ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ташқи иқтисодий фаолият / Ташқи савдо фаолияти. Экспорт-импорт. Инкотермс /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 07.09.2021 й. ПФ-6306-сон "Экспортчи корхоналарни рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

07.09.2021 й.

N ПФ-6306



ЭКСПОРТЧИ КОРХОНАЛАРНИ

РАҒБАТЛАНТИРИШГА ОИД ҚЎШИМЧА

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Республикамизнинг экспорт салоҳиятини ошириш, экспортчи корхоналарни молиявий қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш, миллий маҳсулотларнинг ташқи бозорлардаги рақобатбардошлигини мустаҳкамлаш ва валюта тушумларини кўпайтириш, шунингдек, тадбиркорларнинг муаммо ва таклифларини бевосита ўрганиш ҳамда тадбиркорликни келгусида ривожлантиришнинг асосий йўналишларини белгилаб олиш бўйича 2021 йил 20 август куни ўтказилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 21 октябрдаги "Экспорт фаолиятини молиявий қўллаб-қувватлашни янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-6091-сон Фармони ва 2021 йил 13 июлдаги "Экспорт фаолиятини молиявий қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш тўғрисида"ги ПҚ-5184-сон қарорига асосан экспорт билан боғлиқ савдо операциялари ва экспортолди молиялаштириш кредитлари учун Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан Экспортни рағбатлантириш агентлиги ҳузуридаги Экспортни қўллаб-қувватлаш жамғармасига 200 миллион АҚШ доллари ажратилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда Молия вазирлигининг 2021 йил 1 октябрдан бошлаб:

Экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан йиллик экспорт ҳажми (шу жумладан "реэкспорт" божхона режимида олиб чиқилган қайта ишлаш маҳсулотлари) ҳажми 20 миллион АҚШ долларидан ошган корхоналарга экспорт (шу жумладан қайта ишлаш маҳсулотлари реэкспорти) билан боғлиқ савдо операциялари ва экспортолди молиялаштириш кредитлари учун тижорат банклари орқали бир марталик молиявий ресурслар 5 миллион АҚШ долларигача миқдорда ҳамда бир йилгача муддатга тақдим этилиши;

охирги ўн икки ой давомида 1 миллион АҚШ долларидан ортиқ тайёр тўқимачилик маҳсулотларини экспорт қилган корхоналарга асосий ва ёрдамчи ишлаб чиқариши учун бутловчи буюмлар, хомашё ва материаллар олиб киришда божхона тўловларини тўлаш бўйича фоиз ҳисобланмаган ҳамда уларнинг тўланишини таъминлаш талаб этилмаган ҳолда 120 кунга тўловни кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш) имкониятини бериш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.

Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда товарлар (ишлар, хизматлар)ни импорт қилишда қўшилган қиймат солиғини тўловчилар учун қўшилган қиймат солиғини тўлаш муддатини узайтириш тартиби тўғрисидаги низомга тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритсин.


3. Белгилаб қўйилсинки:

ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорлик учун хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан жарималар қўлланилиши, шунингдек, ушбу Фармон кучга киргунига қадар қўлланилган жарималар ундирилиши 2021 йил 31 декабрга қадар тўхтатилади;

Ташқи савдо, инвестициялар, маҳаллий саноатни ривожлантириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссиясига Экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан корхоналарга экспорт билан боғлиқ савдо операциялари ва экспортолди молиялаштириш кредитлари учун тижорат банклари орқали бир марталик молиявий ресурслар тақдим этиш тартибини тасдиқлаш ва ўзгартириш киритиш ҳуқуқи берилади.


4. Ташқи савдо, инвестициялар, маҳаллий саноатни ривожлантириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси (С.У. Умурзаков) икки ҳафта муддатда:

Экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан тижорат банкларига экспорт билан боғлиқ савдо операциялари ва экспортолди молиялаштириш кредитлари учун бир марталик молиявий ресурслар тақдим этиш тартибига тегишли ўзгартиришлар киритсин;

Европа мамлакатларига қўшилган қиймати юқори бўлган маҳсулотларни экспорт қилишда ҳамда "реэкспорт" божхона режимида қайта ишлаш маҳсулотларини олиб чиқишда транспорт харажатларининг 50 фоизини компенсация қилиш тизимини бир йил муддатга жорий этсин.

5. Белгилансинки, тариқ (ТИФ ТН кодлари 1008 21 000 0, 1008 29 000 0), қуритилган дуккакли экинлардан олинган ун ва кукун (ТИФ ТН коди 1106 10 000 0), мева ва ёнғоқлардан олинган ун ва кукун (ТИФ ТН коди 1106 30 900 0) экспорти учун Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Вазирлар Маҳкамаси рухсати талаб қилинмайди.


6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим фармонларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.


7. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари С.У. Умурзаков зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                                     Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2021 йил 7 сентябрдаги

ПФ-6306-сон Фармонига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

айрим фармонларига киритилаётган

ўзгартиришлар ва қўшимча


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 15 декабрдаги "Ташқи бозорларда маҳаллий маҳсулотлар экспорт қилинишини рағбатлантириш ва рақобатдошлигини таъминлаш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-5286-сон Фармони 1-иловасининг рус тилидаги матнида:


а) 3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"

3.

Зерно: пшеница, рожь, ячмень, овес, кукуруза, рис, гречиха

группа 10 (кроме 1008 21 000 0, 1008 29 000 0)

";

б) 4-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"

4.

Мука, крупа

1101 00 - 1106 (кроме 1106 10 000 0, 1106 30 900 0)

".

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 августдаги "Республикада экспорт ва инвестиция салоҳиятини янада ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-6042-сон Фармонида:


а) 1-банддаги "Экспорт ва инвестицияларни ривожлантириш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси" сўзлари "Ташқи савдо, инвестициялар, маҳаллий саноатни ривожлантириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 1-илованинг номидаги "Экспорт ва инвестицияларни ривожлантириш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси" сўзлари "Ташқи савдо, инвестициялар, маҳаллий саноатни ривожлантириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси" сўзлари билан алмаштирилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 21 октябрдаги "Экспорт фаолиятини молиявий қўллаб-қувватлашни янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-6091-сон Фармони 5-бандининг учинчи хатбошиси "1 миллион АҚШ доллари эквивалентидан ошмаган миқдорда" сўзларидан кейин "(йиллик экспорт ҳажми 20 миллион АҚШ долларидан ошган экспорт қилувчи корхоналарга 5 миллион АҚШ долларигача эквивалентда)" сўзлари билан тўлдирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 8 сентябрь


"Халқ сўзи", 2021 йил 8 сентябрь




































Время: 0.0058
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск