонадон, телефон

Биометрик паспорт ёки идентификация ID-карта: серияси _________ рақами __________________

берилган сана



томонидан берилган

Кичик ҳажмли кема рўйхатга олинишини сўрайман:

Тури ва модели


номи


Ишлаб чиқарилган йили ва жойи


Завод рақами


Корпус материали


Узунлиги ______________метр, кенглиги ______________метр, борт баландлиги __________метр.


Min. борт баландлиги ___________метр, сиғими ___________ кг, юк кўтариш қобилияти ______кг.


Йўловчи сиғими _____ киши, сузиш ҳудуди ва шароити _________________________


Осма мотор ёки двигателнинг асосий типи ва маркаси ________________ миқдори______________


Двигатель завод рақами____________ Двигатель қуввати (йиғиндиси) ___ от кучи, (________кВт.)


Елканлар сони __________________________________, елканлар майдони (йиғиндиси) ________кв.м.

Кеманинг номи ва аввалги рўйхат рақами


Аввалги жойи



аввал рўйхатга олган орган ва унинг жойи

20____йил "____"______________





раҳбарнинг Ф.И.О. ва имзоси

Кема билети:


Серияси ___________ рақами ________________


Берилган сана: 20___йил "____"____________

Кичик ҳажмли кемалар

инспекцияси масъул ходими





имзо


Ф.И.О.

         





Қоидаларга

3-ИЛОВА



Кичик ҳажмли кемаларни рўйхатдан ўтказиш

(қайта рўйхатдан ўтказиш) учун белгиланган

ТЎЛОВЛАР НАРХНОМАСИ

(ПРЕЙСКУРАНТИ)

Т/р

Хизмат кўрсатиш тури


Тўлов миқдори

1

Моторли кичик ҳажмли кемаларни рўйхатдан ўтказиш (қайта рўйхатдан ўтказиш)


Базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 фоизи


2

Моторсиз кичик ҳажмли кемаларни рўйхатдан ўтказиш (қайта рўйхатдан ўтказиш)


Базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 фоизи


3

Кема билети дубликатини бериш


Базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 фоизи


        





Қоидаларга

4-ИЛОВА



Моторли кемаларни рўйхатдан ўтказиш

ДАФТАРИ


Дафтарнинг ташқи тарафи, титул варағи:

Ўзбекистон Республикаси

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

______________________________

(вилоят, шаҳар)


Фавқулодда вазиятлар бошқармаси 


КЕМА ДАФТАРИ

(моторли кемалар учун)



Бошланди : _________

Тамомланди: _________

        

        

Ички тарафи, чап томони:

Т/р

Рўйхатдан

ўтказиш

санаси


Кемани

рўйхатга

олиш

рақами


Кема

эгаси-

нинг

Ф.И.О.


Кема

эгасининг

манзили


Кема

тури


Ишлаб

чиқарил-

ган йил

ва жойи


Завод

рақами


Кема

корпуси


Материал


1

2


3


4

5

6

7

8

9








Ички тарафи, ўнг томони:

Кема корпуси (ўлчами)


Йўлов-

чилар

сони

ва юк

кўта-

риш

қоби-

лияти


Су-

зиш

жойи


Двигатель


Кема

билети-

ни олиш

санаси ва

олувчининг

имзоси


Алоҳида

белгилар

ва рўй-

хатдан

чиқариш

асослари


Узун-

лиги,

м.


Эни,

м.


Борт

баланд-

лиги,

м.


Елкан-

лар сони

ва май-

дони

кв.м


Мар-

ка,

тури


Сони,

завод

рақа-

ми


От

кучи

(кВт)


10


11

12

13

14

15

16

17

18

19

20










        





Қоидаларга

5-ИЛОВА



Моторсиз кемаларни рўйхатдан ўтказиш

ДАФТАРИ


Дафтарнинг ташқи тарафи, титул варағи:


Ўзбекистон Республикаси

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

______________________________

(вилоят, шаҳар)


Фавқулодда вазиятлар бошқармаси 


КЕМА ДАФТАРИ

(моторсиз кемалар учун)



Бошланди : _________

Тамомланди: _________

Ички тарафи, чап томони:

Т/р

Рўйхатдан

ўтказиш

санаси


Кемани

рўйхатга

олиш

рақами


Кема

эгаси-

нинг

Ф.И.О.


Кема

эгасининг

манзили


Кема

тури


Ишлаб

чиқарил-

ган йил

ва жойи


Завод

рақами


Кемани

корпуси


Материал


1

2


3


4

5

6

7

8

9








Ички тарафи, ўнг томони:

Кема корпуси (ўлчами)


Йўлов-

чилар

сони

ва юк

кўта-

риш

қоби-

лияти


Су-

зиш

жойи


Кема

билети-

ни олиш

санаси ва

олувчининг

имзоси


Алоҳида

белгилар

ва рўй-

хатдан

чиқариш

асослари


Узун-

лиги,

м.


Эни,

м.


Борт

баланд-

лиги,

м.


Елкан-

лар сони

ва май-

дони

кв.м


10


11

12

13

14

15

16

17







         





Қоидаларга

6-ИЛОВА



Кичик ҳажмли кемаларнинг кема билети


1. Кема билетининг олди томони:

2. Кема билетининг орқа томони:

Қоидаларга

7-ИЛОВА



Моторли ва моторсиз кичик ҳажмли

кемаларнинг борт рақамлари намуналари


Моторли кемаларнинг борт рақами намунаси

Изоҳ. Биринчи 2 та рақам - кема рўйхатдан ўтказилган ҳудуднинг коди (автотранспорт воситаларига бериладиган рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларининг ҳудудий кодларига мувофиқ белгиланади), 3-лотин алифбосидаги ҳарф - борт рақами серияси, кейинги 4 та рақам - кема дафтаридаги қайд рақами.



Моторсиз кемаларнинг борт рақами намунаси

Изоҳ. Биринчи 2 та рақам - кема рўйхатдан ўтказилган ҳудуднинг коди (автотранспорт воситаларига бериладиган рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларининг ҳудудий кодларига мувофиқ белгиланади), 3-лотин алифбосидаги ҳарф - борт рақами серияси, кейинги 3 та рақам - кема дафтаридаги қайд рақами.






Қоидаларга

8-ИЛОВА



Кичик ҳажмли кемаларни рўйхатдан

чиқариш бўйича ариза


_______________________________

(вилоят, шаҳар)


Фавқулодда вазиятлар

бошқармаси бошлиғи


_____________________________га

АРИЗА


Кичик ҳажмли кема эгаси ҳақида маълумот:

1.



(жисмоний шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми ёки юридик шахснинг номи)

2.


         

(жисмоний шахснинг яшаш манзили ёки юридик шахснинг жойлашган жойи, телефон рақами)

3. Биометрик паспорт ёки идентификация ID-карта (серияси, рақами, ким томонидан ва қачон берилган):

        

      

       

Менга тегишли бўлган кичик ҳажмли кемани рўйхатдан чиқаришингизни сўрайман, кичик ҳажмли кема билетининг серияси ва рақами ______________________________.

20___йил "___"_____________





(Ф.И.О., имзо)

Маълумотларни текширган масъул ходим


20___йил "___"_____________





(Ф.И.О., имзо)

            


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 3 август









































Время: 0.0072
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск