Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Таълим / Урта таълим /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 21.10.2004 й. 493-сон "2005-2009 йилларда умумтаълим мактабларини мебель, замонавий ўқув-лаборатория асбоб-ускуналари, компьютер техникаси ва спорт анжомлари билан жиҳозлаш дастури тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

21.10.2004 й.

N 493


2005-2009 ЙИЛЛАРДА УМУМТАЪЛИМ

МАКТАБЛАРИНИ МЕБЕЛЬ, ЗАМОНАВИЙ

ЎҚУВ-ЛАБОРАТОРИЯ АСБОБ-УСКУНАЛАРИ,

КОМПЬЮТЕР ТЕХНИКАСИ ВА СПОРТ

АНЖОМЛАРИ БИЛАН ЖИҲОЗЛАШ

ДАСТУРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2004-2009 йилларда Мактаб таълимини ривожлантириш Давлат умуммиллий дастури тўғрисида" 2004 йил 21 майдаги ПФ-3431-сон Фармонини бажариш юзасидан ҳамда умумтаълим муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш ва мустаҳкамлаш, мактабларни давлат таълим стандартлари талабларига жавоб берадиган мебель, ўқув ва лаборатория асбоб-ускуналари, спорт анжомлари ва компьютер техникаси билан жиҳозлашнинг янги нормативлари ва механизмларига ўтиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан Иқтисодиёт вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Молия вазирлиги билан биргаликда мактаб мебели ва спорт анжомларига қўйиладиган ягона талаблар, шунингдек давлат таълим стандартлари билан ўзаро боғланган умумтаълим мактабларини мебель ва ўқув-лаборатория асбоб-ускуналари билан жиҳозлаш нормативлари ишлаб чиқилганлиги ва тасдиқланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2004 йил 19 февралдаги Ф-1910-сон фармойиши билан тузилган Махсус комиссия томонидан ишлаб чиқилган 2005-2009 йилларда умумтаълим мактабларини мебель, замонавий ўқув-лаборатория асбоб-ускуналари, компьютер техникаси ва спорт анжомлари билан жиҳозлаш дастури (кейинги ўринларда дастур деб аталади) 1-3-иловаларга* мувофиқ маъқуллансин.

Махсус комиссияга Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги тақдимномасига кўра, зарурият бўлганда, Дастурга ўқитиш воситалари ишлаб чиқаришда илмий-техника ютуқларини, мактабларнинг қурилиши ва мукаммал реконструкция қилиниши тугалланиб амалда фойдаланишга топширилишини ҳисобга олувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳуқуқи берилсин.


3. Умумтаълим мактабларини 2005 йилда мебель, ўқув-лаборатория асбоб-ускуналари, компьютер техникаси ва спорт анжомлари билан жиҳозлашнинг аниқ дастури 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


4. Бюджетдан ташқари Мактаб таълимини ривожлантириш жамғармаси, Ўзбекистон Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси маблағлари, юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик маблағлари, белгиланган тартибда ажратиладиган хорижий кредитлар ва грантлар Дастурни молиялаштиришнинг асосий манбалари этиб белгилансин.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 2005 йилдан бошлаб Давлат бюджети параметрларини ишлаб чиқишда кўрсатиб ўтилган Дастурни амалга ошириш учун бюджетдан ташқари Мактаб таълимини ривожлантириш жамғармаси, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Болалар спортини ривожлантириш жамғармасига маблағлар ажратишни назарда тутсин.

6. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги билан биргаликда 1-3-иловаларга мувофиқ тасдиқланган 2005-2009 йилларда умумтаълим мактабларини жиҳозлашнинг кўрсаткичларидан келиб чиққан ҳолда ҳар йили 1 октябргача келгуси йилда умумтаълим мактабларини мебель, ўқув-лаборатория асбоб-ускуналари, компьютер техникаси ва спорт анжомлари билан жиҳозлашнинг аниқ дастурини ишлаб чиқсин ҳамда тасдиқлаш учун Махсус комиссияга тақдим этсин.

Ҳар йиллик аниқ дастурларни шакллантиришда ҳар бир мактабнинг амалда моддий-техник таъминланганлиги қатъий ҳисобга олинсин ҳамда мактаб мебели, ўқитишнинг техник воситалари, кўргазмали ўқув қўлланмалари, лаборатория асбоб-ускуналари, приборлар, компьютер техникаси ва спорт анжомлари асоссиз ҳисобдан чиқарилишига йўл қўйилмасин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                           И. Каримов



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.














































Время: 0.1287
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск