ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пул ва бюджет тизими. Бюджетдан ташқари фондлар / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Бюджет тизими /

Молия вазирининг 04.08.2021 й. 47-сон "Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети пул маблағларини кассали режалаштириш ва бошқаришни амалга ошириш бўйича ҳужжат шакллари ва уларни тақдим қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг 4-иловасига ўзгартириш киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 16.08.2021 й. 3009-2-сон билан рўйхатга олинган)

Funksiyani amalga oshirishning imkoni yo`q

Mazkur funksiyadan faqat mijozlar (foqdalanuvchilar) foydalanishlari mumkin

Hujjatning to`liq matni pullik versiyada mavjud. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

16.08.2021 й.

N 3009-2




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

04.08.2021 й.

N 47


БУЙРУҒИ



Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети пул

маблағларини кассали режалаштириш ва бошқаришни

амалга ошириш бўйича ҳужжат шакллари ва уларни

тақдим қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг

4-иловасига ўзгартириш киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 декабрдаги ПФ-5270-сон "Ногиронлиги бўлган шахсларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2018 йил 9 апрелдаги 76-сон буйруғи (рўйхат рақами 3009, 2018 йил 11 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2018 й., 19-сон, 414-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети пул маблағларини кассали режалаштириш ва бошқаришни амалга ошириш бўйича ҳужжат шакллари ва уларни тақдим қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг 4-иловаси "Харажатлар номи" устунидаги "Ногирон боласини" ва "Болаликдан ногиронлар" деган сўзлар тегишли равишда "Ногиронлиги бўлган боласини" ва "Болаликдан ногиронлиги бўлган шахслар" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                                          Т. Ишметов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 16 август













































Время: 0.0041
AVda ro`yxatga olingan raqami bo`yicha qat`iy muvofiqlik
  • Barchasi
  • amaldagi
  • kuchini yo`qotgan
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • istalgan sana
  • aniq sana
  • davr
  • -

Qidiruvni pastga tushirish