ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ташқи иқтисодий фаолият / Ташқи савдо фаолияти. Экспорт-импорт. Инкотермс /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 04.10.2021 й. 618-сон "Маҳсулотларни экспорт қилишда ташиш харажатларининг бир қисмини компенсация қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

04.10.2021 й.

N 618



МАҲСУЛОТЛАРНИ ЭКСПОРТ ҚИЛИШДА

ТАШИШ ХАРАЖАТЛАРИНИНГ БИР ҚИСМИНИ

КОМПЕНСАЦИЯ ҚИЛИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ

НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Миллий қонунчилик базасини комплекс тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 30 апрелдаги ПФ-6218-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Экспорт фаолиятини янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 7 майдаги ПҚ-4707-сон қарорига мувофиқ Ташқи савдо, инвестициялар, маҳаллий саноатни ривожлантириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссиясига маҳсулотларни экспорт қилишда транспорт харажатларининг бир қисмини компенсация қилиш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан субсидиялар тақдим этиладиган маҳсулотлар рўйхатига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, субсидиялар тақдим этиш миқдорларини белгилаш, шунингдек, маҳсулот тури, ҳажми ва экспорт йўналишига қараб субсидиянинг қатъий миқдорларини белгилаш ваколати берилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Маҳсулотларни экспорт қилишда ташиш харажатларининг бир қисмини компенсация қилпш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:

экспорт қилувчиларга маҳсулотларни экспортга ташиш харажатларининг бир қисмини компенсация қилиб бериш шартлари;

компенсация олиш учун зарур бўлган ҳужжатлар, уларни қабул қилиш, кўриб чиқиш, компенсация бериш ёки рад этиш тартиби;

компенсация миқдорини ҳисоблаш ва тўловни амалга ошириш тартиби.


3. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.У. Умурзаков зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                           А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 4 октябрь





































Время: 0.0278
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск