ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Прокуратура. Адлия органлари. Нотариат. Адвокатура. Юридик хизмат / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Нотариат /

Адлия вазирининг 04.11.2021 й. 185-мҳ-сон "Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 05.11.2021 й. 3113-7-сон билан рўйхатга олинган)

Funksiyani amalga oshirishning imkoni yo`q

Mazkur funksiyadan faqat mijozlar (foqdalanuvchilar) foydalanishlari mumkin

Hujjatning to`liq matni pullik versiyada mavjud. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

05.11.2021 й.

N 3113-7




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

04.11.2021 й.

N 185-мҳ


БУЙРУҒИ



Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни

амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага

ўзгартиришлар киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 25 августдаги ЎРҚ-711-сон "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги ва "Нотариат тўғрисида"ги қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сон "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 июлдаги 464-сон "Нотариат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига нотариуслар томонидан риоя этилиши устидан назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2019 йил 4 январдаги 2-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 3113, 2019 йил 4 январь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.01.2019 й., 10/19/3113/2422-сон) билан тасдиқланган Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Адлия вазири                                                                       Р.К. Давлетов






Буйруққа

ИЛОВА



Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни

амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага

киритилаётган ўзгартиришлар


1. 27-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Кўчмас мулк ва автотранспорт воситалари билан боғлиқ битимларни тасдиқлаш Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси маълумотлар базаси орқали жисмоний ва юридик шахсларнинг ижро ҳужжатлари бўйича, шунингдек кўчмас мулк билан боғлиқ битимларни тасдиқлаш коммунал ташкилотлар ахборот тизимлари орқали электр энергияси, табиий газ етказиб бериш, сув таъминоти ва сув чиқариш хизматларидан қарздорлиги мавжудлиги онлайн режимда текширилганидан кейин амалга оширилади. Бунда текшириш ўтказилган сана ва вақти кўрсатилган ҳамда махсус QR-кодга эга бўлган текшириш натижалари тўғрисидаги кўчирма чоп этилади ва тегишли ҳужжатлар йиғмажилди билан бирга тикилади. Электрон тизимларда техник носозликлар бўлганда, ушбу ташкилотлар билан ахборот алмашуви курьерлик хизмати орқали амалга оширилади.".


2. 196-банднинг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"қарздорнинг номи ва манзили (жисмоний шахслар учун туғилган санаси ва жойи, иш жойи), қарздор жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (Ўзбекистон Республикаси фуқаролари бўлмаган жисмоний шахсларнинг шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжатларнинг реквизитлари), шунингдек қарздор юридик шахснинг солиқ тўловчи идентификация рақами;".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 5 ноябрь












































Время: 0.0050
AVda ro`yxatga olingan raqami bo`yicha qat`iy muvofiqlik
  • Barchasi
  • amaldagi
  • kuchini yo`qotgan
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • istalgan sana
  • aniq sana
  • davr
  • -

Qidiruvni pastga tushirish