ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Жисмоний тарбия ва спорт /

Туризм ва спорт вазирининг 25.10.2021 й. 150-мҳ-сон "Гимнастика бўйича республика ихтисослаштирилган олимпия захиралари болалар-ўсмирлар спорт мактабига ўқувчи-спортчиларни конкурс асосида танлаб олиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 05.11.2021 й. 3137-1-сон билан рўйхатга олинган)

Funksiyani amalga oshirishning imkoni yo`q

Mazkur funksiyadan faqat mijozlar (foqdalanuvchilar) foydalanishlari mumkin

Hujjatning to`liq matni pullik versiyada mavjud. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

05.11.2021 й.

N 3137-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ТУРИЗМ ВА СПОРТ ВАЗИРИНИНГ

25.10.2021 й.

N 150-мҳ


БУЙРУҒИ



Гимнастика бўйича республика ихтисослаштирилган

олимпия захиралари болалар-ўсмирлар спорт мактабига

ўқувчи-спортчиларни конкурс асосида танлаб олиш

ва қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга

ўзгартиришлар киритиш ҳақида



Ўзбекистан Республикаси Президентининг 2021 йил 6 апрелдаги ПФ-6199-сон "Туризм, спорт ва маданий мерос соҳаларида давлат бошқаруви тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони ва 2021 йил 6 апрелдаги ПҚ-5054-сон "Туризм ва спорт вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазирининг 2019 йил 7 январдаги 2-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 3137, 2019 йил 18 февраль) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.02.2019 й., 10/19/3137/2632-сон) билан тасдиқланган Гимнастика бўйича республика ихтисослаштирилган олимпия захиралари болалар-ўсмирлар спорт мактабига ўқувчи-спортчиларни конкурс асосида танлаб олиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                                  А.А. Абдухакимов






Буйруққа

ИЛОВА



Гимнастика бўйича республика ихтисослаштирилган

олимпия захиралари болалар-ўсмирлар спорт мактабига

ўқувчи-спортчиларни конкурс асосида танлаб олиш

ва қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга

киритилаётган ўзгартиришлар


1. 5-банддаги "Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазирининг" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси туризм ва спорт вазирининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. 6-банддаги "Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 5 ноябрь




















































Время: 0.0053
AVda ro`yxatga olingan raqami bo`yicha qat`iy muvofiqlik
  • Barchasi
  • amaldagi
  • kuchini yo`qotgan
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • istalgan sana
  • aniq sana
  • davr
  • -

Qidiruvni pastga tushirish