ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Маҳсулотларни тамғалаш. Акцизлар /Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 02.11.2021 й. 665-сон "Алкоголь ва тамаки маҳсулотларини акциз маркалари билан маркировкалаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
02.11.2021 й.
N 665
АЛКОГОЛЬ ВА ТАМАКИ МАҲСУЛОТЛАРИНИ
АКЦИЗ МАРКАЛАРИ БИЛАН МАРКИРОВКАЛАШ
БЎЙИЧА ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА
Республикада кўпикланадиган ва табиий вино маҳсулотларини ишлаб чиқариш соҳасини кенгайтириш ҳамда тамаки маҳсулотларини акциз маркалари билан маркировкалашни такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Белгилансинки, 2021 йил 1 декабрдан 2023 йил 1 октябрга қадар бўлган муддатда, синов тариқасида, кўпикланадиган ва табиий вино маҳсулотлари акциз маркалари билан маркаланмайди.
Бунда, тадбиркорлик субъектлари томонидан ушбу маҳсулотларни синов мобайнида акциз маркалари билан маркировка қилмаслик тартиби уларни давлат тилида маркировка қилиш ҳамда мажбурий рақамли маркировкалаш тартибларига риоя этишдан озод қилмайди.
2. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга кўра фильтрли ва фильтрсиз сигареталардан бошқа турдаги чекиладиган тамаки маҳсулотлари, чекилмайдиган тамаки маҳсулотлари, никотинли тамакисиз снюслар, таркибида никотин мавжуд суюқликлар ва никотинли электрон сигареталар (кейинги ўринларда - бошқа турдаги тамаки маҳсулотлари) бўйича:
а) ишлаб чиқарувчилар ва импорт қилувчилар:
2022 йил 1 сентябрга қадар ёки 2022 йил 1 сентябрдан кейин мазкур фаолият амалга оширилиши зарурати юзага келган кундан бошлаб 7 календарь кун мобайнида маркировкалаш ахборот тизимида рўйхатдан ўтади ва Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариладиган ва (ёки) олиб кириладиган бошқа турдаги тамаки маҳсулотлари номенклатураси тўғрисидаги маълумотларни маркировкалаш ахборот тизимига киритади;
2022 йил 1 октябрдан бошлаб истеъмол ва гуруҳланган қадоқларга рақамли идентификациялаш воситаларини туширади, шунингдек, бошқа турдаги тамаки маҳсулотларини агрегациялашни таъминлайди ҳамда маркировкалаш ахборот тизимига маркировкаланганлиги ва агрегацияланганлиги тўғрисидаги маълумотларни киритади;
2023 йил 1 январга қадар маркировкаланмаган бошқа турдаги тамаки маҳсулотларининг қолдиқлари сотилишини (улгуржи савдога) ва (ёки) уларнинг учинчи шахсларга сотилиши билан боғлиқ бўлмаган сабаблар бўйича қолган қолдиқлари сотувдан чиқарилишини таъминлайди;
2023 йил 1 мартдан бошлаб бошқа турдаги тамаки маҳсулотлари айланмаси бўйича барча ҳаракатлар тўғрисидаги маълумотлар маркировкалаш ахборот тизимига киритилишини таъминлайди;
б) улгуржи савдо ташкилотлари:
2022 йил 1 ноябрга қадар ёки 2022 йил 1 ноябрдан кейин мазкур фаолият амалга оширилиши зарурати пайдо бўлган кундан бошлаб 7 календарь кун мобайнида маркировкалаш ахборот тизимида рўйхатдан ўтади;
2023 йил 1 январдан бошлаб ишлаб чиқарувчилардан ва импорт қилувчилардан сотиб олишга доир маълумотларни маркировкалаш ахборот тизимига киритади;
2023 йил 1 февралдан бошлаб маркировкаланган бошқа турдаги тамаки маҳсулотлари сотилиши тўғрисидаги маълумотларни маркировкалаш ахборот тизимига киритади;
2023 йил 1 мартга қадар маркировкаланмаган бошқа турдаги тамаки маҳсулотларининг қолдиқлари сотилишини (чакана савдога) ва (ёки) уларнинг учинчи шахсларга сотилиши билан боғлиқ бўлмаган сабаблар бўйича қолган қолдиқлари сотувдан чиқарилишини таъминлайди;
