ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Жисмоний тарбия ва спорт / Спорт тадбирларига тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш /Ўзбекистон Республикаси Президентининг 05.11.2021 й. ПҚ-5281-сон "2024 йил Париж шаҳрида (Франция) ўблиб ўтадиган XXXIII ёзги Олимпия а ва XVII Паралимпия ўйинларига Ўзбекистон спортчиларини комплекс тайёрлаш тўғрисида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ҚАРОРИ
05.11.2021 й.
N ПҚ-5281
2024 ЙИЛ ПАРИЖ ШАҲРИДА (ФРАНЦИЯ)
БЎЛИБ ЎТАДИГАН XXXIII ЁЗГИ ОЛИМПИЯ
ВА XVII ПАРАЛИМПИЯ ЎЙИНЛАРИГА
ЎЗБЕКИСТОН СПОРТЧИЛАРИНИ КОМПЛЕКС
ТАЙЁРЛАШ ТЎҒРИСИДА
Барча спорт турларини ривожлантириш орқали ёзги Олимпия ва Паралимпия ўйинларида қатнашиш ҳуқуқини берувчи лицензиялар сонини кўпайтириш, 2024 йил Париж шаҳрида (Франция) бўлиб ўтадиган XXXIII ёзги Олимпия ва XVII Паралимпия ўйинларига (кейинги ўринларда - Олимпия ва Паралимпия ўйинлари) спортчиларимизнинг ҳар томонлама тайёрлиги ва муваффақиятли иштирокини таъминлаш мақсадида:
1. Олимпия ва Паралимпия ўйинларига Ўзбекистон спортчиларини тайёрлашнинг устувор вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:
спорт таълими тизимини тубдан такомиллаштириш ва рақамлаштириш, олимпия ва паралимпия дастурларига киритилган спорт турлари бўйича юқори натижадор ва олимпия спортчилар захирасини яратиш, лицензиялар сонини сезиларли даражада кўпайтириш;
спорт менежментини такомиллаштириш, ҳар бир бўғинни аудитдан ўтказиш ва халқаро стандартларга мувофиқлаштириш;
спорт фармакологияси, психологияси, тиббиёти, диетологиясини чуқур таҳлил қилиш ва ўрганиш, улар натижасида илмий асосланган таклифлар ишлаб чиқиш;
Олимпия ва Паралимпия ўйинларида иштирок этиш учун талабгорлар орасида аёл спортчилар улушини ошириш, Ўзбекистон спортчилари ўртасида гендер тенгликни таъминлаш;
спорт базалари ва иншоотларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, замонавий стандартларга жавоб берадиган янги спорт объектларини барпо этиш, улардан мақсадли ва самарали фойдаланиш;
мамлакатимизда белгилаб берилган паралимпия ҳаракатини ривожлантиришнинг асосий йўналишларини амалиётга тўлиқ татбиқ этиш, жисмоний имконияти чекланган ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг спорт фаолиятини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш.
2. Қуйидагилар:
2024 йил Париж шаҳрида (Франция) бўлиб ўтадиган XXXIII ёзги Олимпия ва XVII Паралимпия ўйинларига Ўзбекистон спортчиларини тайёрлаш дастури 1-иловага мувофиқ;
2024 йил Париж шаҳрида (Франция) бўлиб ўтадиган XXXIII ёзги Олимпия ва XVII Паралимпия ўйинларига тайёргарлик кўриш бўйича мақсадли кўрсаткичлар (кейинги ўринларда - Мақсадли кўрсаткичлар) 2-иловага мувофиқ;
2024 йил Париж шаҳрида (Франция) бўлиб ўтадиган XXXIII ёзги Олимпия ва XVII Паралимпия ўйинларига тайёргарлик кўрувчи Ўзбекистон миллий терма жамоаларининг контингенти 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Белгилансинки, Мақсадли кўрсаткичлар:
Олимпия ўйинлари бўйича 244 та дастурда иштирок этиш ҳамда 26 та спорт турлари бўйича 103 та лицензияни, шу жумладан 8 та истиқболли олимпия спорт турлари бўйича (бадминтон, стол тенниси, қояни забт этиш, сув полоси, синхрон сузиш, сувга сакраш, от спорти, триатлон) 31 та дастурда иштирок этиш ва лицензияларни қўлга киритишни;
Паралимпия ўйинлари бўйича 476 та дастурда иштирок этиш ҳамда 12 та спорт турлари, шу жумладан бочча, парастол тенниси, паракамондан отиш, паравелоспорт бўйича жами 105 та лицензияни қўлга киритишни назарда тутади.
Ёшлар сиёсати ва спорт вазири А.И. Икрамов, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси (О.Касимов) ва Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси (М. Ташходжаев):
б) Мақсадли кўрсаткичлардаги олимпия ва паралимпия спорт турлари бўйича дастурларда спортчиларнинг иштирокини таъминласин, бу борада спорт федерациялари (ассоциациялари)нинг фаолиятини самарали ташкил этсин;
в) икки ой муддатда спорт федерация (ассоциация)лари раҳбарлари вакант лавозимларини тўлдириш, шунингдек, паст натижаларни кўрсатган, ажратилган бюджет маблағларидан самарали фойдаланмаган ва бошқа салбий ҳолатларга йўл қўйган федерация (ассоциация)лар раҳбарлари лавозимларига янги номзодлар бўйича таклиф киритсин;
г) спорт федерация (ассоциация)лари раҳбарлари билан биргаликда Мақсадли кўрсаткичлардаги дастурларда қатнашиш ва лицензияларни қўлга киритиш бўйича масъул эканлиги белгилансин.
4. Маълумот учун қабул қилинсинки, Халқаро олимпия қўмитаси томонидан 2020 йил декабрда қабул қилинган қарорга асосан 2024 йилдаги Олимпия ўйинларида илк бор гендер тенглик таъминланиб, эркаклар ҳамда аёллар учун қатнашиш ҳуқуқини берувчи лицензиялар сони тенг равишда белгилаб берилди.
Ёшлар сиёсати ва спорт вазири А.И. Икрамов, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси (О.Касимов) спорт федерация (ассоциация)лари билан биргаликда 2024 йилдаги Олимпия ўйинларига тайёргарлик кўриш жараёнида қуйидагиларни амалга оширсин:
икки ой муддатда аҳоли ўртасида гендер тенглик тамойилларини "маҳаллабай" тизими асосида таниқли спортчилар иштирокида тарғиб қилиш дастурини ишлаб чиқсин ва амалга оширсин;
Олимпия ўйинларида иштирок этиш учун талабгорлар ўртасида аёл спортчилар улушини ошириш чораларини кўрсин. Бунда, уларнинг эркак спортчилар сонидан фарқи +/-3 фоизгача бўлишини таъминласин.
5. 2024 йил Париж шаҳрида (Франция) бўлиб ўтадиган XXXIII ёзги Олимпия ва XVII Паралимпия ўйинларига Ўзбекистон спортчиларини тайёрлаш мақсадида спорт федерация (ассоциация)ларига бириктирилган спорт базалари рўйхати 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ёшлар сиёсати ва спорт вазири А.И.Икрамов, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси (О.Касимов), Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси (М. Ташходжаев) тегишли вазирлик, идора ва ташкилотлар билан биргаликда мазкур қарорга 4-иловага мувофиқ бириктирилаётган спорт базаларидан спорт федерация (ассоциация)лари томонидан эркин ва доимий равишда фойдаланилишини, зарур шарт-шароитлар (электр энергияси, газ, сув, таъмирлаш ишлари) яратилишини таъминласин. Бунда, ушбу чора-тадбирлар спорт базаларини балансда сақловчиларнинг маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
6. Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги (А.Икрамов) Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси (О.Касимов), Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси (М. Ташходжаев) билан биргаликда:
миллий терма жамоалар спортчиларининг йил давомида доимий узлуксиз ўқув-машғулот йиғинлари, халқаро мусобақа ва турнирларда мунтазам иштирокини таъминлаш, малакали маҳаллий ва хорижий тренерлар ҳамда бошқа мутахассисларни жалб қилиш;
миллий терма жамоаларнинг ўқув-машғулот, мусобақа ва турнирларга тайёргарлик жараёнига илғор инновацион, илмий-методик технологияларни жорий этиш ҳамда спортчиларни тиббий ва фармакологик таъминлаш, уларда спортчиларнинг иштирокини даврида илмий жиҳатдан таҳлил қилиш бўйича мутахассислар (тренерлар, шифокорлар, физиологлар, диетологлар, илмий таҳлилчилар ва бошқалар) гуруҳларини ташкил этиш;
2024 йил Париж шаҳрида (Франция) бўлиб ўтадиган XXXIII ёзги Олимпия ва XVII Паралимпия ўйинларига Ўзбекистон спортчиларини тайёрлаш дастури (кейинги ўринларда - Дастур) бажарилишини тизимли таҳлил ва мониторинг қилиш, масъул вазирлик, идора ва ташкилотларга кўмак бериш ва методик ёрдам кўрсатиш, кўрилаётган чоралар натижалари, миллий терма жамоаларнинг Олимпия ва Паралимпия ўйинларига тайёргарлиги аҳволи, Дастурга ўзгартириш ва қўшимчалар бўйича асосли таклифларни ишлаб чиқиш ва киритиб бориш;
манфаатдор вазирлик, идора ва ташкилотлар ҳамда спорт федерация (ассоциация)ларини жалб қилган ҳолда спорт базаларини қуриш ва реконструкция қилиш ҳамда уларни замонавий спорт анжомлари ва жиҳозлари билан таъминлаш, шунингдек, миллий терма жамоаларни тайёрлаш учун қулай ижтимоий, маиший ва моддий шароитлар тайёрлаш бўйича ишларни ўз вақтида ва сифатли ташкил этишни таъминласин.
7. 2024 йил Париж шаҳрида (Франция) бўлиб ўтадиган XXXIII ёзги Олимпия ва XVII Паралимпия ўйинларига Ўзбекистон спортчиларини тайёрлаш бўйича Республика комиссияси (кейинги ўринларда - Республика комиссияси) таркиби 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
8. Республика комиссияси (А.Н. Арипов):
бир ой муддатда Олимпия ва Паралимпия ўйинларига пухта тайёргарлик кўриш мақсадида спорт федерация (ассоциация)ларига тегишли шарт-шароитлар яратиш учун уларни вазирлик, идора ва йирик ташкилотларга бириктирсин, шунингдек, ушбу ташкилотларнинг аниқ вазифаларини белгиласин;
Олимпия ва Паралимпия ўйинларига пухта тайёргарлик кўриш учун зарур бўладиган бюджет, бюджетдан ташқари, шунингдек, ҳомийлик маблағлари миқдорини кўриб чиқсин ва белгиласин;
Дастурда назарда тутилган ҳамда манфаатдор вазирлик, идора ва ташкилотларнинг зиммасига юклатилган вазифа ва топшириқлар ўз вақтида, сифатли ва тўлиқ бажарилиши устидан доимий назорат ўрнатсин, Дастурга мувофиқ амалга оширилиши лозим бўлган ишларнинг ижросини ҳар чоракда муҳокама қилиш ва камчиликларни ўз вақтида бартараф этиш чораларини кўриб борсин;
бир ой муддатда Республика комиссиясининг кенгайтирилган биринчи йиғилишини ташкиллаштирсин. Бунда, мазкур қарорнинг мазмун-моҳияти, спортга давлат томонидан берилаётган эътибор, вазифаларни сўзсиз бажариш зарурлиги, паст натижа кўрсатган шахсларга нисбатан тегишли чоралар кўрилиши ҳақида етказилсин;
икки ой муддатда спорт соҳасида коррупциянинг олдини олиш, Олимпия ва Паралимпия ўйинларига тайёргарлик кўриш жараёнида (мусобақаларни ҳар бир босқичда ўтказиш, спортчиларни саралаб олиш, тренерларни жалб қилиш, спорт-таълим муассасаларига ўқувчиларни қабул қилиш, норматив ва имтиҳонларни топшириш ва бошқалар) коррупция ҳолатларининг ҳар қандай кўринишларига нисбатан муросасиз муносабатда бўлиш ва унга қарши аёвсиз курашиш бўйича комплекс чора-тадбирларни тасдиқласин ва амалиётга жорий қилсин.
9. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари:
а) Туризм ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ва Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси билан келишилган ҳолда икки ой муддатда Олимпия ва Паралимпия ўйинларига миллий терма жамоа спортчиларининг сифатли тайёргарлик кўришини таъминлаш мақсадида Мақсадли кўрсаткичлар бўйича ҳудудий дастурларни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин. Бунда, қуйидагилар назарда тутилсин:
спорт базаларининг бюджетдан ташқари ва ҳомийлар маблағлари ҳисобидан қурилиши, қайта қурилиши, капитал таъмирланишини таъминлаш, уларнинг тўлиқ ишлатилиши учун тегишли шарт-шароитлар яратиш, замонавий спорт анжомлари ва жиҳозлари, шу жумладан автотранспорт воситалари билан таъминлаш;
Олимпия ва Паралимпия ўйинларига тайёргарлик кўраётган миллий терма жамоа спортчилари, тренерлари ва бошқа мутахассисларини моддий ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш, уларнинг маиший шароитларини яхшилаш;
Олимпия ва Паралимпия ўйинларига тайёргарлик кўраётган ҳудудий терма жамоа спортчилари, тренерлари ва бошқа спорт мутахассисларининг республика ва халқаро спорт тадбирлари ҳамда ўқув-машғулот йиғинларида узлуксиз иштирокини таъминлаш;
б) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 январдаги "Ўзбекистон Республикасида жисмоний тарбия ва спортни янада такомиллаштириш ва оммалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5924-сон Фармони билан устувор, истиқболдаги, ривожланаётган спорт турларига ихтисослаштирилган туман (шаҳар)ларда мазкур Фармон билан белгиланган тегишли спорт турларини ривожлантириш ва оммалаштириш ҳамда зарур шарт-шароитлар яратиш чораларини кўрсин;
в) жойларда олимпия ва паралимпия спорт турларини ривожлантириш ва мувофиқлаштириш, услубий қўллаб-қувватлаш ва мониторинг қилиш мақсадида спорт федерация (ассоциация)ларининг ҳудудий бўлинмаларини ташкил этсин, шунингдек, уларнинг молиявий ва моддий-техник базасини мустаҳкамлашга кўмаклашсин;
г) жойлардаги раҳбар кадрлар орасидан номзодларни спорт федерация (ассоциация)лари ҳудудий бўлинмаларининг раҳбари лавозимига тавсия этиш чораларини кўрсин.
10. Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси, олимпия ва паралимпия спорт турлари бўйича федерация (ассоциация)лар томонидан белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатлар бўйича хориждан олиб келинадиган, Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган спорт анжомлари, жиҳозлари, ускуналари, сунъий спорт майдонлари ва уларнинг ёрдамчи ускуналари (шу жумладан, махсус машғулот тренажёрлари, замонавий илмий технология воситалари), махсус спорт кийимлари (экипировкалар), компьютер техникаси, мультимедиа маҳсулотлари, спорт тиббиёти жиҳозлари, тиббий биологик ва фармакологик препаратлар 2024 йил 1 октябрга қадар божхона божидан озод этилсин.
Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги олимпия ва паралимпия спорт турлари бўйича федерация (ассоциация)лар томонидан хориждан олиб келинаётган спорт анжомлари, жиҳозлари, ускуналари, сунъий спорт майдонлари ва уларнинг ёрдамчи ускуналари (шу жумладан, махсус машғулот тренажёрлари, замонавий илмий технология воситалари), махсус спорт кийимлари (экипировкалар), компьютер техникаси, мультимедиа маҳсулотлари, спорт тиббиёти жиҳозлари, тиббий биологик ва фармакологик препаратларнинг мақсадли ишлатилиши ва хавфсизлиги устидан доимий қатъий назорат ўрнатсин.
Давлат божхона қўмитаси (М. Азимов) мазкур бандга асосан хориждан олиб келинадиган товарлардан бошқа мақсадларда фойдаланилган тақдирда, имтиёзлар берилиши муносабати билан тўланмаган божхона божи суммаси қонун ҳужжатларида назарда тутилган молиявий санкциялар қўлланилган ҳолда Давлат бюджетига ундирилишини таъминласин.
11. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Ш.Кудбиев) Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги (М.Исмаилов) билан биргаликда 2022 йил ва келгуси йилларда ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурини шакллантиришда ишлаб чиқилган лойиҳа-смета ҳужжатларига асосан Дастурга киритилган объектларни қуриш, реконструкция қилиш ҳамда таъмирлаш учун марказлашган капитал қўйилмалар лимитларини ажратсин.
12. Белгилансинки, Олимпия ва Паралимпия ўйинларига мақсадли тайёргарлик кўриш доирасида олимпия ва паралимпия спорт турлари бўйича:
Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси маблағлари ҳисобидан спортчи ва тренерларга Республика комиссияси томонидан белгиланадиган миқдорда стипендия кўринишида ҳар ойда тўланадиган тўловлар тайинланади;
миллий терма жамоалар спортчилари, тренерлари ва бошқа мутахассислари учун ҳар ойлик стипендиялар, бир марталик тўланадиган пул мукофотлари, қимматбаҳо совғалар ва бошқа ёрдам кўринишида олинадиган тўловлар жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғига тортилмайди ва уларга ижтимоий солиқ ҳамда суғурта бадаллари ҳисобланмайди.
13. Спортни ривожлантириш вазири А.Икрамов Молия вазирлиги (Т.Ишметов), Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси (О.Касимов), Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси (М.Ташходжаев), манфаатдор вазирлик, идора ва ташкилотлар билан биргаликда 2022 йил 1 октябрга қадар қуйидагиларни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳасини киритсин:
а) спортни молиялаштириш тизимини тубдан қайта кўриб чиқиб, ушбу жараённинг шаффоф бўлиши ҳамда сарфланган маблағларнинг натижадорлигига эътиборни қаратиш;
б) Давлат бюджетидан ажратилаётган маблағларнинг самарадорлиги, шаффофлиги ва ҳисобдорлигини ошириш мақсадида, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси ва спорт федерация (ассоциация)ларига Олимпия ва Паралимпия ўйинларига тайёргарлик кўриш учун маблағ ажратиш бўйича алоҳида тартибни жорий қилиш;
в) Олимпия ва Паралимпия ўйинлари, Осиё ва Параосиё ўйинлари, нуфузли халқаро спорт мусобақалари (кубоклари) ғолиблари ҳамда совриндорлари, шунингдек, спортчиларни тайёрлаган тренерлар, шифокорлар ва бошқа спорт мутахассисларини илғор хорижий тажриба асосида рағбатлантиришнинг замонавий тизимини жорий қилиш. Бунда:
ушбу масалаларни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тизимлаштириш;
ўзини намоён эта олган миллий терма жамоалар спортчилари, тренерлари, шифокорлари ва бошқа спорт мутахассисларини уй-жой билан таъминлаш;
ютқизиқсиз лотереяларни ташкил қилиш механизмларини жорий қилиш;
спортчилар, тренерлар, шифокорлар ва бошқа спорт мутахассисларининг бир йилда бир марта ўзлари учун мақбул бўлган муддатда санаторий-соғломлаштириш муассасаларида соғломлаштириш курсидан бепул фойдаланишнинг аниқ механизмларини жорий қилиш назарда тутилади.
