ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ёқилғи-энергетика комплекси / Умумий қоидалар /Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 03.11.2021 й. 668-сон "Нефть ва газ тармоғи трансформациясини амалга оширишда ташқи молиялаштириш манбаларини диверсификация қилишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
03.11.2021 й.
N 668
НЕФТЬ ВА ГАЗ ТАРМОҒИ ТРАНСФОРМАЦИЯСИНИ
АМАЛГА ОШИРИШДА ТАШҚИ МОЛИЯЛАШТИРИШ
МАНБАЛАРИНИ ДИВЕРСИФИКАЦИЯ ҚИЛИШНИНГ
ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Сўнгги йилларда нефть ва газ тармоғи корхоналарини молиявий соғломлаштириш ва тармоқда рақобатни ривожлантириш учун қулай шарт-шароитларни яратиш бўйича муайян ишлар олиб борилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини "Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили"да амалга оширишга оид Давлат дастури тўғрисида" 2021 йил 3 февралдаги ПФ-6155-сон Фармони ижросини таъминлаш ҳамда Давлат кафолати иштирокисиз хорижий инвестицияларни жалб қилиш, "Ўзбекнефтгаз" АЖни молиявий соғломлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Қуйидагилар:
а)"Fitch Ratings" ва "S&P Global Ratings" халқаро рейтинг агентликлари томонидан "Ўзбекнефтгаз" АЖга Ўзбекистои Республикасииииг суверен рейтинги "ВВ-" (барқарор) даражасидаги кредит рейтинглари берилганлиги;
"DeGolyer & MacNaughton" (АҚШ) компанияси томонидан углеводород захираларини баҳолаш бўйича халқаро стандартларга (PRMS) мувофиқ "Ўзбекнефтгаз" АЖ конларининг 2017-2020 йиллар учун углеводород захиралари аудити ўтказилганлиги;
"Ernst & Young" (Буюк Британия) халқаро аудиторлик компанияси томонидан "Ўзбекнефтгаз" АЖнинг 2017-2020 йиллар учун молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига (МҲХС) мувофиқ консолидациялашган молиявий ҳисоботи аудити ўтказилганлиги;
б) "Ўзбекнефтгаз" АЖнинг халқаро облигацияларини чиқариш ва жойлаштириш доирасида корпоратив ва халқаро облигациялар рейтингларини олиш учун "S&P Global Ratings", "Fitch Ratings", "Moody's Investor's Service" рейтинг агентликлари ҳамда юридик хизматлар кўрсатиш учун "White & Case LLP" юридик фирмаси билан тегишли битимлар имзоланганлиги;
в) "Ўзбекнефтгаз" АЖ томонидан энг яхши таклифларни танлаб олиш натижалари асосида:
халқаро облигацияларни чиқариш ва жойлаштиришни ташкиллаштириш учун "Bank GPB International S.A.", "Citigroup Global Markets Limited", "J.P. Morgan Securities plc." ва "MUFG Securities EMEA plc." компаниялари (кейинги ўринларда - ташкилотчи компаниялар) танланганлиги;
халқаро облигацияларни чиқариш ва жойлаштириш доирасида ишончли вакил - "BNY Mellon Corporate Trustee Services Limited", тўлов агенти - "The Bank of New York Mellon (London Branch)", листинг ва рўйхатга олувчи агент - "The Bank of New York Mellon SA/NV (Dublin Branch)" компаниялари танлаб олинганлиги;
г) халқаро тажриба ҳамда республикада амалга оширилган тегишли эмиссияларнинг натижаларидан келиб чиққан ҳолда, "Ўзбекнефтгаз" АЖ томонидан халқаро облигацияларни Лондон фонд биржасида (The London Stock Exchange) жойлаштириш режалаштирилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Қуйидагилар:
Энергетика вазирлиги ва "Ўзбекнефтгаз" АЖнинг - 2021 йил ноябрь ойида 700 миллион АҚШ доллари миқдоригача халқаро облигацияларни чиқариш ва жойлаштиришни ташкиллаштириш тўғрисидаги;
Молия вазирлиги ва "Ўзбекнефтгаз" АЖнинг - халқаро облигацияларни чиқариш ва жойлаштиришдан тушган маблағларни Молия вазирлиги Ғазначилигида "Ўзбекнефтгаз" АЖнинг ғазначилик ҳисобрақамига ўтказиш ҳамда жамият эҳтиёжларига ишлатиш йўналишларини Молия вазирлиги билан келишган ҳолда белгилаш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.
Бунда, "Ўзбекнефтгаз" АЖ томонидан:
мавжуд қарз битимларида (шартномаларида), шунингдек ушбу қарорда кўзда тутилган халқаро облигацияларни чиқариш учун эмиссия рисоласида қабул қилинган молиявий шарт ва талаблар (ковенантлар) бузилмаслиги ва тегишли давр мобайнида бажарилиши;
халқаро облигацияларни чиқариш ва жойлаштиришда зарур ҳисобланадиган расмий ҳужжатларда (шу жумладан, эмиссия рисоласида) жамиятнинг барча фаолият йўналишлари ҳамда берилган кафолатлари билан боғлиқ бўлган маълумотларнинг ёритиб берилиши таъминлансин.
3. "Ўзбекнефтгаз" АЖга, истисно тариқасида, халқаро облигацияларни чиқариш ва жойлаштириш доирасида тўғридан-тўғри музокаралар асосида ҳамда Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги "Лойиҳалар ва импорт контрактларни комплекс экспертиза қилиш маркази" ДУКдан экспертизадан ва рўйхатдан ўтказмасдан:
а) қуйидаги ташкилотлар билан шартномаларни ва уларга қўшимча келишувларни имзолашга:
"Ernst & Young" халқаро аудиторлик ташкилоти билан "Ўзбекнефтгаз" АЖнинг 2021 йил молиявий ҳисоботларини ташқи аудитдан ўтказиш ва аудиторлик ташкилотнинг комфорт хатини (comfort letter) бериш хизматларини бажариш бўйича;
ташкилотчи компаниялар ёки уларнинг аффилланган шахслари билан хизматлар кўрсатиш бўйича;
халқаро облигацияларни чиқариш ва жойлаштириш доирасида ишончли вакил - BNY Mellon Corporate Trustee Services Limited, тўлов агенти - The Bank of New York Mellon (London Branch), листинг ва рўйхатга олувчи агент - The Bank of New York Mellon SA/NV (Dublin Branch) компаниялари билан тегишли процессуал хизматлар кўрсатиш бўйича;
Лондон фонд биржаси (The London Stock Exchange) билан халқаро облигацияларни жойлаштириш бўйича;
б) ташкилотчи компаниялар томонидан жалб қилинган юридик консультантлар, виртуал маълумотлар хоналари провайдерлари, таржимонлар хизматлари ва ушбу жараёнлар учун зарур бўлган бошқа хизматлар бўйича молиявий харажатларни ташкилотчи компаниялар тақдим этган ҳужжатларга мувофиқ тўлаб беришга рухсат берилсин.
4. Молия вазирлиги, Энергетика вазирлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги ва "Ўзбекнефтгаз" АЖ қонунчиликда белгиланган тартибда "Ўзбекнефтгаз" АЖнинг халқаро облигацияларини чиқариш ва жойлаштириш юзасидан корпоратив бошқарув органларида тегишли ҳужжатларнинг расмийлаштирилишини таъминласин.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари - иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров, энергетика вазири А.С. Султанов ва "Ўзбекнефтгаз" АЖ бошқаруви раиси М.Р. Абдуллаев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Арипов
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2021 йил 4 ноябрь