2023 йил 1 июндан бошлаб бошқа турдаги тамаки маҳсулотлари айланмаси бўйича барча ҳаракатлар тўғрисидаги маълумотларни маркировкалаш ахборот тизимига киритади;
в) чакана савдо ташкилотлари:
2023 йил 1 февралга қадар ёки 2023 йил 1 февралдан кейин бошқа турдаги тамаки маҳсулотларининг чакана савдоси билан боғлиқ фаолият амалга оширилиши зарурати пайдо бўлган кундан бошлаб 7 календарь кун мобайнида маркировкалаш ахборот тизимида рўйхатдан ўтади;
2023 йил 1 мартдан бошлаб бошқа турдаги тамаки маҳсулотларининг улгуржи савдоси ташкилотларидан сотиб олишга доир маълумотларни маркировкалаш ахборот тизимига киритади;
2023 йил 1 июндан бошлаб бошқа турдаги тамаки маҳсулотларининг чакана савдоси бўйича маълумотларни маркировкалаш ахборот тизимига киритади;
2023 йил 1 октябрга қадар маркировкаланмаган бошқа турдаги тамаки маҳсулотларининг қолдиқлари сотилишини (охирги истеъмолчига) ва (ёки) уларнинг учинчи шахсларга сотилиши билан боғлиқ бўлмаган сабаблар бўйича қолган қолдиқлари сотувдан чиқарилишини таъминлайди;
2023 йил 1 октябрдан бошлаб бошқа турдаги тамаки маҳсулотлари айланмаси бўйича барча ҳаракатлар тўғрисидаги маълумотларни маркировкалаш ахборот тизимига киритади;
г) 2022 йил 1 октябрдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудида рақамли идентификациялаш воситаларини туширмасдан ҳамда рақамли идентификациялаш воситалари билан маркировкалаш тўғрисидаги маълумотларни маркировкалаш ахборот тизимига юбормасдан ишлаб чиқариш тақиқланади;
д) 2022 йил 1 октябрдан кейин ишлаб чиқарилганда (олиб кирилганда) уларнинг чакана савдосига фақат маркировкалаш ахборот тизимига маълумотларни киритиш шарти билан рухсат этилади;
е) 2022 йил 1 октябрга қадар ишлаб чиқарилганда (олиб кирилганда) уларнинг чакана савдосига 2023 йил 1 октябрга қадар рухсат этилади.
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси:
синов мобайнида акциз маркалари билан маркировка қилинмаган кўпикланадиган ва табиий вино маҳсулотлари мажбурий рақамли маркировкалаш орқали тўлиқ ҳисобга олиниши давлат солиқ хизмати органлари томонидан давлат солиқ органлари ходимлари билан биргаликда назорат қилинишини таъминласин;
акциз маркалари билан маркировка қилинмаган кўпикланадиган ва табиий вино маҳсулотларининг импорт қилиниши, ишлаб чиқарилиши ва реализация қилиниши самарадорлигини таҳлил қилиб борсин;
синов даври якуни бўйича алкоголь ва тамаки маҳсулотларини акциз маркалари билан маркировкалаш тартибини бекор қилиш юзасидан 2023 йил 1 сентябрга қадар Вазирлар Маҳкамасига асосланган таклиф киритсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари - иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда Ўзбекистон Республикаси молия вазири Т.А. Ишметов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Арипов
2021 йил 2 ноябрдаги
665-сон қарорига
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг
айрим қарорларига киритилаётган
ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тамаки маҳсулотларига ва спиртли ичимликларга акциз маркаларини жорий этиш тартиби тўғрисида" 1996 йил 14 августдаги 285-сон қарорида:
а) 2-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши билан қўшилсин:
"Бунда, Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариладиган ва унинг ҳудудига четдан келтириладиган тамаки маҳсулотларидан фақат фильтрли ёки фильтрсиз сигареталар, папирослар, сигариллалар (сигариталар), биди, кретеклар мажбурий равишда акциз маркалари билан маркаланади".
