ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Бухгалтерия ҳисоби. Аудит. Баҳолаш фаолияти / Аудит / Аудиторларга қўйиладиган малакавий талаблар /Молия вазирининг 24.09.2021 й. 56-сон "Аудиторнинг малака сертификатини малака имтиҳонини топширмасдан бериш ва муддатини узайтириш учун асос бўладиган бухгалтерларнинг халқаро сертификатлари рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 29.09.2021 й. 3321-сон билан рўйхатга олинган)
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
29.09.2021 й.
N 3321
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ
24.09.2021 й.
N 56
БУЙРУҒИ
Аудиторнинг малака сертификатини малака
имтиҳонини топширмасдан бериш ва муддатини
узайтириш учун асос бўладиган бухгалтерларнинг халқаро
сертификатлари рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 4 августдаги ПҚ-5210-сон "Аудиторларни сертификатлаштириш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:
1. Аудиторнинг малака сертификатини малака имтиҳонини топширмасдан бериш ва муддатини узайтириш учун асос бўладиган бухгалтерларнинг халқаро сертификатлари рўйхати иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Молия вазири Т. Ишметов
ИЛОВА
Аудиторнинг малака сертификатини малака имтиҳонини
топширмасдан бериш ва муддатини узайтириш учун асос
бўладиган бухгалтерларнинг халқаро сертификатлари
РЎЙХАТИ
Т/р |
Аудиторнинг малака сертификатини малака имтиҳонини топширмасдан бериш ва муддатини узайтириш учун асос бўладиган бухгалтерларнинг халқаро сертификатлари |
1. |
"Сертификатланган дипломли бухгалтер (АCCА)" сертификати |
2. |
"Сертификатланган жамоатчи бухгалтер (CРА)" сертификати |
3. |
"Сертификатланган халқаро профессионал бухгалтер (CIPА)" сертификати |
4. |
"Бирлашган дипломли бухгалтерлар (АCА)" сертификати |
5. |
"Молия ва бизнесни бошқариш бўйича диплом (АCCА)" сертификати |
Мазкур Рўйхат Ўзбекистон бухгалтерлар ва аудиторлар миллий ассоциацияси ва Ўзбекистон аудиторлар палатаси билан келишилган.
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2021 йил 29 сентябрь