ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Транспорт / Автотранспорт воситаларини рўйхатга олиш /Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.08.2021 й. 513-сон "Ўзбекистон Республикасида электр қуввати билан ҳаракатланадиган автомототранспорт воситаларидан фойдаланишни оммалаштириш ҳамда йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасидаги тартиб-таомилларни соддалаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
12.08.2021 й.
N 513
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ЭЛЕКТР
ҚУВВАТИ БИЛАН ҲАРАКАТЛАНАДИГАН
АВТОМОТОТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИДАН
ФОЙДАЛАНИШНИ ОММАЛАШТИРИШ ҲАМДА
ЙЎЛ ҲАРАКАТИ ХАВФСИЗЛИГИ СОҲАСИДАГИ
ТАРТИБ-ТАОМИЛЛАРНИ СОДДАЛАШТИРИШГА
ДОИР ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини "Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили"да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида" 2021 йил 3 февралдаги ПФ-6155-сон Фармонига мувофиқ ҳамда автомобиль транспорти соҳасида энергия тежамкорлигига эришиш, экологик хавфсизликни тубдан яхшилаш, электр қуввати билан ҳаракатланадиган транспорт воситаларидан фойдаланишни оммалаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини "Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили"да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида" 2021 йил 3 февралдаги ПФ-6155-сон Фармонида қуйидагилар:
автомобиль йўлларида йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш ҳамда ўлим ҳолатларини, жумладан, пиёдалар ўтиш жойларининг замонавий светофорлар билан таъминланганлик даражасини босқичма-босқич ошириш орқали қисқартириш;
нотариуслар томонидан автомототранспорт воситасини бошқа шахсга бериш тўғрисидаги шартномани "ягона дарча" тамойили асосида расмийлаштириш назарда тутилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
нотариуслар томонидан автомототранспорт воситасини бошқа шахсга бериш тўғрисидаги шартномани расмийлаштириш давомида мурожаат қилувчи тарафлар томонидан автомототранспорт воситаси агрегатлар рақамларининг рўйхатдан ўтказиш рақамларига мувофиқлиги юзасидан кўздан кечирилади ва бу ҳақда шартномада акс эттирилади;
нотариуслар томонидан автотранспорт воситасини бошқа шахсга бериш тўғрисидаги шартномалар билан боғлиқ маълумотлар давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг электрон маълумотлар базасига "ягона дарча" тамойили асосида автоматик равишда юборилади;
электр қуввати билан ҳаракатланадиган, электрдвигателининг қуввати 4 кВт ва ундан ортиқ ёки соатига 40 ва ундан юқори тезликка эга бўлган автомототранспорт воситалари (кейинги ўринларда - электромобиль) учун алоҳида фарқловчи рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари жорий этилади.
3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги:
2021 йил 1 октябрдан бошлаб электромобиллар учун алоҳида фарқловчи рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари билан таъминлаш чораларини кўрсин;
2021 йил 1 ноябрга қадар электромобиллар учун расмийлаштирилган рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тўлов ва йиғимлар ундирилмасдан алмаштириб берилсин. Бунда электромобиль эгаси аукцион савдолари орқали ютиб олинган ва оширилган тўлов ставкасидаги рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари мос равишда электромобиллар учун алоҳида фарқловчи рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларига алмаштириб берилишини таъминлансин.
5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси ва Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда уч ой муддатда автомобиль йўлларида пиёдалар иштирокидаги ўлим ҳолатлари билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш мақсадида аҳоли яшаш пунктларидаги пиёдалар ўтиш жойларини ўрганиб чиқсин ва светофор қурилмаларини ўрнатиш мумкин бўлган жойларни аниқласин;
ўрганиш натижалари бўйича йиллик дастурларга тегишли ўзгартиришлар киритсин ва пиёдалар ўтиш жойларига илғор хорижий тажрибага асосланган ҳолда замонавий светофор қурилмаларини босқичма-босқич ўрнатсин.
6. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда мазкур қарорга мувофиқлаштирсин.