б) 1-илованинг 2-бандига қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:
"Бунда, Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариладиган ва унинг ҳудудига четдан келтириладиган тамаки маҳсулотларидан фақат фильтрли ёки фильтрсиз сигареталар, папирослар, сигариллалар (сигариталар), биди, кретеклар мажбурий равишда акциз маркалари билан маркаланади".
2. Вазирлар Маҳкамасининг "Айрим турдаги маҳсулотларни мажбурий рақамли маркировкалаш тизими босқичма-босқич жорий этилишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 31 декабрдаги 833-сон қарор билан тасдиқланган 3-иловада:
а) 3-бандда:
қуйидаги мазмундаги тўртинчи - олтинчи хатбошлар қўшилсин:
"в) бошқа турдаги чекиладиган тамаки маҳсулотлари;
г) чекилмайдиган тамаки маҳсулотлари;
д) никотинли тамакисиз снюс, таркибида никотин мавжуд суюқликлар ва никотинли электрон сигареталар";
тўртинчи хатбоши еттинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
б) 4-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
"4. Тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилар ва импорт қилувчилар:
а) тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш ёки импорт қилиш билан шуғулланувчиларда тамаки маҳсулотларини фойдаланишга киритиш ва (ёки) фойдаланиш билан боғлиқ фаолиятни амалга оширувчи ишлаб чиқарувчилар ва импорт қилувчилар 2020 йил 31 декабрга қадар ёки 2020 йил 31 декабрдан кейин мазкур фаолият амалга оширилиши зарурати юзага келган кундан бошлаб 7 календарь кун давомида маркировкалаш ахборот тизимидан рўйхатдан ўтади ва Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариладиган ва (ёки) олиб кириладиган тамаки маҳсулотлари номенклатураси тўғрисидаги маълумотларни маркировкалаш ахборот тизимига киритади;
а)-1 бошқа турдаги чекиладиган тамаки маҳсулотлари, чекилмайдиган тамаки маҳсулотлари, никотинли тамакисиз снюслар, таркибида никотин мавжуд суюқликлар ва никотинли электрон сигареталарни ишлаб чиқарувчилар ва импорт қилувчилар 2022 йил 1 сентябрга қадар ёки 2022 йил 1 сентябрдан кейин мазкур фаолият амалга оширилиши зарурати юзага келган кундан бошлаб 7 календарь кун давомида маркировкалаш ахборот тизимидан рўйхатдан ўтади ва Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариладиган ва (ёки) олиб кириладиган тамаки маҳсулотлари номенклатураси тўғрисидаги маълумотларни маркировкалаш ахборот тизимига киритади;
б) истеъмол ва гуруҳланган қадоқларга рақамли идентификациялаш воситалари туширилишини, шунингдек, тамаки маҳсулотларини агрегациялашни таъминлайди ва маркировкалаш ахборот тизимига:
фильтрли сигареталар - 2021 йил 1 январдан;
фильтрсиз сигареталар - 2021 йил 1 декабрдан;
бошқа турдаги чекиладиган тамаки маҳсулотлари, чекилмайдиган тамаки маҳсулотлари, никотинли тамакисиз снюслар, таркибида никотин мавжуд суюқликлар ва никотинли электрон сигареталар - 2022 йил 1 октябрдан бошлаб маркировкаланганлиги ва агрегацияланганлиги тўғрисидаги маълумотларни киритади;
в) маркировкаланган тамаки маҳсулотларининг сотилиши тўғрисидаги маълумотлар маркировкалаш ахборот тизимига:
фильтрли сигареталар - 2022 йил 1 январдан;
фильтрсиз сигареталар - 2022 йил 1 февралдан;
бошқа турдаги чекиладиган тамаки маҳсулотлари, чекилмайдиган тамаки маҳсулотлари, никотинли тамакисиз снюслар, таркибида никотин мавжуд суюқликлар ва никотинли электрон сигареталар - 2023 йил 1 январдан бошлаб киритилишини таъминлайди;
г) маркировкаланмаган тамаки маҳсулотларининг қолдиқлари сотилишини (улгуржи савдога) ва (ёки) уларнинг учинчи шахсларга сотилиши билан боғлиқ бўлмаган сабаблар бўйича кўрсатилган қолдиқлари:
фильтрли сигареталар - 2021 йил 1 июлга қадар;
фильтрсиз сигареталар - 2022 йил 1 февралга қадар;
бошқа турдаги чекиладиган тамаки маҳсулотлари, чекилмайдиган тамаки маҳсулотлари, никотинли тамакисиз снюслар, таркибида никотин мавжуд суюқликлар ва никотинли электрон сигареталар - 2023 йил 1 январга қадар сотувдан чиқарилишини таъминлайди;
д) тамаки маҳсулотлари айланмаси бўйича барча ҳаракатлар тўғрисидаги маълумотлар маркировкалаш ахборот тизимига:
фильтрли сигареталар бўйича - 2021 йил 1 октябрдан;
фильтрсиз сигареталар бўйича - 2022 йил 1 мартдан,
бошқа турдаги чекиладиган тамаки маҳсулотлари, чекилмайдиган тамаки маҳсулотлари, никотинли тамакисиз снюслар, таркибида никотин мавжуд суюқликлар ва никотинли электрон сигареталар бўйича - 2023 йил 1 мартдан бошлаб киритилишини таъминлайди";
в) 6-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
"6. Тамаки маҳсулотларини бевосита ишлаб чиқарувчилардан ва импорт қилувчилардан сотиб оладиган тамаки маҳсулотларининг улгуржи савдоси ташкилотлари:
а) тамаки маҳсулотларини бевосита ишлаб чиқарувчилар ва импорт қилувчилардан сотиб олиш билан боғлиқ фаолиятни амалга оширувчи улгуржи савдо ташкилотлари 2021 йил 1 февралга қадар ёки 2021 йил 1 февралдан кейин мазкур фаолият амалга оширилиши зарурати пайдо бўлган кундан бошлаб 7 календарь кун давомида маркировкалаш ахборот тизимидан рўйхатдан ўтади;
а)-1 бошқа турдаги чекиладиган тамаки маҳсулотлари, чекилмайдиган тамаки маҳсулотлари, никотинли тамакисиз снюслар, таркибида никотин мавжуд суюқликлар ва никотинли электрон сигареталарни бевосита ишлаб чиқарувчилар ва импорт қилувчилардан сотиб олиш билан боғлиқ фаолиятни амалга оширувчи улгуржи савдо ташкилотлари 2022 йил 1 ноябрга қадар ёки 2022 йил 1 ноябрдан кейин мазкур фаолият амалга оширилиши зарурати пайдо бўлган кундан бошлаб 7 календарь кун давомида маркировкалаш ахборот тизимидан рўйхатдан ўтади;
б) ишлаб чиқарувчилардан ва импорт қилувчилардан сотиб олишга доир маълумотларни:
фильтрли сигареталар бўйича - 2021 йил 1 октябрдан;
фильтрсиз сигареталарбўйича - 2022 йил 1 мартдан;
бошқа турдаги чекиладиган тамаки маҳсулотлари, чекилмайдиган тамаки маҳсулотлари, никотинли тамакисиз снюслар, таркибида никотин мавжуд суюқликлар ва никотинли электрон сигареталар бўйича - 2023 йил 1 январдан бошлаб маркировкалаш ахборот тизимига киритади;
в) маркировкаланган тамаки маҳсулотлари сотилиши тўғрисидаги маълумотларни:
фильтрли сигареталар бўйича - 2022 йил 1 январдан;
фильтрсиз сигареталар бўйича - 2022 йил 1 апрелдан;
бошқа турдаги чекиладиган тамаки маҳсулотлари, чекилмайдиган тамаки маҳсулотлари, никотинли тамакисиз снюслар, таркибида никотин мавжуд суюқликлар ва никотинли электрон сигареталар бўйича - 2023 йил 1 февралдан бошлаб маркировкалаш ахборот тизимига киритади;