14. Бош прокуратура (Н. Йўлдошев) Бош вазир ўринбосари - туризм ва спорт вазири А. Абдухакимов, Ҳисоб палатаси (Б. Турабов), Молия вазирлиги (Т. Ишметов) билан биргаликда Токио шаҳрида (Япония) бўлиб ўтган XXXII ёзги Олимпия ва ХVI Паралимпия ўйинларига тайёргарлик кўриш учун ажратилган маблағлардан, шунингдек, Олимпия ва Паралимпия ўйинларига тайёргарлик кўриш учун ажратиладиган маблағлардан Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси, спорт федерация (ассоциация)лари, бошқа спорт ташкилотлари томонидан оқилона, тежамкор ва самарали фойдаланилганлиги (фойдаланилаётганлиги), тендер ва танловлар очиқ ва шаффоф ҳолда ўтказилганлиги (ўтказилаётганлиги), коррупцияга йўл қўйилмаганлиги (йўл қўйилмаётганлиги), давлат харидларининг бошқа асосий принципларига тўлиқ риоя қилинганлигига (риоя қилинаётганлиги) қонуний баҳо берсин ҳамда унинг натижалари бўйича тегишли чораларни кўрсин.
15. Молия вазирлиги (Т. Ишметов):
жорий йил якунига қадар 2021 йилда Токио шаҳрида (Япония) бўлиб ўтган XXXII ёзги Олимпия ва ХVI Паралимпия ўйинларига тайёргарлик кўришга Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар самарадорлигини ўрганиб чиқсин ҳамда таклифлар киритсин;
Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ва Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси, спорт федерация (ассоциация)лари томонидан тақдим этилган талабномалар асосида Олимпия ва Паралимпия ўйинларига тайёргарлик кўриш учун зарур маблағларни ўрнатилган тартибда 2022 йилдан бошлаб Давлат бюджетидан ажратилишини таъминласин.
16. Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги (А.Икрамов), Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси (А. Хаджаев), Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги (А. Кучимов), Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари мазкур қарорнинг мазмун-моҳияти, Олимпия ва Паралимпия ўйинларига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон спортчилари тўғрисида қисқа метражли видеороликлар ҳамда махсус кўрсатувлар тайёрланишини ва оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилишини таъминласин.
17. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб ёшлар сиёсати ва спорт вазири А.И. Икрамов, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси бош котиби О.О. Касимов, Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси раиси М.М. Ташходжаев ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари белгилансин.
Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси К.К. Куранбаев зиммасига юклансин.
Амалга оширилаётган чора-тадбирлар натижадорлиги юзасидан ҳар йили 1 январгача Ўзбекистон Республикаси Президентига ахборот бериб борилсин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёев
Президентининг
2021 йил 5 ноябрдаги
ПҚ-5281-сон қарорига
1-ИЛОВА
2024 йил Париж шаҳрида (Франция) бўлиб ўтадиган
XXXIII ёзги Олимпия ва XVII Паралимпия ўйинларига
Ўзбекистон спортчиларини тайёрлаш
ДАСТУРИ
18. |
Ўзбекистон дзюдо федерациясининг асосий базаси атрофидаги бўш ҳудудда (Тошкент шаҳри, А.Қодирий кўчаси, 7А-уй) Халқаро дзюдо федерацияси талабларига жавоб берадиган спорт асбоб-ускуналари билан жиҳозланган ихтисослаштирилган зал барпо этиш ва фойдаланишга топшириш.
|
2023 йил май |
"Олмалиқ КМК" АЖ, "Азиа иншуранс" АЖ, Дзюдо федерацияси маблағлари |
Тошкент шаҳар ҳокимлиги, "Олмалиқ КМК" АЖ, "Ўзметкомбинат" АЖ, "Азиа иншуранс" АЖ, Дзюдо федерацияси |
Тошкент вилояти, Бўстонлиқ тумани, "Нурчилар" МФЙ ҳудудида замонавий регби спорт комплексини барпо этиш ва фойдаланишга топшириш.
|
2025 йил июль
|
Ижрочилар маблағлари |
Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Тошкент вилояти ҳокимлиги, Регби федерацияси
|
Ижрочилар маблағлари
Спортни ривожлантириш вазирлиги, Тошкент шаҳар хокимлиги, Волейбол федерацияси
21. |
Тошкент вилояти Ўртачирчиқ тумани Ўртасарой қишлоғидаги ўқ отиш спорти комплексини ишга тушириш. Тўртта ҳудудий базаларни (Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳри) ўқ отиш спорти бўйича замонавий спорт-технологик асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш.
|
2022-2023 йиллар давомида |
Ўқ отиш федерацияси, "Ватанпарвар" ташкилоти маблағлари |
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимликлари, "Ватанпарвар" ташкилоти, Ўқ отиш федерацияси |
Изоҳ: норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тегишли ҳуқуқий муносабатларни тартибга солиш соҳаси ва предметига қараб қайта кўриб чиқилиши ёки бир ҳужжатга бирлаштирилиши мумкин.
Президентининг
2021 йил 5 ноябрдаги
ПҚ-5281-сон қарорига
2-ИЛОВА
2024 йил Париж шаҳрида (Франция) бўлиб
ўтадиган XXXIII ёзги Олимпия ва XVII Паралимпия
ўйинларига тайёргарлик кўриш бўйича
МАҚСАДЛИ КЎРСАТКИЧЛАР
N |
Спорт тури |
Дастурлар сони
|
Лицензиялар сони |
I. Олимпия спорт турлари
|
|||
1. |
Бокс
|
13 |
12 |
2. |
Дзюдо
|
14 |
12 |
3. |
Енгил атлетика
|
48 |
12 |
4. |
Сузиш
|
28 |
10 |
5. |
Эркин кураш
|
12 |
7 |
6. |
Юнон-рум кураши
|
