ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пенсиялар. Нафақа. Ижтимоий ҳимоя / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш /

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг 28.10.2021 й. 46-2021-сон "Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси ҳисобидан лойиҳалари бўйича молиявий ёрдам кўрсатиладиган аҳолининг ижтимоий химояга муҳтож қатлами тоифаларининг рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида"ги буйруққа ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 04.11.2021 й. 3192-1-сон билан рўйхатга олинган)

Funksiyani amalga oshirishning imkoni yo`q

Mazkur funksiyadan faqat mijozlar (foqdalanuvchilar) foydalanishlari mumkin

Hujjatning to`liq matni pullik versiyada mavjud. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

04.11.2021 й.

N 3192-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

БАНДЛИК ВА МЕҲНАТ МУНОСАБАТЛАРИ

ВАЗИРИНИНГ

28.10.2021 й.

N 46-2021


БУЙРУҒИ



"Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш

давлат жамғармаси ҳисобидан лойиҳалари бўйича

молиявий ёрдам кўрсатиладиган аҳолининг ижтимоий

химояга муҳтож қатлами тоифаларининг рўйхатини

тасдиқлаш тўғрисида"ги буйруққа ўзгартиришлар

киритиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикасининг "Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида"ги ва "Аҳоли бандлиги тўғрисида"ги қонунларига мувофиқ буюраман:


1. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг 2019 йил 11 октябрдаги 40-2019-Б-сон буйруғи (рўйхат рақами 3192, 2019 йил 4 ноябрь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.11.2019 йил, 10/19/3192/3991-сон) билан тасдиқланган "Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси ҳисобидан лойиҳалари бўйича молиявий ёрдам кўрсатиладиган аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатлами тоифаларининг рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида"ги буйруғига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири                                Н.Б. Хусанов






Буйруққа

ИЛОВА



"Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш

давлат жамғармаси ҳисобидан лойиҳалари бўйича

молиявий ёрдам кўрсатиладиган аҳолининг ижтимоий

химояга муҳтож қатлами тоифаларининг рўйхатини

тасдиқлаш тўғрисида"ги буйруққа киритилаётган

ўзгартиришлар


1. Буйруқ номи ва 1-бандидаги "ҳимояга муҳтож қатлами" деган сўзлар "эҳтиёжманд" деган сўз билан алмаштирилсин;


2. Иловада:


номи ва матнидаги "ҳимояга муҳтож қатлами" деган сўзлар "эҳтиёжманд" деган сўз билан алмаштирилсин;


1-позициядаги "Ногиронлар" деган сўз "Ногиронлиги бўлган шахслар" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


2-позиция қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўн тўрт ёшга тўлмаган болалари, ногиронлиги бўлган болалари бор ёлғиз ота ёки она, шунингдек кўп болали оилаларнинг ота-оналари";


4-позиция қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Одам савдосидан жабрланганлар";


6-позиция қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган ёки суд қарорига кўра ўзига нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари қўлланилган шахслар".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 4 ноябрь











































Время: 0.2353
AVda ro`yxatga olingan raqami bo`yicha qat`iy muvofiqlik
  • Barchasi
  • amaldagi
  • kuchini yo`qotgan
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • istalgan sana
  • aniq sana
  • davr
  • -

Qidiruvni pastga tushirish