Расчеты с персоналом
Нормативно-правовые акты / Законодательные основы деятельности государственных органов / Регулирование деятельности министерств, ведомств и др. / в сфере природопользования, сельского хозяйства, животноводства, ветеринарии /Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 17.09.2021 й. 573-сон "Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги фаолиятига доир айрим қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштириш тўғрисида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
17.09.2021 й.
N 573
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
СУВ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРЛИГИ ФАОЛИЯТИГА
ДОИР АЙРИМ ҚОНУНЧИЛИК ҲУЖЖАТЛАРИНИ
ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 6 апрелдаги ПҚ-5055-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Қуйидагиларни назарда тутувчи:
а) Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ:
Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг (кейинги ўринларда - Сув хўжалиги вазирлиги) мақоми, асосий вазифалари ва функциялари;
Сув хўжалиги вазирлигининг ҳуқуқлари, мажбуриятлари, раҳбариятининг асосий функционал мажбуриятлари ва жавобгарлиги;
Сув хўжалиги вазирлиги фаолиятини ташкил этиш, молиялаштириш, унинг ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш тартиби;
в) Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалигида хорижий инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш маркази тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ:
Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалигида хорижий инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш марказининг (кейинги ўринларда - Марказ) мақоми, асосий вазифалари ва функциялари;
Марказнинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги;
Марказ раҳбарларининг асосий функционал вазифалари ва жавобгарлиги;
Марказ фаолиятини ташкил этиш, ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш тартиби;
г) Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалигини ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва ишлатиш тартиби тўғрисидаги низом 4-иловага мувофиқ:
Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалигини ривожлантириш жамғармасининг (кейинги ўринларда - Жамғарма) мақсадлари;
Жамғарма маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби;
Жамғарма маблағларидан фойдаланиш, унинг ҳисоботини ва назоратини юритиш;
д) Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ва унинг таркибига кирувчи ташкилотлар ходимларини моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низом 5-иловага мувофиқ:
ходимларни мукофотлаш ва уларга моддий ёрдам кўрсатишни молиялаштириш манбалари ҳамда тартиби;
Жамғарма маблағлари ҳисобига ходимларни рағбатлантириш миқдори ва шартлари;
ходимларни рағбатлантириш тадбирларини молиялаштириш;
е) Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги тизимига кирадиган бюджет ташкилотлари рўйхати 6 ва 6а-иловаларга мувофиқ;
ж) сув хўжалиги объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш-тиклаш ишларини амалга оширишда буюртмачи вазифасини бажарувчи "Сувқурилишинвест" давлат муассасалари рўйхати 7-иловага мувофиқ;
з) "Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги аълочиси" кўкрак нишони тўғрисидаги низом, кўкрак нишони ва унинг гувоҳномаси тавсифлари 8, 8а ва 8б-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 9-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 10-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ш.М. Ғаниев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Арипов
2021 йил 17 сентябрдаги
573-сон қарорига
6-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг
бошқа сув хўжалиги бюджет ташкилотлари
РЎЙХАТИ
Т/р |
Ташкилотнинг номи |
Ташкилот сони |
Бошқарув ходимларининг чекланган сони
|
1. |
Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ва унинг бўлинмалари
|
||
Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги марказий аппарати |
1 |
21 |
|
"Каттагар - Бўзатов" ирригация тизими бошқармаси |
1 |
5 |
|
"Қуанишжарма" ирригация тизими бошқармаси |
1 |
16 |
|
"Пахтаарна - Найман" ирригация тизими бошқармаси |
1 |
10 |
|
"Суенли" ирригация тизими бошқармаси |
1 |
13 |
|
Оролбўйи дельта бошқармаси |
1 |
4 |
|
Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қорақалпоғистон насос станциялари ва энергетика бошқармаси |
1 |
9 |
|
Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Беруний насос станциялари ва энергетика бошқармаси |
1 |
8 |
|
Қ |