6 |
5 |
7. |
Қиличбозлик
|
12 |
5 |
8. |
Оғир атлетика
|
10 |
5 |
9. |
Академик эшкак эшиш
|
14 |
5 |
10. |
Байдарка ва каноэда эшкак эшиш
|
10 |
5 |
11. |
Велоспорт
|
22 |
5 |
12. |
Таэквондо (WT)
|
8 |
4 |
13. |
Ўқ отиш (стенддан отиш)
|
12 |
4 |
14. |
Теннис
|
5 |
2 |
15. |
Замонавий бешкураш
|
2 |
2 |
16. |
Бадиий гимнастика
|
2 |
2 |
17. |
Спорт гимнастикаси
|
12 |
2 |
18. |
Слаломда эшкак эшиш
|
6 |
1 |
19. |
Трамполин
|
2 |
1 |
20. |
Камондан отиш
|
4 |
1 |
21. |
Футбол
|
2 |
1 |
22. |
Баскетбол
|
2 |
1 |
23. |
Гандбол
|
2 |
1 |
24. |
Чим устида хоккей
|
2 |
1 |
25. |
Волейбол
|
2 |
1 |
26. |
Регби
|
2 |
1 |
Жами
|
254 |
103 |
|
II. Паралимпия спорт турлари
|
|||
1.. |
Параенгил атлетика
|
167 |
40 |
2. |
Парадзюдо
|
13 |
12 |
3. |
Парасузиш
|
146 |
26 |
4. |
Парапауэрлифтинг
|
20 |
8 |
5. |
Паравелоспорт
|
51 |
1 |
6. |
Паратаэквондо (WT)
|
6 |
4 |
7. |
Параакадемик эшкак эшиш
|
4 |
4 |
8. |
Параканоэда эшкак эшиш
|
9 |
6 |
9. |
Параўқ отиш
|
13 |
1 |
10. |
Паракамондан отиш
|
9 |
1 |
11. |
Бочча
|
7 |
1 |
12. |
Парастол тенниси
|
31 |
1 |
Жами
|
476 |
105 |
|
III. Истиқболли олимпия спорт турлари
|
|||
1. |
Синхрон сузиш
|
2 |
|
2. |
Сув полоси
|
2 |
|
3. |
Сувга сакраш
|
8 |
|
4. |
От спорти
|
3 |
|
5. |
Триатлон
|
2 |
|
6. |
Стол тенниси
|
5 |
|
7. |
Бадминтон
|
5 |
|
8. |
Қояни забт этиш
|
4 |
|
Жами
|
31 |
||
Ҳаммаси
|
761 |
208 |
Президентининг
2021 йил 5 ноябрдаги
ПҚ-5281-сон қарорига
3-ИЛОВА
2024 йил Париж шаҳрида (Франция) бўлиб ўтадиган
XXXIII ёзги Олимпия ва XVII Паралимпия ўйинларига
тайёргарлик кўрувчи Ўзбекистон миллий
терма жамоаларининг контингенти
N |
Спорт федерация (ассоциация)лари |
Спорт тури |
Терма жамоа
|
|||||
Жами |
Шундан:
|
|||||||
Спорт- чилар |
Шу жумладан:
|
Тренер- лар |
Бошқа мутахас- сислар |
|||||
Эркак- лар
|
Аёл- лар |
|||||||
I. Олимпия спорт турлари
|
||||||||
1. |
Ўзбекистон бадминтон федерацияси
|
Бадминтон
|
30 |
24 |
12 |
12 |
4 |
2 |
2. |
Ўзбекистон баскетбол федерацияси
|
Баскетбол
|
60 |
48 |
24 |
24 |
8 |
4 |
3. |
Ўзбекистон бокс федерацияси |
Бокс
|
65 |
52 |
27 |
25 |
8 |
5 |
4. |
Ўзбекистон велоспорт федерацияси |
Велоспорт БМХ
|
6 |
4 |
2 |
2 |
2 |
- |
Велоспорт МТБ
|
6 |
4 |
2 |
2 |
2 |
- |
||
Велоспорт шоссе
|
20 |
15 |
8 |
7 |
3 |
2 |
||
Велоспорт трек
|
23 |
18 |
9 |
9 |
3 |
2 |
||
5. |
Ўзбекистон волейбол федерацияси
|
Волейбол
|
60 |
48 |
24 |
24 |
8 |
4 |
6. |
Ўзбекистон гандбол федерацияси |
Гандбол
|
70 |
56 |
28 |
28 |
8 |
6 |
7. |
Ўзбекистон гимнастика федерацияси |
Спорт гимнастикаси
|
30 |
24 |
12 |
12 |
4 |
2 |
Бадиий гимнастика
|
27 |
21 |
- |
21 |
4 |
2 |
||
Трамполин
|
8 |
6 |
3 |
3 |
2 |
|||
8. |
Ўзбекистон дзюдо федерацияси |
Дзюдо
|
70 |
56 |
28 |
28 |
10 |
4 |
9. |
Ўзбекистон енгил атлетика федерацияси
|
Енгил атлетика
|
159 |
129 |
65 |
64 |
20 |
10 |
10. |
Ўзбекистон камондан отиш федерацияси
|
Камондан отиш
|
20 |
16 |
8 |
8 |
3 |
1 |
11. |
Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси
|
Қиличбозлик
|
60 |
48 |
24 |
24 |
8 |
4 |
12. |
Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси
|
Оғир атлетика
|
38 |
30 |
15 |
15 |
5 |
3 |
13. |
Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси
|
От спорти |
22 |
18 |
9 |
9 |
3 |
1 |
14. |
Ўзбекистон регби федерацияси |
Регби
|
60 |
48 |
24 |
24 |
8 |
4 |
15. |
Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси |
Эркин кураш
|
60 |
48 |
24 |
24 |
8 |
4 |
Юнон-рум кураши
|
30 |
24 |
24 |
- |
4 |
2 |
||
16. |
Ўзбекистон стол тенниси федерацияси
|
Стол тенниси
|
30 |
24 |
12 |
12 |
4 |
2 |
17. |
Ўзбекистон сузиш федерацияси |
Сузиш
|
70 |
56 |
28 |
28 |
8 |
6 |
Синхрон сузиш
|
25 |
20 |
- |
20 |
3 |
2 |
||
Сув полоси
|
55 |
44 |
24 |
20 |
7 |
4 |
||
Сувга сакраш
|
30 |
24 |
12 |
12 |
4 |
2 |
||
18. |
Ўзбекистон таэквондо (WT) ассоциацияси
|
Таэквондо (WT)
|
40 |
32 |
16 |
16 |
6 |
2 |
19. |
Ўзбекистон теннис федерацияси |
Теннис
|
30 |
24 |
12 |
12 |
4 |
2 |
20. |
Ўзбекистон ўқ отиш спорти федерацияси
|
Ўқ отиш ва стенддан отиш
|
30 |
24 |
12 |
12 |
4 |
2 |
21. |
Ўзбекистон чим устида хоккей федерацияси
|
Чим устида хоккей
|
80 |
64 |
32 |
32 |
10 |
6 |
22. |
Ўзбекистон "ROWING & CANOE" федерацияси |
Байдарка ва каноэда эшкак эшиш
|
75 |
60 |
30 |
30 |
12 |
3 |
Академик эшкак эшиш
|
120 |
96 |
48 |
48 |
18 |
6 |
||
Слаломда эшкак эшиш
|
23 |
18 |
9 |
9 |
3 |
2 |
||
23. |
Ўзбекистон триатлон федерацияси
|
Триатлон
|
8 |
6 |
3 |
3 |
2 |
|
24. |
Ўзбекистон замонавий беш кураш федерацияси
|
Замонавий беш кураш |
8 |
6 |
3 |
3 |
2 |
|
25. |
Ўзбекистон футбол ассоциацияси |
Футбол
|
90 |
72 |
40 |
32 |
10 |
8 |
26. |
Ўзбекистон спорт рақси федерацияси
|
Брейк-данс
|
10 |
6 |
3 |
3 |
2 |
2 |
27. |
Ўзбекистон альпинизм ва қояни забт этиш федерацияси
|
Қояни забт этиш |
10 |
8 |
4 |
4 |
2 |
|
Жами
|
1 658 |
1 321 |
660 |
661 |
226 |
111 |
||
II. Паралимпия спорт турлари
|
||||||||
28. |
Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси, Ўзбекистон дзюдо федерацияси
|
Парадзюдо |
50 |
39 |
8 |
3 |
||
29. |
Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси, Ўзбекистон таэквондо (WT) ассоциацияси
|
Паратаэквондо (WT) |
22 |
16 |
4 |
2 |
||
30. |
Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси, Ўзбекистон ўқ отиш спорти федерацияси
|
Параўқ отиш |
20 |
15 |
3 |
2 |
||
31. |
Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси, Ўзбекистон сузиш федерацияси
|
Парасузиш |
40 |
29 |
8 |
3 |
||
32. |
Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси, Ўзбекистон пауэрлифтинг федерацияси
|
Парапауэрлифтинг |
48 |
40 |
6 |
2 |
||
33. |
Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси, Ўзбекистон енгил атлетика федерацияси
|
Параенгил атлетика |
80 |
67 |
10 |
3 |
||
34. |
Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси, Ўзбекистон "ROWING & CANOE" федерацияси |
Параканоэда эшкак эшиш
|
28 |
22 |
4 |
2 |
||
Параакадемик эшкак эшиш
|
26 |
20 |
4 |
2 |
||||
35. |
Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси, Ўзбекистон футбол ассоциацияси
|
Бочча |
18 |
13 |
3 |
2 |
||
36. |
Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси, Ўзбекистон велоспорт федерацияси
|
Паравелоспорт |
30 |
25 |
3 |
2 |
||
37. |
Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси, Ўзбекистон камондан отиш федерацияси
|
Паракамондан отиш |
20 |
15 |
3 |
2 |
||
38. |
Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси, Ўзбекистон стол тенниси федерацияси
|
Парастол тенниси |
18 |
13 |
3 |
2 |
||
Жами
|
400 |
314 |
59 |
27 |
||||
Ҳаммаси
|
2 058 |
1 635 |
285 |
138 |
Изоҳ: 2024 йил Париж шаҳрида (Франция) бўлиб ўтадиган XXXIII ёзги Олимпия ва XVII Паралимпия ўйинларига Ўзбекистон спортчиларини тайёрлаш бўйича Республика комиссиясининг қарорига асосан Олимпия ва Паралимпия ўйинларига тайёргарлик кўраётган спортчилар контингентига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.
Президентининг
2021 йил 5 ноябрдаги
ПҚ-5281-сон қарорига
4-ИЛОВА
2024 йил Париж шаҳрида (Франция) бўлиб ўтадиган
XXXIII ёзги Олимпия ва XVII Паралимпия ўйинларига
Ўзбекистон спортчиларини тайёрлаш мақсадида
спорт федерация (ассоциация)ларига
бириктирилган спорт базалари
РЎЙХАТИ
N |
Спорт федерация (ассоциация)лари |
Бириктирилган спорт базалар
|
|
Асосий спорт базалари
|
Ҳудудий спорт базалари |
||
Ўзбекистон бокс федерацияси |
1. Тошкент шаҳри, Ўзбекистон бокс федерацияси маркази. 2. Тошкент шаҳри, Яккакураш спорт турларига ихтисослаштирилган спорт мактаби.
|
1. Бухоро, Жиззах, Қувасой ва Қўқон шаҳарларидаги спорт мактаблари.
2. Жиззах шаҳри, "Универсал" спорт комплекси. 3. Самарқанд шаҳри, Бокс бўйича олий спорт маҳорати мактаби. 4. Ангрен шаҳри, "Янгиобод" республика ўқув-машғулот базаси. 5. Чирчиқ олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази.
|
|
2. |
Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси |
1. Тошкент шаҳри, "Динамо" жисмоний тарбия ва спорт жамияти. |
1. Наманган вилояти, "Олмазор обод сиҳатгоҳи". 2. Ангрен шаҳри, "Янгиобод" республика ўқув-машғулот базаси.
|
Ўзбекистон таэквондо (WT) ассоциацияси |
1. Тошкент шаҳри, "Универсал" спорт саройи. |
1. Ангрен шаҳри, "Янгиобод" республика ўқув-машғулот базаси. 2. Республика олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази. 3. Ҳудудий олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказлари.
|
|
Ўзбекистон дзюдо федерацияси |
1. Тошкент шаҳри, дзюдони ривожлантириш маркази. |
1. Чирчиқ шаҳри, спорт мактаби.
2. Чирчиқ шаҳри, "Кимёгар" спорт комплекси.
|
|
Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси |
1. "Пахтакор" марказий қиличбозлик зали. 2. "Умид" спорт мажмуаси. |
1. Нукус олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази.
2. Андижон вилояти, ихтисослаштирилган спорт мактаби.
3. Бухоро олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази.
4. Навоий шаҳри, "Сўғдиёна" спорт мажмуаси. 5. Чирчиқ олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази.
|
|
Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси |
1. Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети. 2. Тошкент шаҳри, "Оғир атлетика" маркази. 3. "Чирчиқ Азаматлари" спорт клуби.
|
1. Тошкент вилояти, ихтисослаштирилган спорт мактаби.
2. Хива тумани, спорт мактаби.
3. Республика олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази.
|
|
Ўзбекистон енгил атлетика федерацияси |
1. Ўзбекистон енгил атлетика федерацияси. |
1. Нукус олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази.
2. Самарқанд олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази.
3. Урганч олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази.
4. Ангрен шаҳри, "Янгиобод" республика ўқув-машғулот базаси. 5. Республика олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази.
6. Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети.
|
|
Ўзбекистон сузиш федерацияси |
1. Наманган вилояти, сув спорти турларига ихтисослаштирилган спорт мактаби.
2. Тошкент шаҳри, сув спорти турларини ривожлантириш республика маркази. 3. Тошкент шаҳри, "Саховат спорт сервис" МЧЖ сузиш ҳавзаси. 4. Республика олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази.
|
1. Навоий шаҳри, "Сўғдиёна" спорт мажмуаси. 2. Наманган шаҳри, "Океан" сузиш ҳавзаси. 3. Ангрен шаҳри, "Дельфин" сузиш ҳавзаси. 4. Сув спорти турларига ихтисослаштирилган спорт мактаблари.
|
|
9. |
Ўзбекистон "ROWING & CANOE" федерацияси |
1. Сув спорти турлари бўйича республика олий спорт маҳорати мактаби. 2. "Water and rowing" спорт клуби. |
1. Наманган вилояти, "Фарғона канали". 2. Наманган вилояти, "Олмазор обод сиҳатгоҳи". 3. Самарқанд вилояти, "Эшкак эшиш канали". 4. Тошкент вилояти, "Каранкўл" дам олиш маскани. 5. Тошкент вилояти, "Қалдирғоч" дам олиш оромгоҳи. 6. Тошкент шаҳри, "Бўз сув" канали.
|
Ўзбекистон гимнастика федерацияси |
1. Гимнастика бўйича ихтисослаштирилган республика болалар-ўсмирлар олимпия захираси спорт мактаби. |
1. Нукус олий спорт маҳорати мактаби. 2. Бухоро вилояти, Гимнастика спорт турларига ихтисослаштирилган спорт мактаби.
3. Навоий вилояти, Гимнастика спорт турларига ихтисослаштирилган спорт мактаби.
4. Наманган вилояти, Гимнастика спорт турларига ихтисослаштирилган спорт мактаби.
5. Наманган олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази.
6. Самарқанд вилояти, Гимнастика спорт турларига ихтисослаштирилган спорт мактаби.
7. Самарқанд вилояти, "Сартеппо" спорт мажмуаси. 8. Фарғона вилояти, Гимнастика спорт турларига ихтисослаштирилган спорт мактаби.
9. Фарғона олимпия ва паралимпия захиралари коллежи. 10. Миробод тумани, Гимнастика спорт турларига ихтисослаштирилган спорт мактаби.
11. Мирзо-Улугбек тумани, Гимнастика спорт турларига ихтисослаштирилган спорт мактаби.
12. Республика олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази.
|
|
Ўзбекистон камондан отиш федерацияси |
1. Республика олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази.
|
1. Бухоро, Қашқадарё, Навоий, Самарқанд, Термиз ва Фарғона вилоятларидаги камондан отиш базалари. 2. Ҳудудий олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказлари.
|
|
12. |
Ўзбекистон ўқ отиш спорти федерацияси |
1. Тошкент вилояти, "Замонавий ўқ отиш" спорт мажмуаси. 2. Тошкент шаҳри, Мудофаа вазирлигининг спорт маркази.
|
1. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида жойлашган "Ватанпарвар" ташкилотининг спорт базалари. |
13. |
Ўзбекистон велоспорт федерацияси |
1. Қишки ва мураккаб техник турлари бўйича Республика олий спорт маҳорати мактаби. |
1. Тошкент вилояти, "Чимган-Азия" меҳмонхонаси. |
Ўзбекистон теннис федерацияси |
1. Тошкент шаҳридаги теннисга ихтисослашган олимпия захиралари спорт мактаби. |
1. Андижон вилояти, спортнинг ўйин турлари ва енгил атлетика бўйича ихтисослаштирилган спорт мактаби.
2. Наманган вилояти, спортнинг ўйин турлари ва енгил атлетика бўйича ихтисослаштирилган спорт мактаби.
3. Фарғона вилояти, спортнинг ўйин турлари ва енгил атлетика бўйича ихтисослаштирилган спорт мактаби.
|
|
Ўзбекистон замонавий бешкураш федерацияси |
1. Республика олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази.
|
1. Сув спорти турлари бўйича республика олий спорт маҳорати мактаби. 2. "Умид" спорт мажмуаси.
|
|
16. |
Ўзбекистон футбол ассоциацияси |
1. "ЖАР" спорт мажмуаси. |
1. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида жойлашган футбол маҳорат мактаблари, футбол академиялари ва футбол мактаблари.
|
Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси |
1. "Universal Jumping Agro" МЧЖ. |
1. Андижон, Бухоро, Наманган, Сирдарё, Тошкент ва Фарғона вилоятларидаги ихтисослаштирилган спорт мактаблари.
2. Республика олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази.
3. От спорти бўйича республика олий спорт маҳорати мактаби.
|
|
18. |
Ўзбекистон триатлон федерацияси |
1. Республика олимпия захиралари коллежи. 2. "Пахтакор" марказий стадиони. 3. Тошкент шаҳри, "Экобоғ".
|
1. Наманган вилояти, "Олмазор обод сиҳатгоҳи". 2. Тошкент вилояти йўллари. 3. Оҳангарон шоссеси бўйлаб.
|
Ўзбекистон стол тенниси федерацияси |
1. Тошкент давлат транспорт университети. |
1. Андижон вилояти, "Баркамол авлод" спорт мажмуаси. 2. Чуст тумани, спорт мактаби.
3. Ангрен шаҳри, "Янгиобод" республика ўқув-машғулот базаси. 4. Урганч олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази.
5. Фарғона вилояти, спортнинг ўйин турлари ва енгил атлетика бўйича ихтисослаштирилган спорт мактаби.
|
|
Ўзбекистон бадминтон федерацияси |
1. Тошкент шаҳри, Ўзбекистон бадминтон федерацияси "Чорсу" спорт базаси. 2. Тошкент шаҳри, Ўзбекистон бадминтон маркази.
|
1. Бухоро вилояти, спортнинг ўйин турлари ва енгил атлетика бўйича ихтисослаштирилган спорт мактаби.
2. Наманган шаҳри, 1-сон спорт мактаби.
3. Хоразм вилояти, спортнинг ўйин турлари ва енгил атлетика бўйича ихтисослаштирилган спорт мактаби.
|
|
Ўзбекистон гандбол федерацияси |
1. Республика олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази.
2. Тошкент шаҳри, спортнинг ўйин турлари ва енгил атлетика бўйича ихтисослаштирилган спорт мактаби.
|
1. Навоий вилояти, спортнинг ўйин турлари ва енгил атлетика бўйича ихтисослаштирилган спорт мактаби.
2. Наманган вилояти, "Баркамол авлод" спорт мажмуаси. 3. Жиззах олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази.
4. Самарқанд шаҳри, 2-академик лицей. 5. Ангрен шаҳри, "Янгиобод" республика ўқув-машғулот базаси. 6. Республика олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази.
7. "Олмалиқ КМК" АЖ спорт зали. 8. Ўзбекистон Миллий университети спорт мажмуаси.
|
|
Ўзбекистон баскетбол федерацияси |
1. Тошкент давлат юридик университети спорт зали. 2. Тошкент шаҳри, "Умид" спорт мажмуаси. 3. Ўзбекистон Миллий университети спорт мажмуаси. 4. Мудофаа вазирлиги спорт клуби мажмуаси.
|
1. Нукус олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази.
2. Андижон давлат чет тиллар педагогика институти. 3. Жиззах олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази.
4. Навоий шаҳри, "Сўғдиёна" спорт мажмуаси. 5. Наманган олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази.
6. Самарқанд олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази.
7. Ангрен шаҳри, "Янгиобод" республика ўқув-машғулот базаси. 8. Урганч олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази.
|
|
Ўзбекистон волейбол федерацияси |
1. Республика олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази.
2. Ўзбекистон Миллий университети спорт мажмуаси. |
1. Андижон вилояти, Э.Воҳидов номидаги шахмат ва волейбол мактаби. 2. Жиззах вилояти, спортнинг ўйин турлари ва енгил атлетика бўйича ихтисослаштирилган спорт мактаби.
3. Навоий олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази.
4. Ангрен шаҳри, "Янгиобод" республика ўқув-машғулот базаси. 5. Қўқон шаҳри, 2-сон спорт мактаби.
6. Фарғона шаҳри, "Само" спорт мажмуаси.
|
|
Ўзбекистон чим устида хоккей федерацияси |
1. Андижон шаҳри, "Баркамол авлод" спорт мажмуаси. 2. Бухоро шаҳри, "Ситора" стадиони. |
1. Андижон олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази.
2. Учқўрғон тумани, 1-сон спорт мактаби.
3. Самарқанд вилояти, спортнинг ўйин турлари ва енгил атлетика бўйича ихтисослаштирилган спорт ма.
4. Тошкент вилояти, спортнинг ўйин турлари ва енгил атлетика бўйича ихтисослаштирилган спорт ма.
5. Тошкент вилояти, "Қибрай" марказий стадиони. 6. Фарғона вилояти, "Кимёгар" стадиони. 7. Хоразм вилояти, спортнинг ўйин турлари ва енгил атлетика бўйича ихтисослаштирилган спорт ма.
8. Тошкент шаҳри, Ўзбекистон чим устида хоккей федерацияси стадиони.
|
|
25. |
Ўзбекистон регби федерацияси
|
1. Ўзбекистон Миллий университети стадиони. |
1. Ангрен шаҳри, "Янгиобод" республика ўқув-машғулот базаси. |
26. |
Ўзбекистон спорт рақси федерацияси
|
1. "International House Tashkent" академик лицейи. |
1. Тошкент вилояти, "Кумушкон" дам олиш оромгоҳи. |
27. |
Ўзбекистон альпинизм ва қояни забт этиш федерацияси
|
1. "Локомотив" боғи. |
|
28. |
Ўзбекистон гольф федерацияси
|
1. Тошкент шаҳри, гольф-клуб. |
|
Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси |
1. Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси спорт базаси. |
1. Ангрен шаҳри, "Янгиобод" республика ўқув-машғулот базаси. 2. Республика олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази.
3. Нукус, Андижон, Жиззах, Навоий, Наманган, Самарқанд, Чирчиқ ва Урганч олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказлари.
4. "Амирсой" мажмуаси. 5. "Хумо Арена" мажмуаси. 6. Ўзбекистон енгил атлетика федерацияси спорт мажмуаси. 7. Навоий шаҳри, "Сўғдиёна" спорт мажмуаси. 8. Наманган шаҳри, "Океан" сузиш ҳавзаси. 9. Ангрен шаҳри, "Дельфин" сузиш ҳавзаси. 10. Сув спорт турларига ихтисослаштирилган спорт мактаби.
|
Изоҳ: 2024 йил Париж шаҳрида (Франция) бўлиб ўтадиган XXXIII ёзги Олимпия ва XVII Паралимпия ўйинларига Ўзбекистон спортчиларини тайёрлаш бўйича Республика комиссиясининг қарорига асосан ушбу рўйхатга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.
Президентининг
2021 йил 5 ноябрдаги
ПҚ-5281-сон қарорига
5-ИЛОВА
2024 йил Париж шаҳрида (Франция) бўлиб ўтадиган
XXXIII ёзги Олимпия ва XVII Паралимпия ўйинларига
Ўзбекистон спортчиларини тайёрлаш бўйича Республика
КОМИССИЯСИ ТАРКИБИ
1. А.Н. Арипов |
- |
Бош вазир, комиссия раиси
|
2. А.А. Абдувахитов |
- |
Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси, комиссия раисининг ўринбосари
|
- |
ёшлар сиёсати ва спорт вазири, комиссия раисининг ўринбосари
|
|
4. А.Ж. Раматов |
- |
Бош вазирнинг биринчи ўринбосари
|
5. Д.А. Кучкаров |
- |
Бош вазир ўринбосари - иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири
|
6. Б.А. Мусаев |
- |
Бош вазир ўринбосари
|
7. Н.Т. Йўлдошев |
- |
Бош прокурор
|
8. Т.А. Ишметов |
- |
молия вазири
|
9. А.Х. Камилов |
- |
ташқи ишлар вазири
|
10. И.Р. Махкамов |
- |
транспорт вазири
|
11. Ш.Х. Шерматов |
- |
халқ таълими вазири
|
12. А.Х. Тошкулов |
- |
олий ва ўрта махсус таълим вазири
|
13. А.М. Хаджибаев |
- |
соғлиқни сақлаш вазири
|
14. М.Б. Азимов |
- |
Давлат божхона қўмитаси раиси
|
15.Ш.Д. Кудбиев |
- |
Давлат солиқ қўмитаси раиси
|
16. А.З. Саъдуллаев |
- |
Ёшлар ишлари агентлиги директори
|
17. А.К. Инаков |
- |
Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги директори
|
18. А.Д. Хаджаев |
- |
Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раиси
|
19. А.К. Кўчимов |
- |
Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги бош директори
|
20. Р.М. Шаабдурахмонов |
- |
Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси раиси
|
21. М.М. Ташходжаев |
- |
Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси раиси
|
22. К.М. Рафиков |
- |
Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси раиси
|
23. У.С. Салихбаева |
- |
"Дори-Дармон" АК бошқаруви раиси
|
24. О.А. Қосимов |
- |
Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси бош котиби
|
25. Б.М. Махситов |
- |
Ўзбекистон спорт фахрийлари кенгаши раиси
|
26. Лавозими бўйича |
- |
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари
|
27. Лавозими бўйича |
- |
спорт федерация (ассоциация)ларига масъул этиб бириктирилган вазирлик, идора ва ташкилотлар раҳбарлари
|
28. Лавозими бўйича |
- |
спорт федерация (ассоциация)лари раҳбарлари
|
29. З.З. Таджибаев |
- |
Вазирлар Маҳкамаси бош мутахассиси, комиссия котиби
|
Изоҳ: комиссия аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда унинг таркибига ушбу лавозимга янгидан тайинланган ёки тегишли функцияларни бажариш зиммасига юкланган шахслар киритилади.
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2021 йил 5 ноябрь