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Арипов
2021 йил 12 августдаги
513-сон қарорига
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг
айрим қарорларига киритилаётган
ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 7 мартдаги 38-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 3-сон, 17-модда) билан тасдиқланган Автомототранспорт воситалари билан боғлиқ битимларни расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги низомда:
7-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"7. Нотариуслар томонидан автомототранспорт воситалари билан боғлиқ битимларни тасдиқлаш ҳамда расмий дилерлар томонидан "TRADE-IN" дастури бўйича илгари фойдаланилган автотранспорт воситаларининг олди-сотди шартномасини расмийлаштириш бошқа шахсга бериш тақиқланмаганлиги ва хатлаб қўйилмаганлиги текширилгандан кейин амалга оширилади, тасарруф этиш ҳуқуқисиз ишончномалар бундан мустасно.
Нотариуслар томонидан автомототранспорт воситасини бошқа шахсга бериш тўғрисидаги шартномани расмийлаштириш давомида мурожаат қилувчилар томонидан автомототранспорт воситалари агрегатлар рақамларининг рўйхатдан ўтказиш рақамларига мувофиқлиги юзасидан кўздан кечирилади ва бу ҳақда шартномада акс эттирилади.
Расмий дилерлар томонидан "TRADE-IN" дастури бўйича илгари фойдаланилган автотранспорт воситаларининг олди-сотди шартномасини расмийлаштиришга қадар автомототранспорт воситалари сотиб олувчининг танловига кўра, хоҳлаган ДЙҲХХ органларида агрегатлар рақамлари рўйхатдан ўтказиш рақамларига мувофиқлиги юзасидан кўздан кечирилиши лозим. Бунда агрегатлар рақамларининг рўйхатдан ўтказиш рақамларига мувофиқлиги юзасидан маълумотнома тақдим этилади ва ушбу маълумотнома кўздан кечирган мансабдор шахснинг фамилияси, исми ва отаси исмининг бош ҳарфлари, кўздан кечирилган сана кўрсатилган ва мансабдор шахс имзоси қўйилган ҳолда штамп билан тасдиқланади. Штамп 10 кун мобайнида амал қилади.
Автомототранспорт воситаси кўздан кечирилганлиги учун тўлов ундирилмайди";
қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши қўшилсин:
"Нотариуслар томонидан автотранспорт воситасини бошқа шахсга бериш тўғрисидаги шартномалар билан боғлиқ маълумотлар ДЙҲХХнинг электрон маълумотлар базасига "ягона дарча" тамойили асосида автоматик равишда юборилади".
иккинчи ва учинчи хатбошилар тегишлича учинчи ва тўртинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 27 июндаги 131-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2007 й., 25-26-сон, 264-модда) билан тасдиқланган автомототранспорт воситалари ва уларнинг тиркамаларига бериладиган рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларининг типларида:
а) I-1 типдаги рўйхатдан ўтказиш давлат рақамининг график тасвиридан кейин қуйидаги мазмундаги хатбошилар ва график тасвир қўшилсин:
"IЕ тип - рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари юридик шахсларнинг электромобилларига берилади.
Рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларининг фони оқ рангда, четки қисми, рақам ва ҳарфлари қора рангда. Чап томонда ҳудуднинг коди қора рангда ва унинг фони яшил рангда, ўнг томонда Ўзбекистон Республикаси байроғи ва "UZ" ҳарфлари.
"
б) III типдаги рўйхатдан ўтказиш давлат рақамининг график тасвиридан кейин қуйидаги мазмундаги хатбошилар ва график тасвир қўшилсин:
"IIIE тип - рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари жисмоний шахсларнинг электромобилларига берилади.
Рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларининг фони оқ рангда, четки қисми, рақам ва ҳарфлари қора рангда. Чап томонда ҳудуднинг коди қора рангда ва унинг фони яшил рангда, ўнг томонда Ўзбекистон Республикаси байроғи ва "UZ" ҳарфлари.