г) маркировкаланмаган тамаки маҳсулотларининг қолдиқлари сотилишини (чакана савдога) ва (ёки) уларнинг учинчи шахсларга сотилиши билан боғлиқ бўлмаган сабаблар бўйича кўрсатилган қолдиқларни:
фильтрли сигареталар бўйича - 2021 йил 1 октябрга қадар;
фильтрсиз сигареталар бўйича - 2022 йил 1 июнга қадар;
бошқа турдаги чекиладиган тамаки маҳсулотлари, чекилмайдиган тамаки маҳсулотлари, никотинли тамакисиз снюслар, таркибида никотин мавжуд суюқликлар ва никотинли электрон сигареталар бўйича - 2023 йил 1 мартга қадар сотувдан чиқарилишини таъминлайди;
д) маҳсулот айланмаси бўйича барча ҳаракатлар тўғрисидаги маълумотларни:
фильтрли сигареталар бўйича - 2021 йил 1 январдан;
фильтрсиз сигареталар бўйича - 2022 йил 1 июндан;
бошқа турдаги чекиладиган тамаки маҳсулотлари, чекилмайдиган тамаки маҳсулотлари, никотинли тамакисиз снюслар, таркибида никотин мавжуд суюқликлар ва никотинли электрон сигареталар бўйича - 2023 йил 1 июндан бошлаб маркировкалаш ахборот тизимига киритади";
в) 7-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
"7. Тамаки маҳсулотлари айланмасининг чакана савдосини амалга оширувчи иштирокчилар:
а) тамаки маҳсулотларининг чакана савдоси билан шуғулланувчи тамаки маҳсулотлари айланмаси иштирокчиси 2021 йил 31 мартга қадар ёки 2021 йил 31 мартдан кейин тамаки маҳсулотларининг чакана савдоси билан боғлиқ фаолият амалга оширилиши зарурати пайдо бўлган кундан бошлаб 7 календарь кун давомида маркировкалаш ахборот тизимидан рўйхатдан ўтади;
а)-1 бошқа турдаги чекиладиган тамаки маҳсулотлари, чекилмайдиган тамаки маҳсулотлари, никотинли тамакисиз снюслар, таркибида никотин мавжуд суюқликлар ва никотинли электрон сигареталар чакана савдоси билан шуғулланувчи тамаки маҳсулотлари айланмаси иштирокчиси 2023 йил 1 февралга қадар ёки 2023 йил 1 февралдан кейин тамаки маҳсулотларининг чакана савдоси билан боғлиқ фаолият амалга оширилиши зарурати пайдо бўлган кундан бошлаб 7 календарь кун давомида маркировкалаш ахборот тизимидан рўйхатдан ўтади;
б) тамаки маҳсулотларининг улгуржи савдоси ташкилотларидан сотиб олишга доир маълумотларни:
фильтрли сигареталар бўйича - 2022 йил 1 январдан;
фильтрсиз сигареталар бўйича - 2022 йил 1 майдан;
бошқа турдаги чекиладиган тамаки маҳсулотлари, чекилмайдиган тамаки маҳсулотлари, никотинли тамакисиз снюслар, таркибида никотин мавжуд суюқликлар ва никотинли электрон сигареталар бўйича - 2023 йил 1 мартдан бошлаб маркировкалаш ахборот тизимига киритади;
в) тамаки маҳсулотларининг:
2021 йил 1 апрелдан бошлаб фильтрли сигареталар;
2022 йил 1 июндан бошлаб фильтрсиз сигареталар;
2023 йил 1 июндан бошлаб бошқа турдаги чекиладиган тамаки маҳсулотлари, чекилмайдиган тамаки маҳсулотлари, никотинли тамакисиз снюслар, таркибида никотин мавжуд суюқликлар ва никотинли электрон сигареталар чакана савдоси бўйича маълумотларни маркировкалаш ахборот тизимига киритади;
г) маркировкаланмаган тамаки маҳсулотларининг қолдиқлари сотилишини (охирги истеъмолчига) ва (ёки) уларнинг учинчи шахсларга сотилиши билан боғлиқ бўлмаган сабаблар бўйича кўрсатилган:
2022 йил 1 январга қадар фильтрли сигареталар;
2022 йил 1 декабрга қадар фильтрсиз сигареталар;
2023 йил 1 октябрга қадар бошқа турдаги чекиладиган тамаки маҳсулотлари, чекилмайдиган тамаки маҳсулотлари, никотинли тамакисиз снюслар, таркибида никотин мавжуд суюқликлар ва никотинли электрон сигареталар қолдиқлари сотувдан чиқарилишини таъминлайди;
д) тамаки маҳсулотлари:
2022 йил 1 январдан бошлаб фильтрли сигареталар;
2022 йил 1 декабрдан бошлаб фильтрсиз сигареталар;
2023 йил 1 октябрдан бошлаб бошқа турдаги чекиладиган тамаки маҳсулотлари, чекилмайдиган тамаки маҳсулотлари, никотинли тамакисиз снюслар, таркибида никотин мавжуд суюқликлар ва никотинли электрон сигареталар айланмаси бўйича барча ҳаракатлар тўғрисидаги маълумотларни маркировкалаш ахборот тизимига киритади";
г) қуйидаги таҳрирдаги 10-1-банд қўшилсин:
"10-1. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бошқа турдаги чекиладиган тамаки маҳсулотлари, чекилмайдиган тамаки маҳсулотлари, никотинли тамакисиз снюслар, таркибида никотин мавжуд суюқликлар ва никотинли электрон сигареталарни рақамли идентификациялаш воситаларини туширмасдан ҳамда тамаки маҳсулотларининг кўрсатилган турларини рақамли идентификациялаш воситалари билан маркировкалаш тўғрисидаги маълумотларни маркировкалаш ахборот тизимига юбормасдан 2022 йил 1 октябрдан бошлаб ишлаб чиқариш тақиқланади.
2022 йил 1 октябрдан кейин ишлаб чиқарилган (олиб кирилган) тамаки маҳсулотларининг кўрсатилган турларининг чакана савдосига фақат маркировкалаш ахборот тизимига уларнинг чакана савдоси тўғрисидаги маълумотларни узатиш шарти билан рухсат этилади.
2022 йил 1 октябрга қадар ишлаб чиқарилган (олиб кирилган) тамаки маҳсулотларининг кўрсатилган турлари чакана савдосига 2023 йил 1 октябрга қадар рухсат этилади";
д) 18-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
"18. 1 (бир) ҳисобот даври (ойи) доирасида бутун ишлаб чиқарилган тамаки маҳсулотлари бўйича истеъмол ва гуруҳланган қадоқларни агрегациялашнинг ўртача самарадорлиги қуйидагиларни ташкил қилиши керак:
а) фильтрли сигареталар учун:
95 фоиздан кам бўлмаган - 2021 йил 1 майдан бошлаб;
99 фоиздан кам бўлмаган - 2021 йил 1 июлдан бошлаб;
б) фильтрсиз сигареталар учун:
95 фоиздан кам бўлмаган - 2022 йил 1 апрелдан бошлаб;
99 фоиздан кам бўлмаган - 2022 йил 1 июндан бошлаб;
в) бошқа турдаги чекиладиган тамаки маҳсулотлари, чекилмайдиган тамаки маҳсулотлари, никотинли тамакисиз снюслар, таркибида никотин мавжуд суюқликлар ва никотинли электрон сигареталар учун:
95 фоиздан кам бўлмаган - 2022 йил 1 декабрдан бошлаб;
99 фоиздан кам бўлмаган - 2023 йил 1 февралдан бошлаб.
Бунда, гуруҳланган қадоқ ичида агрегацияланадиган иккита истеъмол қадоғидан ва транспорт қадоғи ичида иккита гуруҳланган қадоқдан ошмаган ҳолда идентификациялаш коди тўғрисидаги маълумотлар мавжуд бўлмаслигига рухсат этилади.
Ушбу ҳолатда агрегациялашни амалга оширувчи тамаки маҳсулотлари айланмасининг иштирокчиси агрегациялаш бошланган кундан 5 (беш) иш куни давомида истеъмол қадоқларини идентификациялаш кодлари ва (ёки) агрегациялашда маркировкалаш ахборот тизимига узатилмаган гуруҳланган қадоқларни идентификациялаш кодлари тўғрисидаги маълумотларни маркировкалаш ахборот тизимига киритади".
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2021 йил 2 ноябрь