"
в) XI типдаги рўйхатдан ўтказиш давлат рақамининг график тасвиридан кейин қуйидаги мазмундаги хатбошилар ва график тасвир қўшилсин:
"XIE тип - мототранспорт воситалари (мотоцикллар, моторолерлар, электроскутерлар) учун икки қаторли рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари.
Рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларининг фони оқ рангда, четки қисми, рақами ва ҳарфлари қора рангда. Ўнг бурчагининг юқори томонида ҳудуднинг коди қора рангда ва унинг фони яшил рангда, қуйи томонида Ўзбекистон Республикаси байроғи ва "UZ" ҳарфлари.
Рақамли битта белги берилади (орқа томонда маҳкамлаш учун)";
г) IА-1 рўйхатдан ўтказиш давлат рақамининг график тасвиридан кейин қуйидаги мазмундаги хатбошилар ва график тасвир қўшилсин:
"IАE тип - икки қаторли рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари орқа томонга ёки олд ва орқа томонга маҳкамлаш учун юридик шахсларнинг маҳкамлаш жойи IЕ типдаги рўйхатдан ўтказиш давлат рақами габаритларига мувофиқ бўлмаган енгил электромобилларга берилади.
Рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларининг фони оқ рангда, четки қисми, рақами ва ҳарфлари қора рангда. Ўнг томонда қуйида ҳудуднинг коди қора рангда ва унинг фони яшил рангда, Ўзбекистон Республикаси байроғи ва "UZ" ҳарфлари.
"
д) IIIА типдаги рўйхатдан ўтказиш давлат рақамининг график тасвиридан кейин қуйидаги мазмундаги хатбошилар ва график тасвир қўшилсин:
"IIIАE тип - икки қаторли рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари электр юргизгичли юк автомобиллар ва автобусларга, шунингдек жисмоний шахсларнинг маҳкамлаш жойи III типдаги рўйхатдан ўтказиш давлат рақами габаритларига мувофиқ бўлмаган енгил электромобилларга орқа томонга ёки олд ва орқа томонга маҳкамлаш учун берилади.
Рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларининг фони оқ рангда, четки қисми, рақами ва ҳарфлари қора рангда. Ўнг томонда қуйида ҳудуднинг коди қора рангда ва унинг фони яшил рангда, Ўзбекистон Республикаси байроғи ва "UZ" ҳарфлари.
3. Вазирлар Маҳкамасининг "Автомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва уларга рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини бериш тартибини такомиллаштириш тўғрисида" 2017 йил 31 августдаги 683-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 8-сон, 191-модда):
а) 1-иловада:
7-банд қуйидаги таҳрида баён этилсин:
"7. Автомототранспорт воситасининг бошқа шахсга ўтказилиши ҳақидаги битимлар нотариус томонидан тасдиқланиши давомида автомототранспорт воситасининг рақам агрегатлари ва бошқа техник параметрларнинг рўйхатдан ўтказиш маълумотларига мос келиши юзасидан мурожаат қилувчилар томонидан текширилади ва бу ҳақида шартномада акс эттирилади.
Расмий дилерлар томонидан "TRADE-IN" дастури бўйича илгари фойдаланилган автотранспорт воситаларининг олди-сотди шартномасини расмийлаштиришдан олдин автомототранспорт воситаси рақам агрегатлари ва бошқа техник параметрларнинг рўйхатдан ўтказиш маълумотларга мос келиши юзасидан текширилиши учун сотиб олувчининг танловига кўра ҳохлаган ҳудудий ДЙҲХХ органларига тақдим этилиши зарур.
Бунда автомототранспорт воситасини кўрикдан ўтказиш натижалари бўйича кўрикдан ўтказиш маълумотлари ҳудудий ЙҲХДХ органи ходимлари томонидан бериладиган маълумотномага кўрикдан ўтказган мансабдор шахснинг фамилияси, исми ва отасининг исми, кўрикдан ўтказиш санаси кўрсатилган ҳолда ва мансабдор шахснинг имзоси билан белгиланган намунадаги штамп босилиши йўли билан қайд қилинади. Штамп ўн календарь кун мобайнида ҳақиқий ҳисобланади";
8-бандга қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши қўшилсин:
"Бунда автомототранспорт воситасини бошқа шахсга бериш тўғрисидаги шартномани "ягона дарча" тамойили асосида расмийлаштириш мақсадида нотариуслар томонидан автомототранспорт воситасини бошқа шахсга бериш тўғрисидаги битимлар тасдиқланишида автомототранспорт воситасини рўйхатдан ўтказиш ҳужжатларидаги маълумотлар ЙҲХДХ органларининг олиб қочилган ва ўғирланган автомототранспорт воситалари бўйича маълумотлар базаси билан интеграция қилиш орқали таққосланади";
биринчи хатбошидаги "рўйхатга олинган жойларида" сўзлари чиқариб ташлансин;
қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши қўшилсин:
"Бунда рўйхатдан ўтказиш автомототранспорт воситаси эгасининг доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган ҳудудидан қатъи назар, ҳар бир ҳудудда автомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва уларга давлат рақами белгиларини бериш учун масъул этиб белгиланган ҳудудий ДЙҲХХ органларида ҳам амалга оширилиши мумкин";
иккинчи - тўртинчи хатбошилар тегишлича учинчи - бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
олтинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
еттинчи - ўнинчи хатбошилар тегишлича олтинчи - тўққизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
23-бандга қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши қўшилсин:
"Давлат рўйхатидан ўтказилган автомототранспорт воситаларининг РЎДРБ ва автомототранспорт воситасини давлат рўйхатидан ўтказганлик тўғрисидаги гувоҳномалар эгаларига уларнинг шахсини идентификация қилиш (бармоқ изларини сканер қилиш ва бошқалар) йўли билан топширилади ва электрон қайд этилади";
иккинчи хатбоши учинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
24-банднинг бешинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
олтинчи хатбошидаги "I ва IA типли" сўзлари "I, IA ёки IЕ, IAЕ типли" сўзлари билан алмаштирилсин;
еттинчи хатбошидаги "III ва IIIA типли" сўзлари "III, IIIA ёки IIIЕ, IIIАЕ типли" сўзлари билан алмаштирилсин;
тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
бешинчи ва олтинчи хатбошилар тегишлича тўртинчи ва бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
олтинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
еттинчи хатбоши олтинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
бешинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
олтинчи ва еттинчи хатбошилар тегишли равишда бешинчи ва олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
бешинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
олтинчи хатбоши бешинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
бешинчи хатбоши тўртинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
олтинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
б) 2-иловада:
3-банднинг учинчи хатбошидаги "I, Iа, III, IIIа типдаги" сўзлари "I, IА, IЕ, IАЕ, III, IIIА, IIIЕ, IIIАЕ типдаги" сўзлари билан алмаштирилсин;
3-1-банддаги "I, IA, III, IIIA типидаги" сўзлари "I, IА, IЕ, IАЕ, III, IIIА, IIIЕ, IIIАЕ типидаги" сўзлари билан алмаштирилсин;
2-илованинг номланиши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"Оширилган тўлов ставкалари бўйича бериладиган I, IA, IE, IАE, III, IIIA, IIIE, IIIАE типидаги автотранспорт воситалари учун рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларининг рўйхати".
4. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 18 ноябрдаги 726-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2020 й., 11-сон, 257-модда) билан тасдиқланган Нотариуслар томонидан автомототранспорт воситаларини бошқа шахсга ўтказиш ҳақидаги битимларни тасдиқлашнинг маъмурий регламентининг 20-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"20. Нотариус томонидан битимни тасдиқлаш давомида мурожаат қилувчилар томонидан автомототранспорт воситалари агрегатлар рақамлари рўйхатдан ўтказиш рақамларига мувофиқлиги юзасидан кўздан кечирилади ва бу ҳақида битимда акс эттирилади".
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2021 йил 12 август